1446 йил 28 жумадис сони | 2024 йил 30 декабрь, душанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Ислом

Ислом жамиятини қуришнинг бошланиши

19:06 / 12.01.2018 4317 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Ўтган сатрларда Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ҳали Мадинаи Мунавварага етиб келмай туриб, Қубо масжидини қурганликлари, етиб келгандан кейин эса масжиди набавийни қуришни бошлаганликлари зикр қилинди. Бу ҳар бир Ислом жамиятида масжидлар қанчалик муҳим ўрин тутишига далолат қилади.

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам Абу Айюб ал-Ансорийнинг уйида етти-саккиз ой истиқомат қилдилар. Масжидлари ва унинг ёнидаги ҳужралари битганидан кейин ўша ёққа кўчиб ўтдилар.

Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам ҳижрат қилиб келгунларича Мадина шаҳри «Ясриб» деб аталар эди. «Ясриб» араб тилида «ёмонлик» деган маънони англатади.

Шунинг учун Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам шаҳарнинг номини «Мадина» деб атадилар.

МуҲожирлар ва ансорийларни биродарлаштириш

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам муҳожирлар билан ансорийларни биродарлаштирдилар. Ҳаттоки улар бир-бирларининг меросини олишгача ҳақли бўлдилар.

Ансорлар муҳожир биродарларини устун қўйиб, ўзларига жуда керак бўлиб турган нарсаларини ҳам, масалан, уйларининг ярмини, асбоб-анжомларини, мол-мулкларини ва бошқа ҳамма керакли нарсаларини уларга бердилар. Ҳатто муҳожирлар Расулуллоҳга:

«Эй Расулуллоҳ, буларга ўхшаганларни ҳеч кўрмаганмиз, оз бўлса, бизга берадилар, кўп бўлса, сероб қиладилар. Етарли маишатнинг кифоясини қилишяпти, фароғатга бизни шерик қилишяпти. Ҳатто ажрнинг ҳаммасини булар эгаллаб олмасалар», дея арз қилишган.

Шунда Пайғамбар алайҳиссалом:

«Йўғ-э, уларга ташаккур айтиб, ҳақларига дуо қилиб турсангиз, ундай бўлмайди, иншааллоҳ», деганлар.

Ансорийлар ҳақида Имом Бухорий ривоят қилган ҳадисда бундай дейилади: 

«Набий алайҳиссалом ансорларни чақириб, уларга Баҳрайнни (шу номдаги ҳозирги диёрни) бермоқчи эканликларини айтганларида ансорлар «Муҳожир биродарларимизга ҳам худди шунга ўхшаш жойни бермасангиз, бизга бунинг кераги йўқ», дедилар».

Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам уларни «диндош биродарлар» деб эълон қилганларидан кейин муҳожирлардан бир кишини олиб, ансорийларнинг биттаси билан ака-ука қилиб қўйганлар. Бу диний биродарлик (ёки алоқа) қариндошлик, туғишганлик алоқаларидан ҳам устун саналган. Улар ҳамма масалаларда, ҳатто мерос масаласида ҳам мана шу алоқага таяниб иш кўрганлар. Уларнинг бир-бирларига валийликлари бир-бирларига ёрдам беришда, мерос тақсимлашда, хун тўлашда, қарзларини ўташ ва туғишганлар орасида бўладиган бошқа ҳомийлик ва жавобгарлик масалаларида ўз аксини топган.

Бу бутун дунёга пешқадамлик қилиши зарур бўлган жамият учун ғоят керакли иш эди. Ҳамжиҳат бўлган жамиятгина муваффақиятга эришади.

яҲудийлар билан аҲднома тузиш

Аввал ҳам айтиб ўтилганидек, Мадинаи Мунавварада яҳудийлар ҳам яшар эдилар. Улар ҳам янги Ислом жамияти билан ўзаро алоқада бўлишлари турган гап эди. Шунинг учун Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам улар билан аҳднома туздилар.

Икки тарафнинг келишуви билан ёзилган бу аҳдномада кўпгина масалалар батафсил баён қилинди. Жумладан, яҳудийларга ўз динларида туришлари кафолати, молу мулклари кафолати, уларнинг ҳақ-ҳуқуқлари ва масъулиятлари батафсил зикр этилди.

Азоннинг бошланиши

Масжидда жамоат намозини ўқиш учун одамларни чақириш эҳтиёжи пайдо бўлди. Баъзи кишилар насоролар каби занг чалишни таклиф қилдилар. Бош­қалари яҳудийларга ўхшаб, дуд чалишни таклиф қилдилар. Бу таклифлар Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васалламга хуш келмади. Шунда баъзи мусулмонлар тушларида азонни кўрганларини айтдилар. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам Билол ибн Рабоҳ розияллоҳу анҳуга ана шу азонни айтишни амр қилдилар. Шундай қилиб, азон айтиш бошланди.

мунофиҚликнинг зоҲир бЎлиши

Аввал «нифоқ» ва «мунофиқ» сўзларининг маъноси ҳақида тўлиқроқ тушунчага эга бўлиб олишимиз керак.

Араб тилида «нифоқ» сўзи ичи бўш, ташқи кўриниши ўзгача бўлган нарсага нисбатан ишлатилади. Мисол учун, юмронқозиқ ёки тулкининг уяси ҳам нифоқ деб аталади. Чунки улар сиртдан қараганда оддий ерга ўхшайди, бир тарафдан кирса, иккинчи тарафдан чиқиб кетаверади.

Ҳозирги кунда ажнабий тилларда тоннель деб номланаётган иншоотлар ҳам араб тилида нафақ де­йилади.

Агар бу маъно диний-ақидавий истилоҳда ишлатиладиган бўлса, сиртдан мусулмонликни эълон қилиб, ичидан унга лойиқ бўлмасликка мунофиқлик деб аталади.

Одамлар кўз ўнгида Ислом динига мансублигини эълон қилиб, ҳатто баъзи амалларни ҳам қилиб юрадиган, аслида эътиқоди бузуқ бўлган кишига нисбатан мунофиқ сўзи ишлатилади.

Мунофиқларнинг очиқ-ойдин кофирлардан ҳам хатарлироқ эканликларига сабаб, кофирлар билан бўладиган алоқа ва муомалаларда биз уларнинг кимлигини эътиборга олиб, ўзларига яраша иш тутамиз.

Мунофиқлар эса сиртдан мусулмон бўлиб кўринадилар. Одамнинг ичидагини билиш ниҳоятда қийин. Шунинг учун будай мунофиқларга ҳам мусулмонча муомала қилишга мажбур бўлинади. Бу билан мунофиқларнинг динга катта зарарлар етказишларига имкон яратилади.

Ислом динининг аввалги пайтларида Маккаи Мукаррамада мунофиқлик йўқ эди.

Ҳижратдан кейин, мусулмонлар Мадинаи Мунавварада алоҳида жамият бўлиб, «кўкракларига шамол тегиб» яшай бошлаганларидан сўнггина бу дард пайдо бўлди.

Маккада мусулмонлар оз сонли, заиф бўлиб, хоҳлаган киши уларга бемалол зулм ўтказар ва азоб берар эди.

Одатда, бундай пайтда фақат ҳақиқий мўминларгина сабр-чидам билан динларини маҳкам ушлайдилар.

Мадинада эса мусулмонлар куч-қувватга, ўз давлатларига эга бўлдилар, улар билан ҳисоблашмасликнинг иложи қолмади.

Шундай бир пайтда дилларини моғор босган, қалбларида марази бор баъзи кимсалар мунофиқлик йўлига ўтдилар. Аллоҳдан эмас, Аллоҳнинг бандаларидан қўрқиб, Исломга юзаки кирдилар.

Мунофиқлар кўпгина кирдикорларини қилдилар. Жумладан, улар турли ёлғон миш-мишлар тарқатдилар, мусулмонларни маънавий-руҳий тарафдан заифлаштиришга, уларнинг қалбларида иймонни сусайтиришга ва умидсизликни кўчайтиришга ҳаракат қилдилар.

Мунофиқлик турли ахлоқий разолатнинг уясидир. Риёкорлик, алдамчилик, хиёнат, ёлғончилик, иккиюзламачилик, ваъдага хилоф қилишлар шулар жумласидандир. Мунофиқлик ҳар бир умматнинг жисмини титиб юборадиган ижтимоий касалликдир.

Янги Ислом жамиятининг пайдо бўла бошлаши яҳудийларнинг ҳам тинчини бузди. Улар мусулмонларга қарши, Ислом динига қарши турли душманликларни қила бошладилар.


Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф

  (Ҳадис ва ҳаёт китобидан)



Муаллиф
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Ўйлаб кўринг, таҳоратдан олдин .бисмиллах, айтилса, унга қанча меҳнат, вақт сарф бўлади, қанча пул тўланади Лекин ушбу кичкинагина амал инсоннинг зоҳирию давоми...

865 15:54 / 15 октябрь
Шайтон алайҳи лаъна инсоннинг энг катта душманидир. Унга қулоқ солган одам икки дунё бахтсаодатидан маҳрум бўлади. Шайтоннинг энг кучли қуроли бу васвасадир. давоми...

17946 18:54 / 23.09.2017
Агар азонниг овози бир маҳалладан иккинчи маҳаллагача етиб бормаса, унда ҳар бир маҳалла аҳли учун алоҳидаалоҳида айтишлари суннати муаккададир. .Раддул давоми...

1814 09:00 / 30.06.2023
98. Аллоҳ таоло дуоларни ижобат ва ҳожатларни раво қилади.Шарҳ Жумҳури мусулмонлар ва бошқа динлар аҳллари ҳам дуо манфаатни жалб ва зарарни даф қилиш учун энг давоми...

5780 17:59 / 19.06.2017