1447 йил 29 шаъбон | 2026 йил 18 февраль, чоршанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Янгиликлар

Қуръони Каримнинг ўзбек тилидаги тўртта таржимаси топилди

16:06 / 08.02.2025 1927 pdf Ўқиш режими + -

Тарихда буюк ҳукмдорлар Қуръони Карим қўлёзмаларини нафақат кўчиртириш, балки унинг маъносини англашга ҳам алоҳида эътибор қаратишган. Сомонийлар давридан бошлаб, баъзи қўлёзмаларда сатр ости таржималари ҳам яратилган. Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси маркази мутахассислари ана шундай таржималарни ўрганмоқда.

Ҳозиргача Сомонийлар, Қорахонийлар, Ғазнавийлар, Салжуқийлар, Хоразмшоҳлар ва Темурийлар даврига оид туркий таржимали Қуръон қўлёзмалари аниқланди. Яқинда озарбайжонлик мутахассислар эски ўзбек тилида битилган яна тўртта Қуръон таржимаси ҳақида маълумот беришди.
Улардан бири Муҳаммад ибн Шайх Юсуф ал-Оборий томонидан кўчирилган бўлиб, Темурийлар даврига тегишлилиги аниқланган. Бу қўлёзма Эрондаги Машҳад шаҳрида жойлашган Остонаи Қудси Ризавий марказий кутубхонасида сақланмоқда.

XVII асрга оид яна бир Қуръон қўлёзмаси Шайбонийлар даврига тегишли деб тахмин қилинмоқда. Бу нодир қўлёзма ҳозирда Иорданиядаги «Ислом билимлари» жамғармаси фондида сақланмоқда. Эски ўзбек тилидаги учинчи қўлёзма эса Сафавийлар ёки Шайбонийлар даврига оид бўлиши мумкин. Ушбу таржимада туркий тилнинг ўғуз лаҳжаси унсурлари ҳам учрайди.

Тўртинчи қўлёзма ҳам худди шу шаклдаги таржимани ўз ичига олган бўлиб, Али Шайх Фазлуллоҳ томонидан XVI асрда кўчирилган. У ҳам Эронда сақланмоқда. Тадқиқотчилар ушбу қўлёзмаларни кенг ўрганиш ишларини давом эттирмоқда.

Манба: uzdiplomat.uz

 

 

Мавзуга оид мақолалар
Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси буйруғига асосан Тошкент ислом институтига Ўқув ишлари бўйича проректор тайинланди. ТИИ .Қуръони Карим ва тажвид, ўқув давоми...

1418 15:00 / 03.10.2024
Бутун ислом уммати учун муқаддас Рамазон ойи ва муборак Рамазон ҳайити муносабати билан Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев номига хорижий давоми...

1181 21:26 / 09.04.2024
БИР ҚУРЪОН УСТОЗИДАН АЙРИЛДИКАллоҳ таоло Қуръони Каримда .Ҳар бир жон ўлимни тотувчидир,, деб марҳамат қилган. У Зот яна .Ҳар бир уммат учун муддат бор. Бас, қачонки, давоми...

11717 12:17 / 22.07.2017
Айни кунларда ўзбекистонлик бир гуруҳ имомхатибларимиз Америка Қўшма Штатларида бўлиб ўтадиган Рамазон тадбирларида иштирок этиш учун ушбу мамлакатда бўлиб давоми...

2609 11:51 / 25.04.2022