1447 йил 28 ражаб | 2026 йил 17 январь, шанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Руҳий тарбия

Ғийбатнинг гуноҳлиги ҳақида (1-қисм)

15:00 / 27.03.2018 4086 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

НасиҳатЭй дўстим! Тафаккур қилинг. Ҳеч кимга зулм қилманг. Сизга ҳам чўчқа гўштини ейиш манзур бўлса, одамларни бемалол ғийбат қилаверинг. Агар ундай бўлмаса, ғийбатдан тийилинг. Одамларга ҳайронман: «Чўчқа гўштидан ейсизми?» дейилса, ниҳоятда жирканиб кетишади, бу гапни айтган одамга душман бўлиб қолишади. Аммо ғийбат мажлисида ниҳоятда хурсанд бўлиб ўтираверишади. Солиҳларнинг ҳикоялари, ўтган яхши зотларнинг ҳолатлари баён этиладиган мажлисни эса ёқтиришмайди. Шак-шубҳасиз, бундай одамлар шайтонга мағлуб бўлганлардир. Яхши мажлисларда уйқулари келади. Ғийбат мажлисларида эса табиатлари очилиб, яйраб кетишади. Қайси мавзуда гап боришидан қатъи назар, унга бироз бўлса ҳам ғийбат аралаштиришади. Мажлисда имкон топилмаса, мажлисдан қайтаётиб, йўлда бўлса ҳам мажлисдагиларни ғийбат қиладилар. Бу ишларнинг барчасига уларнинг ғафлати ҳамда шайтонга тобелиги сабабдир. Шайтон эса ўзига эргашган кишини хароб қилмай қўймайди. Бундан ҳам ажабланарлиси шуки, улар аслида шайтонга итоат қилишади, лекин шайтоннинг душманлиги ҳақида сўз кетса, «Аъузу биллаҳ» деб шайтоннинг шарридан паноҳ сўрашади. Бироқ ёмон ишларини тўхтатишга, ғийбатдан юз ўгиришга ҳаракат қилишмайди. Қилган бу ишлари сабабли шайтон ҳам уларнинг устидан кулади. Бу одамларнинг мисоли қаршисидан шер чиқиб қолган, шер уни ҳалок қилиши ёки энг камида бирор жароҳат етказишидан қаттиқ қўрққан кишига ўхшайди. Унинг рўпарасида бир қалъа бор. Агар у қалъага кирса, шернинг зараридан нажот топади. Лекин у қалъага кирмай, фақатгина: «Мен шернинг ёмонлигидан қалъа паноҳига қочаман», дейиш билан кифояланиб туради. Бундай одамни ҳамма аҳмоқ дейиши табиий. Аллоҳни дўст деб, аслида шайтонга эргашаётган, Аллоҳга итоат қилишни тарк этаётган кишиларнинг мисолдаги беғам одамдан нима фарқи бор?!

Ҳадис. Абдуллоҳ ибн Аббос розияллоҳу анҳумо айтдилар: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам Меърожга чиққан вақтларида бир қанча одамлар ўлимтик гўштини еяётганини кўрдилар. Шунда у зот соллаллоҳу алайҳи васаллам Жаброил алайҳисаломдан: «Булар қандай одамлар?» деб сўрадилар. Жаброил алайҳисалом: «Булар дунёда одамларни ғийбат қилиб, уларнинг устидан шикоят қилган кишилардир», дедилар.[1]

Эслатма. Тушида ўлимтик гўштини еяётганини кўрган киши одамларни ғийбат қилган бўлади.[2]


«?Ғийбат ўзи нима»

 Муҳаммад Абдулҳай Лакҳнавий

Таржимон: Ёрқинжон Фозилов


[1] «Сийрати Аҳмадийя».

[2] «Иҳёу улумид-дин».

Муаллиф
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
У Зотдан сен талаб қиладиган энг яхши нарса У сендан талаб қиладиган нарсадир.Ушбу ҳикмат ўзидан олдинги ҳикматда келган маънони тўлдириб келмоқда, десак хато давоми...

11857 19:37 / 24.07.2017
Васваса1 бандадан қачон кесилиши ҳақида сўрабсан.Мен сенга шунга ўхшаш бир нарсанинг хабарини берурман. Токи менинг бу ҳақдаги жавобим сенинг у ҳақдаги жавобинг давоми...

6581 17:00 / 21.09.2017
Ортидан зорланиш ва ҳожатмандлик қолдирган маъсият ортидан иззатталаблик ва манманлик қолдирган тоатдан яхшидир.Ушбу ҳикматда ундан аввалги ҳикматдан пайдо давоми...

4666 19:27 / 13.05.2018
4590. Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади.Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам.Роббимиз таборака ва таоло ҳар кеча туннинг охирги учдан бири қолганда дунё давоми...

6508 20:09 / 05.03.2018