1447 йил 27 шаъбон | 2026 йил 15 февраль, якшанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Янгиликлар

Ийдул Фитр туҳфаси: порталимизда янги сайт

00:07 / 26.06.2017 6504 pdf Ўқиш режими + -

Ийдул Фитр туҳфаси: порталимизда янги сайт

Бандаларига нафсни поклаш, ахлоқни сайқаллашни буюрган Аллоҳ таолога ҳамду санолар бўлсин!

Нафсни поклашда умматларига ўрнак бўлган, хулқлари Қуръон бўлган, Робби «Сен улуғ хулқдасан», дея мадҳ қилган Пайғамбаримиз Муҳаммад Мустафога дуруду салавотлар бўлсин! 

Азиз опа-сингиллар, муҳтарам азизлар, мўмина-муслималаримизнинг севимли муслимаат.уз саҳифаси ижодкорларидан Ийдул Фитр туҳфасини қабул қилинг: порталимизда нафсни тазкия қилиш, ахлоқни сайқаллаш илми – тазкиятун-нафс илмига бағишланган янги саҳифа – тазкия.уз сайти иш бошлади.  

Ушбу сайт эзгу ният билан – Роббимизнинг розилиги йўлида улуғ аллома, устозимиз, падари бузрукворимиз шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф ҳазратларининг тасаввуф илмига, тазкиятун-нафс илмига оид улкан илмий меросини ўрганиш ва ўргатиш нияти билан ташкил қилинди. 

Тазкия.уз сайти Аллоҳ таолонинг охирги ва мукаммал, қиёматга қадар боқий қолувчи, барча замону маконларга хос, инсониятни икки дунё саодатига етакловчи Ислом динининг буюк тасаввуф уламолари томонидан тартиб берилган руҳий тарбия таълимотига бағишланган. Руҳий тарбия илми – динимизнинг Қуръони Карим ва Суннат асосида баён қилиб берилган руҳий-маънавий ва ахлоқ-одобга оид таълимотларидир.

Динимиздаги жисмоний ибодатлар «шариат» деб аталиб, унинг тафсилотларини фиқҳ илми баён қилиб берса, руҳий-маънавий қисм «тазкиятун-нафс» – «нафсни поклаш» деб аталиб, инсонга нафсни, қалбни, руҳни, шахсиятни поклаш, фазилатларга эга бўлиш ва разолатлардан холи бўлишни ўргатади.

Аллоҳ таолонинг ёлғиз Ўзидан илтижо қилиб, ёрдам ва тавфиқ сўраган ҳолда бошланаётган ушбу камтарона уринишни даргоҳида ҳусни қабул айлашини, бардавом қилиб, барчамиз учун манфаатдор этишини сўраймиз.

Азизлар, барчангизни Рамазони шарифнинг якуни бўлмиш Ийдул Фитр байрами билан муборакбод этамиз ҳамда тазкия.уз сайтига ташриф буюриб, динимизнинг қалбни поклаш ва ахлоқни сайқаллаш борасидаги таълимотларини ўрганишга таклиф этамиз.

Муаллиф
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Давлатимиз раҳбари Бухоро вилоятига ташрифини, анъанадагидек, Баҳоуддин Нақшбанд мақбарасини зиёрат қилишдан бошлади. Бу ҳақда president.uz хабар берди. Қуръон давоми...

1544 17:16 / 10.08.2023
2023 йил 1718 июль кунлари Тошкентдаги .Ўзэкспомарказ, миллий кўргазмалар мажмуасида .HAJJ UMRAH EXPO 2023, кўргазмали тадбири бўлиб ўтади. Кўргазмада Саудия Арабистони ва давоми...

2103 16:24 / 13.06.2023
Тарихда буюк ҳукмдорлар Қуръони Карим қўлёзмаларини нафақат кўчиртириш, балки унинг маъносини англашга ҳам алоҳида эътибор қаратишган. Сомонийлар давридан давоми...

1922 16:06 / 08.02.2025
Испанияда 500 йиллик Қуръони Карим нусхаси топилди. Бу ҳақда .AlAxbor, манбасига таяниб, IQNA сайти хабар берди. Маълумотларга кўра, Қуръони Карим нусхасидан ташқари давоми...

2529 17:49 / 21.08.2023