1447 йил 27 шаъбон | 2026 йил 15 февраль, якшанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Шахсият

Бир долларга сотилган мерседес

17:00 / 09.08.2022 5851 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Америкалик бева аёл ҳолати аъло даражада бўлган мерседес автомашинасини бир долларга сотиши ҳақида эълон берди. Кўпчилик буни ҳазил деб ўйлаб, ушбу эълонга эътибор бермадилар. Лекин кекса бир киши эълонда кўрсатилган рақамга қўнғироқ қилиб, машинани кўриш учун борди. Қараса, чиндан ҳам машинанинг ҳолати аъло даражада экан. Кекса киши аёлдан: «Бу машинанинг тақалган нархи неча пул» деб сўради.

Аёл: «Эълонда айтилганидек бир доллар», деди.

Отахон аёлга бир долларни берди, аёл эса машинанинг барча ҳужжатларини тақдим этди. Кекса киши бўлаётган ишлардан ҳайратда эди.

У аёлдан: «Нега бир долларга сотаётганингизнинг сабабини билишни истайман», деди.

Аёл: «Эримнинг васиятини бажаряпман», деди.

Отахон ҳайратини яшира олмай: «Эрингиз ушбу машинани шу ҳолида айнан шу нархга сотишни васият қилганми?», деб сўради.

Аёл: «Йўқ-йўқ, эрим котибаси билан дон олишиб юрар эди. Ўлимидан олдин машинанинг пулини ўша котибасига юборишни васият қилган», деб вазиятни тушунтирди.

Ҳа, унча-мунча аёл кундошлик юкига бардош бериши қийин бўлади.

Аллоҳ таоло турли сабаблар билан эридан ажрашган аёлларга оилавий бахт-саодат ато қилсин. Эри билан аҳил яшаётган опа-сингилларимизнинг оилаларини бахтга, саодатга лиммо-лим қилсин.

Нозимжон Ҳошимжон таржимаси

Хуршид Маъруф тайёрлади

Муаллиф
Хуршид Маъруф
Таржимон
Нозимжон Ҳошимжон
Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
198387 йиллар Ислом институтида таҳсил олдим. Талабалик даврларининг бир кунида бир курсдошим билан шаҳар айланиб, Миробод эски Госпиталная бозори ёнидаги давоми...

4064 05:00 / 03.03.2017
Ибн Аббос розияллоҳу анҳу .Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам бирбиридан фахрланувчи икки кишининг таомини емоқдан қайтарганлар,, дер эди,.Шарҳ Маросим бериб, давоми...

4105 05:00 / 04.03.2017
Аллоҳ таоло .У сизларни ер юзида халифалар қилган ва Ўзи берган нарсаларда сизни синаш учун баъзингизнинг даражасини баъзингиздан устун қилган Зотдир. Албатта, давоми...

3615 05:00 / 03.03.2017
Собиқ ҳиндуий, брахман Муҳаммад Умар Раонинг ҳидоят қиссаси Мусулмонларга нисбатан бўлган кучли адовати сабаб, Муҳаммад Қуръони Каримни Исломни рад этиш давоми...

3286 17:00 / 17.06.2022