1447 йил 26 шаъбон | 2026 йил 14 февраль, шанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Жамият

Тарафкашлик жоҳилият сифатидандир

15:01 / 21.11.2020 5386 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Бу маънодаги тарафкашлик ўз қавми ёки тарафи фойдасига ноҳақдан тарафкашлик қилишдир.

Восила ибн ал-Асқаъ розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Эй Аллоҳнинг Расули! Тарафкашлик нима?» дедим. «Қавмингга зулмда ёрдам бермоқлигинг», дедилар».

Шарҳ: Бу ҳадиси шариф биз «Тарафкашлик жоҳилият сифатидир» сарлавҳаси остида ўрганаётган ҳадиси шарифлар мажмуасида келган тарафкашлик маъносини ўзига хос равишда шарҳ қилиб бермоқда. Исломда тўғри маънодаги, ҳақ йўлдаги тарафкашлик тарғиб қилинади. Аммо зулмда тарафкашлик қилиш ман қилинади. 

Жубайр ибн Мутъим розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам:

«Тарафкашликка чақирган биздан эмасдир. Тарафкашлик асосида қитол қилган биздан эмасдир. Тарафкашлик йўлида ўлган биздан эмасдир», дедилар».

Шарҳ: Бундан салбий маънодаги тарафкашликка даъват қилиш ҳам, унга амал қилиш ҳам ва унинг йўлида фидокорлик қилиш ҳам ҳаром экани келиб чиқади. 

Суроқа ибн Молик ибн Жўъшум ал-Мудлижий розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам бизга хутба қилдилар ва:

«Сизларнинг яхшингиз ўз уруғини мудофаа қилганингиздир. Модомики, (мудофаачи) гуноҳ қилмаган бўлса», дедилар».

Шарҳ: Демак, гуноҳ ва зулм қилмай, тўғрилик ва адолат ила ўз қавмига тарафкашлик яхши нарса. 

Абдуллоҳ розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам:

«Ким ўз қавмига ноҳақда нусрат берса, (қудуққа) қулаб тушиб, думидан тортилаётган туяга ўхшайди», дедилар».

Ушбу тўртовини Абу Довуд ривоят қилган.

Шарҳ: Қудуққа тушиб кетган туяни думидан тортиб чиқариш мумкин эмаслиги ҳаммага маълум. Шунингдек, қавмига ноҳақда ёрдам бериб, тарафкашлик қудуғига қулаб тушган одамни қутқариш ҳам қийиндир. Аслида эса мусулмон одам ўз қавмидан ноҳақлик ва зулмни кўрган чоғида уларни бундай гуноҳдан қайтариши лозим. Ана ўшанда у савобга ноил бўлади.

 

Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф

  Ҳадис ва ҳаёт китобидан



Муаллиф
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Ривоят қилишларича, бир киши ўғлини тижорат сафарига юборди. Ўғил йўлда борар экан касал, кекса тулкининг ёнидан ўтиб қолди. Тулки ҳаракат қилишга ҳам қодир давоми...

1640 14:22 / 30.04.2025
Сўнгги пайтларда Селфиrdquo деган қилиқ роса оммалашди. Селфи selfie аслида инглизча сўз бўлиб мен ўзимrdquo, ўзим ўзимниrdquo деган маъноларни билдиради. Яъни, давоми...

3665 08:05 / 07.10.2018
Бу воқеа Сурияда юз берган. Тикувчилик корхонаси раҳбари ҳикоя қилади.Тикувчилик корхонасининг раҳбари эдим. Эри вафот этган, уч нафар етими бор қўшним бор эди. давоми...

2987 11:00 / 12.08.2023
Радиоэфир пайтида тингловчиларга савол берилди. Бу тингловчилар ўртасида мусобақа ўтказиш учун берилган савол бўлиб, ғолибга қимматбаҳо совға бор эди. Савол давоми...

2630 14:33 / 21.08.2024