1447 йил 14 жумадис сони | 2025 йил 05 декабрь, жума
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Жамият

Аллоҳни муҳофаза қил — Аллоҳ ҳам сени муҳофаза қилади

09:00 / 06.08.2022 3387 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Бир киши халифа Умар ибн Хаттоб розияллоҳу анҳунинг ҳузурларига келиб ўғлидан шикоят қилди. Умар розияллоҳу анҳу унинг ўғлига одам юбордилар. У келгач унга дедилар:

- Нима учун отангга оқ бўлдинг? Отангни гарданингда адо қилишинг лозим бўлган ҳақларини билмасмидинг?!

- Менинг отам устида ҳақларим йўқми эй мўъминлар амири?!

- Албатта бор. Отанг сен учун кишилар айбламайдиган она танлаши лозим. Сенга чиройли исм танлаши лозим. Сенга одоб бериши, тарбиялаши, катта бўлгунингча нафақа қилиш лозим.

- Отам барча ака-укаларимни ҳур аёллардан туғдирган. Мени эса чўридан. Улар кичкиналигимдан отамнинг олдида мени онам билан айблашар эди. Отам менга Жуал( гўнгчи қўнғиз) деб исм қўйган. Отам мени илм ҳалқаларига юбормаган, ҳалол-ҳаромни ўргатмаган. Мен фақат унинг туяларини боқар эдим.

Умар розияллоҳу анҳу унинг отасига қараб дедилар:

- Сен ўғлингга оқ бўлибсан-ку!

Жан Жак Руссо айтади: «Уйланишимдан олдин менда болалар тарбияси учун олтита назария бор эди. Бугун эса менда олтита бола бор. Аммо бирорта назария йўқ!».

Тарбия назариётидаги энг гўзал назария қиссалар билан тарбиялашдир. Қуръони Карим итоатгўйлар, осийлар, Набийлар, аёллар, ҳайвонлар, қуллар ва ўтган умматлар қиссаси билан тўла. Тарбия ва йўналиш беришда бундан ўтадигани йўқ. Бу услубдан мақсад, етказиш керак бўлган фикрни нафс яхши кўрадиган суратда бировга юклашдир. Инсон қиссага табиати билан қулоқ тутиб уни қабул қилади. Бу катта ёшлиларда. Аммо ёш болаларда эса бу услуб жуда ҳам муҳим ва фойдалидир. Болаларда бу дунё ҳақидаги фикрлар жуда эрта шаклланади. Эрта шаклланган нарсани ўзгартириш ҳам қийин кечади. Ҳар бир қиссанинг қаҳрамонлари бўлади. Қаҳрамонлар болалар учун бир етакчи ва ўрнак вазифасини ўтайди. Болалар уларга тақлид қилишади. Шунинг учун ҳикояларни танлаб олиш лозим бўлади. Бу билан биз уларга етакчиларни танлаб берган бўламиз. Фиръавннинг қизининг сартароши ҳақидаги ҳикоя Золушка ҳақидаги эртакдан гўзалроқдир. Билқис ҳақидаги ҳикоя «Қорнинг оқлиги» ҳикоясидан яхшироқдир. Ухдуд соҳибларидаги бола ҳикояси Робин Гуд ҳикоясидан азалдир. Ғор соҳибларининг қиссаси Али бобо ва қирқ қароқчи қиссасидан яхшидир. Ҳадича онамиз ва Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васалламнинг муҳаббатлари ҳақидаги ҳикоя «Серебро» даги муҳаббат ҳақидаги ҳикоядан афзалдир. Хизр ва Мусо алайҳиссаломлар ҳақидаги қисса Синдбад ҳақидаги ҳикоялардан афзалдир. Икки боғ соҳиблари ҳақидаги қисса «Дигемон қаҳрамонлари»дан гўзалроқдир. Фиръавннинг хотини Осиё ҳақидаги қисса «Рапунзел қиссаси»дан гўзалроқдир. Фотима, Оиша ва Хансонинг қиссалари «Қувват қизлари» дан яхшироқдир. Холид ибн Валид Геварадан буюкроқдир. Абу Бакр Манделадан буюкроқдир. Умар Гандидан буюкроқдир. Усмон Бил Гейтсдан буюкроқдир. Саъд ибн Аби Ваққос Наполеондан буюкроқдир. Хансо Агата Кристидан буюкроқдир. Ҳадича Маргарет Тетчердан буюкроқдир.

Маданият бола учун жуда муҳимдир. Аммо маданият дарахтнинг баргига ўхшайди. Дарахтнинг томири баргидан муҳимроқ бўлади. Болаларнинг ёшлигидан томирига эътибор беришимиз лозим. Шунинг учун биринчи ақоидни ўқитиш муҳим. Мураббийларнинг саййиди шундай деган эдилар:

«Ҳой бола! Мен сенга бир қанча сўзларни ўргатаман. Аллоҳни муҳофаза қил. Шунда Аллоҳ ҳам сени муҳофаза қилади».

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам унга фойда берувчи ҳам, зарар берувчи ҳам Аллоҳ эканини англатдилар.

Инсонлар фақатгина сабабчилардир. Бошингга тушиши керак бўлган иш хато қилмайди. У албатта бошингга келиб тушади. Хато қилиши керак бўлган иш сенинг бошингга тушмайди. Аллоҳ таоло барча нарсани Лавҳул маҳфузда ёзиб қўйди. Қаламлар кўтарилган, саҳифалар қуриган!

Абдулқодир Полвонов

Муаллиф
Абдулқодир Полвонов
Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Бир одам солиҳ зотларнинг бирлари билан суҳбатлашиб ўтирган эди. Cуҳбат асносида .Ўзи барака деган нарса бормикин,, деб сўраб қолди. Солиҳ зот .Итлар ва қўйларни давоми...

3296 11:15 / 22.06.2022
Англия Ҳиндистонни мустамлака қилишдан олдин Ҳинд ҳукуматидан Ҳиндистонда савдо ширкатлари очишга рухсат сўраган. Рухсат теккач қисқа муддатда бу ширкатлар давоми...

3466 11:00 / 15.09.2022
302. 221. Абу Ҳурайрадан ривоят қилинади.Қўшниси унинг ёмонликларидан эмин бўлмаган киши ҳақиқий мўмин бўла олмайди,.Шарҳ Демак, киши ҳақиқий мўмин бўлиши учун давоми...

6844 08:53 / 01.06.2021
Суратда, 1906 йил, Америка ҳайвонот боғларидан бирида томошага қўйилган филиппинлик бола. Унга худди маймун каби олдига егулик ва овқатлар отишмоқда. Аслини олганда давоми...

2446 14:00 / 27.02.2023
Аудиолар

210851 11:58 / 10.10.2018
«Ҳилол» журнали
Китоблар

130115 14:35 / 11.08.2021