1447 йил 25 шаъбон | 2026 йил 13 февраль, жума
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Руҳий тарбия

Ғийбатнинг гуноҳлиги ҳақида (2-қисм)

15:03 / 27.03.2018 3746 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Насиҳат. Вуҳайб Маккий[1] раҳимаҳуллоҳ айтади: «Ғийбатни тарк этиш мен учун дунё ва ундаги нарсалар яратилганидан бошлаб йўқ бўлгунига қадар меники бўлиб, уларни Аллоҳ йўлида сарф қилишимдан ҳам яхшироқдир. Номаҳрамдан кўзимни олиб қочишим мен учун дунё ва ундаги нарсалар яратилганидан тортиб йўқ бўлгунига қадар меники бўлиб, уларни Аллоҳ йўлида сарф қилишимдан ҳам яхшироқдир».[2]

Изоҳ. Ғийбатни тарк этиш дунёдаги барча нарсадан яхшироқ бўлишининг сабаби шуки, дунё бир ўткинчи нарса, унда мустаҳкамлик ва боқийлик йўқ. Киши дунёда эришган лаззатларини охиратда топа олмайди. Бироқ ғийбатни тарк этган одам бу амалининг савобини охиратда топади ва ниҳоятда шод-хуррам бўлади. Охиратни қўлдан бериб, унинг ўрнига дунёни танлаш эса ўта ақлсизликдир.

НасиҳатВуҳайбнинг гапидан ҳам ҳаром нарсага назар солмаслик дунё ва ундаги нарсалардан яхшироқ экани маълум бўлмоқда. Лекин афсуски, номаҳрамга назар қилиш бу замонанинг эркакларида ҳам, аёлларида ҳам жуда оммавийлашиб кетди. Эркаклар йўлда юрганда тўрт томонга қараб юради. Бирор хушсурат аёлга кўзи тушиб қолса, ундан кўзини узмайди. Тўла қарашга имкони бўлмаса, кўз қири билан бўлса ҳам қарайди. Иложи бўлса, одамларнинг уйи ичидаги, парда ортидаги аёли кўриниб қолса-ю, ўшани ҳам кўрсам дейди. Агар уйида аёллар тўпланиб қолса, парда ортидан уларни томоша қилади. Ажабланарлиси, одамлардан ҳаё қилиб ошкора қарамайдилар, балки яширин ҳолатда назар ташлайдилар. Аммо ҳамиша ҳозиру нозир бўлган Аллоҳ таолодан зиғирча ҳам уялмайдилар. Ўз Хожаларининг қулларидан эса уяладилар. Бу одамлар ўз улуғларини шарманда қиладилар, ўз насабларини барбод қиладилар. Ваҳоланки, салафи солиҳлар ичида шайтондан енгилиб, бирор аёлга қараб қўйса, кўзини ўйиб олиб, ўзини кўр қилганлари бўлган. Худди шунингдек, бу замона аёллари ҳам бегона эркакларга қарашни дуруст деб биладилар. Бирор жойда эркаклар йиғилиб ўтирса, парда ортидан уларга қарайдилар. Чиройли йигитни кўриб қолсалар, унга термулиб лаззатланадилар. Улар: «Эркаклар бизга қараса гуноҳ бўлади, аммо бизнинг эркакларга қарашимизда ҳеч қандай зарар йўқ», деб ўйлайдилар. Ҳолбуки, эркакларнинг аёлларга, аёлларнинг эса эркакларга шаҳват билан қараши ниҳоятда улкан гуноҳдир. Оятлар ҳам, ҳадислар ҳам бундан қайтарган. Шунинг учун Вуҳайб: «Бирор ҳаром нарсага қарамаслигим дунё ва ундаги нарсалардан яхшироқдир», демоқда.

Насиҳат. Ҳакимлардан бири айтади: «Уч нарсага кучинг етмаса, уч нарсадан сақлан. Бировга яхшилик қилишга кучинг етмаса, ёмонлик қилишдан сақлан. Одамларга фойда етказиш қўлингдан келмаса, уларга зарар беришдан сақлан. Рўза тутишга қодир бўлмасанг, одамларнинг гўштини ема».[3]

Насиҳат. Мужоҳид раҳимаҳуллоҳ айтди: «Сен йўқлигингда дўстинг сени қандай қилиб эслашини хоҳласанг, дўстинг йўқлигида сен ҳам уни ўшандай эслагин».


«?Ғийбат ўзи нима»

 Муҳаммад Абдулҳай Лакҳнавий

Таржимон: Ёрқинжон Фозилов


[1] Вуҳайб ибн Вард – обид ва ҳаким зот. Макка аҳлидан. Ўша ерда ҳижрий 153 йилда вафот этган. Иброҳим ибн Адҳамнинг замондошларидан (Зириклий, «Ал-Аълом»).

[2] «Танбеҳул ғофилийн».

[3] «Танбеҳул ғофилин».

Муаллиф
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
У Зотдан сени бир ҳолатдан ndash ундан бошқада ишлатиши учун ndash чиқаришини сўрама. Агар ирода қилса, сени чиқармасдан ҳам ишлатаверади.Ушбу ҳикматда банда Аллоҳ давоми...

4648 09:03 / 06.11.2017
1638. Рифоъа розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади .У киши Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам билан намозгоҳга чиққан эканлар. Бас, у зот савдо қилаётган одамларни давоми...

5238 20:06 / 15.09.2017
Ғийбатнинг тақсимлари 6қисмТўртинчи тақсим6. Гуноҳлар ғийбати. Масалан, фалончи зино қилади, дилида ҳасад ва нафрати бор, ёлғон гапиришга одатланган, отаонасига давоми...

5401 16:17 / 27.01.2018
Ҳикоя. Бир аёл мадраса шайхининг ёнига келиб, .Мен бир масала сўраш учун келдим, лекин уялганимдан айта олмаяпман,, деди. Шайх .Уялма, айтавер,, деди. Аёл .Мен зино давоми...

5700 13:52 / 13.03.2018
Аудиолар

230269 11:58 / 10.10.2018
«Ҳилол» журнали
Китоблар

148843 14:35 / 11.08.2021