1447 йил 29 шаъбон | 2026 йил 17 февраль, сешанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Кун ҳадиси

Умматимнинг барчаси жаннатга кирар...

10:00 / 19.08.2017 4117 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам:

«Умматимнинг барчаси жаннатга кирар, бош тортганларгина кирмас», дедилар.

«Эй Аллоҳнинг Расули, ким бош тортади?» дейишди.

«Ким менга итоат қилса, жаннатга киради, ким менга осий бўлса, бош тортган бўлади», дедилар».

Бухорий ривоят қилган.

Шарҳ: Пайғамбар алайҳиссалом мусулмон одамнинг жаннатга кириши унинг у зотга итоат қилишига боғлиқ эканини таъкидламоқдалар.

«Умматимнинг барчаси жаннатга кирар, лекин бош тортганларигина кирмас».

Яъни «Умматимнинг киришдан бош тортганлардан бошқаси жаннатга киради», демоқдалар. Бундан ажабланган саҳобалар: «Эй Аллоҳнинг Расули, ким бош тортади? Жаннатга киришдан бош тортган одам ҳам бўладими?» дейишди. Бу саволга жавобан у зот:

«Ким менга итоат қилса, жаннатга киради, ким менга осий бўлса, бош тортган бўлади», дедилар.

Яъни Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васалламга итоатдан бош тортиш жаннатга киришдан бош тортишга баробардир. Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васалламга итоат қилиш у зотнинг Суннатларини маҳкам тутиш билан бўлади. Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламнинг Суннатларига амал қилмаган одам эса у зотга осий бўлади. Демак, хулоса аниқ:

Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васалламнинг Суннатларига итоат қилган киши жаннатни топади!

Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васалламнинг Суннатларига осийлик қилган киши дўзахни топади!

Муаллиф
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
. ,. . Анас ибн Молик розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади.Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам .Жаннатда бир дарахт бор, отлиқ унинг соясида юз йил юриб ҳам уни кесиб ўта олмайди,, дедилар,.Бухорий ривоят қилган.

2971 08:19 / 31.08.2019
573 . , . , . , . ,. . ., .5733. Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинадиКамбағал муҳожирлар Расулуллоҳ давоми...

2645 07:26 / 15.10.2018
Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам Жоним қўлида бўлган Зотга қасамки, ўтин териб келишга буюрсаму, териб давоми...

4546 09:00 / 01.04.2018
. . Жобир розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам шундай деганлар .Дунё кунларининг энг афзали ўн кунлик яъни, давоми...

2462 14:03 / 07.06.2024
Аудиолар

231207 11:58 / 10.10.2018
«Ҳилол» журнали
Китоблар

149735 14:35 / 11.08.2021