1446 йил 20 жумадис сони | 2024 йил 22 декабрь, якшанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Ислом

Суннат намозларини ўқиш байрами

09:00 / 11.09.2021 2158 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Биринчи маротаба фарзандингизга намоз ўқишни буюраётганингизда унга байрам қилиб беринг.

Фарзандинг етти ёшга тўлганидан сўнг, унинг янги ҳаёти бошланади. У ҳаётни номи «Намозга буюриш»дир. У ҳаётни сен қандай қилиб бошлайсан? Бир маротаба унга намоз ўқи деб айтасанми? Бўлдими? Шуни ўзи етарлими? Қолган бошқа ота-оналардан нима фарқинг бўлади. Йўқ, сен фарзандингни ичида чуқур ва чиройли из қолдириб кетишинг керак. Шу нарсаларни биз сенга бир нечта тавсия фикр орқали ифодалаб берамиз.

Оталардан бири айтади: «Менинг ўғлим етти ёшга тўлишидан бир ой олдин яқин кунларда улғайиб катта инсон бўлишини ва расмий тарзда намоз ўқишга буюрилишини тушунтирдим. У етти ёшга тўлганида катта байрам қилиб беришимни айтдим. Ўғлим буни эшитиб хурсанд бўлиб, байрамни кутиб кун санади. Байрамдан бир неча кун олдин у билан қайси дўстлари, қайси қариндошлари келишини ва тадбирни қандай ўтказиш тўгрисида маслаҳатлашдик. Байрам куни ўндан ошиқ дўстлари, қариндошлари ва қўшнилардан унга ёқадиган дўстлари келишди. Байрам бошланди. Ҳар хил ичимликлар, хилма-хил таомлар танаввул қилдик ва ўз гапимни айта бошладим: «Бу фарзандимнинг ҳаётидаги биринчи намоз байрами. Энди у жуда катта бўлиб улғайди, янги босқичга ўтди ва биринчи буюриладиган намози эртанги бомдод намози бўлади». Бу байрамни эсдалик бўлиб қолиши учун видео тасвирга туширдим ва ҳар йили бу кунни нишонлашга қарор қилдим. Худди туғилган кун ҳар йил ўтказилгани каби, мен ўғлимга намоз байрамини нишонлайдиган бўлдим. Барча кетганидан кейин ўғлим менга миннатдорчилик билдирди. Мен унга ҳазиллашиб:«Юр, ўғлим ухлаймиз, эртага сени Аллоҳ билан муҳим учрашувинг бор. Ҳаётингдаги энг чиройли бомдод намозини ўқийсан!», дедим. Ўша куни ўғлим биринчи маротаба ҳар хил баҳоналарсиз ухлашга ётди. Бомдоддан олдин уни уйғотиб, яна совға бердим. Мана шу нарса менинг фарзандимни намоз ўқишга анча ундади. Хоссатан, мен унга Аллоҳ хоҳласа ҳар йили туғилган кун ўрнига, биринчи намоз байрамини нишонлашимизни айтдим. Юқорида гапириб берганимдек, биринчи йил эсон омон ўтди. Кейинги йили ўша кун келганда намоз унвонини ўзгартириб «Суннат намозларини ўқиш байрами» деб номладим. Худди, ўтган сафарга ўхшаб, байрам қилиб бердим. Дўстларини, қариндошларни чақириб, таомлар истеъмол қилиб, совға ҳадя этдим. Суннатларнинг фазли тўғрисида фарзандимга ва унинг дўстларига кичкина ҳикоялар, чиройли ҳадислар гапириб бера бошладим. Бу йил ҳам ўтди. Болам тўққиз ёшга етганда унга «Масжидда намоз ўқиш» байрамини қилиб бердим. Ўн ёшга тўлганида эса ўзгача байрам қилиб бердим. Унинг номини «Уруш байрами» деб номладим. Унга ўша куни жуда антиқа совға, яъни таёқ бериб: «Табриклайман, сени ёшинг ўндан ошди. Агар намозни ташлайдиган бўлсанг, сени шу билан жазолайман. Бироқ мен бу нарсани ишлатишимга йўл қўймаслигингга аминман, негаки, сен киши бўлдинг! Сен намоз ўқишни яхши кўрасан. Бу таёқни мен фақат анави токчага илиб қўйиб кифояланаман, у ёғини ўзинг давом эттирасан. Ҳар сафар таёққа кўзинг тушганда ўзингни эслайсан» деб ҳазиллашдим. Ҳар йили шу санада фарзандимнинг биринчи намоз ўқиган куни деб номлаб байрамлар қилиб бердим. Шу орқали фарзандим ҳам намозга қоим бўлди».

Оналардан бири айтади: «Фарзандим етти ёшга тўлишидан олдин унга: «Энди туғилган кунинг ҳар йилгига ўхшаб ўтмайди, аксинча, улардан ҳам антиқа чиройли ўтади. Биз туғилган кун деган тушунчани олиб ташлаб «Намоз ўқиш вақти» деб номлаймиз», деб айтдим. Бу нарсани фарзандимга айтганимдан сўнг, у интизорлик билан куну-тун байрамни кутишни бошлади. Ўша кутилган куни дўстларини, қариндошларини чақирди ва жуда ҳам катта байрам бўлди. Байрамни уйда эмас, балки стадионда қилиб бердим. Келган меҳмонларнинг барчасига ширинликлар ва совғалар тарқатдим. Ҳар хил қизиқарли қиссалар гапириб бердим. Байрам ўтгандан кейин ўғлимни кузата бошладим, у айтмасимдан олдин ҳам намозга иштиёқи ошиб кетди. Ҳозир ўғлимнинг ёши саккизга етди. Аллоҳга ҳамд бўлсинки, ҳали бирор маротаба намоз қолдирмади. Фарзандим шундай давом этишини ва намозлари қабул бўлишини Аллоҳдан сўраб қоламан!».

Фарзандингиз намоз ўқишни бошлаётганда катта фарзандингизни кичкина фарзандингизга масъул қилиб қўйсангиз ҳам бўлади. Яъни, ўзингиз бутунлай боғланмайсиз, аксинча, укасининг намозига жавобгар бўлиши шарти билан бир байрам қилиб берасиз. Унинг вазифаси кичкина укаси билан маслаҳатлашиб нималарни қилишини режалаштиради. Байрам куни катта фарзандингизга ҳам мукофот берасиз. Бу йўл орқали сиз кичкина фарзандингизни намозга шижоатлантириб, катта фарзандингизга эса масъулият юклаган бўласиз. Катта фарзандизгиз ҳам бундан кейин намозига қоим бўлади.

Жамоат билан намоз ўқиш байрами

Бу фикр бир неча масжидларда самарали синаб кўрилди. Бу байрам ҳар шаъбон ойида ўтказилади. Байрамдан бир ой олдин масжид идораси намозхонларга эълон беради. Эълонда: «Кимни етти ёшга тўладиган ёки тўлиб бўлган ўғли ёки қизи бўлса исми ва фамилиясини, шунингдек ўша фарзандига совға ҳам ташлаб кетади. У совғани идорадагилар чиройли безаклар билан ўраб боланинг исмини ёзадилар». Байрам куни барча масжидга ёғилади ва масжид имоми чиройли сўз билан очиб беради. Кичкина болалар энди намоз бошлаётганлиги учун масжид имоми уларни табриклайди. Уларга таҳорат қилиш, намоз ўқиш одобини ўргатади. Бироз улар билан ҳазиллашиб: «Ёдингиздами, ёшлигида шу бола масжидга чиқиб йиғлар эди, бошқаси эса ўйнар эди. Энди улғайиб йигит бўлдингиз ва масжиднинг одоб-у қоидаларига амал қиласизлар!», деб айтар эди. Тадбир тугаганидан сўнг ҳадяларни бирма-бир тақдим қилишар ва ундан ташқари барча келганларга ширинлик ва ичимликлар ҳам беришар эди. Бу йўл билан биз фарзандимизга икки маротаба байрам қилиб берсак бўлади:

Биринчиси, масжиддагилар билан, иккинчиси, алоҳида уйда қариндошлари билан ўтказиб берсак бўлади. Бу икки байрам, унинг хотирасида бир умр эсдалик бўлиб қолади.

Оналарнинг бири айтади: «Бир куни фарзандим мендан ўйинчоқ сотиб олиб беришимни сўради. Унга бир шарт билан олиб беришимни ваъда бердим. Шарти шуки, «Фақат бир ҳафта масжидда намоз ўқиш ва уни ташлаб қўймаслик», дедим. Болам хурсанд бўлиб рози бўлди. Масжидда азон айтилиши билан, ҳаракатланишни бошлади. Ҳатто, биринчи сафда туришга интилди. Бир ҳафта ўтгандан сўнг, ўша ваъда қилган ўйинчоқни олиб бердим ва унга қўшиб кичкина варақ бердим ва унга: «Шу ўйинчоқни олишинг учун бир ҳафта масжидда намоз ўқидинг, энди жаннатга эга бўлишинг учун бир умр намоз ўқишинг шарт эмасмикин!?», деб ёзиб бердим. Аллоҳнинг фазли билан ўғлим бу варақни умрини охиригача эсдалик қилиб олиб қўйди ва уни ҳозирги вақтга қадар сақлайди».

Йигитлардан бири айтади: «Биз ёшлигимизда камбағал эдик. Масжидга боришни ёмон кўрар эдим. Бир куни онамдан янги кўйлак олиб беришларини сўрадим. Онам менга янги кўйлакни бир шарт эвазига олиб беришларини ва: «У кийимни масжидга ва ҳар жума намозига кийиб чиқасан», деб айтдилар. Мен доим рост сўзлар эдим ва сўзимни устидан чиқдим. Бу вазиятдан кейин яхши кўрган нарсам намоз билан боғлангани сабабли, мен уни яхши кўриб қолдим. Йил сайин онамнинг фикрлари гўзал одатга айланди. Мен янги кийим олсам, масжидга кийиб чиқишга талпинар эдим».

Ҳикоя қилинар экан, бир мусулима аёл ёш қизчаларни олдида чиройли кўйлак кийиб ўтирар эди. Шунда бир қизча у аёлдан: «Бу чиройли кўйлагингизни қанчадан бери киясиз?» деб сўрабди. У муслима аёл: «Мен бу кўйлагимни шу ҳолатида қирқ йилдан бери кияман. Негаки, бу кўйлагимни кийиб, бирорта ҳам гуноҳ иш қилмаганман» деб жавоб қайтарди.

Ҳабибуллоҳ Ахмадовнинг «Намоз» китоби асосида тайёрланди

Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Қадимда бир шаҳарда бой савдогар яшарди. Бир куни шу савдогарнинг умри тугаб, вафот этибди. Унинг биргина ўғли бўлиб, у ҳам сафарда эди. Кишилар марҳумнинг ўғлини давоми...

4005 05:00 / 17.02.2017
Муъоз ибн Жабал розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади.Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам билан сафарга чиққан эдим. Кетаётганимизда у зотга яқинларида бўлиб қолдим. давоми...

6927 19:15 / 19.05.2018
Ислом молия тизими, исломий молиявий технологиялар билан бир қаторда, сўнгги йилларда, айниқса, коронавирус пандемияси авж олган даврда муваффақият қозонган давоми...

1458 19:00 / 12.01.2022
Аллоҳ таоло айбларимизни сатр қилиб туришига қарамасдан, кўплаб инсонлар бизнинг баъзи айбларимиз билан бирга яшашга тоқат қилолмайдилар. Агар айбларимизни давоми...

3780 05:00 / 17.02.2017