1446 йил 20 жумадис сони | 2024 йил 22 декабрь, якшанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Янгиликлар

Имтиҳон топширувчига эслатма

17:49 / 31.07.2017 10283 pdf Ўқиш режими + -

Бисмилларҳир Роҳманир Роҳийм

Бандаларига илм олишни фарз қилган Аллоҳ таолога ҳамду-санолар бўлсин.

Умматларига хушхабар қилиб «Ким илм талаб қилиш йўлига юрса, Аллоҳ унга жаннат йўлини осон қилиб қўяди.» деган Пайғамбаримиз Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васалламга салавоту саломлармиз бўлсин.

У зотнинг саҳобаларига Аллоҳнинг раҳматини тилаймиз.

Дарҳақиқат Бугунги кунимизда ёшларимиздаги илм олишга бўлган рағбат, иштиёқнинг ортгани манфаатли ва қувонарли ҳолдир. Бу ҳолат жамиятимиздаги ўз касбига қизиқиш ва иштиёқ билан киришадиган, уни чин кўнгилдан бажарадиган мутаҳассисларнинг сони ортишига сабаб бўлади албатта.

Қизиқиш ва орзу-истакларнинг ўзи ҳам илм олиш учун етарли бўлмайди, қачонки илм олувчининг нияти яхши бўлмаса. Зеро Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам «Албатта, амаллар ниятларга боғлиқдир» деб марҳамат қилганлар. Илм олишдаги ният қанчалик эзгу бўлса, ундан ҳосил бўладиган самарани, баракотни Аллоҳ таоло бардавом ва зиёда қилиб қўяди. Қолаверса у икки дунё саодати учун ҳизмат қилади.

Яқин кунларда юртимизда бўлиб ўтадиган олийгоҳларга кириш имтиҳонларида ҳам аввало Аллоҳ таолога  синовларни оқибати ҳайрли бўлишини сўраб дуо қилиш, шу билан бирга ниятни яхши қилиш керак бўлади. Имтиҳон вақтида турли алдовлардан, фирибгарликлардан, ёлғонлардан умуман фойдаланмаслик, балким бошқа бировни ҳам шундай амалларни қилаётганига гувоҳ бўлганда буни мутасаддиларга етказиш керак бўлади. Чунки бу жамиятнинг келажаги учун зарур бўлган нарсалардир. Ҳар бир мўмин-мусулмон ёшлар Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламнинг қуйидаги ҳадисларини унутмаслиги керак:


«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: 
... «Ким алдаса, биздан эмасдир», дедилар».

Абу Довуд, Муслим ва Термизий ривоят қилганлар.

Алдов билан мақсадга эришилган тақдирда ҳам, у юқоридаги ҳадисда келгани каби йўқотишга арзимайди.

Бу борада бизнинг «Зикр аҳлидан сўранг» сайтимизга келган саволлар ва уларга берилган жавоблардан баъзиларини сизларга тақдим қиламиз. Улардан ўзингиз учун етарли хулоса ва манфаат оласиз деган умиддамиз.

 

Савол: 

Ассаламу алайкум? Аллох рози сиздан рози бўлсин, сизга савол билан мурожаат қиляпман. Хозирда урчиб кетган ўқишга пул эвазига кириш масаласида. Мен хозир ўқиётган факультетимга уч йил имтихон топшириб учинчи йил кирганман. Мен (Аллоҳ кечирсин) учинчи йил пул билан кирдим. Бунга сабаб бир илмли киши «сиз топшираётган факультетга фақат пул билан кириш имкони бўладиган бўлса, сиз ўз ўрнингизни сотиб олган бўласиз ва пул берсангиз бўлади» деган ва мен пул билан кирдим. Ўқишга кирганимдан сўнг кўрдимки, хақиқатдан хам 100% талабалар олдиндан гаплашилган, пули берилган экан. Мен юқоридаги гапни тўғри деб (Аллоҳ кечирсин) билганимнинг биринчи сабаби бу. Иккинчиси эса имтихон куни менга жавоблари кўрсатилган имтихон варақаси олиб келиниши керак эди (албатта бу ўша пулнинг эвазига). Аммо улар шошилинчда менинг вариантимни ишламасдан қайтариб юборган ва уни ишлаш яна ўзимга қолди (Бу нарса хам «мен халол ўзим ишладим» дейишимга асос бўлган (хатоликни Аллоҳнинг ўзи кечирсин)) Ва охирги киши бўлиб мен ўқишга кирдим. Энди сўраётганим, ҳар икки холатда хам менга хукм қандай? Мен тўғри қилдимми? Илмли кишининг гапи-чи? Бундан сўнг мен нима қилишим керак?
Аллоҳ сиздан рози бўлсин, хаққимизга, ота-онамнинг хақларига дуо қилинг. Ота-онамни ва бизни Аллоҳ ҳидоятида мустаҳкам қилсин.


Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф:

 Қилинган иш нотўғри. Тавба қилиш ва бундан кейин бу каби шини қилмаслик керак.



Савол:

Ассалому алайкум ҳурматли шайх Хазратлари мени қуйидаги саволлар қийнаяпти.

1)Ҳар йили ёзда абитурентларнинг Олий ўқув юртларига кириши учун давлат имтиҳони бўлиб ўтади. Шу жараёнда баъзи бировлар имтиҳон топширадиган абитурент ўрнига бошқа билимлироқ кишини(талабани,ёки бошқа кишини) турли йўллар билан имтиҳонга киргизиб юборишади ва натижа улар кутганидиек ижобий бўлиб чиқса олдиндан келишилган пулни ўша имтиҳон топширган кишига беришади. Шу иш ҳалолми? Олинган пулчи?Ҳолатнинг ҳукми қандай?
2)Бирор бир мўмин кишида ҳаром йўл билан топилган пул(ўзи топган) сақланиб турган бўлса у пулни нима қилиши керак ҳаромдан сақланиши учун агар у киши ўша пулни ҳаромлигини ўзига мулк бўлгандан кейин билган бўлса? Агарда у киши пулни қанчадир қисмини билмасдан ишлатиб юборган бўлсачи(еб-ичишга ва бошқа нарсаларга)?Жавоблар учун олдиндан ташаккур. Аллох таоло сиз ва биз барча мўмин мусулмонлардан рози бўлсин.Омин.


Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф:
1 - Бу иш мутлақо тўғри эмас. Олинган пул ҳам ҳалол эмас.
2. - Бу ерда икки хил кўриниш бор. Биров ҳалол касб билан пул топди. Мисол учун, бировнинг ишини бажарди. Кейин иш ҳақига берилган пулни иш берувчи ҳаромдан топгани маълум бўлди. Касб эгаси учун иш ҳақига олган пули ҳалол. Аммо бир одам ўзи ҳаромдан пул қозонган бўлса, уни ўта камбағал одамларга берса, қолган моли покланади. Агар ишлатиб юборган бўлса, қанча ишлатган бўлса, шуни ҳисоблаб, камабағалларга беради.



Савол:

Ассалому алайкум Хазрат. Биз толибларингиз ҳатто дангасалик билан, унча мураккаб ва муҳим бўлмаган, масжиддаги имомларни ҳам илми етадиган даражадаги саволларни бориб сўрашга эриниб, тайёр интернетда сизга йўллаганимиз ва хатто ўйламай берган саволларимиз учун, вақтингизни олиб, хатто баъзи бирларимиз жавобларингизни ўзингиз бераётганингизга шубха қилиб ва шунга ўхшаш ишларни қилиб қўйибмиз. Бундан ташқари баъзан аввалги саволларни ўқимай савол йўллаб, вақтингизни олиб қўямиз. Хатто фикрингизни тўғрилигига шубха қилишгача борибмиз. Буларни билиб ҳайрон қолдим. Ундай ишларимиз учун сиздан узр сўраймиз! Сизга бехисоб ташаккур айтамиз! Сизнинг дилингизни оғритган толибларингизни бир мехрибон устоз сифатида кечиринг!
Рухсатингиз билан сизга бир савол берсам. Бир йигит институтга кириш орзусида. Биринчи йили киролмаган. Кейинги йили ҳам яна Аллоҳдан мадад сўраган холда уринаётган пайт бир куни кечқурун ухлаб ётганда уни жин босиб, ўлдиришга ҳаракат қилади. Лекин ниятига эришолмайди. Кейин бир неча кундан сўнг яна шу холат такрорланаётганда, яъни жин уни босаётганда уйғониб қолиб уни тутиб олади. Уни ким юборганини сўраганида жин айтмайди. Аммо унга жуда ажойиб яхшилик қилишини: имтихон куни тест вароғига тўғри жавобларни ўзи белгилаб беришини таклиф қилади. Йигит: Худодан сўраган бўлсам. Энди мададни жиндан сўрайманми? деб уни таклифини рад этди. Йигит кўнмай тўғри қилдими? Бу имконият эмас балки синовдир? Яна бир савол: мабодо «жин»ни тутиб олинса уни нима қилиш керак? Кўп савол бериб вақтингизни олганимиз учун узр! Аллоҳ барчамизга мададкор бўлсин! Омин.


Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф:

Сизга ташаккур! Хафа бўлманг. Одамлар ҳар хил бўлади. Фақат бизни ёлғончи дея туҳмат қилишлари озор беради. Уларнинг бўҳтонига қаралса, кимдир жавоб бериб, одамларни алдаш учун менинг исмим ёзилармиш. Бўҳтончиларнинг жазосини Аллоҳ таолонинг Ўзи беради.
Жинни тутишга ҳаракат қилмаслик керак. Ундан иложи борича йироқ бўлишга ҳаракат қилмоқ зарур.

 


Савол:

Имтихон пайтида талабалардан биладиганимиз билмайдиганларга ёрдам бериб, яхши бахолар олиб чикишига кумаклашамиз. Бу яхшилик ортига беркинган ёмонликми?


Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф:

Қоидани бузиш орқали бўлган ёрдам ёмонликдир.

 


Савол:

Ассаламу алайкум, устоз! Аллоҳ савобли ишларизда мададкор бўлсин!
Ҳозирда олий ўқув юртларига имтиҳон топширишда ноҳақликлар учрамоқда. Билимсиз ўқувчиларни турли йўллар билан ўқишга киритиб қўйиш ҳоллари кузатилмоқда. Натижада йиллаб тайёргарлик кўрган абитурентлар ўқишга киролмай қолиб кетяпти. Мен талабаман. Ўша ноҳақликлар туфайли қолиб кетаётган абитурентларга имтиҳон вақтида телефонда кўмаклашсам ва бунинг учун маълум миқдор ҳақ олсам бўладими?
Жавобингиз учун олдиндан раҳмат!


Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф:

- Мутлақо бўлмайди. Мумкин эмас.

 


Савол:

Деярли Ҳамма ўқувчилар имтиҳонга киришда яширинча ҳар хил ишлар қилиб жавоблар варақаси ва шунга ўхшаш керакли нарсаларни олиб киришга ҳаракат қилишади. қизиқарли томони шундаки жавоблар варақасини еса тест марказни ўзи балл тушиб кетмаслиги учун чиқариб туради. шулардан фойдалансам бўладими?


Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф:

-          Бўлмайди.

 


Савол:

Ассалому алайкум!Ҳурматли устозлар!Саволим шундайки,бир дўстим сўраб қолди: имтиҳон куни мен бировнинг ўрнига кирсам ва у менга миннатдорчилик сифатида моддий маблағ ёки бирор нарса берса у менга ҳалолми ёки ҳаромми . Шуни батафсил тушунтириб берсангиз илтимос.Олдиндан раҳмат.

 

«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

Ва алайкум ассалом!

Бу ишни мутлоқ ҳаромлигини, унга ёрдам берганларни топгани ҳам егани ҳам ҳаром бўлиши ҳақида кўп маротаба ёзилди. Излаш хизматидан қидириб топинг. Валлоҳу аълам!

 


Савол:

Ассалому алайкум! Ўқишга имтиҳон топшириш жараёнида яширин тарзда абитуриентлар бир-бирларига тест жавобларига ёрдам беришади: масалан бири инглиз тилидан яхши бўлса шеригини тестини эчиб беради униси эса ўзининг тарихининг тестини эчиб беради шу тарзда бир-бирига ёрдам беради натижада юқори бал олиб ўқишга кириб кетади. Мазкур иш жоизми?

 

«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

- Ва алайкум ассалом! Жоиз эмас. Валлоҳу аълам!

 

 

Савол:

Ассалому алайкум! Институтга кириш учун динимизда қандай дуолар бор? Ихлос билан «Ихлос» сурасини йўл йўлакай ўқиб юрибман. Ўқиб юриш мумкинми? Имтиҳонга кетишдан олдин ҳам нима қилиш керак?


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

- Ва алайкум ассалом! Айнан тайин қилинган бирор дуо йўқ. Билганингизча дуо қилаверинг. Асосан илм ўқиш керак. Валлоҳу аълам!

 


Савол:

Ассалому алайкум! Қадрли устозлар, ҳаётимдаги муҳим имтиҳонлардан бирини эртага топшириш арафасидаман. Илтимос, имтиҳон олдидан ўқиладиган дуолардан ёзиб юборсангизлар.

 

«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

- Ва алайкум ассалом! Пешонани саждага қўйиб Аллоҳ таолодан сўранг. Валлоҳу аълам!

 


Савол:

Ассалому алайкум! Мана олий ўқув юртларига кириш имтиҳонлари ҳам яқинлашмоқда ва мен университет талабасиман. Баъзи бир инсонлар уларни ўқишга осон киришлари учун ҳеч қандай имтиҳонга тайёргарликсиз имтиҳонга телефон олиб киришларини(беркитиб) ва биз у имтиҳон саволларини эчиб беришимизни сўрашади. Лекин мен бу иш ҳаром десам, «бу одамларга ёрдам» дейишмоқда. Бу иш ҳаромлигини ҳар хил йўл билан тушунтирдим, лекин тушунишмаяпти. Шунга илтимос бу иш ҳаромлигини айтиб ўтсангизлар. Бу саволни 1 августгача телеграм каналингизга қўйсаларингиз. Устозлар олдиндан раҳмат!

 

«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

- Ва алайкум ассалом!

عَنْ أَسْمَاءَ رَضِي اللهُ عَنْها، عَنِ النَّبِيِّ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ. حَدَّثَنِي مُحَمَّدُ بْنُ الْمُثَنَّى، حَدَّثَنَا يَحْيَى، عَنْ هِشَامٍ، حَدَّثَتْنِي فَاطِمَةُ، عَنْ أَسْمَاءَ: أَنَّ امْرَأَةً قَالَتْ: يَا رَسُولَ اللهِ، إِنَّ لِي ضَرَّةً، فَهَلْ عَلَيَّ جُنَاحٌ إِنْ تَشَبَّعْتُ مِنْ زَوْجِي غَيْرَ الَّذِي يُعْطِينِي؟ فَقَالَ رَسُولُ اللهِ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ: الْمُتَشَبِّعُ بِمَا لَمْ يُعْطَ كَلَابِسِ ثَوْبَيْ زُور

Асмо розияллоҳу анҳодан ривоят қилинади:

«Бир аёл: «Эй Аллоҳнинг Расули, менинг кундошим бор. Агар эрим менга бермаган нарсани берган қилиб кўрсатсам, гуноҳ бўладими?» деди. Шунда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Ўзига берилмаган нарсани берилган қилиб кўрсатган одам иккита ёлғон кийим кийган кабидир», дедилар».

Изоҳ: «Иккита ёлғон кийим кийган кабидир», яъни гуноҳи икки баробардир. Гапи ҳам ёлғон, иши ҳам ёлғон. Ўзида йўқ нарсани бор қилиб кўрсатиши бир гуноҳ, бу билан ўзгага озор бериши яна бир гуноҳ. («Олтин силсила» китобидан Саҳиҳул Бухорий).

Шориҳлар ушбу ҳадиснинг шарҳида “Бу ҳадис остига : «Табобатдан илмга эга бўлмасдан ўзини табиб деювчилар, шаръий илмларга ижозат олмасдан ўзини олим дегувчилар, хуллас бирор бир соҳанинг мутахассиси бўлмасдан ўзларини ўша соҳанинг устаси деб даъво қилувчилар киради» деганлар.

Аслини олиб қаралса барча ёмонлик ва расвогарчиликларнинг ўзаги, келиб чиқиш манбаи шу ердан бошланади. Уларга бу ишда ёрдам берувчилар ҳам улардан содир бўлган барча ишларнинг гуноҳида баробар бўладилар. Валлоҳу аълам!

 


Савол:

Ассалому алайкум! 1 август имтиҳон кунида телефон ишлатиш ёки бошқа йўллар яъни ўз билими билан ишламасликнинг ҳукми қандайлигини айтсангизлар.

 

«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

Ва алайкум ассалом!

Жоиз эмас. Валлоҳу аълам!

 


Савол:

Ассалому алайкум! Азиз устозлар аввалом бор раҳматли Устозимиз Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф Ҳазратларини Аллоҳ раҳмат қилсин. Яқинда имтиҳон бўлади, сиз азизлардан дуо қилишингизни сўрамоқчи эдим. Қилаётган ишларингиздан Аллоҳ рози бўлсин.

 

«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

Ва алайкум ассалом!

Бу дунёдаги имтиҳондан ҳам охиратдаги имтиҳондан ҳам чиройли ўтишни насиб қилсин. Валлоҳу аълам!

Муаллиф
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Академия араб тили, шаръий илмлар ва замонавий касбларга ихтисослашган бўлиб Истанбул шаҳрида жойлашган. Академия Фазилатли Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф давоми...

2761 19:36 / 05.07.2022
Айни вақтда Ўзбекистон халқаро ислом академияси, Имом Мотуридий, Имом Бухорий халқаро илмийтадқиқот маркази ва Ҳадис илми мактаби раҳбар ва ходимларидан иборат давоми...

426 13:03 / 26 октябрь
Саудия Арабистони Ҳаж ва умра вазирлиги хорижий зиёратчилар ва Подшоҳлик аҳолисини Ҳаж2024rdquo мавсумида махсус рухсатномасиз ҳаж амалларини бажаришларининг давоми...

1302 19:29 / 01 март
Ўзбекистон 2019 йил февралдан Ислом тараққиёт банки гуруҳига тегишли бўлган Халқаро ислом савдомолия корпорацияси ҳамда Инвестициялар ва экспорт кредитларини давоми...

2475 09:17 / 06.02.2019
Видеолар
Аудиолар

137635 11:58 / 10.10.2018
«Ҳилол» журнали
Китоблар

57700 14:35 / 11.08.2021