1447 йил 26 шаъбон | 2026 йил 14 февраль, шанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Руҳий тарбия

Нурлар қалблар ва сирлар уловидир

16:06 / 11.03.2018 4318 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Нурлар қалблар ва сирларнинг уловларидир.

– Нурлар воридлар орқали Аллоҳ таоло қалбга солган ёруғликлардир. 

Нурни шайх Аҳмад Зарруқ раҳматуллоҳи алайҳи қуйидагича таърифлаган экан: «Нур банданинг қалбига Аллоҳ таолонинг исми ёки сифати маъноси таъсирида тушадиган ёруғлик бўлиб, унинг маъноси банданинг вужудига ўтади ва у билан ҳақ ва ботилни кўради».

– Қалб – фаҳмланадиган нарсаларни қабул қилувчи ҳақиқат.

– Сир – Аллоҳ таолодан бўладиган тажаллийларни қабул қилувчи ҳақиқат. Сир қалбдан кўра нозикроқ ва мусаффороқ бўлади. 

Буларнинг барчаси руҳнинг исмларидир. Агар руҳ гуноҳлар, маъсиятлар, шаҳватлар ва айблар зулматида қолган бўлса, нафс дейилади. Агар руҳ ғафлат ва ҳушёрлик орасида алмашиб турса, қалб дейилади. Агар у хотиржам ва сокин бўлса, башарлик чарчоқларидан дам олган бўлса, руҳ дейилади. Агар у ҳиссиёт кирларидан мусаффо бўлса, сир дейилади. 

Ибн Атоуллоҳ Сакандарий раҳматуллоҳи алайҳи бундан аввалги уч ҳикматда воридлар ҳақида сўз юритганидан кейин, энди бу ҳикматда ўша воридлар туфайли пайдо бўлган нурлар ҳақида сўз юритмоқда.

«Нурлар қалблар ва сирларнинг уловларидир».

Аллоҳ таоло бандасини Ўзининг висолига эриштирмоқчи, муқарраб бандаларидан қилмоқчи бўлса, унга воридларни эриштириб, улардан нур чиқариб, мазкур воридлар нурларини Ўз ҳузурига олиб борадиган «уловлар» қилиб қўяди. 

Аслида Аллоҳ таоло инсонни соф табиат билан яратади. Унинг қалби мусаффо бўлади. Ўз ҳолига қўйиб берилса, ўз-ўзидан Аллоҳ таолонинг муҳаббатига тўлади. Аммо бу дунё турли-туман шаҳватларга, рағбатларга, ҳавасларга ва шуларга ўхшаш қалбни қорайтирадиган нарсаларга тўладир.

Аллоҳ таоло Оли Имрон сурасида марҳамат қилади:

«Одамларга аёллардан, фарзандлардан, тўп-тўп тилла ва кумушдан, боқилган отлардан, чорвалардан, экин-тикиндан иборат шаҳватларнинг муҳаббати чиройли кўрсатилди» (14-оят).

Ушбу нарсалар банданинг қалбини аввал ром қилиши, аста-секин кир қилиши ва ниҳоят Аллоҳ таолонинг йўлидан тўсиши бор. Албатта, қалб бундай ҳолатга тушганда банда Роббидан узоқлашади ва бошига турли кулфатлар тушади.

Агар қалбга Аллоҳ таоло томонидан ворид келса, қалб кўзи очилади, шаҳватлар асирлигидан озод бўлади, олдидаги турли тўсиқлар йўқолади. Аста-секин қалби нурга тўлади ва Роббига яқин бўлади. Зотан, мазкур нурлар қалбларнинг ва сирларнинг уловидир. Қалблар ва сирлар ўша уловга миниб олиб, мақсад томон равона бўладилар ва муродлари ҳосил бўлади.

Нурлар қалбларимиз ва сирларимизнинг уловлари бўлишини Аллоҳ таоло насиб қилсин!


Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф

  (Хислатли ҳикматлар шарҳи китобидан)



Муаллиф
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Аллоҳ таоло ўта шукр қилувчи, бандаларининг шукрларини қабул этувчи ва неъматларини зиёда қилувчи Зотдир.Соликларнинг истиғфор, тасбеҳ, таҳлил ва салавотдан давоми...

4039 16:18 / 11.03.2018
Ҳар бир мусулмон билиши керак бўлган нарса шуки, албатта Қуръон Анбиё ва Расулларига нозил бўлган охирги ваҳий ҳисобланади. Қуръон Карим бутун олам учун барча давоми...

5607 18:49 / 03.12.2017
Саккизинчи зарар қиёмат куни ғийбат қилинган кишининг гўштини ейиш.Чунончи, бу борада Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинган ҳадис юқорида зикр этилди. давоми...

4058 20:42 / 21.04.2018
.Шубҳа, сўзи луғатда .ўхшаш, маъносини билдиради. Яъни шубҳали нарса ўзидан бошқа нарсага ўхшашдек туюлади. Унинг аниқлиги йўқ бўлади.Уламоларимиз ҳалол ва ҳаром давоми...

7443 17:20 / 14.09.2017