1446 йил 20 жумадис сони | 2024 йил 22 декабрь, якшанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Сийрат

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ризқлари

17:05 / 14.10.2017 5695 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ризқларига назар солиб, унинг учта ҳолати борлигини кўрдик.

Биринчиси – пайғамбарликнинг бошланишидаги ҳолат. У зот Маккадалик чоғларида тижорат қилар эдилар. Ҳаттоки бу борада мушриклар у зотни айблаб, шундай дейишади:

«Улар дедилар: «Бу не расулки, таом ейди, бозорларда юради?! Унга бир фаришта туширилсайди, у билан бирга огоҳлантирувчи бўлар эди. Ёки унга хазина ташланса, ёхуд унинг боғи бўлса-ю, ундан еса»[1]

Аллоҳ таоло уларга жавоб берди:

 «Сендан олдин юборган расулларимиз ҳам, албатта, таом ер ва бозорларда юрар эдилар»[2].

Фақат шундай бўлган.

Ва яна Аллоҳ у зотга Хадижа розияллоҳу анҳонинг молини неъмат қилиб берган. Сўнгра уни Китобида неъматлар ичида санаган: 

«Ва У сени камбағал ҳолда топиб, бой қилмадими?»[3]

Бу у зотнинг пайғамбар қилиб юборилишларидан олдиндан то ҳижратдан бир йилдан кўпроқ вақт ўтгунча ризқлари бўлган. Бизга етиб келган ҳадисда топдикки:

Ибн Аббос розияллоҳу анҳумодан ривоят қилинади:

«Мадинанинг карвони келди. Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам ундан сотиб олдилар ва бир неча увқия фойда кўрдилар. Уларни Бану Абдулмуттолибнинг беваларига тақсимлаб бердилар ва: «Бундан буён менда унга етарли маблағ бўлмаган нарсани сотиб олмайман», дедилар»[4].

Иккинчиси – ҳижратдан кейинги ҳолат. У зотга уруш қилишга изн берилди. У зот билан кофирлар орасида жанг аланга олди. Аллоҳ у зотга ва умматларига ўлжани ҳалол қилди. У зотга Танзилда қуйидагини нозил қилди:

«Бас, ўлжага олган нарсаларингиздан ҳалол-пок ҳолда енглар...»[5] 

Ушбу ҳалолнинг устида Роббул оламиннинг муҳри бор. У Зотнинг «пок» дегани уларнинг наздида бундан кўра ҳалолроқ ва покроқ нарса йўқлигини билдиради.

«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам:

«Ризқим найзам ва қиличим сояси остида қилинди», дедилар»[6].

Учинчи ҳолатда эса Аллоҳ таоло у зотни ростлади, поклади, ахлоқларини тўғрилади ва у зотни жамики одам боласининг саййиди даражасига эриштирди. Ҳаттоки у зотга:

«Фахр эмас-ку, мен одам боласининг саййидиман»[7], дейиш жоиз бўлди.

Бизга етган хабарга кўра, у зотнинг уларнинг саййиди бўлишларига сабаб – Аллоҳ таоло Одам алайҳиссаломни юзта хулқ билан яратган. Бу эса олийжанобликнинг камолотидир. Сўнгра расуллар ва набийларни юборди. Уларда мазкур ахлоқларнинг баъзиси бор, баъзиси йўқ эди. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламдан қилинган ривоятда у зот шундай деганлар:

«Мен солиҳ ахлоқларни тугал қилиш учун юборилдим»[8].

Бу Абу Ҳурайрадан ривоят қилинган.

У зот бирор нарса ила «юборилдим» деган бўлсалар, билки, уни тугал қилиш у зотга вожиб бўлган. У зот уни тугал қилмасдан туриб, бу дунёдан ўтишлари мумкин эмас. Уни тугал қилганларида, албатта, анбиёларнинг ахлоқларини олган ва шу билан бирга, улардан бирор нарсани тушириб қолдирмаган бўладилар. Шу нуқтаи назардан, Аллоҳ таолонинг мақтовига ҳақли бўладилар. Аллоҳ таоло у зотга мақтов айтиб, қасам ичиб деди:

«Ва албатта, сен буюк хулқдасан»[9].

Буни «Қуръоннинг хулқи» дейишган. Қуръон хулқи эса Таврот ва Инжилни жамлайди. Муфассални янада муфассал қилади. Аллоҳ у зотнинг ҳаётлари билан қасам ичиб: «Умринг ила қасамки», деган. Зотан, Қуръон билан хулқланган кимсанинг шаъни улуғдир. У зот бу билан васила даражасига ҳақли бўлдилар. У эса Адн жаннатидир. Ундан Аршни кўтариб турувчилардан ўзга ҳеч ким юқори бўла олмас. У зот қиёмат куни Роббларига одамларнинг энг яқини бўлурлар. Жаннатда бўлурлар. У зот Мақоми маҳмудда бўлурлар. У зотнинг олдинги ва кейинги (гуноҳ)лари мағфират қилинур, чунки у зот Аллоҳга бошқа ҳеч ким етишмаган бўйсуниш ила бўсунгандирлар. 

Оиша розияллоҳу анҳодан Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг хулқлари ҳақида сўралганда:

«Хулқлари Қуръон эди. Унинг розилигидан рози бўлар ва унинг норозилигидан норози бўлар эдилар»[10]деганлар.

Ушбу мартабада турганларида, (Ҳақ таоло) у зотга Ўзидан озуқа берди. Фадак, Қурайза ва Назир аҳлларининг қалбларига қўрқинч солди. Айтишларича, бу нарса Аллоҳнинг энг буюк лашкаридир. Ҳаттоки улар ўз уйларини ўз қўллари ва мўминларнинг қўллари билан буздилар. Сўнгра Ўз расулини чарчоқсиз, урушсиз ва таъминотсиз ўша нарсаларга ҳукмрон қилди. У зот саловотуллоҳи алайҳ қабз бўлгунларича ризқлари ўшандан келди.

Бу эса тақсимланадиган ва турли қўллар шерик бўладиган ўлжадан кўра ёқимлироқдир. Ўлжа у зот учун пайғамбарликларининг аввалидаги тижоратдан кўра ёқимлироқ эди.

У зот мусаффоликда ва бўйсунишда қанчалик зиёда бўлсалар, Аллоҳ таоло у зотнинг дунё борасидаги нарсаларини шунчалик пок ва осон, охират борасидаги нарсаларини шунчалик яқин ва юксак қилди.

Аллоҳ таоло ўша ишни мўминларга мисол қилиб кўрсатиш учун у зотни ана шундай икром қилган эди. 

 

Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф

  (Касбнинг баёни китобидан)


________________________________________________
[1] Фурқон сураси, 7−8-оятлар.

[2] Фурқон сураси, 20-оят.

[3] Зуҳо сураси, 8-оят.

[4] Аҳмад ваҲоким ривоят қилишган.

[5] Анфол сураси, 69-оят.

[6] Бухорий ривоятқилган. Бу ерда олдинги умматларга ўлжа олишҳаром бўлгани, у зотнинг умматларига эса ҳалолқилинганига ишора қилинмоқда.

[7] Бухорий, Муслим, Ибн Можа, Абу Довудва бошқалар ривоят қилишган.

[8] Бухорий, Молик, Аҳмад ривоят қилишган.

[9] Қалам сураси, 4-оят.

[10] Муслим ваАҳмад ривоят қилишган.


 

Муаллиф
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
603. Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади .Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг .Фитрат бештадир хатна ҳаром тукларни тозалаш қўлтиқ остидаги давоми...

2981 17:00 / 24.12.2021
Доктор Муҳйиддин ибн Муҳаммад Аввома У ЗОТ ТАОЛОНИНГ .АЛЛОҲ ВА УНИНГ ФАРИШТАЛАРИ НАБИЙГА САЛАВОТ АЙТУРЛАР, ДЕГАН ҚАВЛИНИНГ МАЪНОЛАРИ ҲАҚИДА БИСМИЛЛАҲИР давоми...

5154 20:04 / 28.04.2017
692. Маъқил ибн Ясор розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади .Синглим бор эди. Уни сўраб совчилар менга келишар эди. Амакимнинг ўғли келган эди, унга никоҳлаб бердим. давоми...

3103 18:30 / 25.03.2022
Абу Бакра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади.Набий соллаллоҳу алайҳи васалламга бир хурсандчилик ишнинг хабари келса ёки у ҳақда башорат берилса, Аллоҳга шукр давоми...

2521 12:30 / 07.03.2021