1446 йил 20 жумадис сони | 2024 йил 22 декабрь, якшанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Мавлид

Мавлид байрамини нишонлаш бизга нима беради?

17:43 / 18.12.2017 5149 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Хабарингиз бор, бу ой Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам таваллуд топган муборак ойдир.

Ўтмишда одамлар Пайғамбаримиз мустафо соллаллоҳу алайҳи васалламнинг туғилган кунлари эътиборидан шу ойнинг бир кунини байрам қилиб нишонлар эдилар. Кейинчалик Расулуллоҳнинг туғилган ойлари эътиборидан тўлиқ бир ойни байрам қилишга ўтдилар. Расулуллоҳнинг туғилган ойлари эътиборидан икки ойни – Рабиъул аввал ва ундан кейинги ойни – байрам сифатида нишонлашни одат қилиб олганлари ҳам бор.

Биз бу байрамни, айниқса, бир кунни бир-икки ойга кўпайтириб байрам қилишга ўзгартирилган вақтда, яхши аломат деб ҳисоблар ва бу иш Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга нисбатан мўминлар муҳаббатининг энг равшан белгиси деб қабул қилар эдик.

Кейин биз бу байрамларнинг натижасига эътибор беришни бошладик, кузатишни давом эттириб, мазкур байрамлар оз самара бераётганини ҳис қилдик.

Энди биз яхши аломат деб ҳисоблаган нарсамизга нисбатан маъюс бўлишимиз керакми? Бу байрамни олқишлаганимиздан кейин, энди унга қарши курашишимиз керакми? Биз қай йўлни танлашимиз керак?

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг туғилишларини бир-икки ой тўлиқ байрам қилинишига ва уларнинг ҳис-туйғуларга нисбатан қандай жавоб беришимиз мумкин?

Ўнгу сўлимизга назар солсак, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг йўлларига тескари нарсаларни кўрамиз. Агар уларга эргашиш умидларига қарасак, ажойиб ва ғалати нишонларни, йўлларни кўрамиз. Бугунги аксар одамларнинг амалларига қараб, уларни одатдан ташқари кўринишда учратамиз. Мусулмон одам Расуллуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам туғилган кунни байрам қилиб нишонлаётган бўлса-да, бу ишни яхши деб ҳисоблашдан кўра бугунги кунда кўпроқ маъюслик ва ғамгинликни ҳис қилади. Чунки у Расулуллоҳ бажарган ва Расулуллоҳ насиҳат қилган ишлар билан бугунги кундаги мусулмонлар қилаётган ишларни бир-бирига солиштириб, мусулмонларнинг бу кўрсатмалардан узоқлашиб кетганини ҳис қилади. Сўнг яна эътибор бериб, узоқлашиш янада кенгайиб кетаётганини кўради.

Кундан кунга тобора кенгайиб бормоқда. Шундай экан, қандай қилиб Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга эргашиш истагида бўлган кишининг қалбида бундай байрам қилиш, маъюслик ва қайғу манбаси бўлмасин?!

Расулуллоҳ алайҳиссолату васаллам ўзларининг ҳаёт йўлларида дунёнинг турли зийнатларини назарга илмас эдилар. У зот турмушдаги кутилмаган ўзгаришлар ва ҳаётда юз берадиган мушкулликлар ҳамда дунёга ҳожатсиз бўлишда бизларга мисоли ўрнак  (бу гапим билан Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам йўқчилик ва қашшоқликда ўтган демоқчи эмасман, у зотни қашшоқ дейишдан Аллоҳ сақласин, лекин у зот бизларга мисоли ўрнак) эдилар.

Расулуллоҳ алайҳиссаломнинг ҳаётдаги юриш-туришлари фақирларнинг турмушларидек бўлган. Мустафо соллаллоҳу алайҳи васаллам ўзида бор таомнинг икки хилини бир кунда ҳеч тўйиб емаганлар. Ҳолбуки, баланд тоғлар у зотнинг олдиларида тиллага айланишни истаса ҳам, ул зот буни хоҳламас эдилар.

Бу ишларнинг бари умматларига дунё ташвишига берилиб кетмасликларини эслатиб туриш учун бўлган эди. Келажакда мусулмонларнинг душманлари уларга дунё ва унга муҳаббатлари орқали пистирмалар қўйишини тушунтириб бериш учун шундай бўлган эди.

Уларга ўзларининг саҳиҳ ҳадисларида:

Хурсанд бўлинглар ва сизларни шод қиладиган нарсани кутиб туринглар. Аллоҳга қасамки, мен сизларга келадиган фақирликдан қўрқмайман. Лекин мен сизларга дунё (эшиклари) очилиб, ўзларингиздан олдингилар бойликни афзал кўргани каби сизлар ҳам афзал билиб, улар мусобақа қилганлари сингари сизлар ҳам мусобақа қилишингиздан ва уларни ҳалок қилгани каби сизларни ҳам ҳалок қилишидан қўрқаман” – демаганмилар.

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга эргашиш қаерда қолди.

Биз Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг туғилган кунларини байрам қилаётган ёки қилмоқчи бўлиб турганларнинг ҳолига эътибор бериб қараганимизда, уларни боши ҳам охири ҳам йўқ дунё ҳою ҳаваслари ва унинг оворагарчиликларида чиқиб-тушиб юрганларини кўрамиз.

Бир-бирига мақтаниш ва фахрланиш улар билан ўзларига ўхшаш кишилар ўртасидаги рақобатга айланганини кўрамиз. Биздаги бундай кўринишлар ва Мустафо соллаллоҳу алайҳи васалламдан узоқлашаётганимиздан гувоҳлик берадиган кўринишлар жуда ҳам кўп.

Бизнинг ҳолимиз шу бўлса ва ўртамизда шундай катта бўшлиқ пайдо қилиб қўйган бўлсак, у зотни эслаб байрам қилишимизнинг қанчалик қиймати бор.

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам очликнинг шиддатидан қоринларига битта, баъзида иккита тошни боғлаб юрар эдилар.

Жамиятларимизда санаб бўлмайдиган даражадаги турли таомлар тортиладиган катта ва кўркам дастурхон ёзадиган кишилар бор. У ерда дастурхондаги овқатлар ҳидидан кўра фахрланиш ва бир-бирига мақтаниш ҳамда рақобат ҳидлари кўпроқ таралади. Бундай дунёни назарига илмай ундан узоқлашган ҳабибимиз Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламдан қандай қилиб ҳижолат бўлмаймиз?

Мен мубоҳ нарсаларни ҳаромга чиқарувчи кишилардан эмасман. Лекин мен агар инсон мубоҳ нарсалардан фахрланиш учун фойдаланса, улар ҳам ҳаромга айланишини эслатадиган кишиларданман. Буни неча марта айтиб, неча марта тушунтириб берганман.

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг сийратлари кечаю кундуз Аллоҳга чорлаш, динини етказиш, уйида ҳам, оиласи ва болалари орасида ҳам яхшиликка буюриб ёмонликдан қайтаришдан иборат бўлиб, бу ишларни бажаришда бирор марта ўзининг шахсий манфаати учун фойдаланмаган ва динни сиёсатга аралаштирмаган. У зотни бунга ундаган ягона нарса Аллоҳ субҳанаҳу ва таолонинг ризосига эришиш ва Аллоҳ таолонинг ушбу сўзини тадбиқ қилиш эди.

«Сизлардан яхшиликка чақирадиган, амри маъруфнаҳйи мункар қиладиган бир уммат бўлсин. Ана ўшалар ўзлари нажот топгувчилардир». (Оли Имрон, 104).

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам ўз оиласи, кейин қавми, кейин бутун дунёни даъват қилишда бу ишни қандай гавдалантириб берганини кўрдик.

Биз бугунги кундаги ўзимизнинг воқелигимизга эътибор берсак, амру маъруф, наҳйи мункар (яхшиликка чақириш, ёмонликдан қайтариш) ишлари бизларнинг ҳаётимизда, бизларнинг уйларимизда, жамиятларимизда, йиғинларимизда ва дўсту ёрларимиз орасидаги учрашувларимизда номаълум нарсага айланиб қолганини кўрамиз.

 Қани ўша яхшиликка буюрувчилар? Қани ўша уйларида ёмонликдан қайтарувчилар? Эътибор билан воқелигимизга назар солсак, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг сийратларига эргашишда бепарволикка йўл қўяётганимизни ҳис қиламиз. Ота ўз қизининг тақдирига ташвиш қилмайди. Бу тақдирда отани ташвишлантирадиган бир нарса бор, у ҳам бўлса, нурли келажакда қизининг атрофида дунё бойликлари парвона бўлиб ўйинга тушиши ҳамда яқин келажакда қизининг бу юриши орқали фаровон ҳаёт ва дунёвий хотиржамлик ҳиссини топиш бўлади.

 Лекин қизи ёки болалари юраётган бу йўл қанчалик қинғир-қийшиқ бўлса ҳам, агар дин эсланса, чақириқ юқори кўтарилаверади. Агар инсон ва жин шайтонлари бу йўлнинг бурилишларида қанчалик пойлаб уларни қўлга туширса ҳам ва йўллар қанчалик Аллоҳни рози қилмаса ҳам, чақириқ юқорилаб бораверади.

Бу динни ҳимоя қиладиган Роббиси борлигидандир.

Ҳа абатта динни қўриқлайдиган Роббиси бор.

Аллоҳнинг мутлақо бандаларига муҳтожлиги йўқ.

Лекин биз Аллоҳ таоло буюрган нарсани бажариш орқали  Роббимизнинг раҳматига муҳтожмиз. Аллоҳ азза ва жалла айтган:

«Батаҳқиқ, сизлар учун – Аллоҳдан ва охират кунидан умидвор бўлганлар учун ва Аллоҳни кўп зикр қилганлар учун Расулуллоҳда гўзал ўрнак бор» (Аҳзоб, 21).

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга эргашиш бизнинг бурчимиздир.

Нима учун Мустафо алайҳиссалом Аллоҳ таклиф этган нарсадан юз буриб:

«Динни ҳимоя қиладиган Роббиси бор» демадилар? Сенинг дунёйингни ҳам ҳимоя қиладиган Робб бор эмасми? Келажагинг учун, қизинг ва болаларинг келажаги учун буларнинг ҳаммасини ҳимоя қиладиган Робб бор эмасми? Нима учун Аллоҳ азза ва жаллани унутасан ва ризқингни, қизинг ва болаларинг ризқини деб ҳансираб югурасан. Нима учун Аллоҳ таоло сенга дини учун хизмат қилишни таклиф этган пайтдагина Аллоҳнинг қудратини эслайсан.

Аллоҳга чақириш қаерда қолди?

Наҳл сурасининг 125-оятидаги Аллоҳнинг сўзида; «Роббингнинг йўлига ҳикмат ва яхши мавъиза ила даъват қил. Ва улар ила гўзал услубда мунозара қил», деб мисол келтирилган Аллоҳга бўлган ўша даъват қаерда қолди?

Расулуллоҳ: «Менинг гапимни эшитиб, сингдириб, ёдлаб, сўнгра етказган одамни Аллоҳ неъматлантирсин», деб буюрган кўрсатмаларига мувофиқ ва муносиб равишда динни етказаётганлар қаерда қолди?

Қани Расулуллоҳ ва у кишининг саҳобаларига эргашувчилар? Қани ўша даъват? Қани ўша воъизлар? Ислом номи билан ҳаракатланаётганлар қанчалар кўп, Аллоҳ субханаҳу ва таолога чорлаётганлар қанчалар оз.

Эҳтимол ҳаммаларингиз, Расулуллоҳ ва у зотнинг саҳобалари қилган даъват билан ҳозирги кундаги бир жойда ўтириб ислом номи билан ҳаракат қилаётган даъват ўртасидаги фарқни билсаларингиз керак.

У билан бунинг ўртасида жуда катта фарқ бор.

Исломни ҳавойи истакларга бўсундириб бўлдик. Бу истаклар ва унинг турлари жуда ҳам кўп.

Исломни етакчилик ва бошчилик истакларига бўсундириб бўлдик. Бунинг ҳам мисоллари жуда кўп.

Исломни сиёсат истакларига бўйсундириб бўлдик. «Сиёсатдан исломга хизматчи сифатида фойдаланамиз», дедик. Бироздан кейин буни топишимиз учун кўзларимизни очсак, исломни сиёсат учун хизматчи қилиб бўлганимизни кўрдик.

Бунинг исботини бутун дунёда кўриб турибсизлар.

Расулуллоҳнинг сийратларига эътибор бериб, кейин бу воқеликка назар солсак, иккисининг ораси мағриб ила машриқчалик узоқ эканини ҳис қиламиз.

Ислом олами парча-парча қилиб ташланмоқда. Ёвуз кучлар бу парчалашни янада кўпайтирмоқда. Мусулмонлар динларига эътибор бермай юрибди. Улар ҳашаматли ҳаётга ўрганиб, ундан кайфи ошган. Балки охири йўқ мастлик ҳолати билан фақирлиги дини ва исломини эслашдан тўсган қашшоқлик орасида сарсон юрибдилар.

Расулулуллоҳ ўз сўзини рост айтган:

«Фақирлик куфрга яқин тургусидир». 

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам айтган сўзларининг маъноси ана шу воқеъликнинг тасдиғидан ўзга нарса эмас.

У зот айтдилар:

«Аллоҳга қасамки, мен сизларга келадиган фақирликдан қўрқмайман. Лекин мен сизларга дунё (эшиклари) очилиб, ўзларингиздан олдингилар бойликни афзал кўргани каби сизлар ҳам афзал билиб, улар мусобақа қилганлари сингари сизлар ҳам мусобақа қилишингиздан ва уларни ҳалок қилгани каби сизларни ҳам ҳалок қилишидан қўрқаман».

Ҳалок қилиши қандай бўлади? Одамлар дунёни афзал билиб, бу йўлда мусобақа қилган вақтда ўзларининг кучларига қараб гуруҳларга бўлинади. Бу йўлда ғолиб бўлган улуғвор инсон ва ортда қолган ва ундан ҳам орқада қолган инсонларга бўлинади. Ана шу ерда фақирлик фитна уюштиради.

Хуллас, одамлари дунё йўлида мусобақалашаётган жамият иккига бўлинади. Бир бўлаги ночор фақирга айланади. Яна бири ҳаддан зиёд бойга айланиб, ажойиб бир ғалати хатарли даражага етадики, бу уни ҳаддидан ошириб туғёнга етказади.

Бир-бирига қарама-қарши бўлган икки воқеълик учқун чиқариши сабабидан ҳалокат юзага келади.

Бу биз бугун бошимиздан ўтказаётган нарсадир.

Ночор фақир ҳол тили билан ўша маст бойларга:

«Огоҳ бўлинг! Исломий жамиятингизда инсоф билан иш тутинг, сиз билан бизларни ўртамизда шайтон очган ёриқларни беркитинг», – дейди. У ерда эса бирорта жавоб бергувчи йўқ.

Молига маст одамни дунё ғалати бир тескари инсон қилиб қўяди. Агар уни бирор киши фахрланиш ҳамда рақобатга чорласа, қўли ва чўнтагидаги бор нарсани очиб миллионлаб бойлигини сочади. Бу воқеълик ўтиб бошқа бир воқеълик ўртага чиқса, яъни бир одам келиб ўша бойларни ночор фақирларга нисбатан инсофга чақирса, очилган қўллар ёпилганини, чўнтаклар қисқаришини, сандиқлар беркилишини кўрасиз, тиллари эса пул камлигидан шикоят қила бошлашини эшитасиз.

Бу бизнинг воқеълигимиздир.

Менга айтинглар!

Бундай байрам қилароқ, Расулуллоҳнинг олдиларига қайси юз билан борамиз. Бизга нима бўлдики, воқеълигимиз бу кўринишда бўла туриб, Расулуллоҳнинг туғилишларини байрам қилишга ҳижолат бўлмаймиз.

Ўзини Аллоҳдан узоқлашганини билган инсон ўз ҳижолатини бирор нарса билан яшириши керак. Лекин гуноҳкор етишиши мумкин бўлган нарса ўзининг гуноҳига ҳижолатсизлик ва уялмасликни қўшишидир.

Ушбу сўзимни айтиб Аллоҳдан мағфират сўрайман.

Муҳаммад Саид Рамазон ал-Бутийнинг жума хутбаси.

3 сентябр 1993 йил.

Тошкент шаҳар Эшонгузар жоме масжид имом хатиби Абдуллажон Ғуломов таржимаси.

Муаллиф
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Ассалоту вассаламу алайка я РасулаллоҳАссолату вассаламу алайка я ҲалилаллоҳАссолату вассаламу алайка я Саййидал аввалин, вал ъаҳирин, вассалам алал давоми...

3361 15:05 / 06.11.2019
Катта уламолар мавлид ҳақида Мавлид ҳақида уламоларнинг гапларига мисол ахтариш давомида биринчи бўлиб Аҳмад ибн Муҳаммад ибн Али ибн Ҳажар Ҳайсамийнинг машҳур давоми...

4622 05:00 / 09.03.2017
Биз мусулмонлар Робиул аввал ойини ўзгача иштиёқ ва соғинч билан йил бўйи кутамиз. Чунки, бу ойда Ҳабибимиз Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам таваллуд давоми...

2422 14:08 / 04.11.2019
Қуръони Каримнинг биринчи оятлари нозил бўлгандан кейин бир муддат ваҳий келмай қолди. Сўнг Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ўзлари ҳам кутмаган ҳолда давоми...

5301 21:18 / 15.12.2017
Аудиолар

137657 11:58 / 10.10.2018
«Ҳилол» журнали
Китоблар

57721 14:35 / 11.08.2021