1447 йил 28 шаъбон | 2026 йил 16 февраль, душанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Руҳий тарбия

Ғийбатдан ман қилишга тегишли ҳукмлар, ҳадислар ва хабарлар

15:36 / 08.03.2018 4479 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Ғийбат – ҳаромлиги қатъий ояту ҳадислар ҳамда ижмо билан собит бўлган амалдир. Ғийбатнинг ҳаромлигини инкор қилган, яъни уни ҳалол санаган киши кофир бўлади ва сироти мустақимдан (тўғри йўлдан) чиқиб кетади.

Саъдий раҳимаҳуллоҳ «Бўстон»да айтадилар:

Рафиқе ки, ғоиб шуд, эй некном,

Ду чиз аст аз ў бар рафиқон ҳаром.

 

Яке он ки молаш ба ботил хўранд,

Дувум он ки номаш ба ғийбат баранд.

 

Назмий маъноси:

 

Агар ғойиб бўлса, дўст, эй яхши ном,

Ундан икки нарса дўстларга ҳаром:

 

Бири – ботил йўлдан молини емоқ,

Бири – ғийбат билан номини демоқ.

Насрий баёний: Эй яхши номли киши! Ғойибдаги дўстнинг икки нарсаси дўстларига ҳаром бўлади: бири – унинг молини ботил ва ножоиз йўл билан ейишлари, иккинчиси – унинг номини ғийбат билан эслашлари.

Сафурийнинг нақл қилишларича, «Равза» китобининг соҳиби ғийбатни сағира (кичик) гуноҳлардан санаган. Аммо баъзилар уни аслида сағира гуноҳ бўлса ҳам, уламо ва ҳофизлар (қорилар) учун кабира (катта) гуноҳлардан дейишган. Лекин Али ибн Аҳмад Азизий раҳимаҳуллоҳ «Жомеъи сағир»нинг шарҳида: «Имом Қуртубий ғийбатнинг гуноҳи кабира эканига ижмо бўлганини айтган», деб ёзадилар. Сулаймон Жамал раҳимаҳуллоҳ ҳам «Тафсири Жалолайн»га ёзган ҳошиясида: «Унинг гуноҳи кабира эканлигида ҳеч қандай ихтилоф йўқ ва мана шу ҳақдир», дейди. Шунинг учун олдинги ва кейинги уламоларнинг барчаси ундан парҳез қилар эдилар.

Бизнинг замонамиз одамлари эса кечасию кундузи ғийбат қилиш, фақиру бойни ёмонлаш ва ҳар кимнинг айбини кўрсатиш билан овора. Кўплари зоҳирда (ташқи кўринишда) уламо ва саодат аҳлининг суратида, ботинда эса жоҳиллар ва бадбахтларнинг сийратида бўладилар. Тилларидан ҳамиша ярамас гаплар чиқади, қўллари ҳам доимий ёмон ишлар билан банд. Одамлар ёнида шайтонни ўзларига душман дейдилар, лекин ёлғиз қолсалар, яширинча унга итоат қиладилар. Ўз айбларига қараш ўрнига бошқаларнинг айбига синчковлик билан қарайдилар. Одамлар олдида Аллоҳнинг хос, яхши бандаларини хорлайдилар. Қилаётган бу ишлари Аллоҳ таолонинг ғазабига сабаб бўлиши мумкинлигига заррача ҳам парво қилмайдилар. Улар ҳамиша кимдандир гумонда, кимгадир аччиқ гап гапирган, кимнингдир суратига таъна қилган, кимнингдир сийратини, яна кимнингдир насабини ёмонлаш каби катта ва кичик гуноҳларга мубталодирлар.

«?Ғийбат ўзи нима»

 Муҳаммад Абдулҳай Лакҳнавий

Таржимон: Ёрқинжон Фозилов



Муаллиф
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Ўтган гаплардан вараъ камолот сифатларини ўзида жамловчи мақом экани кўриниб турибди.Ҳасан Басрий раҳматуллоҳи алайҳи Маккага бориб, Масжидул Ҳаромга кирибди. давоми...

4023 13:02 / 07.03.2018
Ихлоснинг ҳақиқати Аллоҳ таолодан бошқа барча нарсадан халос бўлмоқ ndash қутулмоқдир.Ихлос ndash амални, гапсўзни ва ибодатни уларга хиралик етказадиган риё, давоми...

4162 15:11 / 16.03.2018
Аллоҳ таоло шундай марҳамат қилади.Албатта, сизларни бир оз хавф ва очлик билан, молмулкка, жонга, меваларга нуқсон етказиш билан синаймиз. Ва сабрлиларга хушхабар давоми...

4460 21:07 / 07.05.2018
Зикр қилувчининг ўзига яраша одоблари мавжуд. Ўша одобларга риоя қилган ҳолда адо этилган зикрнинг қабул ва ижобат бўлишидан умид қилинади.1. Аллоҳ таолодан давоми...

5936 22:20 / 11.11.2017