Рўйхатни беркитиш
Дарслар рўйхати
1447 йил 28 ражаб | 2026 йил 17 январь, шанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Сийрат

Сийрат 196-дарс. Яхшилик гўзал хулқдир

19:00 / 12.08.2022 3907 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

755. Наввос ибн Самъон розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламдан яхшилик ва ёмонлик ҳақида сўрадим. Шунда у зот: «Яхшилик гўзал хулқдир. Ёмонлик ичингда кезаётган ва одамлар уни билиб қолишини ёқтирмаган нарсангдир», дедилар».

Муслим ривоят қилган.

* * *

756. Абдуллоҳ ибн Масъуд розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Сизлар ростгўйликни лозим тутинглар. Чунки ростгўйлик яхшиликка бошлайди. Яхшилик эса жаннатга бошлайди. Киши рост гапираверса ва ростгўйликни истайверишда бардавом бўлса, Аллоҳнинг ҳузурида «сиддиқлардан» деб ёзилади. Сизлар ёлғондан эҳтиёт бўлинглар. Чунки ёлғон фужурга бошлайди. Фужур эса дўзахга бошлайди. Киши ёлғон гапираверса ва ёлғончиликни истайверишда бардавом бўлса, Аллоҳнинг ҳузурида «каззоблардан» (ёлғончилардан) деб ёзилади», дедилар».

Бухорий ва Муслим ривоят қилишган.

 

* * *

757. Абул Ҳавро Саъдий Робийъа ибн Шайбондан ривоят қилинади:

«Ҳасан ибн Алийга: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламдан нимани ёдлаб қолгансан?» дедим. «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламдан «Сени шакка солган нарсани қўйиб, шакка солмаган нарсага ўт. Албатта, содиқлик хотиржамликдир. Албатта, каззоблик шубҳадир»ни ёдлаб олганман, деди».

Термизий, Насоий, Ибн Хузайма ва Ҳоким ривоят қилишган.

«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам» китобидан

Муаллиф
Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф
Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
296. Муғийра ибн Шуъба розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади.Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам билан бирга сафарда эдим. Шунда у зот .Муғийра, мешни ол,, дедилар. Уни давоми...

5563 15:30 / 22.11.2019
Ана шундай оғир пайтда кушойиш томон яна бир қадам босилди. Аллоҳ таоло Ўз пайғамбарини улкан мўъжиза ndash ойнинг ёрилиши ила қўллади.Имом Бухорий ривоят давоми...

8293 16:57 / 30.12.2017
573. Абдуллоҳ ибн Аббос розияллоҳу анҳумодан ривоят қилинади .Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам .Барака таомнинг ўртасидан нозил бўлади. Демак, уни атрофидан давоми...

2412 19:00 / 01.02.2025
Икки кундан кейин Ислом ва араб олами барча расмий ва оммавий табақаларда Исро ҳамда Меърож хотирасини ёдга олиб тантана қиладилар. Биз бу муборак ойдаги ушбу давоми...

7437 14:36 / 12.04.2018