1447 йил 17 шаъбон | 2026 йил 05 февраль, пайшанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Жамият

Жилбобларини ўзларига яқин қилсинлар

16:12 / 01.02.2018 11655 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Эй Набий, жуфтларингга, қизларингга ва мўминларнинг аёлларига айт: жилбобларини ўзларига яқин қилсинлар. Ана ўша танилмоқлари ва озорга учрамасликлари учун яқинроқдир. Аллоҳ ўта мағфиратлидир, ўта раҳмлидир.

Ушбу оятда Аллоҳ таоло Набий соллаллоҳу алайҳи васалламга аввало, ўз жуфтлари ва қизларига жилбобларини ўзларига ҳамроҳ тутишни буюришга амр этмоқда. Чунки Набий соллаллоҳу алайҳи васалламнинг завжаи мутоҳҳаралари ва қизларининг шарафлари улуғ бўлгани учун бу ишни ҳаммадан олдин улар қилмоқлари лозимдир.

Жилбоб бошқа кийимларнинг устидан кийиладиган ёки ёпиладиган кенг кўйлак ёки либосдир. Мўмина аёлни бошқа аёллардан ажратиб турадиган бу кийим турли мусулмон ўлкаларда турлича бўлган. Лекин ҳаммаси ҳам мўмина аёлни ёмон кўздан сақлаш, уни бошқа аёллардан ажратиш каби вазифаларни адо этган.

Жоҳилият даврида аёллар очиқ-сочиқ юришар эди. Турли кийимлар кийиб, кўча-кўйда эркакларнинг эътиборини ўзларига тортишга ҳаракат қилишарди. Шунинг учун фосиқ ва фожирлар дуч келган аёлларнинг ортларидан тушишган, гап отишган, турли қилиқлар қилишган. Мўминлар ўша фосиқ ва фожирларга эътироз билдириб, Ислом дини мўмина аёлларга бундай муносабатда бўлишни ман қилганини айтганларида, улар «Биз буларнинг мўмина эканини билмабмиз, мўмина эмас, балки чўри бўлса керак, деб ўйлабмиз», – дейишган.

Ушбу ояти карима нозил бўлганидан кейин эса шароит тамоман ўзгарган.

Имом ибн Абу Ҳотим Умму Салама онамиздан қилган ривоятда у киши розияллоҳу анҳо:

«Жилбобларини ўзларига яқин қилсинлар» ояти нозил бўлганидан кейин ансорийларнинг аёллари қора рангли кийим ёпиниб, худди бошларида қарға ўтиргандек, сокинлик билан чиқар эдилар», – деганлар.

Ҳа, исломий ҳижоб кийими мўмина аёлларнинг мўминалик аломатлари – белгиларидир. Бу нарса оятда ҳам таъкидланмоқда.

«Ана ўша танилмоқлари ва озорга учрамасликлари учун яқинроқдир».

Яъни, жилбобларига ўраниб, ёпинчиқ ёпиниб юришлари, мўмина аёлларнинг бошқалардан ажраб, мўминаликлари танилмоғи учун яқинроқдир. Уларнинг фосиқ ва фожирларнинг озорига учрамасликларига яқинроқдир.

Ушбу ояти карима тафсирида машҳур тафсирчилардан Суддий қуйидагиларни айтадилар:

«Мадина аҳлининг баъзи фосиқ одамлари кечаси бўлиши билан шаҳар кўчаларига чиқиб, аёлларнинг йўлларини тўсар эдилар. Мадина аҳлининг масканлари тор эди. Аёллар қазои ҳожатга кечаси ташқарига чиқардилар. Фосиқлар шуни кутиб турар эдилар. Кейин жилбоб ёпинган аёлни кўрсалар, бу ҳур экан, деб ўзларини тиядиган, жилбоби йўқ аёлни кўрсалар, бу чўри экан, деб, унга ташланадиган бўлдилар».

Бу гапга изоҳнинг ҳожати йўқ. Ҳар ким ўзи тушуниб олса бўлади, деб ўйлаймиз.

«Аллоҳ ўта мағфиратлидир, ўта раҳмлидир».

Аллоҳ ўта мағфиратли ва раҳмли Зотдир.

Ушбу оят нозил бўлгунича ўтган амалларни Ўзи кечиради. Бу борадаги ҳисоб-китоб оят нозил бўлганидан кейин бошланади.


Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф

  (Тафсири ҳилол китобидан)



Муаллиф
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Мўғулларнинг Бағдодга киргандан сўнг қилган энг ёмон иши китоб ва кутубхоналарни ёққани ва дарёга ташлаганидир.Бағдод бир неча йиллардан сўнг қайтариб олинди. давоми...

2252 11:00 / 03.10.2021
Интернет замонида ҳаким зотнинг ўғлига қилган тиллага тенг тавсиялари Ўғлим Google, Facebook, Twitter, WhatsApp, Telegram, Instagram ва барча ижтимоий тармоқлар бамисоли тубсиз давоми...

2489 17:00 / 22.06.2022
Ижтимоий тармоқ воситаларидан бироз узоқлашинг. Шунда уни ичида юриб бирон нарсани топганингиз йўғу, лекин ташқарисида яъни, воқеий ҳаётда улкан нарсаларни давоми...

2293 09:36 / 02.09.2024
.Мутанаббий, саҳифасида ҳикоя қилишларича туркиялик Хайриддин афанди исмли киши бозордан ўтиб кетаётиб, узум сотиб олди ва ходимидан уйига бериб юборди. Кечқурун давоми...

3630 16:21 / 28.12.2022
Аудиолар

227936 11:58 / 10.10.2018
«Ҳилол» журнали
Китоблар

146655 14:35 / 11.08.2021