1447 йил 28 шаъбон | 2026 йил 16 февраль, душанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Руҳий тарбия

Ғийбатнинг тақсимлари (7-қисм)

16:41 / 06.02.2018 4587 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Бешинчи тақсим

Ғийбатчи бир одамни қандай услубда айблашига қараб, ғийбат тўрт қисмга бўлинади:

1. Сароҳатан ғийбат қилиш. Сароҳатан ғийбат қилиш деганда бирор кишининг номини очиқ айтиб, ёмон сифатларини баён қилиш тушунилади.

2. Ҳикоятан ғийбат қилиш. Ҳикоятан ғийбат қилиш деганда кимнингдир ёмон феълларини ўхшатиб бериш тушунилади. Масалан, чўлоқ кишининг юришини ўхшатиш ёки кўр кишининг орқасидан кўзни юмиб юриш, бирор кимса соқов ёки дудуқ бўлса, гапиришда дудуқланиб унга тақлид қилиш ёхуд кўкрагини кериб юрадиган мутакаббирнинг юришини ўхшатиб бериш мақсадида кўкракни кериб юриш ва бошқалар.

Ҳадис. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Менга фалон-фалон нарсалар берилса ҳам бировни ўхшатиб беришни ёқтирмайман», дедилар.[1] Бунинг маъноси шуки, у зот «Менга ҳар қанча мол-дунё берилса ҳам, бировнинг гапи ёки ишини таҳқирлаш учун ўхшатиб, унга тақлид қилиб беришни ёқтирмайман», демоқдалар.

3. Ишора йўли билан ғийбат қилиш. Ишора йўли билан ғийбат қилишда бирор аниқ кишининг номи айтилмайди. Лекин одамлар бир неча аломатлар, белгиларга қараб, яъни ҳолат ва вазиятдан келиб чиқиб гап ким ҳақида кетаётганини англаб оладилар. Масалан: «Бугун бизнинг ёнимизга келган киши мана бундай одам», дейиш ёки: «Баъзилар ўзи илмсиз, нодон-у, лекин олим деган ном билан машҳур» ёки: «Баъзилар масжидда эътикоф ўтириб, сўнг уни бузиб юборишади» ёхуд: «Баъзилар жуда чиройли салла ва кўйлак кийиб юради, лекин яширинча зино қилади», ё бўлмаса: «Баъзилар аёлига бўйсунади, лекин ота-онасига бўйсунмайди», ёки бирор қора киши келиб кетганидан сўнг: «Баъзи одамлар жуда қора бўлади-да», ёки бир беморни кўриб келгандан сўнг: «Баъзи одамларнинг бадани жуда бадбўй бўлади-да» каби гапларни бир қарашда ноаниқ тарзда айтилгани билан эшитганлар: «Бу киши фалончи одам ҳақида гапиряпти», деб тушуниб олсалар, шуни ишора йўли билан ғийбат қилиш дейилади.

4. Таъриз йўли билан ғийбат қилиш. Таъриз йўли билан ғийбат қилинганда ғийбатчи бир қарашда кимнингдир ҳолатини баён қилади, аслини олганда эса бошқа одамни назарда тутаётган бўлади. Эшитувчилар ҳам гапнинг ким ҳақида бораётганини англаб турган бўладилар. Масалан, бир одам ҳақида гапирилаётганда: «Мени гуноҳлардан сақлаган Аллоҳга ҳамдлар бўлсин!» деса, бу гап кўринишда ҳамду сано бўлиб кўрингани билан аслида юқорида айтилган кишининг қандайдир гуноҳ қилганини шу ерда ўтирганлар тушуниб олаверадилар. Ёки «Бомдод намозини жамоат билан ўқимаслик мунофиқлик белгисидир» деса, бу гапдан ўша ердагилар юқорида айтилган кишининг бомдод намозини жамоат билан ўқимаслигини тушунадилар.


«?Ғийбат ўзи нима»

 Муҳаммад Абдулҳай Лакҳнавий

Таржимон: Ёрқинжон Фозилов


[1] «Сунани Абу Довуд», 4875-ҳадис; «Сунани Термизий», 2503-ҳадис.

Муаллиф
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Саккизинчи зарар қиёмат куни ғийбат қилинган кишининг гўштини ейиш.Чунончи, бу борада Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинган ҳадис юқорида зикр этилди. давоми...

4060 20:42 / 21.04.2018
Нафснинг маъсиятдаги улуши зоҳир ва равшандир. Унинг тоатдаги улуши ботин ва махфийдир. Махфий нарсани даволашнинг муолажаси қийиндир.Ибн Атоуллоҳ Сакандарий давоми...

4807 14:23 / 04.03.2018
ndash Иффатли мўминларни зинода айблаш.Аллоҳ таоло Нур сурасида марҳамат қилади.Албатта, покиза, ғофила ва мўмина аёлларга бўҳтон тоши отганлар бу дунёю охиратда давоми...

4465 20:47 / 18.02.2018
Учинчи қисм. Фарз амални тарк қилиш масалан, намозни тарк қилиш, қасддан таҳоратсиз намоз ўқиш, бировнинг намоз ўқишига тўсқинлик қилиш, закот беришдан бош тортиш, давоми...

3738 16:23 / 28.03.2018