1446 йил 20 жумадис сони | 2024 йил 22 декабрь, якшанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Ислом

Зарурий дуолар (1-қисм)

15:52 / 14.10.2017 17201 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Бу дунёда ҳаёт кечирар эканмиз, ўзимиз учун энг суюкли инсонларни намуна-ибрат қилиб оламиз ва уларга ўхшашга ҳаракат қиламиз. Аммо шуни таъкидлаш лозимки, биз учун намуна сифатида энг аввалда турадиган шахс – бу Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламдирлар. У зот ҳаётларининг ҳар бир сонияси биз учун улкан ибрат-намуна мактабидир. Шу маънода биз бугун у зот алайҳиссаломнинг керакли ва муносиб ўринларда дуо ҳақидаги айтган муборак ҳадислари ҳамда қилган дуоларини, шунингдек, ундаги одобларини эътиборингизга ҳавола этамиз. Шу билан бирга, ушбу кўрсатмаларга амал қилишга бор имкониятимизни сарфлаймиз. Зеро, намуна бўлиш учун энг ҳақли инсон – бу Набий алайҳиссалом, намуна олишга энг ҳақли инсонлар биз мусулмонлардир. Шу ўринда Имом Термизийнинг Анас ибн Моликдан қилган ривоятини келтириш ўринлидир: “Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Дуо ибодатнинг мағзидир”, – дедилар.

Бу ибодатнинг моҳияти дуо демакдир. Дуо – бу ибодатдир. Инсон ҳаётида қазои-қадарни ўзгартирадиган ягона нарса дуодир. Сиз Аллоҳга дуо қилганингизда бутун борлиқнинг Яратувчиси, энг меҳрибон ва беҳожат Зот, қаерда дуо қилманг, сизни эшитувчи ягона Зот билан бўлган мулоқотингизда эътиборсиз бўлиш ярашмайди. Ҳатто сиз балиқ қорнида бўлсангиз ҳам:

 “Зулматларда туриб Сендан ўзга Илоҳ йўқ, Сен поксан, албатта, мен золимлардан бўлдим, деб нидо қилди” (Анбиё сураси, 87-оят).

Сиз саҳрода бўлсангиз ҳам, сувдаю қуруқликда бўлсангиз ҳам, унутманг, Аллоҳга қасам, бутун коинот ва борлиқни завол топтириш ихлос ила юзланган дуойингизни ижобат қилмасликдан кўра У Зотга енгилроқдир. Агар дуода ихлос бўлмаса, Аллоҳ қабул қилмайди, ҳатто Аллоҳ сизни эшитганини ҳам сизга билдирмайди ва У зот ҳодисаларни сиз хоҳлаганингиз миқдорида ҳаракатлантириб қўяди. Шунинг учун: “Дуо ибодатнинг мағзидир”, – дейилган.

Намоз дуодир. Аллоҳ билан боғланиш даражаларининг энг олийси дуо қилаётган пайтингизда вужудга келади. Боғланишнинг энг олий даражаси эса музтар ҳолатда дуо қилишингиздир.

Ушбу мавзуга шунчаки тақлидий дарс, унинг мавзуси оддий дуо деб қараманг. Балки, диннинг барчаси дуодир. Аллоҳ билан боғланишдаги энг олийси дуодир, Аллоҳга яқин бўлган ҳолатларнинг энг кучлиси – бу дуодир.

Энди, эътибор беринг, сиз музтар ҳолатда эмас, балки йўлда ёки бирор улов устида, ёхуд ҳукумат идораларидан биридасиз, ёки бир инсонга йўлиққан пайтда унга муомала қилиш керак. Одамлар олдида Аллоҳга юзланиб жаҳрий овозда: “Ё Роббим, ё Роббим”, деёлмайсиз.

“Унинг Роббига махфий нидо қилган чоғини эсла” (Марям сураси, 3-оят).

Шу пайт имконингиз қадар Аллоҳга У рози бўладиган ва ирода этадиган дуоларни амалга оширасиз. Лабларингиз эса ҳаракатсиз. Яъни сиздан кимдир савол сўраса, ичингизда: “Ё Роббим, менга тўғри жавобни илҳом эт, мени шарманда қилма”, – денг. Агар бир инсон билан учрашишни хоҳласангиз: “Ё Роббим, менга ҳайбат бер, тўғри гапни гапиришимга илҳом ато эт”, – денг.

Инсон гоҳо бир сўз айтиб юборадики, у сабаб бир ойлаб безовта бўлиб юради. Чунки ўша биргина сўзида ҳеч қандай зийраклик кўринмайди. У сўзнинг ўзи бир аҳмоқликдай гўё. Гоҳо биргина сўз киши умрини хароб қилиб юборади.

Ушбулар бир катта китобнинг мухтасаридек, аммо сиз ушбу дуоларни яхшилаб билиб олишингиз лозим бўлади. Зеро, сиз – талаба, имтиҳон эса кутиб турибди. Сиз тадбиркорсиз, келишув ва битимлар олдинда. Сиз деҳқонсиз, ишингизда табиий офатлар бўлиб туради. Инсон борки, мушкилот ва муаммолари ичра яшайди. Роббимиз эса бизни кўриб, эшитиб турибди:

“Менга дуо қилинг, сизга ижобат қилурман” (Ғофир сураси, 60-оят).

Аллоҳ таоло сизга дуо қилишни буюрдими, албатта, қабул қилишини билдириб қўйиш учун буюрган бўлади. Инсоннинг ишлари ажойиб-да. Ер юзида энг кучли инсон бўлишга қодир, аммо сиз бунга эътибор бермайсиз. Ваҳоланки, Набий алайҳиссалом бундай пайтда нима қилар эдилар? Ҳузайфа розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: “Набий алайҳиссаломни бирор иш маҳзун этса, намоз ўқир эдилар”. Абу Довуд ривояти.

Дўстим, тонгда туриб, таҳорат олдингиз ва масжидга бордингиз. Ибодатни адо этгандан сўнг уйингизга қайтдингиз. Бозорга кирасиз, ундан чиқасиз. Бундай юкдан эса бемор бўлишингиз табиий. Шунда сизни кимдир дуо қилади, чунки дуо ҳар бир ҳолатда зарурдир. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам дуо қилишни ирода этсалар, қуйидагича дуо қилардилар:

Али розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: “Набий алайҳиссалом ётоқ жойларига ётар пайтларида: “Ё Роббим, карамли важҳинг ва том калиманг ила Сен яратган нарсаларнинг ёмонлигидан паноҳ тилайман. Аллоҳим, Сен гуноҳ ва зарарларни фош этасан. Улуғлик эгасига Сенинг улуғлигингдан ўзгаси фойда беролмайди. Аллоҳим, аскарларинг мағлуб этилмас, ваъданг хилоф бўлмас, субҳанака ва биҳамдик!” (Абу Довуд ривояти).

Гоҳида инсон уйқуси жуда ҳам яхши бўлади, баъзан эса тун ярмида ҳар хил нохуш ҳолатлар пайдо бўлади, аммо бирор шифокор билан боғланишга ёки шифохонага боришга имкон тополмайди. Зудлик билан дори истеъмол қилишга эҳтиёж сезади. Аммо баъзи инсонларнинг туни осуда, уйқуси роҳатли бўлади. Бомдод вақтида эса саломат уйғонади. Ана шундай ҳолатда бўлишни хоҳлаган ҳар бир инсон доим мазкур дуони ўқиши лозим бўлади.

Яна баъзилар эса уйқуга ётмоқчи бўладилар-у, аммо унинг зиммасида қарзи бор. Буни ўйлаб кечалари ухлай олмайдилар. Зеро, “Қарз – тундаги ғам, кундуздаги хорликдир”.

Гоҳо инсон гуноҳ ва хатолар ичра бўлади, розиликни топмасдан вафот этишидан қўрқади. Бундай инсон ҳам мазкур дуони ўқиши шарт бўлади. Яъни зукко ва доноликнинг ўзи эмас, балки Аллоҳга бўлган содиқ таваккул фойда беради.

Аллоҳ билан бўлган муомалангиздаги асос нима? Бу – истиқоматдир. Унинг муқобилида тавфиқ туради. Мен бирор савдогарни ёки бирор ширкат таъсис этишга ҳаракат қилаётган инсонни кўрсам, унга айтаманки, аввало, ишларингиздаги зафар ва муваффақият зукколик, билим ва тажрибадан иборат эмас, бу Аллоҳнинг тавфиқи билан бўлади, тавфиқ эса истиқоматдадир.

 “Менинг муваффақиятим фақат Аллоҳга боғлиқ” (Ҳуд сураси, 88-оят)

Уламолар айтадилар: “Ер юзида Одамдан тортиб то қиёмат кунигача ҳар бир иш фақатгина Аллоҳнинг тавфиқи билан амалга оширилади”.

Уйқуга ётишдан олдинги дуоларни ўргандик. Набий алайҳиссаломнинг уйқудаги ҳолатлари қандай бўлган? Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам уйқуга ётишда ўнг қўлларини ўнг яноқларига қўярдилар ва ўнг ёнлари билан ётардилар ва: “Ё Роббим, мени қиёмат кунида азобингдан асрагин”, – деб дуо қилардилар. Ушбу дуони уч марта ўқир эдилар.

Хонадонларида кечки овқатни тановул қилганларидан сўнг эса: “Таомлантирган, сув берган, қийинчиликлардан халос этган ва бошпана берган Аллоҳга ҳамд бўлсин. Қанчадан қанча ҳошпанасиз ва қийинчиликдаги инсонлар бор”, – деб дуо қилардилар. Муслим ривояти.

Сизнинг уйингиз бор, калити эса ўзингизда. Унинг узоқ ёки яқин эканига, катта ёки кичик эканига, ўз мулкингиз ёки ижара эканига парво ҳам қилмайсиз. Калитингизни оласиз-да, уйингизга кириб дам оласиз ва мазкур дуони ўқийсиз.

Мазкур дуонинг маъносини тўлдирувчи дуони ҳам баён этамиз. “Агар (ушбу кеча) жонимни олсанг, унга раҳм қил, агар умр берсанг, уни ҳимоя эт, сақла”. Имом Бухорий ривояти.

Мазкур икки дуо уйқудан олдин ўқилади. Уйқудан уйғонгандан кейин ҳадисда келган қуйидаги дуони ўқийди. “Руҳимни ўзимга қайтарган, баданимга офият берган (касалликлардан саломат сақлаган) ҳамда яна бир бор (масжидда бомдод намози учун) зикр қилишга изн берган Аллоҳга ҳамд бўлсин”.

Набий алайҳиссалом уйқудан уйғонган пайтларида яна қуйидаги дуони ўқирдилар.

“Бизни вафот эттирганидан сўнг тирилтирган Аллоҳга ҳамд бўлсин, қайтиш Унгадир”. Бухорий ривояти.

Албаттаосмонлару ернинг яратилишида ва кеча-кундузнинг алмашинишида ақл эгалари учун белгилар борАллоҳни тик турганўтирган ва ёнбошлаган ҳолларида эслайдиганосмонлару ернинг яратилишини тафаккур қиладиганлар”  (Оли Имрон сураси, 190-191 оятлар).

Ушбулардан келиб чиқиб айтиш мумкинки, доимо Аллоҳнинг зикрида бўлинг, Аллоҳ билан бўладиган алоқангиз давомий бўлсин: уйқудан олдин, ундан турганингизда, таомланишда ва ундан сўнг – барча-барча ҳолатда.

   Ҳасанбой Эргашев таржимаси

Муаллиф
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Биринчи маротаба фарзандингизга намоз ўқишни буюраётганингизда унга байрам қилиб беринг.Фарзандинг етти ёшга тўлганидан сўнг, унинг янги ҳаёти бошланади. У давоми...

2159 09:00 / 11.09.2021
Ухлаб ётибсиз, Аллоҳ сизнинг туриб У учун намоз ўқишингизни яхши кўрди. Оҳиста бир шамолни юборади, у деразангизни ҳаракатлантиради ёки бир фарзандингизда давоми...

3320 14:00 / 14.03.2022
Аллоҳ таолодан Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васалламга келган ваҳийнинг уч тури ndash ҳадис, ҳадиси қудсий ва Қуръон орасидаги фарқни тушуниб етиш ниҳоятда аҳамиятли давоми...

2562 09:00 / 19.08.2023
Вақтивақти билан руҳиятимизда ўзимиз ҳам тушунмайдиган ўзгаришлар содир бўлиб туради. Баъзида сабабсиз кулсак, баъзида тўсатдан ичимиздан йиғи тошиб келаверади. давоми...

1786 14:02 / 30 август