1447 йил 23 жумадис сони | 2025 йил 14 декабрь, якшанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Ҳаж

Жонлиқ қандай сўйилади?

12:21 / 12.06.2024 10463 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Арабча «забиҳа» сўзи сўйиладиган ҳайвон дегани, ҳайвон сўйишга оид илм эса «забоиҳ» дейилади, бу «забҳ» – сўйишнинг кўплик шаклидир. «Забҳ» сўзи луғатда «ёрмоқ» маъносини билдирса-да, кейинчалик ҳайвонларнинг бўғиз томонидан ҳалқумини кесишга нисбатан ишлатила бошлаган. 

Фуқаҳолар наздида «забҳ» сўзи уч хил маънода қўлланилади:

- ҳалқумни кесиш, ҳалқум жағ билан лабба (кўкракнинг юқори, бўйиннинг пастки қисми) ўртасидаги жой; 

- ҳалқум ёки лаббани кесиш; в) ҳайвоннинг ҳалоллигига сабаб бўлиши учун кесиш. Бу ихтиёрий, яъни бемалол сўйиладиган ҳайвонда  ҳалқумни ёки лаббани кесиш, изтирорий, яъни бемалол бўлмаган ҳайвонда тўғри келган жойига найза отиб ёки жароҳатловчи овчи ҳайвонни жўнатиб, жонини чақариш билан бўлади.

Одатда забоиҳ – сўйишлар бобида сўйишга тегишли бир неча истилоҳлар ишлатилади. Асосий мавзуга ўтиш олдидан уларга шарҳ бериб ўтиш зарур бўлади.

Наҳр – луғатда кўкрак ва кўкракнинг юқори қисмини билдиради. Фуқаҳолар истилоҳида эса, лабба, яъни бўғиздан пастдаги бўйин қисмидан сўйишга ишлатилади. Одатда забҳнинг муқобилида наҳр ишлатилади. Туяларни наҳр билан сўйиш мустаҳаб саналади.

 Ақр – аслида туя ёки қўй ва эчкиларнинг тик турган ҳолида қилич билан оёқларини чопиб ташлашга айтилади. Кейинчалик қатл ва ҳалок қилишга ҳам ишлатиладиган бўлди. Гоҳида туяни наҳр қилишга ҳам ишлатилади. Чунки туя сўювчи одатда туянинг оёғига қилич уриб, кейин бўйнидан сўяр эди. Фуқаҳолар боғлаб сўйиш имкони бўлмаган ҳайвонларни тўғри келган жойига жароҳат етказиб ўлдиришга ҳам бу истилоҳни ишлатадилар.

Жарҳ – луғатда касб қилишга ишлатилади. Аллоҳ таоло: “Аллоҳ кундузда нима касб қилганингизни билади”, деб марҳамат қилган. Шунингдек, бирор нарсага қурол орқали жароҳат етказишга ҳам ишлатилади. Фиқҳ китобларида ақр маъносида ҳам ишлатилади.

Сойд – луғатда вахший ҳайвон ёки йиртқич қушнинг овни тутишига ҳамда овланган ёки энди овланадиган нарсаларга ишлатилади. Фуқаҳолар эса, овланувчи ҳайвонни, ов қилишни “сойд” сўзи билан ифодалайдилар.  

Тазкия – луғатда ҳайвонни (Аллоҳ таолонинг исмини зикр қилиб) забҳ ёки наҳр қилишга айтилади. Фуқаҳолар истилоҳида эса, гўшти ейиладиган ҳайвоннинг пок ва гўштини ейиш ҳалоллигига шаръий сабаб ҳамда гўшти ейилмайдиган ҳайвоннинг териси, гўшти ва ёғларидан ейишдан бошқа ўринларда фойдаланиш ҳалоллигига шаръий сабаб «тазкия» дейилади. Соддароқ қилиб айтганда, гўшти ейиладиган ҳайвонни шаръий йўл билан сўйиб- ҳалоллаб олиш “тазкия” дейилади.

 Агар ҳайвон чўчқа каби тирик ва ўлик ҳолида ҳам гўшти ейилмайдиган, нажас ҳайвон бўлса, шаръий йўл билан сўйиш унга ҳеч қандай таъсир қилмайди, яъни, гўштини ҳам, терисини ҳам, суягини ҳам покламайди. Агар айиқ, хонаки эшак каби гўшти ейилмайдиган, лекин тўнғиз каби нажас бўлмаган, тириклигида пок, ўлганидан кейин нопок ҳайвонлар бўлса, Аллоҳ таолонинг исми билан сўйилса, гўшти ва ёғларини суртиш ва йиртқичларга озуқа қилиб бериш ҳалол бўлади. Лекин ундан одамларнинг ейиши жоиз эмас. Териси ошлашдан аввал ҳам пок бўлади.

 Агар  чумоли ва ари каби қони йўқ, тирик ҳолида ҳам, ўлик ҳолида ҳам пок жонзот бўлса, уни тазкия қилишга ҳожат йўқ. Ҳашаротларни ейиш ҳалол бўлмаса-да, сув каби суюқликларга тушса, уларни нопок қилмайди.

Гўшти ейиладиган ҳайвонлар агар қуруқлиқ ҳайвони бўлиб, қони бўлса, тазкия қилишга лойиқ бўлади ва тазкия қилиш унда уч хил таъсир қилади:

 1) поклиги боқий қолади.

 2) ошланмасдан аввал териси ва юнгларидан фойдаланиш ҳалол бўлади

 3) гўштини ейиш ҳалол бўлади.

Гўшти ейиладиган ҳайвонларда ҳаром қилинган нарса асосан унинг томирларида оқувчи қонидир. Бу қон забҳ ёки наҳр қилиш орқали чиқариб юборилади. Аллоҳ таоло фақат покиза нарсаларни ҳалол қилган. Қуръони каримда шундай дейилган: «(Эй Муҳаммад), улар ўзларига нима ҳалол қилинганини сўрашади. Сиз: «Барча покиза нарсалар сизларга ҳалол қилинди. Аллоҳ сизларга билдирганидай овчи ит каби ўргатилган йиртқичлар тутиб келтирганини Аллоҳ номини зикр қилиб еяверинглар. Аллоҳдан қўрқинглар, Аллоҳнинг ҳисоби албатта тездир», денг» (Моида сураси, 4-оят).

 «Улар ўз ҳузурларидаги Таврот ва Инжилда ёзилган ҳолида топиладиган, уларни маъруфга буюриб, мункардан қайтарадиган, уларга покиза нарсаларни ҳалол қилиб, нопок нарсаларни ҳаром қиладиган, устларидаги юкни енгиллатиб, кишанларни ечадиган уммий Набий, Расулга эргашишади» (Аъроф сураси, 157-оят).

 Поклик фақат қонни забҳ ёки наҳр қилиш орқали чиқариб юбориш билан бўлади. Ушбу қон «дам масфуҳ» – оқувчи қон, дейилади. Ана шу қон чиқиб кетмас экан, ҳайвон ҳалол бўлмайди. Аллоҳ таоло инсонга ҳайвоннинг руҳини олиб, уни ейишга ижозат бериши Аллоҳ таоло инсонни икром қилганининг белгисидир. Шундай экан, ҳайвоннинг руҳини олиш Аллоҳ таолонинг кўрсатмасига мувофиқ бўлиши керак.

Абдуманнон Абдуллоҳ

Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Минода тарвия кунининг пешин, аср, шом, хуфтон ҳамда арафа кунининг бомдод намозлари ўқилади. Асосан дуо, ибодат билан машғул бўлинади. Пайғамбаримиз алайҳиссалом давоми...

14071 18:00 / 04 июнь
Тaвoф нaмoзидaн кeйин зaмзaм сувидан ичиш Ҳожи тaвoф нaмoзидaн фoриғ бўлгaч, имкон бўлса Кaъбaтуллoҳ oстoнaсини ўпиб, мултaзaмгa ёпишиб вa юзини Кaъбa дeвoригa қўйиб мурoдларини давоми...

5348 05:00 / 16.01.2017
Тарихий ривоятларда келишича, Каъба тарих мобайнида 12 марта қурилган. Улар қуйидагилар 1. Фаришталар. 2. Одам алайҳиссалом. 3. Шис ибн Одам алайҳиссалом. 4. Иброҳим давоми...

2349 15:31 / 31 май
Каъба устидаги ипак матонинг мултазам эшиги томонидан бошқа барча томонида учтадан қандилга ўхшаш тикилган кашта бор. Мултазам томонда эса катта бир бўлак давоми...

1404 17:11 / 23 июль
Аудиолар

213288 11:58 / 10.10.2018
«Ҳилол» журнали
Китоблар

132510 14:35 / 11.08.2021