1447 йил 2 Рамазон | 2026 йил 20 февраль, жума
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Тафсири ҳилол

Бақара сураси, 81-оят

08:10 / 04.10.2017 3799 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Йўқ! Ким ёмонлик касб қилса ва уни хатолари қуршаб олган бўлса, ана ўшалар олов соҳибларидир. Улар унда мангу қолувчидирлар. Бақара 81. 

Демак, иш хомхаёл билан, ҳар кимнинг ўзича айтган гапи билан битмас экан. Ким дўзахий, ким жаннатий бўлишининг қатъий илоҳий ўлчови бор экан. Ушбу ўлчовга биноан, ким яҳудийларга ўхшаб гуноҳ ишларни очиқ қилса ва унинг хатолари кўпайиб кетган бўлса, ўша дўзахга тушади ва унда абадий қолади.

Имом Аҳмад ибн Ҳанбал Абдуллоҳ ибн Масъуд розияллоҳу анҳудан ривоят қилган ҳадисда Набий алайҳиссалом:

«Кам эътибор бериладиган кичик гуноҳлардан эҳтиёт бўлинглар, чунки бир одамда улар тўпланса, уни ҳалок қилади», – деганлар.

Муаллиф
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Одамларни яхшиликка буюриб туриб, ўзингизни унутасизми Ҳолбуки, китобни тиловат қиляпсизку. Ақл юритмайсизларми Бақара 44. Маълумки, яҳудийлар ва хусусан, давоми...

4545 10:10 / 23.08.2017
У пайтда эргашилганлар азобни кўриб, эргашганлардан тонарлар ва сабаблар ҳам улардан кесилар. Бақара 166.

3760 21:10 / 02.01.2018
Эй иймон келтирганлар Исломга тўлиғича киринг ва шайтоннинг изидан эргашманг. Албатта, у сизга очиқойдин душмандир. Бақара 208.Маълумки, .Ислом, сўзи .Аллоҳга давоми...

5398 23:55 / 15.02.2018
Роббимиз, уларнинг ичига ўзларидан уларга оятларингни тиловат қилиб берадиган, уларга Китобни ва ҳикматни ўргатадиган, уларни поклайдиган Расул юбор. Албатта, давоми...

4329 17:00 / 26.11.2017
Аудиолар

231979 11:58 / 10.10.2018
«Ҳилол» журнали
Китоблар

150463 14:35 / 11.08.2021