1446 йил 16 жумадис сони | 2024 йил 18 декабрь, чоршанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Ҳаж

Анвору манасик

05:00 / 16.01.2017 3753 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

الْحَجُّ الْمَبْرُورُ لَيْسَ لَهُ جَزَاءٌ إِلاَّ الْجَنَّةُ

Ҳажжи мабрурнинг мукофоти жаннатдан бошқа нарса эмас” (Бухорий, Муслим ривояти).

БИСМИЛЛАҲИР РОҲМАНИР РОҲИЙМ

МУҚАДДИМА

Ҳаж исломнинг беш арконларидан бўлган бир улуғ рук ва маҳбуб ибодатдир. Бу ибодат Аллоҳ таъолога юзланиш, Унинг тажаллиси ва нури маркази бўлган жойда адо қилинади. Ҳадиси шарифларда келишича, Байтуллоҳи шариф шундай жойга жойлашганки, уни айни устида, яъни еттинчи осмонда байтул маъмур ва уни устида, яъни юқорисида Аллоҳ таолонинг Арши жойлашгандир. Аллоҳ таолонинг таважжуҳи, нури ва тажаллиёти дастлаб Каъбатуллоҳга нозил бўлиб, кейин бутун оламга тарқалади. Шунинг учун бу ерга келган мусулмонлар учун катта саодат бор.

Бу ошиқона ибодат бўлиб, у ерга бориш фақат ҳазрати Иброҳим алайҳис саломнинг ҳаж эълонига лаббай деб жавоб берган кишиларгагина насиб этади. У неча маротаба лаббай деган бўлса, ўшанча Каъбатуллоҳга ҳозир бўлиш шарафига муяссар бўлади.

Шунингдек, у ерга бориб, ҳаж ибодатини адо қилиш яна бир саодатга сабабдир. У ибодатни ўзига яраша шарт-шаритлари ва қайтариқлари мавжуддир. Арзимаган хтоларнинг гуноҳида каффорат ва қон вожиб бўлади. Уларни ҳожиларнинг ўзлари ҳам сезмай қоладилар. Шунинг учун ҳам умрда бир маротаба Байтуллоҳни ҳаж қилиш фарздир. Ҳа, агар Аллоҳ таолонинг раҳмати ва инояти билан бирор киши ҳар йили ёки бир неча йилда у ерга қайта-қайта борса, нафл ибодат бўлади ва у инсон яхши насибали инсонлардан бўлади.

Ушбу ошиқона ибодат юзасидан кўплаб кичик, катта ҳажмдаги китоблар ёзилган. Уларнинг барчаси фойдадан холи эмас. Улардан бири ҳаж масалаларига, бошқаси ҳаж фазилатларига ва яна бошқаси ҳаж ва умра дуоларига бағишлангандир. Хуллас, уларнинг барчасида қимматли сўзлар ва фойдалар мавжуддир.

БИСМИЛЛАҲИР РОҲМАНИР РОҲИЙМ

 

Умрда бир маротаба ҳаж қилишни фарз қилган, ҳар вақт умра ибодатини бажаришни суннат қилган ва улуғ равза соҳибига ҳаж ва фурқон сурасини нозил қилган Аллоҳ таолога ҳамду санолар бўлсин. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга, у зотнинг оилаларига ва асҳобларига кўплаб солавоту саломлар бўлсин.

 

ҲАЖНИНГ ФАЗИЛАТИ

 

Ҳаж ислом динининг муҳим фарзи ҳамда ошиқона ибодатлардандир. Унга эътибор бериб, сидқи дилдан бажарувчиларга беҳисоб ажру савоблар ваъда қилинган. Унга бепарво бўлган кишиларга эса, ваъидлар мавжуддир.

Имом Табароний раҳматуллоҳи алайҳ ўзларининг “Муъжами кабийр” асарларида ҳаж ибодатини бажаришга юзланган кишиларга бериладиган мукофат ҳақида ворид бўлган қуйидаги ҳадисни ривоят қилганлар:

عَنِ ابْنِ عَبَّاسٍ رضى الله عَنْهُمَا، أَنَّهُ قَالَ لِبَنِيهِ : اخْرُجُوا حَاجِّينَ مِنْ مَكَّةَ مُشَاةً، فَإِنِّي سَمِعْتُ رَسُولَاللَّهِ صلى الله عليه وسلم يَقُولُ : إِنَّ لِلْحَاجِّ الرَّاكِبِ بِكُلِّ خُطْوَةٍ تَخْطُوهَا رَاحِلَتُهُ سَبْعِينَ حَسَنَةً، وَلِلْمَاشِيبِكُلِّ خُطْوَةٍ يَخْطُوهَا سَبْعُمِائَةِ حَسَنَةً.

Ибн Аббос розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

“Абдуллоҳ ибн Аббос розияллоҳу анҳу ўз ўғилларига: “Эй, ўғилларим! Маккадан (арафотга) пиёда ҳаж қилгувчи ҳолда чиқинглар. Чунки, мен Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг: “(Маккадан Арафотгача улов билан борган) Уловлик ҳожи учун улови босиб ўтган ҳар бир қадамига етмишта ҳасанот, (Маккадан Арафотгача юриб бориб ҳаж қилган) пиёданинг ҳар бир қадамига эса, етти юзта ҳасанот бўлади” деяётганларини эшитганман” деди” (Муъжамул кабий).

Имом Ҳоким раҳматуллоҳи алайҳ ўзларининг “Мустадраку Ҳоким”, Имом Абу Бакр Байҳақий раҳматуллоҳи алайҳ ўзларининг “Шуаъбул иймон” асарларида саҳиҳ санад билан қуйидаги ҳадисни нақл қилганлар:

عَنْ زَاذَانَ قَالَ : مَرِضَ ابْنُ عَبَّاسٍ رَضِىَ اللَّهُ عَنْهُمَا مَرَضًا فَدَعَا وَلَدَهُ فَجَمَعَهُمْ فَقَالَ سَمِعْتُ رَسُولَاللَّهِ صلى الله عليه وسلم يَقُولُ :«مَنْ حَجَّ مِنْ مَكَّةَ مَاشِيًا حَتَّى يَرْجِعَ إِلَى مَكَّةَ كَتَبَ اللَّهُ لَهُ بِكُلِّ خَطْوَةٍسَبْعَمِائَةِ حَسَنَةٍ كُلُّ حَسَنَةٍ مِثْلُ حَسَنَاتِ الْحَرَمِ» قِيلَ وَمَا حَسَنَاتُ الْحَرَمِ قَالَ «بِكُلِّ حَسَنَةٍ مِائَةُ أَلْفِحَسَنَةٍ».

Зозон розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

Ибн Аббос розияллоҳу анҳумо қаттиқ касал бўлиб, фарзандини чақириб, уларни жамлаб:

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам:

Ким пиёда Маккадан ҳаж қилса, Маккага қайтгунича Аллоҳ унинг ҳар бир (босган) қадамига етти юзта ҳасана ёзади. Ҳар бир ҳасана ҳарам ҳасанотлари мисличадир” дедилар. “Ҳарам ҳасанотлари нима?” дейилди. У зот:

Ҳар бир ҳасана эвазига юз минг ҳасана бордир” дедилар” деяётганларини эшитганман” деди” (Ҳоким, Байҳақий ривояти).

Юз мингни етти юзга кўпайтирилса етмиш миллион бўлади. Шунинг учун Маккадан Арафотгача пиёда юриб ҳаж қилинса, ҳар бир босилган қадамга етмиш миллион ҳасана берилади.

Бир ибодат эвазига юз минглаб, ўн миллионлаб ибодатлар савобини ато қилиш Аллоҳ таолонинг бандаларига берган инъоми ва фазлидир.

عَنْ جَابِرِ بْنِ عَبْدِ اللَّهِ رَضِىَ اللَّهُ عَنْهُ قَالَ قَالَ رَسُولُ اللَّهِ صلى الله عليه وسلم :«إِنَّ اللَّهَ عَزَّ وَجَلَّيُدْخِلُ بِالْحَجَّةِ الْوَاحِدَةِ ثَلاَثَةَ نَفَرٍ الْجَنَّةَ الْمَيِّتَ وَالْحَاجَّ عَنْهُ وَالْمُنْفِذَ ذَلِكَ».

Жобир ибн Абдуллоҳ розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам:

Аллоҳ азза важалла битта ҳаж билан уч нафар кишини жаннатга киргазади: Маййит, ҳажи бадал қилувчи, ҳажжи бадални қилдиргувчи(васий)ни” дедилар” (Байҳақий ривояти).

عَنْ أَبِي مُوسَى الأَشْعَرِيِّ رَضِىَ اللَّهُ عَنْهُ رَفَعَهُ إِلَى رَسُولِ اللهِ صلى الله عليه وسلم، قَالَ : الْحَاجُّ يَشْفَعُفِي أَرْبَعِ مِائَةِ أَهْلِ بَيْتٍ، أَوْ قَالَ مِنْ أَهْلِ بَيْتِهِ، وَيَخْرُجُ مِنْ ذُنُوبِهِ كَيَوْمِ وَلَدَتْهُ أُمُّهُ.

Абу Мусо Ашъарий розияллоҳу анҳу марфуъ ҳолатда ривоят қилади:

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам:

Ҳожи тўрт юз хонадон аҳлини ёки (бир ривоятда) “ўз аҳли байтидан тўрт юзтасини шафоат қилади ва гуноҳларидан онасидан туғилган кундагидек пок бўлади” дедилар” (Муснади Баззор).

عَنْ أَبِي ذَرٍّ رَضِىَ اللَّهُ عَنْهُ أَنَّهُ قَالَ: عَنْ رَسُولِ اللهِ صَلَّى اللَّهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ: " إِذَا خَرَجَ الْحَاجُّ مِنْ أَهْلِهِفَسَارَ ثَلَاثَةَ أَيَّامٍ أَوْ ثَلَاثَ لَيَالٍ خَرَجَ مِنْ ذُنُوبِهِ كَيَوْمِ وَلَدَتْهُ أُمُّهُ، وَكَانَ سَائِرُ أَيَّامِهِ دَرَجَاتٍ"...

Абу Зарр Ғифорий розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам:

Ҳожи аҳлидан чиқиб, уч кун ёки уч кеча юрса, гуноҳларидан онасидан янги туғилгандек (пок) бўлиб чиқур. (ундан кейин ҳаж сафарида ўтказган) Қолган кунларда унинг мартабаси юқори бўлади” дедилар” (Байҳақий ривояти).

عَنْ أَبِي هُرَيْرَةَ رَضِيَ اللَّهُ عَنْهُ قَالَ قَالَ رَسُولُ اللَّهِ صَلَّى اللَّهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ مَنْ حَجَّ هَذَا الْبَيْتَ فَلَمْيَرْفُثْ وَلَمْ يَفْسُقْ رَجَعَ كَمَا وَلَدَتْهُ أُمُّهُ.

Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам:

Ким бу байтни ҳаж қилиб, фаҳш сўз айтмаса ва фисқу фасод қилмаса, онасидан туғилган кундагидек бўлиб қайтади”, дедилар” (Бухорий ривояти).

Саҳобаи киромлар, тобиинлар қанчалар банд бўлишларига қарамай кўплаб ҳаж ва умра қилишга қаттиқ бел боғлаганлар. Ҳазрати Абу Ҳанифа раҳматуллоҳи алайҳ ҳам эллик беш маротаба ҳаж қилганлар. Шунинг учун кимгаки Аллоҳ таоло соғлик-саломатлик ҳамда мол-дунёда кенгчиликни ато қилган бўлса, фақат, фарз қилинган ҳаж билан кифояланиб қолмай, вақти-вақти билан қайта-қайта ҳаж қилишга ҳаракат қилиб туриш лозим. Энг камида ҳар тўрт ёки беш йилда бир маротаба ҳаж қилиб туриши лозим. Қайта-қайта ҳаж қилиш фарз ёки вожиб бўлмасада, лекин кўплаб ажру савобга сабаб бўлувчи амаллардандир. Шу билан бир қаторда қайта-қайта ҳаж қилиш билан фақирлик ва муҳтожликдан сақланилган бўлади.

عَنْ جَابِرِ بْنِ عَبْدِ اللهِ رَضِيَ اللَّهُ عَنْهُ يَرْفَعُهُ قَالَ: " مَا أَمْعَرَ حَاجُّ قَطُّ "، فَقِيلَ لِجَابِرٍ: مَا الْإِمْعَارُ ؟،قَالَ: " مَا افْتَقَرَ".

Жобир ибн Абдуллоҳ розияллоҳу анҳудан марфуъ ҳолатда ривоят қилинади:

Ҳожи ҳаргиз имъор бўлмас” дедилар. Жобирга “Имъор нима?” дейилди. У:

Фақир бўлмас (деганидир)” деди” (Байҳақий ривояти).

عَنْ أبي سعيد رَضِيَ الله عَنْه قال أَنَّ رَسُولَ الله صَلَّى اللَّهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ قال عن اللَّهِ عز وجل يقول إِنَّعَبْدًا أَصْحَحْتُ لَهُ جِسْمَهُ وَأَوْسَعْتُ عَلَيْهِ في المعيشة تمضي عليه خمسة أَعْوَامٍ لَا يَفِدُ إِلَيَّ لَمَحْرُومٌ.

Абу Саъийд Худрий розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам:

Аллоҳ азза важалла деди:

Қайси бандани жисмини соғлом, ризқини кенг қилсам, сўнг у ҳар беш йилда мени ҳузуримга ҳозир бўлмаса, (у раҳматимдан) маҳрумдир” дедилар” (Ибн Ҳиббон ривояти).

Бошқа бир ҳадисда ҳар тўрт йилда деб ривоят қилинган. Эй, Аллоҳим! Бизларни мақбул бандаларингдан қилгин ва қайта-қайта Ўзингни байтингга боришга мушарраф қилгин ҳамда ҳабибинг Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васалламни такрор-такрор зиёрат қилишни насиб этгин. Амийн!

يا رب صلِّ وَسَلِّم دائماً أبَدَاً       على حبيبك خَيرِ الخَلقِ كُلِّهِمُ

 

ҲАЖ ВА УМАРАДА БАЖАРИЛАДИГАН АМАЛЛАРНИНГ ЖАДВАЛИ

Ҳажнинг уч қисми ва умрада бажариладиган фарз, вожиб ҳамда суннат амалларнинг барчасини қисқа тарзда ҳожиларга қулай бўлиши учун қуйида жадвал кўринишида тақдим қиламиз. Ҳаж ва умрада қилинадиган амалларга бу орқали кўз югиртириш жуда осон бўлади. Шу билан бир қаторда толиби илмларга ҳам ҳаж ва умра амалларини ўрганишларида енгиллик ва қулайлик пайдо бўлади.

 

Ифрод ҳажининг амаллари

Қирон ҳажининг амаллари

 
1
Эҳромга кириш
Шарт
1
Ҳаж ва умра иккисига бирдан эҳромга кириш
Шарт
 
2
Рамал (паҳлавонча юриш) билан тавофи қудум қилиш
Суннат
2

Умра тавофи

Рукн
 
3
Сафо ва Марво тепалигида саъй қилиш
Вожиб
3
Умра тавофида рамал қилиш
Суннат
 
4
Арафотда туриш
Рукн
4
Умранинг саъйи
Вожиб
 
5
Муздалифада туриш
Вожиб
5
Рамал билан тавофи қудум қилиш
Суннт
 
6
Қурбонлик куни жамраи ақабада шайтонга тош отиш
Вожиб
6
Ҳажнинг саъйи
Вожиб
 
7
Соч олдириш ёки қисқартириш
Вожиб
7
Арафотда туриш
Рукн
 
8
Тавофи зиёрат
Рукн
8
Муздалифада туриш
Вожиб
 
9
Ўн биринчи ва ўн иккинчи кунлари шайтонга тош отиш
Вожиб
9
Қурбонлик куни жамраи ақабада шайтонга тош отиш
Вожиб
 
10
Минода кечани ўтказиш
Суннат
10
Қурбонлик қилиш
Вожиб
 
11
Видолашув тавофи
Вожиб
11
Соч олдириш ёки қисқартириш
Вожиб
 

 

 
 
12
Жамраи ақабага тош отиш, қурбонлик ва соч олдиришда тартибга риоя қилиш
Вожиб
 

 

 
 
13
Зиёрат тавофи
Рукн
 

 

 
 
14
Ўн биринчи ва ўн иккинчи кунлари шайтонга тош отиш
Вожиб
 

 

 
 
15
Минода кечани ўтказиш
Суннат
 

 

 
 
16
Видолашув тавофи
Вожиб
 

 

Таматтуъ ҳажининг амаллари

Умранинг амаллари

 
1
Умрага эҳромга кириш
Шарт
1
Умарага эҳромга кириш
Шарт
 
2
Умранинг тавофи
Рукн
2
Умра тавофи
Рукн
 
3
Рамал билан умра тавофини қилиш
Суннат
3
Умранинг саъйи
Вожиб
 
4
Умранинг саъйи
Вожиб
4
Соч олдириш ёки қисқартириш
Вожиб
 
5
Умра арконларидан кейин соч олдириш ёки қисқартириш
Вожиб
5
Видолашув тавофи
на вожиб ва на суннат
 
6
Саккизинчи зул ҳижжа куни ҳажга эҳромга кириш
Шарт
 
 
 
 
7
Арафотда туриш
Рукн
 
 
 
 
8
Муздалифада туриш
Вожиб
 
 
 
 
9
Қурбонлик куни жамраи ақабада шайтонга тош отиш
Вожиб
 
 
 
 
10
Қурбонлик қилиш
Вожиб
 
 
 
 
11
Соч олдириш
Вожиб
 
 
 
 
12
Жамраи ақабага тош отиш, қурбонлик ва соч олдиришда тартибга риоя қилиш
Вожиб
 
 
 
 
13
Зиёрат тавофи
Рукн
 
 
 
 
14
Ҳажнинг саъйи
Вожиб
 
 
 
 
15
Ўн биринчи, ўн иккинчи кунларнинг тошини отиш
Вожиб
 
 
 
 
16
Минода кечани ўтказиш
Суннат
 
 
 
 
17
Видолашув тавофи
Вожиб
 
 
 
 
        

 

ҲАЖНИНГ БЕШ КУНИ

Ҳажнинг биринчи куни: Саккизинчи зул ҳижжа ҳажнинг биринчи куни ҳисобланади. У кунда қуйидаги амаллар қилинади:

1. Бомдод номозидан кейин Мино томонга равона бўлинади ва Минода пешин, аср, шом, хуфтон ва зул ҳижжанинг тўққизинчи кунининг бомдод намозлари адо қилинади. Лекин, бугунги кунда йўл-йўриқ кўрсатувчилар еттинчидан саккизинчи кунга ўтар кечаси ҳожиларни Минога олиб чиқиб кетмоқдалар. Турли кўнгилсиз ҳолатларга тушмаслик учун улар билан Минога чиқиб кетиш лозим;

Ҳажнинг иккинчи куни: Зул ҳижжанинг тўққизинчи куни ҳажнинг иккинчи куни ҳисобланади. У куннинг бомдод намозидан кейин арафотга равона бўлинади. Арафотда қилинадиган амалларни қай тарзда бажарилишини “Арафот масалалари” сарлавҳаси остида келгуси сатрларда баён қиламиз.

Арафотда пешин билан аср намозларини биргаликда пешин вақтида адо қилинади ва арафот нуск[1]ларидан фориғ бўлингач, қуёш ботганидан кейин Муздалифага равона бўлинади. Шом билан хуфтон намозларини Муздалифага бориб, хуфтон вақтида иккала намозни жам қилиб адо қилинади ва кечани Муздалифада ўтказилади.

Ҳажнинг учинчи куни: Зул ҳижжанинг ўнинчи куни ҳажнинг учинчи куни ҳисобланади. У кунда бир неча ҳаж амаллари бажарилади. Улардан тўрттаси вожиб, биттаси фарз бўлиб, жами бешта ҳаж амали бажарилади. Улар қуйидагилар:

1. Муздалифада бомдод намозини ўқигандан кейин, ҳали қуёш чиқишидан олдин вуқуф қилинади ва қуёш чиқишидан бироз аввал Минога равона бўлади;

2. Минога келиб, энг биринчи жамраи ақабага тош отади. Жамраи ақбага тош отишнинг энг афзал вақти зул ҳижжанинг ўнинчи куни қуёш чиққанидан бошлаб заволгачадир. Аслида заволдан кейин ҳам кароҳиятсиз дуруст бўлаверади. Лекин, қуёш ботиши билан макруҳ вақт киради. Агар шомгача тиқилинч бўлиб, шу ҳолат шомдан кейин ҳам давом этса, қуёш ботгандан кейин жамраи ақабага тош отиш макруҳ бўлмайди ва зул ҳижжанинг ўнинчи куни жамраи ақабада йгирма тўрт соат тош отиш жоиздир;

3. Агар ҳожи таматтуъ ёки қирон қилгувчи бўлса, ўнинчи зул ҳижжа куни шайтонга тош отгандан кейин қурбонлик қилади;

4. Агар ҳожи таматтуъ ёки қирон қилгувчи бўлмаса, жамраи ақабадан кейин сочини олдиради. Агар ҳожи таматтуъ ёки қирон қилувчи бўлса, қурбонликдан кейин соч олдиради;

5. Ҳажнинг энг муҳим рукни ва фарзи бу тавофи зиёратдир. Ўнинчи зул ҳижжа куни имкони борича тавофи зиёратни қилиш афзал ва яхшидир. Агар у куни тавофи зиёратни қилиш имкони бўлмаса, ўн биринчи, ўн иккинчи кунларигача кечиктиришни имкони бор. Лекин, ўн иккинчи зул ҳижжанинг қуёши ботишидан аввал тавофи зиёратдан фориғ бўлиш вожибдир. Ўнинчи зул ҳижжада қилинадиган амалларни қилиб бўлгандан кейин Минога келиб, ўнинчи кечани у ерда ўтказади. Ўн биринчи, ўн иккинчи кечаларни Минода ўтказиш суннатдир;

Ҳажнинг тўртинчи куни: Ҳажнинг тўртинчи куни Зул ҳижжанинг ўн биринчи кунига тўғри келади. У кунда фақат бир амал қилинади, у заволдан кейин учта жамаротга тош отишдир. Заволдан илгари у куннинг тошларини отиш жоиз эмас. Балки, заволдан кейин қуёш ботишидан аввал тош отиш афзалдир. Қуёш ботгандан кейин макруҳ вақт бошланади. Тиқилинч бўлгани сабабли у кунни тошларини отиш шомдан кейинга сурилиб кетса, субуҳ содиқдан аввалроқгача шайтонга тош отиш кароҳиятсиз дуруст бўлади. Узурсиз тош отишни ортга суриш макруҳ бўлади. Лекин, унинг зиммасига тош отишни кечиктиргани учун бирор нарса вожиб бўлмайди. Агар кейинги куннинг субҳи чиқишигача шайтонга тош отмаса, унинг зиммасига қон вожиб бўлади. Ўн иккинчи куннинг заволидан кейин уни қазосини қилиши лозим бўлади. Ўн биринчи куннинг тошини отишга белгиланган вақт 12-кунни субҳи киргунича давом этади. У тахминан 16, 17 соатни ташкил қилади. Ўн биринчи куннинг кечасини Минода ўтказиш суннатдир;

Ҳажнинг бешинчи куни: Ҳажнинг бешинчи куни зул ҳижжанинг ўн иккинчи кунига тўғри келади. У куни ўн биринчи кунда шайтонга заволдан кейин тош отгани каби учта жойда тош отади. Агар ўн иккинчи куни Минодан Маккаи мукаррамага чиқиб кетишни хоҳласа, қуёш ботишидан олдин тош отиб, Минодан чиқиб кетади. Агар тиқилинч бўлгани боис тош ота олмаса, кечасида тош отиб Минодан чиқиб кетиши кароҳиятсиз жоиздир. Ўзини бепарволиги сабабли тош отишни ортга суриб, кечаси тош отиб Минодан чиқиб кетиши макруҳдир. Лекин, унинг зиммасига бирор нарса лозим бўлмайди. Узур ёки тиқилинч бўлгани сабабли ўн учинчи зул ҳижжанинг субҳ содиғидан аввалроқ шайтонга тош отиб, Маккаи мукаррамага чиқиб кетса, кароҳиятсиз дуруст бўлади. Ўн иккинчи куннинг тош отиш вақти у куннинг заволидан ўн учинчи куннинг субҳ содиғигачадир. Тахминан 16, 17 соатни ташкил қилади.

Агар ўн учинчи куннинг субҳ содиғигача Минода қолиб кетса, у куннинг тошини отиш лозим бўлиб қолади. Ўн учинчи куннинг тошини отиш ҳам рожиҳ қавлга биноан заволдан кейин бошланади. Абу Ҳанифа раҳматуллоҳи алайҳ наздида заволдан олдин тош отиш кароҳият билан жоиз бўлади. Бу масалани батафсил тарзда шайтонга тош отиш мавзусида кўриб чиқамиз. Ўн учинчи куннинг қуёши ботгандан кейин батамом шайтонга тош отиш вақти тугайди.

صلِّ وَسَلِّم دائماً أبَدَاً على صَفِيِّكَ خَيرِ الخَلقِ كُلِّهِمُ

اللَّهُ أَكْبَرُ كَبِيراً وَالْحَمْدُ لِلَّهِ كَثِيراً

وَسُبْحَانَ اللَّهِ بُكْرَةً وَأَصِيلاً

 

عَنْ أَبِي الدَّرْدَاءِ رَضِيَ الله عَنْهُ قَالَ قَالَ رَسُولُ اللهِ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ : "مَنْ حَفِظَ عَلَى أُمَّتِيأَرْبَعِينَ حَدِيثَاً مِنْ أَمْرِ دِينِهَا بَعَثَهُ اللهُ فَقِيهَاً، وَكُنْتُ لَهُ يَوْمَ الْقِيَامَةَ شَافِعَاً وَشَهِيدَاً".

Абу Дардо розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам:

Кимки умматимнинг диний ишларига тегишли қириқта ҳадисни ёд олса, (ва уни уларга етказса) Аллоҳ уни фақиҳ ҳолида тирилтиради ва қиёмат куни унга шафоатчи ва унинг фойдасига гувоҳлик бергувчи бўламан” дедилар”.

Биз ҳам ушбу ҳадисдаги башоратдан умидвор бўлиб, ҳаж борасида қирқта ҳадисни келтириб ўтишни лозим топдик.

 

ҲАЖ МАВЗУСИГА ДОИР ҚИРИҚ ҲАДИС

رَبَّنَا وَاجْعَلْنَا مُسْلِمَيْنِ لَكَ وَمِنْ ذُرِّيَّتِنَا أُمَّةً مُسْلِمَةً لَكَ وَأَرِنَا مَنَاسِكَنَا وَتُبْ عَلَيْنَا إِنَّكَ أَنْتَ التَّوَّابُالرَّحِيمُ رَبَّنَا وَابْعَثْ فِيهِمْ رَسُولًا مِنْهُمْ يَتْلُو عَلَيْهِمْ آيَاتِكَ وَيُعَلِّمُهُمُ الْكِتَابَ وَالْحِكْمَةَ وَيُزَكِّيهِمْ إِنَّكَ أَنْتَالْعَزِيزُ الْحَكِيمُ .

Роббимиз, икковимизни Ўзингга мусулмон бўлганлардан қил ва зурриётимиздан ҳам Ўзингга мусулмон уммат қил, бизга ибодатларимизни кўрсат, тавбамизни қабул эт. Албатта, Сенинг Ўзинг тавбаларни кўплаб қабул этувчи, раҳмли зотсан. Роббимиз, ўзларининг ичидан уларга оятларингни тиловат қилиб берадиган, китобни ва ҳикматни ўргатадиган, уларни поклайдиган Пайғамбар юбор. Албатта, Сенинг Ўзинг азиз ва ҳикматли зотсан” (Бақара 128-129 оятлар).

Ҳаж ва умра бандани Аллоҳ таолога боғлайдиган, ошиқона бир ибодат бўлиб, унга доир қирқта ҳадис қуйида таржимаси билан келтирилади. Ҳар бир ҳадисда ҳаж ёки умранинг қайсидир амаллари ёки фазилатлари баён қилинганлиги учун уларнинг ҳар бирини алоҳида сарлавҳа остида зикр қилинди. Аллоҳ таолога мухлис ва мақбул бандалар ушбу ҳадислардан фойда олсалар деган умиддамиз.

 

1. РАСУЛУЛЛОҲ СОЛЛАЛЛОҲУ АЛАЙҲИ ВАСАЛЛАМ ҚАНДАЙ ТАЛБИЯ АЙТАР ЭДИЛАР?

عَنْ عَبْدِ الله بْنِ عُمَرَ رَضِيَ الله عَنْهُمَا أَنَّ تَلْبِيَةَ رَسُولِ الله صَلَّى الله عَلَيْهِ وَسَلَّمَ: "لَبَّيْكَ اللَّهمَّ لَبَّيْكَلَبَّيْكَ لَا شَرِيكَ لَكَ لَبَّيْكَ إِنَّ الْحَمْدَ وَالنِّعْمَةَ لَكَ وَالْمُلْكَ لَا شَرِيكَ لَكَ".

Абдуллоҳ ибн Умар розияллоҳу анҳумодан ривоят қилинади:

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг талбиялари “Лаббайкаллоҳумма лаббайк. Лаббайка ла шарийка лака лаббайк. Иннал ҳамда, ваннеъмата лака вал мулк. Ла шарийка лак!” эди” (Термизий, Бухорий, Насоий ривояти).

Маъноси: “Аллоҳим! Ҳузурингда ҳозирман, Аллоҳим! Ҳузурингда ҳозирман! Аллоҳим! Ҳузурингда ҳозирман! Сенинг шеригинг йўқ! Аллоҳим! Ҳузурингда ҳозирман! Албатта, ҳамд, неъмат ва мулк барчаси Сеникидир! Сенинг шеригинг йўқ зотсан!”.

عَنِ الْفَضْلِ بْنِ عَبَّاسٍ رَضِيَ الله عَنْهُ قَالَ:" أَرْدَفَنِي رَسُولُ اللهِ صلى الله عليه وسلم مِنْ جَمْعٍ إِلَى مِنًى،فَلَمْ يَزَلْ يُلَبِّي حَتَّى رَمَى الْجَمْرَةَ".

Фазл ибн Аббос розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам Жамъдан Миногача уловларига мингаштириб келдилар ва жамраи ақабага тош отгунларича талбия айтишда давом этдилар” (Термизий ривояти).

 

2. ҲАЖ ҚИЛИШНИ ОРТГА СУРГАН ВА УНГА БЕПАРВО БЎЛГАН КИШИГА АЗОБНИНГ ВАЪДАСИ

عَنْ عَلِيٍّ رَضِيَ الله عَنْهُ قَالَ : قَالَ رَسُولُ اللهِ صلى الله عليه وسلم:" مَنْ مَلَكَ زَادًا، وَرَاحِلَةً تُبَلِّغُهُ إِلَىبَيْتِ اللهِ، وَلَمْ يَحُجَّ، فَلاَ عَلَيْهِ أَنْ يَمُوتَ يَهُودِيًّا، أَوْ نَصْرَانِيًّا، وَذَلِكَ أَنَّ اللهَ يَقُولُ فِي كِتَابِهِ : "وَللهِ عَلَى النَّاسِحِجُّ الْبَيْتِ مَنِ اسْتَطَاعَ إِلَيْهِ سَبِيلاً".

Али розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам:

Кимки уни Байтуллоҳгача етказадиган зоди роҳилага эга бўла туриб, ҳаж қилмаса, яҳудий ёки насроний ҳолида вафот этишининг фарқи йўқдир. Бу Аллоҳнинг Ўз китобида “Одамлардан йўлига қодир бўлганларига Аллоҳ учун байтни ҳаж қилмоқ фарздир” дегани учундир”, дедилар” (Термизий ривояти).

 

3. ҚАЙСИ ҲАЖ ЭНГ АФЗАЛ ҲАЖДИР

عَنْ أَبِي بَكْرٍ الصِّدِّيقِ رَضِيَ الله عَنْهُ أَنَّ النَّبِيَّ صلى الله عليه وسلم سُئِلَ أَيُّ الْحَجِّ أَفْضَلُ؟ قَالَ: الْعَجُّوَالثَّجُّ.

Абу Бакр Сиддиқ розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

Набий соллаллоҳу алайҳи васалламдан қайси ҳаж афзалдир?” деб сўралди. У зот:

Баланд овозда талбия айтилгани ва қон оқизилгани”, дедилар” (Термизий ривояти).

Фойда: Қирон ва таматтуъ ҳажида қурбонлик мавжуддир. Ифрод эса, қурбонлик вожиб эмас. Шунинг учун ифрод ҳажга нисбатан қирон ва таматтуъ афзал ва зиёда савоблидир.

 

4. ҲАЖ ВА УМРА ИБОДАТИ БИЛАН ИНСОН ГУНОҲЛАРДАН ПОК БЎЛАДИ

عَنْ عَبْدِ اللهِ رَضِيَ الله عَنْهُ عَنِ النَّبِيِّ صلى الله عليه وسلم قَالَ: "تَابِعُوا بَيْنَ الْحَجِّ وَالْعُمْرَةِ فَإِنَّهُمَايَنْفِيَانِ الْفَقْرَ وَالذُّنُوبَ كَمَا يَنْفِي الْكِيرُ خَبَثَ الْحَدِيدِ وَالذَّهَبِ وَالْفِضَّةِ وَلَيْسَ لِلْحَجَّةِ الْمَبْرُورَةِ ثَوَابٌ إِلاَّالْجَنَّةُ". رَوَاهُ النَّسَائِيُّ وَالتِّرْمِذِيُّ.

Абдуллоҳ розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам:

Кетма-кет ҳаж ва умра қилинглар. Чунки, у иккиси темирчининг босқони темир, олтин ва кумушнинг кирини кетказганидек (ҳаж ва умра қилгувчидан) фақирлик ҳамда гуноҳларни кетказади. Ҳажжи мабрурнинг савоби жаннатдан ўзга бўлмас”, дедилар” (Насаий ва Термизий ривояти).

 

5. ЭНГ АФЗАЛ АМАЛ ҚАБУЛ БЎЛГАН ҲАЖДИР

عَنْ أَبِي هُرَيْرَةَ رَضِيَ الله عَنْهُ أَنَّ رَسُولَ اللهِ صلى الله عليه وسلم سُئِلَ أَيُّ الْعَمَلِ أَفْضَلُ؟ قَالَ: إِيمَانٌبِاللهِ وَرَسُولِهِ، قِيلَ ثُمَّ مَاذَا؟ قَالَ: الْجِهَادُ فِي سَبِيلِ اللهِ، قِيلَ: ثُمَّ مَاذَا؟ قَالَ: حَجٌّ مَبْرُورٌ. رَوَاهُ الشَّيْخَانِوَالنَّسَائِيُّ.

Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

“Набий соллаллоҳу алайҳи васалламдан:

“Қайси амал афзал?” деб сўралди.

“Аллоҳга ва Унинг Расулига иймон келтириш”, дедилар.

“Кейин нима?” дейилди.

“Аллоҳнинг йўлида уриш қилиш”, дедилар.

“Ундан кейин нима?” дейилди.

“Мабрур ҳаж”, дедилар” (Бухорий ривояти).

 

6. АЁЛЛАР УЧУН ЭНГ АФЗАЛ АМАЛ МАҚБУЛ ҲАЖДИР

وَقَالَتْ عَائِشَةُ رَضِيَ اللهُ عَنْهَا: "يَا رَسُولَ اللهِ نَرَى الْجِهَادَ أَفْضَلَ الْعَمَلِ أَفَلاَ نُجَاهِدُ، قَالَ: "لاَ لَكِنَّأَفْضَلَ الْجِهَادِ حَجٌّ مَبْرُورٌ".

Оиша розияллоҳу анҳо:

Эй Аллоҳнинг Расули! Жиҳодни энг афзал амал деб биламиз. Жиҳод қилайликми?” деди.

Йўқ. Аммо жиҳоднинг афзали ҳажжи мабрурдир”, дедилар” (Бухорий ривояти).

 

7. ГУНОҲЛАРДАН ПОКЛАНИШГА САБАБ БЎЛГУВЧИ ҲАЖ ҚАНДАЙ БЎЛАДИ

عَنْ أَبِي هُرَيْرَةَ رَضِيَ اللهُ عَنْه عَنِ النَّبِيِّ صلى الله عليه وسلم قاَلَ: "مَنْ حَجَّ للهِ فَلَمْ يَرْفُثْ وَلَمْ يَفْسُقْرَجَعَ كَيَوْمِ وَلَدَتْهُ أُمُّهُ".

Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам:

Ким Аллоҳ учун ҳаж қилиб, фаҳш сўз айтмаса ва фисқу фасод қилмаса, худди онасидан янги туғилгандек бўлиб қайтади”, дедилар” (Бухорий ривояти).

 

8. ҲАЖ ВА УМРА ҚИЛУВЧИНИНГ ДУОСИ МАҚБУЛДИР

عَنْ أَبِى هُرَيْرَةَ رَضِيَ اللهُ عَنْه عَنِ النَّبِىِّ صلى الله عليه وسلم قَالَ :”الْحَاجُّ وَالْعُمَّارُ وَفْدُ اللَّهِ إِنْ دَعَوْهُأَجَابَهُمْ وَإِنِ اسْتَغْفَرُوهُ غَفَرَ لَهُمْ".

Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам:

Ҳожи ва умра қилувчи Аллоҳнинг меҳмонидир. Агар Аллоҳга дуо қилсалар дуоларини ижобат қилади. Агар Ундан мағфират сўрасалар уларни мағфират қилади” дедилар” (Ибн Можа ривояти).

 

9. ҲАЖ ВА УМРА ҚИЛУВЧИЛАРДАН ДУО СЎРАШ СУННАТДИР

عَنْ عَبْدِ اللَّهِ بْنِ عُمَرَ رَضِيَ اللهُ عَنْه قَالَ قَالَ رَسُولُ اللَّهِ صلى الله عليه وسلم: إِذَا لَقِيتَ الْحَاجَّ فَسَلِّمْعَلَيْهِ وَصَافِحْهُ وَمُرْهُ أَنْ يَسْتَغْفِرَ لَكَ قَبْلَ أَنْ يَدْخُلَ بَيْتَهَ فَإِنَّهُ مَغْفُورٌ لَهُ.

Абдуллоҳ ибн Умар розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам:

Ҳожи билан учрашсанг унга салом бергин ҳамда у билан қўл бериб кўришгин ва уйига киришидан илгари сен учун истиғфор айтишини сўрагин. Чунки, у (ҳожи) гуноҳлари кечирилинган кишидир” дедилар” (Имом Аҳмад ривояти).

 

10. АЛЛОҲНИНГ РАСУЛИ СОЛЛАЛЛОҲУ АЛАЙҲИ ВАСАЛЛАМ ҲАМ ЎЗЛАРИНИНГ ҲАҚЛАРИГА ҲОЖИДАН ДУО СЎРАГАНЛАР

عَنِ ابْنِ عُمَرَ رَضِيَ اللهُ عَنْه أَنَّ عُمَرَ اسْتَأْذَنَ النَّبِىَّ صلى الله عليه وسلم فِى الْعُمْرَةِ، فَأَذِنَ لَهُ، فَقَالَ: "يَا أَخِى، أَشْرِكْنَا فِى صَالِحِ دُعَائِكَ، وَلاَ تَنْسَنَا.

Ибн Умар розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

Умар Набий соллаллоҳу алайҳи васалламдан умра қилишга изн сўрадилар. Унга изн бериб:

Эй, биродарим! Ўзингни хос дуоингда бизни ҳам шерик қилгин ва бизни унутиб қўймагин” дедилар” (Ибн Можа ривояти).

 

11. ҲАРОМДАН ОРТТИРИЛГАН БОЙЛИК БИЛАН ҲАЖ ВА УМРА ҚИЛИШНИНГ ОҚИБАТИ

عَن اَبِي هُرَيرَةَ رَضِيَ اللهُ عَنْه قَالَ قَالَ رَسُولُ اللهِ صَلَّى اللهُ عَلَيهِ وَسَلَّمَ إِذَا خَرَجَ الرَّجلُ حَاجًّا بِنَفَقَةٍطَيِّبَةٍ وَوَضَعَ رِجلَهُ فِي الغَرزِ فَنَادَى لَبَّيكَ اَللهُمَّ لَبَّيكَ نَادَاهُ مُنَادٍ مِنَ السَّمَاءِ لَبَّيكَ وَسَعدَيكَ زَادُكَ حَلالٌوَرِاحلَتُكَ حَلالٌ وَحَجُّكَ مَبرُورٌ غَيرُ مَأزُورٌ وَإِذَا خَرَجَ بِالنَّفَقَةِ الخَبِيثَةِ فَوَضَعَ رِجلَهُ فِي الغَرزِ فَنَادَى لَبَّيكَ نَادَاهُمُنادٍ مِنَ السَّمَاءِ لا لَبَّيكَ وَلا سَعدَيكَ زَادُكَ حَرَامٌ وَنَفَقَتُكَ حَرَامٌ وَحَجُّكَ غَيرُ مَبرُورٍ.

Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам:

Киши ҳалол мол билан ҳаж сафарига чиқса ва оёғини (уловининг) узангисига қўйиб:

Лаббайкаллоҳумма лаббайк” деб талбия айтиб нидо қилса, осмондан бир нидо қилувчи нидо қилиб:

Лаббайка ва саъдайка. Сенинг луқманг ҳалол, сенинг уловинг ҳалол ва гуноҳу маъсиятдан ҳоли бўлган ҳажинг мабрурдир. Агар ҳаром мол билан ҳаж сафарига чиқса ва оёғини (уловининг) узангисига қўйиб:

Лаббайка” деб талбия айтиб нидо қилса, осмондан бир нидо қилувчи нидо қилиб:

Сенга на лаббайка ва на саъдайка бор. Сенинг луқманг ҳаром, сенинг нафақанг ҳаром ва қилган ҳажинг мақбул эмас” дейди” дедилар” (Муъжами авсат).

 

12. ҲАЖ САФАРИДА САРФ-ХАРАЖАТ ҚИЛИШНИНГ ФАЗИЛАТИ

 

عَنْ عَبْدِ اللَّهِ بْنِ بُرَيْدَةَ عَنْ أَبِيهِ بُرَيْدَةَ الأَسْلَمِى رَضِيَ اللهُ عَنْه قَالَ قَالَ رَسُولُ اللَّهِ صلى الله عليهوسلم :« النَّفَقَةُ فِى الْحَجِّ كَالنَّفَقَةِ فِى سَبِيلِ اللَّهِ عَزَّ وَجَلَّ بِسَبْعِ مِائَةِ ضِعْفٍ".

Абдуллоҳ ибн Бурайда отас Бурайда Асламийдан ривоят қилади:

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам:

Ҳаж сафарида сарф-харажат қилиш Аллоҳ азза важалла йўлида сарф-харажат қилиш каби (бирнинг эвазига) етти юз баробар (ажр) бўлади” дедилар” (Имом Аҳмад ривояти).

 

عَنْ أَنَسِ بْنِ مَالِكٍ رَضِيَ اللهُ عَنْه قَالَ: قَالَ رَسُولُ اللهِ صَلَّى اللَّهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ: " الْحُجَّاجُ وَالْعُمَّارُ وَفْدُاللهِ عَزَّ وَجَلَّ، يُعْطِيهِمْ مَا سَأَلُوا، وَيَسْتَجِيبُ لَهُمْ مَا دَعَوْا، وَيُخْلِفُ عَلَيْهِمْ مَا أَنْفَقُوا الدِّرْهَمَ أَلْفَ أَلْفٍ ".

Анас ибн Молик розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам:

Ҳожилар ва умра қилгувчилар Аллоҳ азза важалланинг меҳмонидирлар. Уларга сўраган нарсасини беради. Дуо қилган нарсаларини улар ҳаққида ижобат қилади ва улар сарфлаган бир дирҳам эвазига минглаб беради” дедилар” (Шуъаби иймон).

 

عن ابن بريدة رَضِيَ اللهُ عَنْه عن أبيه، عن النبي صلى الله عليه وسلم قَالَ: " النَّفَقَةُ فِى الْحَجِّ مِثلُالنَّفَقَةِ فِي سَبِيلِ اللهِ الدِّرْهَمُ بِسَبْعِمِائَةٍ " .

Бурайда розияллоҳу анҳу оталаридан ривоят қилади:

Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам:

Ҳажга қилинган нафақа Аллоҳ йўлида қилинган нафақа кабидир. Бир дирҳам эвазига етти юз баробардир” дедилар” (Муъжамул авсат).

Фойда: Баъзи ривоятларда ҳаж сафари давомида сарфланган бир сўм эвазига юз минг сўмни ажри, савоби ва фазилати берилади дейилган. Шунинг учун маблағини исроф қилмасдан, ҳурсанд бўлиб сарф қилиши лозим. Баъзи ҳаж сафарига борган одамлар зарурий ва керакли нарсаларга сарф-харажат қилгани қизғаниб кераксиз бўлган совға-салом олишга катта сарф қиладилар. Аслида эса, Ҳарамда истиқомат қилаётган пайтда ейиш-ичиш, Мино, Арафот ва Муздалифага бориб-келишда ҳурсанд бўлиб сарф қиилган ҳар бир сўми эвазига юз минглаб Аллоҳ йўлида қилинган эҳсоннинг савоби берилади.

 

13. ҚОДИР БЎЛА ТУРИБ ҲАР БЕШ ЙИЛДА ҲАЖ САФАРИГА БОРМАСЛИК МАҲРУМЛИККА САБАБДИР

 

عَنْ أبي سعيد رَضِيَ الله عَنْه قال أَنَّ رَسُولَ الله صَلَّى اللَّهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ قال عن اللَّهِ عز وجل يقول إِنَّعَبْدًا أَصْحَحْتُ لَهُ جِسْمَهُ وَأَوْسَعْتُ عَلَيْهِ في المعيشة تمضي عليه خمسة أَعْوَامٍ لَا يَفِدُ إِلَيَّ لَمَحْرُومٌ.

Абу Саъийд Худрий розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам:

Аллоҳ азза важалла деди:

Қайси бандани жисмини соғлом, ризқини кенг қилсаму у ҳар беш йилда ҳузуримга ҳозир бўлмаса, (у раҳматимдан) маҳрумдир” дедилар” (Ибн Ҳиббон ривояти).

Фойда: Мазкур ҳадиси шариф қудсий ҳадис бўлиб, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи всалламнинг лафзлари билан унда Аллоҳ таолонинг кўрсатмаси бевосита баён қилинмоқда. Ҳажга қодир бўлиб, тез-тез ҳажга бориб турган кишига кўплаб яхши мукофатлар, насибалар мавжуддир.

 

عن الحسين علي بن رضي الله عنه قال : قال رسول الله صلى الله عليه وسلم : « ما من عبد ولاأمة يضن بنفقة ينفقها فيما يرضي الله إلا أنفق أضعافها في سخط الله وما من عبد يدع معونة أخيه المسلموالسعي في حاجته قضيت تلك الحاجة أو لم تقض إلا ابتلي بمعونة من يأثم فيه ولا يؤجر عليه وما من عبدولا أمة يدع الحج وهو يجد السبيل إليه لحاجة من حوائج الدنيا إلا نظر إلى المحلقين قبل أن يقضي الله تلكالحاجة».

Ҳусайн ибн Али розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам:

Қайси бир эркак ёки аёл Аллоҳ рози бўладиган ўринга нафақа қилишдан бахиллик қилса, албатта унинг мислича Аллоҳнинг ғазабини келтирадиган нарсага сарфлайди. Кимки мусулмон биродарига ёрдам бериш, ҳожатини чиқаришда югириб-елишни тарк қилса, хоҳ у ҳожати раво бўлсин ёки бўлмасин гуноҳга ёрдам беришга мубтало бўлади ҳамда савобсиз қолади. Қайси бир эркак ёки аёл йўлга қодир бўла туриб дунёвий ҳожатларидан бирор бир ҳожатни бахона қилиб, ҳажни тарк қилса Аллоҳ унинг ҳожатини чиқармасидан илгари ҳожиларни қайтиб келганини кўради, яъни ҳожилар ортга қайтиб келмагунларича Аллоҳ унинг ҳожатини раво қилмайди”.

 

14. ҲАЖ САФАРИДА ВАФОТ ЭТГАН КИШИГА ҚИЁМАТ КУНИГАЧА АЖР ЁЗИЛИБ ТУРАДИ

 

عَنْ أَبِي هُرَيْرَةَ رَضِىَ اللَّهُ عَنْه قَالَ: قَالَ رَسُولُ اللَّهِ صَلَّى اللَّهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ: "مَنْ خَرَجَ حَاجًّا فَمَاتَكُتِبَ لَهُ أَجْرُ الْحَاجِّ إلَى يَوْمِ الْقِيَامَةِ، وَمَنْ خَرَجَ مُعْتَمِرًا فَمَاتَ كُتِبَ لَهُ أجر المعتمر إلَى يَوْمِ الْقِيَامَةِ، ...".

Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам:

Кимки ҳаж сафарига чиқиб вафот этса, қиёмат кунигача унга ҳаж қилгувчининг ажри ёзилиб туради. Кимки, умра сафарига чиқиб вафот этса, қиёмат кунигача умра қилгувчининг ажри унга ёзилиб туради...” дедилар” (Абу Яъло ривояти).

 

15. ЭЛЛИК МАРТА ТАВОФ ҚИЛГУВЧИ МАЪСУМ ГЎДАК КАБИ ГУНОҲЛАРДАН ПОКДИР

 

عَنِ ابْنِ عَبَّاسٍ رَضِىَ اللَّهُ عَنْه قَالَ : قَالَ رَسُولُ اللَّهِ صلى الله عليه وسلم: مَنْ طَافَ بِالْبَيْتِ خَمْسِينَمَرَّةً خَرَجَ مِنْ ذُنُوبِهِ كَيَوْمِ وَلَدَتْهُ أُمُّهُ.

Ибн Аббос розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам:

Ким эллик марта Байтуллоҳни тавоф қилса, гуноҳларидан онасидан янги туғилгандек бўлиб чиқур” дедилар” (Термизий ривояти).

 

16. БАЙТНИ БИР ҲАФТА ТАВОФ ҚИЛГАН КИШИ

 

عَنْ اِبْن عُمَر رَضِىَ اللَّهُ عَنْه قَالَ: "سَمِعْت رَسُول اللَّه صَلَّى اللَّه عَلَيْهِ وَسَلَّمَ يَقُول: "مَنْ طَافَبِالْبَيْتِ أُسْبُوعًا لَا يَضَع قَدَمًا وَلَا يَرْفَع أُخْرَى إِلَّا حَطَّ اللَّه عَنْهُ بِهَا خَطِيئَة , وَكَتَبَ لَهُ بِهَا حَسَنَة وَرَفَعَ لَهُ بِهَادَرَجَة".

Ибн Умар розияллоҳу анҳу:

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам:

Кимки байтни бир ҳафта тавоф қилса, (тавофда) бир қадамни қўймайди ва бошқасини кўтармайди магар (қўйса ва кўтарса) Аллоҳ ундан у (қўйган ва кўтарган ҳар бир қадамига) бир гуноҳни кечади ва у (қўйган ва кўтарган қадам) сабабли у учун ҳасана ёзади ҳамда у сабабли унинг даражасини кўтаради” деяётганларини” эшитдим” деди.

 

17. ҚОРА ТОШ ГУНОҲЛАРИНИ СЎРИБ ОЛАДИ

 

عَنِ ابْنِ عَبَّاسٍ رَضِىَ اللَّهُ عَنْه قَالَ قَالَ رَسُولُ اللَّهِ صلى الله عليه وسلم: نَزَلَ الْحَجَرُ الأَسْوَدُ مِنَ الْجَنَّةِوَهُوَ أَشَدُّ بَيَاضًا مِنَ اللَّبَنِ فَسَوَّدَتْهُ خَطَايَا بَنِى آدَمَ.

Ибн Аббос розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам:

Ҳажари асвад жаннатдан тушди. У сутданда оппоқ эди. Бас, уни одам боласининг хатолари қорайтирди” дедилар” (Термизий ривояти).

Фойда: Қора тошда гуноҳларни тортиб олиш хусусияти мавжуддир.

 

18. ҚОРА ТОШ ВА МАҚОМИ ИБРОҲИМ АСЛИДА НУР ТАРАТУВЧИ ЭДИ

عَنْ عَبْد اللَّهِ بْن عَمْرٍو رَضِىَ اللَّهُ عَنْه يَقُولُ سَمِعْتُ رَسُولَ اللَّهِ صَلَّى اللَّهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ يَقُولُ إِنَّ الرُّكْنَوَالْمَقَامَ يَاقُوتَتَانِ مِنْ يَاقُوتِ الْجَنَّةِ طَمَسَ اللَّهُ نُورَهُمَا وَلَوْ لَمْ يَطْمِسْ نُورَهُمَا لَأَضَاءَتَا مَا بَيْنَ الْمَشْرِقِ وَالْمَغْرِبِ.

Абдуллоҳ ибн Амр розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

У: “Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам:

Рукн (қора тош) ва мақом (мақоми Иброҳим) жаннат ёқутларидан икки ёқут (тош) эди. Аллоҳ у иккисини нурини ўчирди. Агар у иккисини нурини ўчирмаганида, машриқ билан мағриб ўртасини ёритар эди” деяётганларини” эшитдим” деди (Термизий ривояти).

 

عَنِ ابْنِ عَبَّاسٍ رَضِيَ اللهُ عَنْهُمَا قَالَ: " إِنَّ الرُّكْنَ وَالْمَقَامَ يَاقُوتَتَانِ مِنْ يَاقُوتِ الْجَنَّةِ نَزَلَا مِنَ السَّمَاءِلَهُمَا نُورٌ، فَلَمَّا وُضِعَا فِي الْأَرْضِ طُفِئَ نُورُهُمَا، وَلَوْلَا مَا أَطْفَأَ اللهُ عَزَّ وَجَلَّ مِنْ نُورِهِمَا ؛ لَأَضَاءَ مَا بَيْنَ السَّمَاءِوَالْأَرْضِ، آنَسَ اللهُ تَعَالَى بِهِمَا آدَمَ عَلَيْهِ السَّلَامُ، فَكَانَا يَتَلَأْلَآنِ تَلَأْلُؤًا مِنْ شِدَّةِ بَيَاضِهِمَا، وَأَخَذَ آدَمُ عَلَيْهِالسَّلَامُ الرُّكْنَ فَضَمَّهُ إِلَيْهِ اسْتِئْنَاسًا بِهِ، وَلَوْلَا مَا طَبَعَ اللهُ عَزَّ وَجَلَّ مِنْ أَيْدِي الْجَاهِلِيَّةِ لَأَبْرَأَ الْأَكْمَهَ وَالْأَبْرَصَ،وَلَيْسَ فِي الْأَرْضِ شَيْءٌ مِنَ الْجَنَّةِ إِلَّا الرُّكْنَ وَالْمَقَامَ، فَإِنَّهُمَا جَوْهَرَتَانِ مِنْ جَوْهَرِ الْجَنَّةِ، يَأْتِي كُلُّ وَاحِدٍ مِنْهُمَايَوْمَ الْقِيَامَةِ أَعْظَمَ مِنْ أَبِي قُبَيْسٍ، لَهُمَا عَيْنَانِ وَشَفَتَانِ يَشْهَدَانِ لِمَنْ وَافَاهُمَا بِالْوَفَاءِ "

Ибн Аббос розияллоҳу анҳумо:

Рукн ва мақом жаннат ёқутларидан икки ёқутдир. Иккиси осмондан тушганида у иккисини нури бор эди. Ерга иккиси қўйилганида у иккисини нури ўчирилди. Агар у иккисини нурини Аллоҳ ўчирмаганида, албатта ер ва осмон ўртасини ёритиб турар эди. Аллоҳ таоло у иккиси билан Одам алайҳиссаломни ҳурсанд қилди. Иккиси жуда оқ бўлганлигидан ялтирар эди. Одам алайҳиссалом рукнни олиб, у(Каъба) билан дўст бўлиши учун ун(каъба)га қўшди. Аллоҳ азза важалла жоҳилият қўли билан муҳрламаганида кўр ва песни тузатар эди. Ер юзида рукн ва мақомдан бошқа жаннатдан бирор нарса йўқ. У иккиси жаннат жавҳарларидан икки жавҳардир. У иккисидан ҳар бири қиёмат куни Абу Қубайсдан улкан бўлиб келади. У иккисини икки кўзи, икки лаби бўлиб, иккисига вафо қилган кишилар фойдасига гувоҳлик берадилар” деди.

 

19. УЗРЛИ КИШИ НОМИДАН ҲАЖИ БАДАЛ ҚИЛИШ

 

عَنْ عَبْدِ اللَّهِ بْنِ الزُّبَيْرِ رَضِيَ اللهُ عَنْهُ قَالَ : جَاءَ رَجُلٌ مِنْ خَثْعَمَ إِلَى النَّبِىِّ صلى الله عليه وسلم فَقَالَ: يَا رَسُولَ اللَّهِ إِنَّ أَبِى أَدْرَكَ الإِسْلاَمَ وَهُوَ شَيْخٌ كَبِيرٌ لاَ يَسْتَطِيعُ رُكُوبَ الرَّحْلِ وَالْحَجُّ مَكْتُوبٌ عَلَيْهِ أَفَأَحُجُّعَنْهُ؟ قَالَ :« أَنْتَ أَكْبَرُ وَلَدِهِ ». قَالَ : نَعَمْ. قَالَ :« أَرَأَيْتَ إِنْ كَانَ عَلَى أَبِيكَ دِينٌ فَقَضَيْتَهُ أَكَانَ ذَلِكَيُجْزِئُ ». قَالَ : نَعَمْ. قَالَ :« فَاحْجُجْ عَنْهُ ».

Абдуллоҳ ибн Зубайр розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

Хасъамлик бир киши Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам ҳузурларига келиб:

Эй, Аллоҳнинг расули! Отам исломни топди. У уловни минишга ярамайдиган кекса ёшдаги киши бўлиб, унинг зиммасига ҳаж фарз бўлди. Уни номидан мен ҳаж қилсам бўладими?” деди.

У зот:

Сен унинг фарзандларини каттасимисан?” дедилар.

У:

Ҳа” деди.

У зот:

Отангни зиммасида қарзи бўлса, уни тўласанг, ўша (унинг номидан) жоиз бўладими?” дедилар.

У:

Ҳа” деди”

У зот:

Ундай бўлса, уни номидан ҳаж қил” дедилар” (Байҳақий ривояти).

 

20. ЭРКАК КИШИ НОМИДАН АЁЛ КИШИНИ ҲАЖИ БАДАЛ ҚИЛИШИ

 

عَنْ ابْنِ عَبَّاسٍ رَضِيَ اللهُ عَنْهُمَا أَنَّ امْرَأَةً مِنْ خَثْعَمَ قَالَتْ : يَا رَسُولَ اللَّهِ إنَّ أَبِي أَدْرَكَتْهُ فَرِيضَةُ اللَّهِ فِيالْحَجِّ شَيْخًا كَبِيرًا لَا يَسْتَطِيعُ أَنْ يَسْتَوِيَ عَلَى ظَهْرِ بَعِيرِهِ، قَالَ : « فَحُجِّي عَنْهُ » .

Ибн Аббос розияллоҳу анҳумодан ривоят қилинади:

Хасъам қабиласидан бир аёл:

Эй, Аллоҳнинг расули туяни устида ўтиришга тоқат қилмайдиган катта ёшли кекса отамга Аллоҳнинг фарз ҳажи лозим бўлган” деди. У зот:

Уни номидан ҳаж қил” дедилар” (Термизий ривояти).

 

21. ОТА-ОНА НОМИДАН ҲАЖИ БАДАЛ ҚИЛГАНЛИГИ ТУФАЙЛИ ЖАҲАННАМДАН ОЗОД ҚИЛИНГАНЛИГИ ХАБАРИ

 

عَنْ عَبْدِ اللهِ بْنِ عُمَرَ رَضِيَ اللهُ عَنْهُ قَالَ: قَالَ رَسُولُ اللهِ صَلَّى اللَّهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ: " مَنْ حَجَّ عَنْ وَالِدَيْهِبَعْدَ وَفَاتِهِمَا كُتِبَ لَهُ عِتْقٌ مِنَ النَّارِ، وَكَانَ لِلْمَحْجُوجِ عَنْهُمَا أَجْرُ حَجَّةٍ تَامَّةٍ مِنْ غَيْرِ أَنْ يُنْقَصَ مِنْ أُجُورِهِمَاشَيْئٌ ".

Абдуллоҳ ибн Умар розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам:

Кимки ота-онаси вафотидан кейин у иккиси номидан ҳаж қилса, унга дўзахдан озодлик ёзилади ва у иккисига ажрларидан бирор нарсани камайтирилмай тўлиқ ҳажнинг савоби берилади” дедилар” (Шуъаби иймон).

 

عن ابن عباس رَضِيَ اللهُ عَنْهُ قال : قال رسول الله صلى الله عليه و سلم : مَنْ حَجَّ عَنْ وَالِدَيْهِ أَوْقَضى عَنْهُمَا مَغْرَماً بَعثَهُ الله يَوْمَ الْقِيَامَةِ مَعَ الأَبْرَارِ.

Ибн Аббос розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам:

Кимки ота-онаси номидан ҳаж қилса ёки у иккисининг қарзини тўласа, қиёмат куни Аллоҳ таоло уни аброрлар билан бирга тирилтиради” дедилар” (Муъжами авсат).

 

عن زيد بن أرقم رَضِيَ اللهُ عَنْهُ قال : قال رسول الله صلى الله عليه و سلم : من حج عن أبيه أوعن أمه أجزأ ذلك عنه وعنهما.

Зайд ибн Арқам розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам:

Ким отаси ёки онаси номидан ҳаж қилса, ўша унинг ҳам ва у иккисининг номидан ҳам жоиз бўлади” дедилар” (Муъжами кабийр).

 

عن أبي هريرة رَضِيَ اللهُ عَنْهُ قال قال رسول الله صلى الله عليه و سلم من حج عن ميت فللذيحج عنه مثل أجره ومن فطر صائما فله مثل أجره ومن دل على خير فله مثل أجر فاعله.

Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам:

Кимки маййит номидан ҳаж қилса, ҳаж қилувчига унинг ажрича ажр бўлади. Кимки рўзадорни ифтор қилдирса, унга унинг ажрича ажр бўлади. Кимки яхши ишга далолат қилса, унга уни қилгувчининг ажрича ажр бўлади” дедилар” (Муъжами авсат).

 

22. БОШҚАЛАР НОМИДАН ҲАЖ ҚИЛИШДАН ОЛДИН ЎЗИ НОМИДАН ҲАЖ ҚИЛИШ ЛОЗИМ

 

عَنِ ابْنِ عَبَّاسٍ رَضِيَ اللهُ عَنْهُ أَنّ النَّبِيَّ صلى الله عليه وسلم سَمِعَ رَجُلا يَقُولُ : لَبَّيْكَ عَنْ شُبْرُمَةَ، قَالَ: مَنْ شُبْرُمَةَ ؟ قَالَ : أَخٌ لِي، قَالَ : حَجَجْتَ عَنْ نَفْسِكَ ؟ قَالَ : لاَ قَالَ : حُجَّ عَنْ نَفْسِكَ، ثُمَّ حُجَّ عَنْشُبْرُمَةَ.

Ибн Аббос розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам бир кишини “Лаббайка аън Шубрума” деяётганини эшитиб:

Шубрума ким?” дедилар.

У:

Мени иним” деди.

У зот:

Ўзингни номингдан ҳаж қилганмисан?” дедилар.

У:

Йўқ” деди.

У зот:

Ўзингни номингдан ҳаж қилиб, сўнг Шубрума номидан ҳаж қил” дедилар” (Ибн Ҳиббон ривояти).

Фойда: Кўп кишилар ўзларига фарз қилинган ҳажни адо қилмасдан туриб ўзгалар номидан ҳаж қиладилар. Бу эса, уни билимсизлигидандир. Демак, дастлаб ўзини ҳажини адо қилиб, кейинги йилларда имкони бўлса бошқалар номидан ҳаж қилиш лозим.

 

23. РАСУЛУЛЛОҲ СОЛЛАЛЛОҲУ АЛАЙҲИ ВАСАЛЛАМ ҲИЖРАТДАН КЕЙИН ТЎРТ МАРТА УМРА ҚИЛГАНЛАР

 

عَنِ ابْنِ عَبَّاسٍ رَضِيَ اللهُ عَنْهُ أَنَّ النَّبِىَّ صلى الله عليه وسلم اعْتَمَرَ أَرْبَعَ عُمَرٍ عُمْرَةَ الْحُدَيْبِيَةِ وَعُمْرَةَالثَّانِيَةِ مِنْ قَابِلٍ عُمْرَةَ الْقَضَاءِ فِى ذِى الْقَعْدَةِ وَعُمْرَةَ الثَّالِثَةِ مِنَ الْجِعِرَّانَةِ وَالرَّابِعَةِ الَّتِى مَعَ حَجَّتِهِ.

Ибн Аббос розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам тўрт маротаба умра қилганлар: Ҳудайбия умраси, иккинчи умра келгуси йили зул қаъда ойида қазо умра, учинчи умра Жиирронадан эҳромга кирганлар, тўртинчиси ҳажлари билан бирга қилганлар” (Термизий ривояти).

 

24. РАМАЗОНДА ҚИЛИНГАН УМРАНИНГ ФАЗИЛАТИ ҲАЖГА БАРОБАР

 

عن أم معقل رَضِيَ اللهُ عَنْها عن النبي صلى الله عليه وسلم، قال : « اعتمري في رمضان، فإن عمرةفي رمضان تعدل حجة.

Умму Маъқал розияллоҳу анҳодан ривоят қилинади:

Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам:

Рамазонда умра қилинглар, чунки рамазонда қилинган умра (ажру савобда) ҳажга тенгдир” дедилар” (Термизий ривояти).

 

عن عثمان بن أبي العاص رَضِيَ اللهُ عَنْه قال قال رسول الله صلى الله عليه و سلم واعلم أن العمرهي الحج الأصغر وأن عمرة خير من الدنيا وما فيها وحجة خير من عمرة.

Усмон ибн Абул Ос розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам:

Билгинки, умра у ҳажжул асғардир ва умра дунё ва ундаги нарсалардан яхшидир. Ҳаж эса, умрадан яхшидир” дедилар” (Муъжами кабийрдан қисқартирилган ҳолда келтирилган).

 

عن بن عباس رَضِيَ اللهُ عَنْه قال جاءت أم سليم إلى النبي صلى الله عليه وسلم فقالت حج أبوطلحة وابنه وتركاني فقال يا أم سليم عمرة في رمضان تعدل حجة.

Ибн Аббос розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

Умму Сулайм Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам ҳузурларига келиб:

Абу Талҳа ва унинг ўғли ҳаж қилиб, иккалалари ҳам мени тарк қилдилар” деди.

Шунда у зот:

Эй, Умму Сулайм рамазонда қилинган умра (ажру савобда) ҳажга баробар бўладидедилар” (Ибн Ҳиббон ривояти).

 

25. МАККАДАН АРАФОТГАЧА УЛОВДА БОРИЛСА, ҲАР БИР БОСИЛГАН ҚАДАМГА ЕТМИШТА АЖР ЁЗИЛАДИ

 

عَنِ ابْنِ عَبَّاسٍ رضى الله عَنْهُمَا، أَنَّهُ قَالَ لِبَنِيهِ: يا بني، اخْرُجُوا مِنْ مَكَّةَ حَاجِّينَ مُشَاةً فَإِنِّي سَمِعْتُرَسُولَ اللهِ صَلَّى اللَّهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ يَقُولُ: "إنّ لِلْحاجِّ الرَّاكِبِ بكلِّ خَطْوَةٍ تَخْطُوها رَاحِلَتُهُ سَبْعِينَ حَسَنَةولِلْماشِي بِكلِّ خَطْوَةٍ يَخْطُوها سَبْعَمِائَةٍ حَسَنَةٍ.

Ибн Аббос розияллоҳу анҳумодан ривоят қилинади:

У ўғлига:

Ҳаж қилгувчи ҳолатда Маккадан (арафотга) пиёда чиқинглар. Чунки, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам:

Уловли ҳожи учун улови босган ҳар бир қадамига етмишта ҳасана ва пиёда учун ҳар бир босган қадамига етти юзта ҳасана бўлади” деяётганларини эшитдим” деди (Муъжами кабийр).

Фойда: Маккаи мукаррамадан арафотгача пиёда бориб, пиёда ортга қайтган ҳожига уловда бориб, уловда қайтган ҳожига нисбатан олти юз ўттизта ажр зиёда бўлади. Шу билан бирга арафотдан тушишда пиёда тушиш уловга нисбатан осонроқдир ва савоби ҳам зиёдадир.

 

26. МАККАИ МУКАРРАМАДАН АРАФОТГА ПИЁДА БОРИБ, ПИЁДА ҚАЙТГАН ҲОЖИНИНГ ҲАР БИР БОСГАН ҚАДАМИГА ЕТТИ ЮЗ МИНГ АЖР БЕРИЛАДИ

 

عَنْ زَاذَانَ قَالَ : مَرِضَ ابْنُ عَبَّاسٍ رَضِىَ اللَّهُ عَنْهُمَا مَرَضًا فَدَعَا وَلَدَهُ فَجَمَعَهُمْ فَقَالَ سَمِعْتُ رَسُولَاللَّهِ صلى الله عليه وسلم يَقُولُ : «مَنْ حَجَّ مِنْ مَكَّةَ مَاشِيًا حَتَّى يَرْجِعَ إِلَى مَكَّةَ كَتَبَ اللَّهُ لَهُ بِكُلِّ خَطْوَةٍسَبْعَمِائَةِ حَسَنَةٍ كُلُّ حَسَنَةٍ مِثْلُ حَسَنَاتِ الْحَرَمِ» قِيلَ وَمَا حَسَنَاتُ الْحَرَمِ قَالَ «بِكُلِّ حَسَنَةٍ مِائَةُ أَلْفِحَسَنَةٍ».

Зозонадан ривоят қилинади:

Ибн Аббос розияллоҳу анҳумо қаттиқ касал бўлиб, фарзандини чақириб, уларни жамлаб:

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам:

Ким пиёда Маккадан ҳаж қилса, Маккага қайтгунича Аллоҳ унинг ҳар бир (босган) қадамига етти юзта ҳасана ёзади. Ҳар бир ҳасана ҳарам ҳасанотлари мисличадир”. “Ҳарам ҳасанотлари нима?” дейилди. У зот:

Ҳар бир ҳасана эвазига юз минг ҳасана бордир” деяётганларини эшитдим” деди (Ҳоким, Байҳақий ривояти).

 

27. НИФОС ҲОЛАТДА ЭҲРОМГА КИРИШ ЖОИЗ

عَنْ جَابِرٍ رَضِىَ اللَّهُ عَنْهُ قَالَ نَفَسَتْ أَسْمَاءُ بِنْتُ عُمَيْسٍ مُحَمَّدَ بْنَ أَبِى بَكْرٍ فَأَرْسَلَتْ إِلَى رَسُولِ اللَّهِتَسْأَلُهُ كَيْفَ تَفْعَلُ فَأَمَرَهَا أَنْ تَغْتَسِلَ وَتَسْتَثْفِرَ بِثَوْبِهَا وَتُهِلَّ .

Жобир розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

Асмо бинт Умайс (ҳажжатул видоъда) Муҳаммад ибн Абу Бакр(ни туғиб, шу сабаб)дан нифос кўриб, Расулуллоҳга одам юбориб, нима қилиши ҳақида сўради. У зот уни: “Ғусл қилиб, ўз кийими билан қонни тўсишга ҳамда эҳромга киришига” буюрдилар” (Насоий ривояти).

Фойда: Ушбу ҳадисдан ҳайз ва нифос ҳолатда эҳромга кириш макруҳ эмаслиги маълум бўлади.

 

28. ҲАЙЗ ҲОЛАТДА ТАВОФДАН БОШҚА ҲАЖНИНГ БАРЧА РУКНЛАРИНИ АДО ҚИЛИШ

عَنْ عائشة رضي اللّهُ عنها قَالَتْ خَرَجْنَا لاَ نَنْوِى إِلاَّ الْحَجَّ فَلَمَّا كُنَّا بِسَرِفَ حِضْتُ فَدَخَلَ عَلَىَّرَسُولُ اللَّهِ صلى الله عليه وسلم وَأَنَا أَبْكِى فَقَالَ « أَحِضْتِ » . قُلْتُ نَعَمْ . قَالَ « إِنَّ هَذَا شَىْءٌ كَتَبَهُ اللَّهُعَزَّ وَجَلَّ عَلَى بَنَاتِ آدَمَ فَاقْضِى مَا يَقْضِى الْمُحْرِمُ غَيْرَ أَنْ لاَ تَطُوفِى بِالْبَيْتِ"

Оиша розияллоҳу анҳодан ривоят қилинади:

Биз ҳаж ниятида чиқиб, Сарифга келганимизда ҳайз кўрдим. Шунда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам мени олдимга кирдилар. Мен йиғлаётган эдим. Шуда у зот:

Ҳайз кўрдингми?” дедилар. Мен:

Ҳа” дедим. У зот:

Бу - Аллоҳ азза важалла Одам қизларига тақдир қилган нарсасидир. Бас, байтни тавофидан бошқа муҳрим нимани адо қилса, адо қилгин” дедилар” (Насоий ривояти).

 

29. УЧ МАСЖИДДА НАМОЗ ЎҚИШ УЧУН УЛОВНИ БОҒЛАШ

عَن أبي هُرَيْرَة رَضِيَ اللَّهُ عَنْه عَن النَّبِي صَلَّى اللَّهُ عَلَيْهِ وَسَلَّم َ قَالَ : " لَا تُشدُّ الرّحال إِلَّا إِلَى ثَلَاثَةمَسَاجِد : مَسْجِد الْحَرَام، وَمَسْجِد الرَّسُول، وَمَسْجِد الْأَقْصَى " .

Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам:

Учта масжидда (ибодат қилиш учун) уловни боғлаш жоиз: Масжиди ҳарам, Масжиди расул, Масжиди ақсо” дедилар” (Бухорий ривояти).

 

30. МАСЖИДУЛ ҲАРОМДА ЎҚИЛГАН НАМОЗГА ЮЗ МИНГ, НАБАВИЙ МАСЖИД ВА АҚСОДА ЭЛЛИК МИНГ САВОБ ЁЗИЛАДИ

عن أنس بن مالك رَضِيَ اللَّهُ عَنْه قال : قال رسول الله صلى الله عليه وسلم :صَلاَةُ الرَّجُلِ فِي بَيْتِهِبِصَلاَةٍ وَصَلاَتُهُ فِي مَسْجِدِ الْقَبَائِلِ بِخَمْس وَعِشْرِينَ صَلاَةً وَصَلاَتُهُ فِي المَسْجِدِ الَّذِي يُجَمِّعُ فِيهِ بِخَمْسِمَائَةِصَلاَةٍ وَصَلاتُهُ فِي المَسْجِدِ الأَقْصَى بِخَمْسِينَ ألْفَ صَلاَةٍ وَصَلاَتُهُ فِي مَسْجِدِي هَذَا بِخَمْسِينَ ألْفَ صَلاَةٍوَصَلاَتُهُ فِي المَسْجِدِ الحَرَامِ بِمائَةِ أَلْفِ صَلاَةٍ.

Анас ибн Молик розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам:

Кишини уйидаги намози бир намозга баробардир. Қабила масжидидаги намози йигирма беш намозга баробардир ва жомеъ масжидидаги бир намози беш юз намозга тенгдир. Масжидул ақсодаги бир намози эллик минг намозга тенгдир. Мени масжидимдаги бир намози эллик минг намозга баробардир. Масжидул ҳаромдаги бир намози юз минг намозга тенгдир” дедилар” (Ибн Можа ривояти).

عَنْ جَابِرٍ رَضِيَ اللَّهُ عَنْه قَالَ قَالَ رَسُولُ اللَّهِ صَلَّى اللَّهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ صَلَاةٌ فِي مَسْجِدِي هَذَا أَفْضَلُمِنْ أَلْفِ صَلَاةٍ فِيمَا سِوَاهُ إِلَّا الْمَسْجِدَ الْحَرَامَ وَصَلَاةٌ فِي الْمَسْجِدِ الْحَرَامِ أَفْضَلُ مِنْ مِائَةِ أَلْفِ صَلَاةٍ فِيمَاسِوَاهُ.

Жобир розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам:

Менинг бу масжидимдаги намоз ундан бошқалардаги мингта намоздан афзалдир. Фақат масжидул ҳаром бундан мустаснодир. Масжидул ҳаромдаги намоз ундан бошқадаги юз минг намоздан афзалдир” (Ибн Можа ривояти).

عَنِ أَبِي هُرَيْرَةَ رَضِيَ اللَّهُ عَنْه أَنْ النَّبِيّ صَلَّى اللَّهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ قَالَ صَلَاةٌ فِي مَسْجِدِي هَذَا أَفْضَلُ مِنْأَلْفِ صَلَاةٍ فِيمَا سِوَاهُ إِلَّا الْمَسْجِدَ الْحَرَامَ.

Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам:

Менинг бу масжидимдаги намоз ундан бошқалардаги мингта намоздан афзалдир. Фақат Масжидул ҳаром бундан мустаснодир” (Бухорий ривояти).

Фойда: Ҳожиларга Масжидул ҳаром ва Набавий масжидда намоз ўқиш имкони бўлса, уни қадрини билиш лозимдир ва у ердаги бирор вақт намозни қўлдан бой бермасликлари даркор. Акс ҳолда, шунча фазилат қўлдан бой берилади ва уни ортга қайтариш жуда мушкулдир.

 

31. ЗАМЗАМ СУВИДАН ВАТАНГА ОЛИБ КЕТИШ САОДАТИ

عَنْ عَائِشَةَ رَضِيَ اللَّهُ عَنْها أَنَّهَا كَانَتْ تَحْمِلُ مَاءَ زَمْزَمَ فِي الْقَوَارِيرِ، وَتَذْكُرُ أَنَّ رَسُولَ اللهِ صَلَّى اللَّهُعَلَيْهِ وَسَلَّمَ فَعَلَ ذَلِكَ وَكَانَ يَصُبُّ عَلَى الْمَرْضَى وَيَسْقِيهِمْ .

Оиша розияллоҳу анҳодан ривоят қилинади:

У замзам сувини шиша идишларда кўтариб олиб кетар ва Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам шундай қилар ва касаллар устидан қуяр ва уларга ичкизар эдилар деб айтарди”.

 

32. МАДИНАИ МУНАВВАРАГА ҚИЁМАТГАЧА ЎЛАТ ҲАМ ДАЖЖОЛ ҲАМ КИРА ОЛМАЙДИ

عَنْ أَبِي هُرَيْرَةَ رَضِيَ اللَّهُ عَنْهُ قَالَ قَالَ رَسُولُ اللَّهِ صَلَّى اللَّهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ عَلَى أَنْقَابِ الْمَدِينَةِ مَلَائِكَةٌلَا يَدْخُلُهَا الطَّاعُونُ وَلَا الدَّجَّالُ

Абу ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам:

Мадинанинг йўлларида фаришталар бор. Унга ўлат ҳам, Дажжол ҳам кира олмайди”, дедилар” (Бухорий ривояти).

 

33. МАДИНАИ МУНАВВАРАДА ВАФОТ ЭТУВЧИЛАРГА ШАФОАТ БАШОРАТИ

عَنْ عبد الله ابْنِ عُمَرَ رَضِيَ اللَّهُ عَنْهُ قَالَ قَالَ رَسُولُ اللَّهِ صَلَّى اللَّهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ مَنْ اسْتَطَاعَ أَنْ يَمُوتَبِالْمَدِينَةِ فَلْيَمُتْ بِهَا فَإِنِّي أَشْفَعُ لِمَنْ يَمُوتُ بِهَا.

Абдуллоҳ ибн Умар розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам:

Кимки Мадинада вафот эта олса, унда вафот этсин. Чунки, унда вафот этган кишини шафоат қиламан” дедилар” (Термизий ривояти).

Фойда: Мадинаи мунавварда вафот этган ҳожиларга Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам шафоат қилиш ваъдасини бермоқдалар.

 

34. МАДИНАИ МУНАВВАРА ҲУРМАТИ ВА МУҚАДДАСЛИГИГА ХИЛОФ ИШ ҚИЛГУВЧИЛАРГА ЛАЪНАТ ВАЪДАСИ

عَنْ عَلِىٍّ رضى الله عنه قَالَ مَا كَتَبْنَا عَنْ رَسُولِ اللَّهِ صلى الله عليه وسلم إِلاَّ الْقُرْآنَ وَمَا فِى هَذِهِالصَّحِيفَةِ. قَالَ قَالَ رَسُولُ اللَّهِ صلى الله عليه وسلم "الْمَدِينَةُ حَرَامٌ مَا بَيْنَ عَائِرٍ إِلَى ثَوْرٍ فَمَنْ أَحْدَثَ حَدَثًاأَوْ آوَى مُحْدِثًا فَعَلَيْهِ لَعْنَةُ اللَّهِ وَالْمَلاَئِكَةِ وَالنَّاسِ أَجْمَعِينَ لاَ يُقْبَلُ مِنْهُ عَدْلٌ وَلاَ صَرْفٌ وَذِمَّةُ الْمُسْلِمِينَ وَاحِدَةٌيَسْعَى بِهَا أَدْنَاهُمْ فَمَنْ أَخْفَرَ مُسْلِمًا فَعَلَيْهِ لَعْنَةُ اللَّهِ وَالْمَلاَئِكَةِ وَالنَّاسِ أَجْمَعِينَ لاَ يُقْبَلُ مِنْهُ عَدْلٌ وَلاَ صَرْفٌوَمَنْ وَالَى قَوْمًا بِغَيْرِ إِذْنِ مَوَالِيهِ فَعَلَيْهِ لَعْنَةُ اللَّهِ وَالْمَلاَئِكَةِ وَالنَّاسِ أَجْمَعِينَ لاَ يُقْبَلُ مِنْهُ عَدْلٌ وَلاَ صَرْفٌ".

Али розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламдан фақат Қуръон ва бу саҳифадаги нарсани ёзиб қолдик. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам:

Мадинанинг ҳарами Айр билан Савр орасидадир. Ким унда бир бидъат пайдо қилса ёки бидъатчига жой берса, унга Аллоҳнинг, фаришталарнинг ва барча одамларнинг лаънати бўлсин. (Қиёмат куни) Аллоҳ ундан нафлни ҳам, фарзни ҳам қабул қилмайди. Мусулмонларнинг зиммаси бир бўлиб, уларнинг энг пасти ҳам унга кўра саъй қилади. Ким мусулмонга берган аҳдини бузса, унга Аллоҳнинг, фаришталарнинг ва барча одамларнинг лаънати бўлсин. (Қиёмат куни) ундан нафл ҳам, фарз ҳам қабул қилинмас. Ким мавлоларининг изнисиз бир қавмга волий бўлса, унга Аллоҳнинг, фаришталарнинг ва барча одамларнинг лаънати бўлсин. (Қиёмат куни) Аллоҳ ундан нафлни ҳам, фарзни ҳам қабул қилмайди», дейилган.

Фойда: Мадинаи мунавваранинг жанубида, Макка тарафда, Зул Ҳулайфа яқинида Айр тоғи жойлашган. Ундан Мадинанинг ҳарами бошланади. Унинг қарама-қаршисида, яъни Уҳуд тоғининг орқасида Савр тоғи бўлиб, у Мадинанинг шимолида жойлашгандир. Саврнинг чўққисидан мадинанинг ҳарами бошланади.

 

35. ДАЖЖОЛ ЧИҚҚАН ВАҚТДА МАДИНАИ МУНАВВАРАНИНГ ЕТТИ ЭШИГИ БЎЛАДИ ВА ҲАР БИР ЭШИКДА ИККИ ФАРИШТА ТУРАДИ

عَنْ أَبِي بَكْرَةَ رَضِيَ اللهُ عَنْهُ، عَنِ النَّبِيِّ صلى الله عليه وسلم، قَالَ: لاَ يَدْخُلُ الْمَدِينَةَ رُعْبُ الْمَسِيحِالدَّجَّالِ، لَهَا يَوْمَئِذٍ سَبْعَةُ أَبْوَابٍ، عَلَى كُلِّ بَابٍ مَلَكَانِ.

Абу Бакр розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам:

Мадинага масиҳ Дажжолнинг ҳайбати кирмайди. Чунки, у вақтда у(Мадина)нинг еттита дарвозаси бўлиб, ҳар бир дарвозада икки фаришта бўлади” дедилар” (Бухорий ривояти).

 

36. ЖАННАТ БОҒИДАГИ НАМОЗ ВА ИБОДАТНИНГ ФАЗИЛАТИ

عَنْ أَبِي هُرَيْرَةَ رَضِيَ اللهُ عَنْهُ أَنّ رَسُولَ اللّهِ صلى الله عليه وسلم قَالَ: "مَا بَيْنَ بَيْتِي وَمِنْبَرِي رَوْضَةٌ مِنْرِيَاضِ الْجَنّةِ. وَمِنْبَرِي عَلَىَ حَوْضِي".

Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам:

Уйим билан минбарим орасида жаннат боғларидан бир боғ бор. Минбарим эса, ҳавзи кавсарим устидадир” дедилар” (Бухорий ривояти).

Фойда: Жаннат боғида, яъни Расулуллоҳ минбари олдида намоз ўқиш билан жаннат боғи ва ҳавзи кавсардан ичиш насиб бўлади.

 

37. НАБАВИЙ МАСЖИДДА ҚИРИҚ РАКЪАТ НАМОЗ ЎҚИШНИНГ ФАЗИЛАТИ

عَنْ أَنَسِ بْنِ مَالِكٍ رَضِيَ اللهُ عَنْهُ عَنِ النَّبِيِّ صلى الله عليه وسلم، أَنَّهُ قَالَ: مَنْ صَلَّى فِي مَسْجِدِيأَرْبَعِينَ صَلاَةً، لاَ يَفُوتُهُ صَلاَةٌ، كُتِبَتْ لَهُ بَرَاءَةٌ مِنَ النَّارِ، وَنَجَاةٌ مِنَ الْعَذَابِ، وَبَرِئَ مِنَ النِّفَاقِ.

Анас ибн Молик розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам:

Ким мени масжидимда қириқ (маҳал) намоз ўқиб, бирор намозни қолдирмаса, унга дўзахдан сақланиш, азобдан нажот ва нифоқдан эминлик ёзилинади” дедилар” (Имом Аҳмад ривояти).

Фойда: Ҳожилар одатда Мадинаи мунавварада саккиз кун турадилар. Ўша вақт оралиғида озгина эътибор билан беш вақт намозни жамоат билан Набавий масжидда адо қилсалар, ҳадисда ваъда қилинган улуғ фазилатга эга бўладилар.

 

38. ҚУБО МАСЖИДИДА НАМОЗ ЎҚИШНИНГ ФАЗИЛАТИ

عَنْ ابْنِ عُمَرَ رَضِيَ اللهُ عَنْهُ قَالَ: كَانَ رَسُولَ الله صلى الله عليه وسلم يأْتِي مَسْجِدَ قُبَاءٍ، رَاكِباًومَاشِياً. فَيصَلّى فِيهِ رَكْعَتَينِ.

Ибн Умар розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам Қубо масжидига уловда ҳам, пиёда ҳам келиб, унда икки ракъат намоз ўқир эдилар” (Бухорий ривояти).

عَنْ ابْنِ عُمَرَ رَضِيَ اللَّهُ عَنْهُمَا قَالَ كَانَ النَّبِيُّ صَلَّى اللَّهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ يَأْتِي مَسْجِدَ قُبَاءٍ كُلَّ سَبْتٍمَاشِيًا وَرَاكِبًا.

Умар розияллоҳу анҳумодан ривоят қилинади:

Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам ҳар шанба Қубо масжидига гоҳида уловда, гоҳида пиёда келиб турар эдилар” (Бухорий ривояти).

عَنْ أُسَيْد بْنِ ظُهَيْرٍ رَضِيَ اللَّهُ عَنْهُ عَنِ النَّبِيِّ صَلَّى اللَّهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ قَالَ: الصَّلاَةُ فِي مَسْجِدِ قُبَاءٍكَعُمْرَةٍ. رَوَاهُ التِّرْمِذِيُّ وَالنَّسَائِيُّ.

Усайд ибн Зуҳайр розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам:

Қубо масжидидаги намоз(нинг савоби) худди умра кабидир”, дедилар” (Термизий ривояти).

عَنْ سَهْلِ بْنِ حنِيفٍ رَضِيَ اللَّهُ عَنْهُ قَالَ : قَالَ رَسُولُ الله صَلَّى الله عَلَيه وسَلَّم : مَنْ تَوَضَّأَ فَأَحْسَنَوُضُوءَهُ، ثُمَّ جَاءَ مَسْجِدَ قُبَاءَ، فَرَكَعَ فِيهِ أَرْبَعَ رَكَعَاتٍ كَانَ ذَلِكَ عَدْلُ عُمْرَةٍ.

Саҳл ибн Ҳуниф розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам:

Ким яхшилаб таҳорат олиб, сўнг Қубо масжидига келса ва унда тўрт ракъат намоз ўқиса, шу у учун умранинг баробари бўлади” дедилар” (Муъжами кабийр).

 

39. МАДИНАИ МУНАВВАРА ХУРМОЛАРИНИНГ ФАЗИЛАТЛАРИ

عَنْ سَعْدِ بْنِ أَبِى وَقَّاصٍ رَضِىَ اللَّهُ عَنْهُ أَنَّ رَسُولَ اللَّهِ -صلى الله عليه وسلم- قَالَ :« مَنْ أَكَلَ سَبْعَتَمَرَاتٍ مِمَّا بَيْنَ لاَبَتَيْهَا حِينَ يُصْبِحُ لَمْ يَضُرَّهُ سُمٌّ حَتَّى يُمْسِىَ ».

Саъд ибн Абу Ваққос розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам:

Ким тонгда Лобатайҳ (Уҳуд ва Айр тоғлари) орасидаги жойдан еттита хурмо еса, то кеч киргунича заҳар унга таъсир қилмайди” деганлар” (Имом Муслим ривояти).

 

40. МАДИНАИ МУНАВВАРАНИНГ АЖВА ХУРМОСИНИНГ ФАЗИЛАТИ

عَنْ سَعْدِ بْنِ أَبِى وَقَّاصٍ رَضِىَ اللَّهُ عَنْهُ يَقُولُ سَمِعْتُ رَسُولَ اللَّهِ صَلَّى اللَّهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ يَقُولُ مَنْاصْطَبَحَ بِسَبْعِ تَمَرَاتِ عَجْوَةٍ لَمْ يَضُرَّهُ ذَلِكَ الْيَوْمَ سَمٌّ وَلَا سِحْرٌ.

Саъд ибн Абу Ваққос розияллоҳу анҳу айтадилар:

“Бемор бўлдим. Бас, Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам мени кўргани келдилар. У зот қўлларини икки кўкрагим орасига қўйдилар. Унинг совуғини қалбимда ҳис этдим. Сўнгра у зот:

“Сен юраги хаста одам экансан. Сақифлик Ҳорис ибн Калданинг олдига бор. У табиблик қиладиган одам. Бас, у Мадинанинг ажвасидан етти дона хурмо олиб, данаги билан туйсин. Сўнгра сенга ичирсин”, дедилар” (Имом Муслим ривояти).

Фойда: Ажва хурмо мислсиз таъмга эга бўлиши билан бир қаторда, заҳар ва сеҳр асарини ҳам кетказувчи хусусиятга эгадир. Шу билан бир қаторда ўтган ҳадисда Мадинаи мунавваранинг барча хурмолари фазилатли экани ҳақида сўз юритилди. Шунинг учун ҳожилар ўз юртларига қайтишда у ер хурмоларидан ўзлари билан олиб кетсалар, ҳамшаҳрлари ҳам Мадина хурмоларининг фазилатларидан баҳраманд бўладилар.

 

 

[1] Ҳажнинг амалларига нуск дейилади.

Муаллиф
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Ҳoжилaр Aқaбa тошини отганларидан сўнг агар қирон ёки таматтуъ ҳажи қилувчи бўлсалар, шукр қурбoнлигини ҳам сўйганларидан кейин ёки умра қилувчилар умрa aркoнларини давоми...

5500 05:00 / 16.01.2017
Салафи солиҳлар эҳтиёжлари учун қиладиган дуоларини арафа кунига сақлаб қўйишар эди. Қанчаданқанча орзуумидлар ва дуолар арафа куни оқшомида ижобат давоми...

1747 14:56 / 14 июнь
Aйтaйлик, Aллoҳ имкoн бepиб, ҳaжгa бopишгa қapop қилдингиз, тaйёpгapликни нимaдaн бoшлaш кepaк Kўплap йўлдa кepакли мoлдyнё, кийимкeчaк вa бoшқa aшёлap ҳaқидa ўйлaй бoшлaйди. Бy мyтлaқo давоми...

1962 12:25 / 25.06.2022
Исломда инсон ибодат қилар экан, ўз ибодатининг савобини бошқаларга бағишлаш ҳуқуқига эга. Бу ҳақида бир қанча далиллар мавжуд, аҳли сунна валжамоанинг тўрт давоми...

5764 05:00 / 16.01.2017