1446 йил 20 жумадис сони | 2024 йил 22 декабрь, якшанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Мавлид

Фил воқеаси

16:37 / 21.11.2017 10369 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

018

Энг машҳур воқеа, фил йили бўлди,

Майда-майда тош остида, Абраха ўлди,

Бул мўъжиза фақат, Қоххордан бўлди,

Бу холни тасдиқлаган, Қуръонда АЛЛОҲ.

019

Кўп машхурбу тарих, барчага аён,

Шунда ҳам қилай мен, холатни баён,

Абраха ўзумрини, қилдику паён,

Қудратидан бир зарра, кўрсатди АЛЛОҲ.

020

Буюкман! Ягонаман! Ўйлар бу золим,

Ўйлайди, ҳеч қачон, чиқмайди жоним,

Хоҳлайди барча кеб, тиз чўкса пойим,

Барча кибр қилганни, хор қилар АЛЛОҲ.

021

Бу замон ўтказди, қанча олимни,

Қанча амир, қанча шох, қанча золимни,

Не бўлар, ким билар, охир холимни,

Тафаккур аҳлига, ибрат бер АЛЛОҲ,

022

Зўр ибрат мўъминга,Ҳақни таниса,

Бу     золим       ясатди ,   катта каниса,

Канисни кўриб барча, байтдан айниса,

Мўъминлар айнимас, Нур берган АЛЛОҲ,

023

Каъбага одамлар, тинмай борарди,

Абраха хасаддан, қалби ёнарди,

Мен буюк инсон деб, Ҳақдан тонарди,

Кибрнинг охри вой, қиларди АЛЛОҲ.

024

Жами халқ каъбани, қиларди икром,

Абраха қалбида,йўқолди ором,

Хоҳлар ҳамма черковни, қилсин эҳтиром,

Юриш бошлайди байтга, рақиби АЛЛОҲ.

025

Мақсад битта Каъбани, вайрона қилсам,

Буюкман деб номимни, кўкларга илсам,

Мен лойиқман ўзимни, илоҳдек билсам,

Сароб орзу бор қалбида, биларди АЛЛОҲ.

026

Макка сари лашкари, юрди сони йўқ,

Оламнинг кучи менда, ўйлар, кўнгли тўқ,

Ушбу жохил зўрман деб, қилар фақат дўқ,

Оқилларга зўр ибрат, кўрсатар АЛЛОҲ.

027

Лашкар келар тўзитиб, чанг бостириб майдонни,

Ғурур тўла қалбида, хамроҳ қилиб шайтонни,

Барча лашкар олға дер, улуғлаб кўр султонни,

Уларни кар, кўр, сақов, қилиб қўйганди АЛЛОҲ.

028

Кўп машаққат бу сафар, юрди сахро бағридан,

Манзилга ҳам оз қолди,силла кетди баридан,

Макка аҳлига хабар, келди тоғни наридан,

Ушбу  элга зўр синов,  тайёрлаб қўйди АЛЛОҲ.

029

Лашкарюриб охири,келди макка шахрига,

Атрофда не хайвон бор, ушлаб ерди захрига,

Билмас улар эртага, қолар Ҳақниқахрига,

Не қилса ҳам уларга, ихтиёр берди АЛЛОҲ.

030

Холдан тойган қўшинга, жангдан олдин дам берди,

Бир кунлик рохатни деб,қўлга тушганни ерди,

Олтмиш минглик бу қўшин, жуда катта куч эрди,

Нодон қўшин билмасди, рақиби МУҚСИТ АЛЛОҲ.

031

Чодир қуриб жойлашди, сўнг элчини йўллашди,

Макканинг зўр саййиди, тиз чўкар деб ўйлашди,

Ҳолатни билмай душман, ғолибман деб куйлашди,

Бу тарихни тилларда, достон қилдирди АЛЛОҲ.

032

Элчи келди шаҳарга, барча дарак олганди,

Макка аҳли қўрқувдан, ғамга ботиб қолганди,

Ваҳми босиб душманни, дилга қўрқув солганди,

Аҳён – аҳён  қўрқувни ,  эслатиб турар АЛЛОҲ.

033

Элчи   келиб   хабарни ,   айтар   эди   бирма - бир,

Саййидлар тинглаб англар, ҳар сўзини сирма-сир,

Оддий халқ  жон ғамида, қочсак дейди қирма-қир,

Ҳар сўзини англатиб, равонсўзлатди АЛЛОҲ.

034

-Бизлар келдик Маккага, асли мақсад жанг эмас,

Бизни ҳоким Каъбани,асло буюк уй демас,

Қўшинбузса бу уйни, бошқамолингиз емас,

Душман билмас бу Уйни, қурдирган Ўзи АЛЛОҲ.

035

Давомэтиб зикрини, элчиайтарфикрини,

Сўзлаб ҳоким қахрини, бузармиз дер шаҳрини,

Ишга солмай ақлини, билмас Тангри макрини,

Маккорни ўз макрига, ўрабқўйганди АЛЛОҲ.

036

-Шу ҳам буюк биноми?- Бориб кўринг черковни,

Хаж қилмоқга бу тошни, биз қилгаймиз чекловни,

Итоат қиб юрингиз, қутлуғ билиб чорловни,

Бу элчига хожасин, буюк кўрсатди АЛЛОҲ.

037

Макканингулуғлари, кенгаш қилибайтишар,

Қувват йўқ бизда жангга, сулҳ қилсак қайтишар,

Сўзга усто раислар, борса қабулэтишар,

Абдулмутталиб борар, мададкор Ўзи АЛЛОҲ.

038

Душманга тик бормоқга, мард элчи ҳам сайланди,

Икки ўғилёнида,Абдумуталшайланди,

Шундан сўнгра ,бу элнинг, раисига айланди,

Подшоҳларни Ўзига, сояқилганди АЛЛОҲ.

039

Абраха юришучун, оромолиб ётганда,

Абдумутал келганди,олдига тонг отганда,

Мол аччиғи аламдан,юраккача ботганда,

Ҳаққи учун шижоат, берибқўйганди АЛЛОҲ.

040

Абраха тахти узра, ғурур ила турганди,

Шубхасиз мен ғолиб деб, хом ҳаёлин сурганди,

Йўқ аслида дўзахдан, ўз чодирин қурганди,

Жаннат ёки дўзахга, йўл очиб қўйди АЛЛОҲ.

041

Соқчи айтар ҳокимга, элчи келди қуройшдан,

Бош уриб келди сизга, изн беринг сўрашдан,

Рухсат бўлди қабулга, мағрур ила қарашдан,

Уруш ёки сулҳга, сабаб яратдиАЛЛОҲ.

042

Абраха ўйлар эди, хозир келиб жойимга,

Шафқат сўраб ёлвориб, тиз чўкади пойимга,

Қаранг дўстлар ман-манни, сўнг Қиёмат қоимга,

Қолдирмасдан дунёда, жазо буюрди АЛЛОҲ.

043

Абдумуталникўриб, Абраха бир сесканди,

Нигоҳлари шер мисол, гўёруҳин кесганди,

Ўзи билмай жойидан, астапастга сирғалди,

Ҳайбатидан чўчитиб, тахтдан туширди АЛЛОҲ.

044

Абраха гапни бошлаб: - не хожатинг бор сўйла,

Сўрагин халқинг учун, аввал яхшилаб ўйла,

Балки раҳм қиларман, қалбимга мос сўз жойла,

Ўртада тилмоч ила, баён қилдирди АЛЛОҲ.

045

Жавоб келди раисдан,олов чақнаб кўзидан,

Қўрқмасаслоўзидан, ҳаловат бор сўзидан,

Минглаб душман олдидан, жасурлик бор юзидан,

Мард ўғилга ҳар нафас, ёр бўлиб келган АЛЛОҲ.

046

-Нажот керакмас сендан, ҳаққим берсин аскаринг,

Икки юз боштуямни, олиб кебдиқашқаринг,

Бекор кебсан бу элга, ўларсан ёшу қаринг,

Энг охирги огоҳни, айтгизиб қўйди АЛЛОҲ.

047

Абрахаразм солиб, ишонмасди қулоққа,

-Кар эмас ё кўр сақов, ўхшамайсан чўлоққа,

Нуқсони йўқ одамсан, тутиб бошлар сўроққа,

Абраханинг хайратин, ошириб қўйдиАЛЛОҲ.

048

Гапим рост чўчиб кетдим, мен сени кўрган захот,

Шундайин ахмоқ гаплар, сендан чиқдими нахот,

Муборак шаҳринг учун, қилмайсанларми жиход,

Даъват қилди урушга, жиходга тайёр АЛЛОҲ.

049

Ҳафсаламни пир қилдинг, шу ҳам эркак ишими?

Халқ ишонган одами, нахотки шу кишими?

Ўйнаб енгарман сени, урмай найза нишими,

Ҳаққа отган найзани, қайтариб урар АЛЛОҲ.

050

Отабобонг улуғлаб,келган тошни бузарман,

Бунданбуён хожилар, қадаминиузарман,

Хаж қилмоқга черковни, олтин билан тузарман,

Гўзалчерковникўриб, рози бўлади АЛЛОҲ.

051

Сўрайсан мендан туя, қадри йўқми? Каъбани,

Хайрон қолдим мен сенга, талабларинг бемани,

Вайрон қиларман шаҳринг, Каъбага меҳринг қани,

Қани менинг йўлимни,тўсиб кўрсинчи АЛЛОҲ.

052

-Мен туянинг эгаси, сен буни яхши бил,

Золимсан жондан тўйган, энди билганингни қил,

Ҳар ким ўз молин сақлар, шуни қулоғингга ил,

Каъбанинг эгаси бор, қўриқлар Ўзи АЛЛОҲ.

053

-Нодонмисан эй сардор, менда қудратни қара,

Баҳайбат филлар менда, аскарларим ҳам сара,

Хозир бошлайман юриш, жахлдан тортди нара,

Гапинг рост бўлса мендан, қутқарсин қани АЛЛОҲ.

054

     -Вақти келса кўрарсан, Роббимнега қодирин,

Абраха ҳеч кўрмаган,бундай инсон нодирин,

Муттолиб  гапин   айтиб ,  тарк   этди    чодирин,

Келишданкўп кетишин, хайратли қилди АЛЛОҲ.

055

Кутилган кун келди хуллас, уруш учун урди бонг,

Куни битди минг надомад, кимлар учун сўнгги тонг,

Жонин қўйиб кўп хатарга, нодон экан етмас онг,

Хатто тушда аён берди, ортга қайтгин деб АЛЛОҲ.

056

Шошганича буйруқ берди, олға бошланг филларни,

Урди сўкди фил юрмади, тушунмайди тилларни,

Йўқ аслида Роҳман эгам, бошқаради дилларни,

Буйруқ бериб филларни ҳам, юргизмай қўйди АЛЛОҲ.

057

Ўнгга сўлга бурса жонвор, мамнун бўлиб юради,

Каъба томон бурса яна, қозиқ бўлиб туради,

Олға юрмас, юргин дея, аскар тинмай уради,

Ортга бурса шиддат билан, юргизиб қўйди АЛЛОҲ.

058

Ҳамма хайрон бу не холат, бу нимадан аломат,

Ўйлаб кўрмас ақли етмас, бу аслида каромат,

Қахр қилса буюк Роббим, қолмас ҳеч ким саломат,

Қараб туринг мўъжизани, энди кўрсатар АЛЛОҲ.

059

Абраханингфикр ўйи,филларбилан бўлганда,

Бир лаҳзада майда қушлар, билан осмон тўлганда,

Барчахайрон филга бўлган, этибори сўлганда,

Борқўшинни кўкка боқиб, маҳлиёқилди АЛЛОҲ.

060

-Мунча гўзал қушларбилантўлди хожам бу осмон,

Будиёрдахолшуми деб,қарабқолдиу томон,

Шу майда қушлар орқали, келди ажал билмас ҳамон,

Баҳайбат филга қарши, майда қушни қўйди АЛЛОҲ.

061

Ғарбдан келар шарқдан келар, ҳар тамондан ўраб келар,

Оч бўрилар ёлғиз қўйни, кўрганидек қўраб келар,

Келди ўлим ҳар бирини,   ўз   ажали сўраб келар.

Қочмоқ учун жой қолмади, назоратин қилди АЛЛОҲ.

062

Маккааҳлитоғдан туриб, кўрибтурар ушбу дамни,

Ғайбдан келди буюк мадад, бошларидан олди ғамни,

Билмасулар ким сабабли, келтирмади кўзга намни,

Туғилмаган ҳалоскордеб, асраб қолди элни АЛЛОҲ.

063

Фаҳми етмас дўсту душман, не бўлар деб кўкга боқар,

Шиддат билан жанг бошланди, бир лаҳзада қонлар оқар,

Олтмиш минглик қўшин доди, нола қилиб дилни ёқар,

Ҳар бирига битти қушни, вакил қилиб қўйди АЛЛОҲ.

064

Дод-вой қилар аскарлари, бир-бирини билмай хайрон,

Оз фурсатда жами қўшин, тупроқ билан бўлди вайрон,

Азроил ҳам буйруқ билан, сахро бўйлаб қилди сайрон,

Бор қўшинни навбат билан, ер қаърига солар АЛЛОҲ.

065

Жон сақлай деб қочди қўшин,  бекинмоқга жой қолмади,

ЛаҳзаўтдиҚудратидан,битта тирикжон қолмади,

Ғалвир мисолтешди танни, унда қизил қон қолмади,

Ўлаксахўрқузғунларга, зиёфатниберди АЛЛОҲ.

066

Яксон бўлди жами қўшин, Абраханинг холи хароб,

Ташлаб қочди қуллари ҳам, орзулари бўлди сароб,

Мен қулингман бу қулингни, ташлаб қўйма Ўзинг я Роб,

Сенга қарши исён қилган, қулдан қилма бизни АЛЛОҲ.

067

Исён қилган қулниқаранг, изоҳлашни хожати йўқ,

Қаҳрқилса буюк Роббим, икки дунёножати йўқ,

Кибр қилманг, мен! Деганни, охир дамга хужжати йўқ,

Ҳаддан ошган Абраханинг, жасадини титди АЛЛОҲ.


Жиззах шаҳар “ИМОМ БУХОРИЙ” 

                             Жомеъ масжиди, имом ноиби

                   Ҳалилов Умиджон Абдуҳаким хожи ўғли



Муаллиф
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
162Абу Толиб Маккага, жуда шошиб қайтарди,Набирага бир сўзни , қайта қайта айтарди,Посбонингман санинг деб, кўнглин хушнуд этарди,Боболари бир сабаб, асли давоми...

3188 10:58 / 05.12.2017
Чексиз ҳамду сано бирла каломлар,Бўлсин раҳмон ва раҳмли Раббим учунМукаммал, тугал салоту саломлар,Бўлсин суюклигим ndash Ҳабибим учун.Оламлар сарвари Расулим давоми...

2409 18:05 / 04.11.2019
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам шундай деганлар .Мўмин бўлмагунингизча жаннатга кира олмассиз. Ўзаро муҳаббатли бўлмагунингизча мўмин бўла олмассиз,. Яна давоми...

1202 14:00 / 29.10.2021
Мавлид воситадир, мақсад эмасШаръий насс ndash ҳужжат бўладиган матн билан талаб қилинган, тарғиб қилинган фарз, вожиб, суннат амаллар асл мақсад ҳисобланади. Бундай давоми...

1613 14:30 / 12.10.2021
Аудиолар

137614 11:58 / 10.10.2018
«Ҳилол» журнали
Китоблар

57680 14:35 / 11.08.2021