1446 йил 20 жумадис сони | 2024 йил 22 декабрь, якшанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Мавлид

Мавлиднинг ҳукми

19:12 / 28.04.2017 4579 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

БИСМИЛЛАҲИР РОҲМАНИР РОҲИЙМ

Аллоҳ субҳанаҳу ва таолога У зотнинг улуғлигига муносиб ҳамду санолар бўлсин!

Аллоҳнинг охирги Расули Муҳаммад Мустафога мукаммал саловоту саломлар бўлсин!

Бу қисқача мақола Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг мавлидларини нишонлашнинг ҳукми ҳақида.

Мавлид маросимини ўтказиш на суннат ва на бидъат ҳукмига кирмайди. Ким уни суннат деса, хато қилган бўлади, ким уни бидъат деса, нотўғри гап айтган бўлади.

Набий соллаллоҳу алайҳи васалламнинг мавлидларини байрам қилиш (уни жоиз деб билган жумҳур уламоларнинг наздида) илмий- амалий анжуман маросими кабидир. Унда диний мафаат ва одоб-ахлоқни сайқаллаш кўзда тутилади. Унда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг мавлидлари, ахлоқлари ва фазилатлари зикр қилиниб, у зотга иқтидо қилишга (эргашишга) тарғиб этилади, ундан азалдан мўмину мўминалар фойда олиб келганлар. 

Шундай экан, мавлид маросимлари ва мавлидни инкор қилувчи кимсалар томонидан кўплаб молу дунё сарфлаб ташкил қиладиган илмий-амалий тадбирлар орасида фарқ йўқ. Бунга мисол жуда кўп. Булар қанчадан-қанча олим ёки  дин арбоблари ёки машҳур шахслар ҳаётини ўрганишу уни эслаш учун уюштирилган юзлаб тадбир ва маросимлардир. Улар билан мавлид маросими орасида фарқ йўқ. Уларнинг қилган тадбиру маросимлари жоизу Аллоҳнинг энг афзал бандаси бўлмиш ҳабибимиз Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг мавлидларини эслаб савобга эга бўлиш нийятида уюштирилган маросим бидъат бўладими?! 

Шаръий аҳкомлардан четга чиқмаган ҳолда ўтказиладиган мавлид маросимларида нималар бўлади? Унда фақат Аллоҳ таоло ва Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламни  рози қиладиган амаллар бажарилади: амру маъруф наҳий мункар ва Набий соллаллоҳу алайҳи васалламнинг мадҳлари, у зотнинг на фақат умматга, ҳатто башариятга фазллари, у зотга итоат қилиш вожиблиги ҳақидаги илиқ гаплар айтилади. Бу тадбирларда ҳабибимиз Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг мавлидлари, ёшликлари, гўзал ахлоқларию бутун ҳаётлари ҳақида кишининг қалбини тўлқинлантирувчи  байтлар ўқилиб, у зотга бўлган муҳаббатнинг янада зиёда бўлишига сабаб бўлади. 

Устозим Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф хазратлари «Ихтилофлар. Сабаблар. Ечимлар.» китобида шундай ёзадилар: «Мавлид ҳақида уламоларнинг гапларига мисол ахтариш давомида биринчи бўлиб Аҳмад ибн Муҳаммад ибн Али ибн Ҳажар Ҳайсамийнинг машҳур «Туҳфатул муҳтож фий шарҳил минҳож» китобидаги матн эътиборимни тортди. Уни ўқиб чиққандан сўнг, мақсадни баён қилиш учун етарли деб билиб, бошқаларини ахтаришдан воз кечдим. Мазкур матнни сиз муҳтарамларнинг эътиборингизга ҳавола қилишни маъқул топдим. Чунки мазкур матндан кўп нарсаларни англаб олиш имкони бор экан. Жумладан, мавлуд ҳақида баҳс юритган уламоларнинг вакиллари ҳақида ҳам маълумот олиш мумкин.

Мазкур матн бошидан охиригача машҳур аллома, ҳофиз Жалолуддийн Суютий раҳматуллоҳи алайҳига оид бўлиб, биз номини айтиб ўтган китоб эгаси Ибн Ҳажар Ҳайсамий у кишидан тўлиқ келтирган.

Матнни эътиборингизга ҳавола қилишдан олдин, унда номи зикр қилинган ва мавлудни қўллаб-қувватлаган уламолардан фақат биттаси ким эканлиги ҳақида қисқача маълумот бериб ўтиш масалани англаб етишга ёрдам берар, деб умид қиламиз.

«Ҳофиз Жалолуддийн Абул Фазл Абдурроҳман ибн Абу Бакр ибн Муҳаммад Суютий Шофеъий муҳаққиқ ва машҳур олим бўлган. Ўта машҳур ва фойдали китоблар муаллифи. Ҳижрий 849-сананинг Ражаб ойида таваллуд топган. Саккиз ёшлигида Қуръонни хатм қилган. Кўплаб матнларни ёд олган. Ёзган китобларининг сони беш юзтадан ошган. Китобларининг шуҳрати ҳақида гапиришнинг ҳожати ҳам йўқ. 

У киши ўз замонасининг ҳадисга оид барча илмларида ҳам пешқадам бўлган. Икки юз минг ҳадисни ёддан билган ва яна бошқаларини топсам, ёдлар эдим, деган. Қўшимча тарзда айтадиган бўлсак, ҳаммага маълум ва машҳур «Жалолайн» тафсирининг икки муаллифидан бири ҳам худди шу имом Жалолуддийн Суютий бўладилар.

Энди, Аҳмад ибн Муҳаммад ибн Али ибн Ҳажар Ҳайсамийнинг машҳур «Туҳфатул муҳтож фий шарҳил минҳож» китобидаги матнни шарҳлашга ўтайлик. Шарҳдан ажраб туриши учун матннинг остига чизиқ қўйдик. 

«Ҳофиз Суютийдан Робийъул аввал ойида мавлудин набий қилиш ҳақида, унинг шаръий ҳукми, бу иш яхшими, ёмонми, қилган одамга савоб бўлиши ёки бўлмаслиги ҳақида сўралди.

У киши қуйидаги жавобни берди:

«Менинг жавобим шуки, аслида, одамларнинг жамланиб, муяссар бўлганича Қуръон тиловат қилишлари, Набий соллаллоҳу алайҳи васалламнинг рисолатлари аввалида рўй берган хабарларни, у зотнинг туғилишларида содир бўлган мўъжизаларни ривоят қилишлари, агар охирида уларга егулик нарса улашилиб, бунга бошқа нарсалар зиёда қилинмай тарқалиб кетадиган бўлсалар, бидъати ҳасанадир. 

Уни қилган одамга Набий соллаллоҳу алайҳи васалламни улуғлагани, у зотнинг мавлудлари муносабати ила хурсанчилик изҳор қилгани учун савоб берилади».


كرّر لنا ذكرَ الحبيب فإنه 

يحلو ولو طولَ الزمان يُرَدّدُ

وأعدْ علينا وصفَ أحمدَ ثم عُدْ

فالعَودُ في أوصاف أحمدَ أحمَدُ


Ҳабибим ёдини такрорла, зеро,

Бир умр айтсанг ҳам, тугамас тоти.

Аҳмадим васфини қайтар ва қайтар,

Чунки "аҳмад" эрур мақтовнинг зоти.



Фозилжон Абдулқайюм



Муаллиф
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Сизга муштоқ бўлиб инграётган қалбларни силайдиган қўлингиз қани, эй Аллоҳнинг Расули Юзингизга бир назар солсак, сўнг дунё йўқ бўлиб кетса ҳам, майли давоми...

1919 09:03 / 15 сентябрь
2725. Ибн Умар розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади«Мен қачон Умарнинг «Мен буни шундай деб ўйлайман», деганини эшитсам, албатта, ўша нарса унинг айтганидек бўлмай давоми...

4731 19:33 / 07.12.2017
068Тангримсуйган заминидан, эл қутилди ғанимидан,Макка аҳли халос бўлди, душманни ноҳақ зулмидан,Лекин улар ғофил эди, Роббимни ғайб илмидан,Каъба аҳли мушрик аммо, давоми...

4441 12:10 / 23.11.2017
.Маҳалли қиём, масаласи.Маҳалли қиём, деб мавлид асносида Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг таваллудлари зикр қилинганда ўриндан туриш пайти ва ҳолатига давоми...

3741 09:20 / 01.10.2021
Аудиолар

137656 11:58 / 10.10.2018
«Ҳилол» журнали
Китоблар

57721 14:35 / 11.08.2021