1446 йил 20 жумадис сони | 2024 йил 22 декабрь, якшанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Фиқҳ

Дия - хун

05:00 / 18.01.2017 6345 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

«Дия» сўзи луғатда бир нарсанинг эвазига мол беришга айтилади. Ҳанафий мазҳабининг таърифида «Жон бадалига берилган мол дия деб аталади.

Аллоҳ таоло: «Ким бир мўминни хато туфайли ўлдириб қўйса, унга бир мўмин қул озод қилиш ва (ўлик) аҳлига хун тўлаш (вожиб) бўлур», деган.
Ушбу оятда бировни билмасдан-хато туфайли ўлдириб қўйган кишининг жазоси қандоқ бўлиши баён этилмоқда. Хато йўли билан ўлдириш деганда, бировни ўлдириш нияти мутлақо йўқ бўла туриб, ўлимига сабаб бўлишга айтилади. Мисол учун, ҳайвон овлаш ниятида отилган ўқ ўша томондан юрган инсонга тегиб, уни ўлдириб қўйса, хато ўлдириш ҳисобланади. Ана шундоқ ҳолатда, айбдор бир мўмин қул озод қилади ва ўликнинг эгаларига хун тўлайди.
Бир мўмин кишини қасддан ўлдирган қотилнинг жазоси қандоқ бўлишини келгуси ҳадиси шарифда айтилади.

Амр Ибн Шуъайбдан, у отасидан, у бобосидан, розияллоҳу анҳу, ривоят қилди:
«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Ким бир мўминни қасддан ўлдирса, уни ўлганнинг яқинларига топширилади. Улар хоҳласалар, уни қатл қиладилар, хоҳласалар, хун оладилар: у эса, ўттизта ҳиққа (уч ёшли урғочи туя), ўттизта жазуа (беш ёшли урғочи туя) ва қирқта халуфа (бўғоз туя)дан иборатдир. Яна нимага сулҳ қилсалар, у ўзларигадир. Бу хунни оғирлаштириш учундир», дедилар». Термизий ва Абу Довуд ривоят қилган.
Қасддан одам ўлдирган кишига икки хил жазодан бири жорий қилинади. Қайси бир жазони танлаш эса, ўлдирилган шахснинг аҳли ихтиёридадир. Қотил уларга топширилади. Агар маййитнинг аҳли қотилдан қасос оламиз, у ҳам қатл этилсин, деб талаб қилсалар, қотилдан қасос олиниб, ўлдирилади. Мабодо, ўлган ўлиб кетди, биз қотилни афв этамиз, у бизга хун берсин, десалар ҳам ўз ихтиёрларида. У пайтда улар қотилдан хунга юз дона туя оладилар. Лекин, тўғри келган туяни эмас, қандоқ туядан, неча адад бўлишини Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам ўзлари белгилаб берганлар. Мазкур ҳолатда хунга уч хил туя олинади:

1. Ўттиз дона уч ёшли урғочи туя.
2. Ўттиз дона беш ёшли урғочи туя.
3. Қирқ дона бўғоз туя.

Бу қотилга нисбатан оғирлаштирилган ҳолдир. Чунки, мазкур урғочи ва бўғоз туялар энг қадрли ва қимматбаҳо туялар ҳисобланади.
Шу билан бирга икки тараф ўзаро келишиб сулҳ қилсалар ўзларининг иши. Фақат чин кўнгилдан рози бўлсалар бўлди.

Абдуллоҳ розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам хато туфайли одам ўлдиришнинг хунига йигирмата ҳиққа (уч ёшли урғочи туя), йигирмата жазуа (беш ёшли урғочи туя), йигирмата Бинти Мухоз (бир ёшли урғочи туя), йигирмата Бинти Лабун (икки ёшли урғочи туя) ва йигирмата Бани Мухоз (бир ёшли эркак туя)», дедилар». Суннат эгалари ривоят қилдилар.
Табиийки қасддан одам ўлдириш билан хато туфайли ноқасддан одам ўлдиришнинг фарқи бор. Шунинг учун уларнинг хун тўлашларида ҳам фарқ бўлади. Агар иккиси ҳам юзтадан туя тўласа ҳам, туяларнинг сифати ва ёшида фарқ бор. Қасддан ўлдирганники оғир, ноқасддан ўлдирганники енгил.

Ибн Аббос розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Бани Адийдан бир киши қатл этилди. Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам унинг хунини ўн икки минг дирҳам қилиб белгиладилар». Суннат эгалари ривоят қилдилар.
Ушбу ҳадисдан мақтулнинг хуни фақат туя билан эмас, балки, пул бирлиги ила ҳам адо этилиши мумкинлиги келиб чиқади.
Ислом воқеъийлик динидир. Унинг ҳукмларида кишилар яшаб турган шарт-шароитлар, албатта, эътиборга олинади. Баъзи жойларда катта миқдордаги молиявий олди-бердилар туя билан бўлиши одат тусига кирган бўлса, хун тўлаш ҳам туя билан бўлади. Баъзи жойларда, олди-бердилар дирҳам-кумуш пул билан бўлса, хун тўлаш ҳам ўша билан бўлади. Агар бошқа ҳолатлар бўлса, улар ҳам эътиборга олинади.

АЪЗОЛАРНИНГ ХУНИ

Бунда инсонга етказилган тан жароҳатлари кўзда тутилиб; эшитиш, кўриш, ҳидлаш, эслаш каби хусусиятлар ҳам шу жумлага киради.

Ибн Аббос розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Манави ва манави тенгдир, деб синчалоқ ва бош бармоқни кўрсатдилар». Бешовларидан фақат Муслим ривоят қилмаган.
Хун тўлаш маъносига келганда икки қўлнинг ҳар бир панжаси тенг қийматга эга эканлиги ушбу ҳадиси шарифдан билиб олинади.

Яна ўша кишидан ривоят қилинади: «Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Икки қўл ва икки оёқнинг панжаларининг хуни баробардир. Ҳар бир бармоққа ўнтадан туя», дедилар». Термизий ва унинг икки соҳиби ривоят қилдилар.
Инсоннинг икки қўл ва оёқ панжаларининг хуни баробар. Ҳар бир панжа учун ўнта туя хун сифатида берилади. Бу эса, инсоннинг аъзолари Исломда юқори баҳоланишини кўрсатади. Ноисломий жамиятларда инсон панжаси у ёқда турсин, бутун бошли аъзолари маъйиб қилинсАбу Ҳанифа.ам бирор тийин ола билмайди.

Амр Ибн Шуъайбдан, у отасидан, у бобосидан ривоят қилди: «Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам хато қатлнинг хуни қийматини қишлоқ аҳли учун тўрт юз динор ёки ўшанга тенг кумуш пул ила белгилар эдилар. Туянинг баҳосига қараб қиймат белгилар эдилар. Қачон туянинг нархи ортиб кетса, хуннинг қийматини ҳам кўтарар эдилар. Агар туянинг нархи тушиб кетса, хуннинг қийматини ҳам камайтирар эдилар. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг даврларида хуннинг қийматини тўрт юздан то саккиз юз диноргача ёки ўшанинг баробаридаги кумуш, саккиз минг дирҳамгача етган эди. У зот қорамол эгаларига хун икки юз бош қорамол, қўй эгаларига икки минг бош қўй бўлиши ҳақида ҳукм чиқарган эдилар. Хун ўлганнинг меросхўрлари томонидан яқинларига қараб мерос этиб, бўлиб олинади. Ортиб қолгани асаба-ота томонидан эркак қариндошларига. У зот, агар бурун кесиб ташланса, тўлиқ хун берилишига, бир қўл кесилса, ярим хун, бир оёқ кесилса, ҳам ярим хун берилишига ҳукм чиқарганлар. Бош миянинг қобиғигача ёки бўлиқ бир жой ёрилса, хуннинг учдан бирига ҳукм қилган эдилар. Панжаларда бўлса, ҳар бир панжага ўн туя, тишларда бўлса, ҳар бир тишга беш туя ҳукм қилганлар». Абу Довуд ва Насаий ривоят қилдилар.

Муаллиф
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
1. Ният қилиш. Яъни таяммум қилишни қалбига тугиш. Ниятнинг вақти қўлини таяммум қиладиган нарсага уриш пайтидир. Ният тўғри бўлиши учун Исломда бўлиш, оққорани давоми...

3266 13:00 / 10.12.2020
Ибн Аббос розияллоҳу анҳумодан ривоят қилинади .Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам намозларини .Бисмиллаҳир роҳманир роҳийм, билан очар эдилар,. Термизий, Ҳоким ва давоми...

3993 17:00 / 10.02.2022
Асабалар уч хил бўлади1. Ўзи асаба.Маййитга аёл орқали насаби қўшилмаган шахс.2. Бошқанинг сабабидан асаба.3. Бошқа билан бирга асаба.Ўзи асаба бўлганлар тўрт давоми...

2964 16:01 / 23.04.2019
. Намозхоннинг ихтиёрисиз таҳорати кетса, дарҳол таҳорат қилиб, намозини охирига етказади. Гарчи ташаҳҳуддан кейин бўлса ҳам. Янгидан бошлаш афзалдир. давоми...

2639 00:00 / 04.11.2022