1447 йил 8 шаъбон | 2026 йил 27 январь, сешанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Шахсият

Энг жоҳил шахс

11:00 / 14.03.2023 9511 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Одамларнинг энг жоҳили одамлардаги гумон нарса учун ўзидаги ўта ишончли нарсани тарк қилган шахсдир.

Ибн Атоуллоҳ Сакандарий раҳматуллоҳи алайҳ бу ҳикматда ҳам ундан олдинги ҳикматлардаги мавзуни давом эттирмоқда. Одамларнинг ўзгалар ҳақидаги гапларига қандай муносабатда бўлиш кераклиги борасидаги сўз давомида бу борадаги энг жоҳил одамнинг ҳолини баён қилмоқда.

Ушбу ҳикматдаги «ўзидаги ўта ишончли нарса»дан мурод ўзининг махфий айблари, камчилик ва хатоларидир. «Тарк қилиш» деганда ўзидаги камчилик ва хатоларни тузатишга ҳаракат қилмаслик назарда тутилган.

Ҳар бир банда ўзидан ўтганини ўзи яхши ва аниқ билади. Ҳикматдаги «одамлардаги гумон нарса»дан мурод бегоналарга сиртдан кўриниб турадиган яхши амаллар, тоат-ибодатлардир. Кишида ихлос бўлмаса ҳам, ички нуқсонлари тўлиб ётган бўлса ҳам, ушбу ташқи кўринишлар одамлар наздида камолот сифатлари ва савобли амаллар бўлиб кўринади ва уни ўша гумонлари асосида мадҳ қиладилар. Ким мазкур мадҳларга учса, ўта жоҳил ва чинакам аҳмоқ одам бўлади. Чунки у билатуриб, ўзини ўзи алдамоқда. Албатта, бу ҳолат мақтовчи мустаҳкам иймонли, тақво-ибодатли солиҳ бандалардан бўлган ҳолатга оиддир. Агар мақтовчи фосиқ бўлса, фожир бўлса ва мақталган унинг мақтовига учса, жоҳилларнинг жоҳили, аҳмоқларнинг аҳмоғи бўлиши турган гап.

Аллоҳ таоло барчамизни одамларнинг энг жоҳилидан бўлиб, одамлардаги гумон нарса учун ўзидаги ўта ишончли нарсани тарк қиладиган шахслардан бўлишимиздан асрасин!

 

Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф  (Хислатли ҳикматлар шарҳи китобидан)

Муаллиф
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Абу Барза алАсламий розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади .Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам .Эй тили билан иймон келтириб қалбига иймон кирмаганлар жамоаси давоми...

5181 05:00 / 02.03.2017
.Ёлғон, сўзи араб тилида .кизб, дейилади ва луғатда ростнинг тескарисини англатади. Уламолар ёлғонни қуйидагича таърифлайдилар Журжоний .Ёлғон ndash хабарнинг давоми...

6846 09:00 / 18.07.2022
Баҳз ибн Ҳакиймдан, у отасидан, у бобосидан ривоят қилинади .Эй Аллоҳнинг Расули Кимга яхшилик қилай, дедим..Онангга,, дедилар. .Кимга яхшилик қилай, дедим..Онангга,, давоми...

4035 05:00 / 03.03.2017
309. Солим ибн Абдуллоҳдан ривоят қилинади.Абдуллоҳнинг бирор кимсани лаънатлаганини ҳеч эшитмадим. Фақат инсоннигина эмас бошқа нарсаларни ҳам,.Солим яна айтади давоми...

9001 19:04 / 11.08.2017