1446 йил 20 жумадис сони | 2024 йил 22 декабрь, якшанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Ислом

Муваффақиятга сабаб бўлувчи дуолар

17:40 / 13.07.2017 9562 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.


رَبَّنَا آتِنَا فِي الدُّنْيَا حَسَنَةً وَفِي الْآخِرَةِ حَسَنَةً وَقِنَا عَذَابَ النَّارِ

«Роббимиз, бизга дунёда ҳам яхшилик, охиратда ҳам яхшилик бергин ва бизни олов азобидан сақлагин». (Бақара 201)

Бу дуо мусулмонларнинг дуосидир. Улар Аллоҳ таолодан икки дунёнинг яхшилигини сўрайдилар. Чунки Ислом дини икки дунёнинг ободлигига чақиради. Динсизу худосизларга ўхшаб, фақат бу дунёнинг ҳой-ҳавасини сўрамайдилар. Ёки баъзи тоифаларга ўхшаб, фақат охиратни ўйлаб, бу дунёни эсдан чиқармайдилар.

Бу дуода юксак одоб ҳам ёрқин кўриниб турибди. Сўраладиган нарсани тайин қилиб, номини айтмасдан, умумий қилиб «яхшилик» деб айтилмоқда. «Яхшилик»нинг нималигини Аллоҳ таолонинг Ўзи яхши билади.

Имом ибн Касир: «Ушбу дуо дунёдаги барча яхшиликларни ўзида жамлаб, ёмонликларни четлатган», – деганлар.

Ибн Мурдавайҳ Абдуллоҳ ибн Аббос розияллоҳу анҳудан ривоят қилган ҳадисда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам:

«Байтуллоҳнинг бурчагидан ҳар ўтганимда, «Омин» деб турган фариштани кўрдим. Унинг ёнидан ўтсангиз, «Роббана атина фиддуня ҳасанатан ва фил охироти ҳасанатан ва қийна азабаннаар»ни ўқинглар», – деганлар.

Бу дуо Пайғамбаримиз Муҳаммад алайҳиссолату вассаломнинг кўп қиладиган дуолари эди.

رَبَّنَا لَا تُزِغْ قُلُوبَنَا بَعْدَ إِذْ هَدَيْتَنَا وَهَبْ لَنَا مِن لَّدُنكَ رَحْمَةً إِنَّكَ أَنتَ الْوَهَّابُ  رَبَّنَا إِنَّكَ جَامِعُ النَّاسِ لِيَوْمٍ لَّا رَيْبَ فِيهِ إِنَّ اللَّهَ لَا يُخْلِفُ الْمِيعَادَ

 «Роббимиз, бизни ҳидоят қилганингдан сўнг қалбларимизни оғдирмагин ва бизга Ўз ҳузурингдан раҳмат ҳадя этгин. Албатта, Сен Ўзинг кўплаб ҳадя этувчисан». (Оли Имрон, 8)

Илмда собит бўлган мўмин кишининг ҳоли шу – у ҳидоят нима эканини, унинг қандай улуғ неъматлигини жуда яхши тушунади. Шунинг учун ҳидоятни берган Аллоҳга ёлвориб, қалбини ҳақ йўлига бошловчи ҳидоятдан оғдирмаслигини ўтиниб сўрайди.

Улар Аллоҳ таолонинг «Ваҳҳоб» – кўплаб ато қилувчи Зот эканини ҳам яхши биладилар ва Унинг Ўзидан раҳмат ато қилишини сўрайдилар:

«Албатта, Сен Ўзинг кўплаб ҳадя этувчисан».

Кўплаб ҳибалар ато қилувчисан.

Улар ўз Роббларининг бир кун келиб, барча халойиқни жамлаб, ҳисоб-китоб қилишини ҳам яхши биладилар ва шунинг учун У Зотга бу ҳақда қуйидагича ёлворадилар:

«Роббимиз, албатта, Сен одамларни ҳақида ҳеч шубҳа йўқ Кунда йиғувчисан. Албатта, Аллоҳ ваъдага хилоф қилмас». (Оли Имрон, 9)

«Ҳақида ҳеч шубҳа йўқ Кун» – қиёмат кунидир. Аллоҳ таоло ўша кунда барча одамларни жамлаб, сўроқ-саволга тутиб, амалига яраша жазо ёки мукофот беришини ваъда қилган. Мўмин бандалар бу ишнинг албатта бўлишига қаттиқ ишонадилар. Чунки Аллоҳ ваъдасига хилоф қилмайди.

قَالَ رَبِّ اشْرَحْ لِي صَدْرِي وَيَسِّرْ لِي أَمْرِي وَاحْلُلْ عُقْدَةً مِّن لِّسَانِي يَفْقَهُوا قَوْلِي

«Роббим, менинг кўксимни кенг қил. «ТМенинг ишимни осон қил. Тилимдаги тугунни ечгин. Сўзимни англасинлар». (Тоҳо, 2528)

Чунки Аллоҳ ишини осон қилмаса, инсон ҳеч нарсага эриша олмайди. Инсоннинг ўзига қўйиб берилса, нима ҳам қила олар эди у?! Фақат Аллоҳ таоло ёрдам бериб, ишини осон этган одамгина бирор нарса қила олиши мумкин.

اللَّهُمَّ إِنِّي أَسْتَخِيرُكَ بِعِلْمِكَ، وَأَسْتَقْدِرُكَ بِقُدْرَتِكَ، وَأَسْأَلُكَ مِنْ فَضْلِكَ الْعَظِيمِ، فَإِنَّكَ تَقْدِرُ وَلَا أَقْدِرُ، وَتَعْلَمُ وَلَا أَعْلَمُ، وَأَنْتَ عَلَّامُ الْغُيُوبِ، اللَّهُمَّ إِنْ كُنْتَ تَعْلَمُ أَنَّ هَذَا الْأَمْرَ خَيْرٌ لِي فِي دِينِي وَمَعَاشِي وَعَاقِبَةِ أَمْرِي - أَوْ قَالَ عَاجِلِ أَمْرِي وَآجِلِهِ - فَاقْدُرْهُ لِي وَيَسِّرْهُ لِي ثُمَّ بَارِكْ لِي فِيهِ، وَإِنْ كُنْتَ تَعْلَمُ أَنَّ هَذَا الْأَمْرَ شَرٌّ لِي فِي دِينِي وَمَعَاشِي وَعَاقِبَةِ أَمْرِي - أَوْ قَالَ فِي عَاجِلِ أَمْرِي وَآجِلِهِ - فَاصْرِفْهُ عَنِّي وَاصْرِفْنِي عَنْهُ، وَاقْدُرْ لِي الْخَيْرَ حَيْثُ كَانَ ثُمَّ أَرْضِنِي. 

«Аллоҳим! Албатта, мен Сендан илминг ила истихора[1] қиламан. Сенинг қудратинг ила қудрат сўрайман. Сенинг улуғ фазлингдан сўрайман. Чунки Сен қодирсан, мен қодир эмасман. Сен билурсан, мен билмасман. Сен ғайбларни ниҳоятда билувчи Зотсан. Аллоҳим! Агар ушбу иш менга динимда, ҳаётимда ва ишимнинг оқибатида  (охиратимда) [ёки «ҳозирги ишимдаю келгусида» дедилар] яхши эканини билсанг, уни менга тақдир қилгин, менга осон қилгин, сўнгра уни мен учун баракали қилгин. Агар ушбу иш мен учун динимда, ҳаётимда ва ишимнинг оқибатида (охиратимда) [ёки «ҳозирги ишимдаю келгусида» дедилар] ёмон эканини билсанг, уни мендан буриб юбор, мени ундан буриб юбор. Ва менга қаерда бўлса ҳам яхшиликни тақдир қил. Сўнгра мени унга рози қил»(Бухорий, Абу Довуд, Термизий, Насоий)

    
 
 

[1] Истихора – «хайр(яхшилик)ни талаб қилиш» деган маънони англатади.

 

 

 

Муаллиф
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Аллоҳ таоло Қуръони Каримда шайтонни душман эканини, уни Ўз раҳматидан узоқлаштирганини эълон қилган. Барчамиз Роббимиздан бизни раҳматидан узоқ қилмаслигини давоми...

1356 11:00 / 23.05.2023
y r . .4673. Амр ибн Шуъайбдан, у отасидан, у бобоси розияллоҳу анҳумдан ривоят қилинади.Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам.Сизлардан давоми...

7906 12:07 / 31.10.2017
Ливерпуллик Вилям исмли адвокат қаттиқ касал бўлади. Шифокор унга иссиқ ўлкага бориб даволанишни маслаҳат беради. У Гибралтар бўғози орқали Марокашга йўл олади. давоми...

3228 10:10 / 09.10.2021
Мўминнинг ҳар куни, бутун ҳаёти Аллоҳга ибодат қилишдан иборатдир. Кундалик ибодатлар бомдод намозига уйғонган дақиқалардан бошлаб кун бўйи давом этади. Аллоҳ давоми...

26483 21:54 / 25.09.2017