1447 йил 27 шаъбон | 2026 йил 15 февраль, якшанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Кун ҳадиси

Ойларнинг саййиди – Рамазон, уларнинг ҳурмати, энг баланди зулҳижжадир

14:03 / 07.06.2024 2459 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

وَعَنْ جَابِرٍ رَضِيَ اللهُ عَنْهُ أَنَّ رَسُولَ اللهِ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ قَالَ: أَفْضَلُ أَيَّامِ الدُّنْيَا الْعَشْرُ يَعْنِي عَشْرَ ذِي الْحِجَّةِ. رَوَاهُ الْبَزَّارُ وَسَنَدُهُ صَحِيحٌ.

Жобир розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам шундай деганлар: «Дунё кунларининг энг афзали ўн кунлик (яъни, зулҳижжанинг ўн куни)дир»

Баззор ривояти. Ривоят санади саҳиҳ.

Уламолар зулҳижжанинг ўн кунлиги афзалми ёки Рамазоннинг охирги ўн кунлиги афзалми, деган масалада ихтилоф қилишган. Аллома Ибн Қаййим бу борада қуйидаги фикрни билдирган: «Рамазоннинг охирги ўнлигининг тунлари зулҳижжанинг аввалги ўн кечасидан афзалдир. Зулҳижжанинг аввалги ўн куни Рамазоннинг охирги ўн кунидан афзалдир. Арафа ва қурбонлик қилинадиган кун сабабидан зулҳижжанинг аввалги ўн куни афзал. Лайлатул қадр сабабидан рамазоннинг охирги ўн туни афзал саналади».

وَعَنْ أَبِي سَعِيدٍ الْخُدْرِيِّ قَالَ: قَالَ رَسُولُ اللهِ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ: سَيِّدُ الشُّهُورِ شَهْرُ رَمَضَانَ وَأَعْظَمُهَا حُرْمَةً ذُو الْحِجَّةِ. رَوَاهُ الْبَيْهَقِيُّ وَالْبَزَّارُ وَابْنُ عَسَاكِرَ وَسَنَدُهُ ضَعِيفٌ.

Абу Саид Худрий розияллоҳу анҳу Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламдан ривоят қилади: «Ойларнинг саййиди – Рамазон, уларнинг ҳурмати, энг баланди зулҳижжадир».

Байҳақий, Баззор ва Ибн Асокир ривояти. Ривоят санади заиф.

Уламолар Рамазон ойи зулҳижжадан афзаллигини айтишган. Аслида ой ёки амаллар бир-биридан устун бўлади. Масалан, намоз рўзадан афзал. Бироқ бир кун рўза тутиш икки ракат намоздан яхшироқ.

Доримий ва Байҳақий саҳиҳ санад билан келтирган ривоятда айтилишича, Саид ибн Жубайр зулҳижжанинг ўн кунида ибодатга жидду жаҳд билан киришар, бошқа вақтда қилмаган саъй-ҳаракатини айнан шу ўн кунда қиларди.

 

Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
. ,. .17. Расулулллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг мавлолари Савбон розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади.Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам .Мен умматим давоми...

3659 10:30 / 02.04.2019
. , . ,. .6277. Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинадиРасулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламдан.Инсонларни жаннатга кўп киргизадиган амал давоми...

2598 09:54 / 09.12.2018
Оиша розияллоҳу анҳодан ривоят қилинади .Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам.Ким бизнинг бу ишимизда ундан бўлмаган нарсани янгитдан пайдо қилса, у рад қилингандир,, давоми...

3925 11:00 / 15.08.2017
Ибн Амр ибн Осс розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади.Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам.Аллоҳ халойиқнинг тақдирини осмонлару ерни халқ қилишидан эллик минг йил давоми...

6987 12:07 / 11.07.2017