1447 йил 26 шаъбон | 2026 йил 14 февраль, шанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Руҳий тарбия

Висол вориди

18:02 / 25.02.2018 3538 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

У Зот сени вужудинг қамоғидан шуҳудинг фазосига чиқариш учун сенга воридни эриштирди.

Ушбу ҳикматда Ибн Атоуллоҳ Сакандарий раҳматуллоҳи алайҳи учинчи – юқори босқичдаги ворид ҳақида сўз юритмоқда.

Баъзи машойихлар бу воридни «висол» – «етишиш вориди» деб номлайдилар ва уни қуйидагича таърифлайдилар: «У бир нур бўлиб, аввал банданинг қалбини эгаллаб олади. Сўнгра сиртини ҳам, ичини ҳам эгаллаб олади. Бас, уни нафсининг қамоғидан чиқаради ва ҳиссининг шуҳуди – шоҳиди бўлишдан ғойиб қилади».

Ҳақиқатда ҳам атрофига назар солмай, ўзи билан ўзи ўралашиб яшайдиган бўлса, ўзи яшаб турган оламга ибрат назари билан қарамаса, дунёга қаердан ва нима учун келганини билмаса, қаерга ва нимага боришига эътибор бермаса, тор қамоқда яшаётган бўлади. Уни жисми ва жисмоний талабларидан иборат тиканли симлар ўраб турган бўлади. Чунки у мазкур қамоққа оид нарсалардан бошқани кўрмайди, сезмайди. Албатта, бундай қамоқда яшаб ўтишнинг оқибати икки дунёда ҳам фақатгина ёмонлик билан тугайди. Аммо банда Аллоҳ таолонинг ёрдами ила ағёрларнинг муҳаббатидан қутулиб, асарларнинг қуллигидан озод бўлганидан кейин Ҳақ таолодан бўлган ворид туртки бўлиб, ўз зотининг қамоғидан шуҳуднинг фазоси – бўшлиғига чиқса, олий мақсадга етган бўлади.

Бундай инсон ағёрлар – Аллоҳ таолодан бошқа нарсалар муҳаббатидан қутулган бўлади. Бундай банда асарлар – дунёдаги таъсир қилувчи нарсалар қуллигидан озод бўлган бўлади. Бундай киши ўзининг турли ҳис-туйғулари, рағбатлари, шаҳватлари, манманликлари ва бошқа нарсалар қамоғидан чиққан бўлади. Бундай одам Аллоҳ таолонинг шуҳуди фазосига чиққан бўлади ва машойихлар «ваҳдатуш шуҳуд» деб атаган мақомга эришган бўлади.

Аллоҳ таоло барчаларимизга мазкур уч турдаги воридлардан баҳраманд бўлишни насиб этсин!


Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф

  (Хислатли ҳикматлар шарҳи китобидан)



Муаллиф
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Аллоҳ таоло ўта шукр қилувчи, бандаларининг шукрларини қабул этувчи ва неъматларини зиёда қилувчи Зотдир.Соликларнинг истиғфор, тасбеҳ, таҳлил ва салавотдан давоми...

4039 16:18 / 11.03.2018
Ҳикоя. Бир неча киши Ҳузайфа розияллоҳу анҳунинг дарвозаси олдида у кишини кутиб ўтиришарди. Улар у кишига тегишли бир нарса ҳақида гапириб туришган эди, давоми...

3557 17:17 / 17.03.2018
Тақво ва вараънинг фарқи ҳақида сўрабсан.Тақво қалбнинг виқояси, яъни ҳимоясидир. Вараъ эса Аллоҳ қайтарган барча нарсалардан тийилишдир.Тақво, луғатда .сақланиш, давоми...

6003 17:44 / 05.10.2017
Қалбни поклашдан ғофил ҳолда соф Ислом бутун гуноҳлардан фориғ қилади деб тушуниш ақлданми Исломни лозим тутган мусулмон кишининг аъзолари кичик гуноҳларни давоми...

6961 16:42 / 05.09.2017