1446 йил 20 жумадис сони | 2024 йил 22 декабрь, якшанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Рамазон-1438

Рамазонга кирган кишилар учун дарслар (16-дарс)

21:06 / 25.06.2017 3507 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Рамазоннинг охирги ўн кунлиги.Қадр кечаси.

Улуғ кунлар ниҳоялаб оз фурсат қолди. Бу Рамазоннинг охирги ўн кунлигидир. Бу улуғ ойнинг бошланиши ва ниҳояси ҳамдир.

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам бу ойнинг охирги ўн кунлигида бошқа кунларига қараганда кўпроқ ибодат қилардилар. Тунда бедор бўлардилар.

Оиша розияллоҳу анҳодан ривоят қилинади:«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам охирги ўн кунликда ибодат қилиб жидду жаҳд қилганлари каби бошқа бирор ойда ундай қилмасдилар» (Имом Муслим ривояти).

Оиша розияллоҳу анҳо айтадилар:«Агар охирги ўн кунлик кирса, Расул алайҳиссалом тунлар бедор бўлиб, аҳлларини уйғотардилар. Белни маҳкам ибодатга боғлар эдилар» (Имом Бухорий, Имом Муслим ривояти).

Эй биродарим, Набий алайҳиссаломга иқтидо қилиб ибодат қилишга ҳарис бўл. Бу кунларни, бу тунларни ўтказиб юборма, чунки уларда улуғ ажр бор. Қадр кечаси бедор бўл, тоат-ибодатга ижтиҳод қил. Ал‑Жаввод ва ал‑Карим бўлган Зотга тазарруъ ва дуоларни кўпайтир.

Аллоҳ таоло бу умматга муборак бир кечани кўп яхшиликлари, баракоти ва фазли билан неъмат қилиб берди. Бу ойда Қуръони Каримни нозил бўлиши Унинг баракотидандир. Бу кечада Аллоҳ таоло бир йиллик тақдирни ёзади:тирик ва ўликларни, азиз ва хорларни, қурғоқчилик ва ҳосилдорликни, бахтли ва бахтсизни...

Аллоҳ таоло айтади:«Албатта, Биз уни муборак кечада нозил қилдик. Албатта, Биз огоҳлантирувчи бўлдик. «Албатта, Биз огоҳлантирувчи бўлдик».Ўша(кеча)да ҳар бир ҳикматли иш ажратилур… Биз томонимиздан бўлган амр ўлароқ. Албатта, Биз расул юборувчи бўлдик… Роббинг томонидан раҳмат ўлароқ. Албатта, Унинг Ўзи ўта эшитувчидир, кўриб турувчидир»(Духон сураси, 3−6-оятлар).

«Албатта, Биз У(Қуръон)ни Қадр кечасида нозил қилдик.Қадр кечаси не эканини сенга нима билдирди?Қадр кечаси минг ойдан яхшироқдир.Унда фаришталар ва Руҳ Роббларининг изни билан барча ишлар учун тушадир.У то тонг отгунича салом бўлиб турадир» (Қадр сураси,1-5-оятлар).

 Қадр кечасининг фазилатлари:

Аллоҳ таоло икки дунёда башариятни бахт-саодати учун Қуръони Каримни нозил қилди.

Аллоҳ таоло Ўз қавли билан улуғлади:«Қадр кечаси не эканини сенга ким билдирди?» (Қадр сураси, 2-оят). Бу улуғлаб сўрашликдир.Бу кеча минг ойдан яхшидир, яъни саксон уч йилдан яхшидир.

Бу кечада фаришталарни тушади. Малоикалар яхшилик, барака ва раҳмат учун тушадилар.

Аллоҳни тоатида бўлган, азобидан, иқобидан саломат бўлган бандаларга кўплаб саломлар бўлади.

Аллоҳ таоло бу кечанинг фазлидан қиёматгача тиловат қилинадиган тўлиқ бир сурани, Қадр сурасини нозил қилди.

Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам айтадилар: «Ким Қадр кечасини иймон ва савоб умидида қоим бўлиб ўтказса, унинг ўтган гуноҳлари мағфират қилинур» (Имом Бухорий, Имом Муслим  ривояти).

Рамазоннинг бу муборак кечасида бедор бўлиш афзал кўрилади. Хоссатан, охирги ўн кунлигини тоқ кечаларида:йигирма биринчи, йигирма учинчи, йигирма бешинчи, йигирма еттинчи, йигирма тўққизинчи кунларида бедор бўлиш афзалдир.

Оиша розияллоҳу анҳодан ривоят қилинади:«Расулуллоҳ соллалоҳу алайҳи васаллам: «Қадр кечасини Рамазоннинг охирги ўннинг тоқ (кеча)ларидан изланглар»,дедилар»(Имом Бухорий ривояти).

Ибн Аббос розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:«Набий соллалоҳу алайҳи васаллам:«Қадр кечасини Рамазоннинг охирги ўн (кеча)сидан изланглар: тўққиз кеча қолганида, етти (кеча) қолганида, беш (кеча) қолганида»,дедилар» (Имом Бухорий ривояти).

Қадр кечаси охирги етти кунликда деб умид қилинади. Ибн Умар розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади. «Набий соллаллоҳу алайҳи васалламнинг саҳобаларидан баъзилари тушларида Қадр кечасининг охирги етти кечада эканини кўрдилар. Шунда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Тушингиз охирги етти кечага мувофиқ келаётганини кўрмоқдаман. Ким у кечани излайдиган бўлса, охирги етти кечадан изласин»,дедилар»(Имом Бухорий, Имом Муслим ривояти).Набий алайҳиссалом айтадилар: «Қадр кечаси йигирма еттинчи кечадир»,дедилар»(Имом Муслим, Имом Аҳмад).

Аллоҳ таоло бандаларини кўпроқ тоат-ибодатда бўлиши, бу кечани ва ундаги кўп савобларни қидириши учун ҳам уни яширди.

Эй биродарим!Бу кечаларда зикрни, дуони, хоссатан, Набий алайҳиссалом Оиша онамизга ўргатган дуони кўп айтинг: «Аллоҳим, Сен, албатта, авф этувчисан, авфни яхши кўрасан, мени авф эт» (Имом Термизий ривояти).

Эй биродарим, бу кеча дақиқаларида Аллоҳ таолога ибодатингни хушуъ ва хузуъ билан қилишга ҳарис бўл.

Аллоҳим! Сенга йўлиққунимизга қадар динингда собит қил. Амалларимизга ва вақтларимизга, ризқларимизга Ўзинг барака бер.


Ҳумайро тайёрлади.

Муаллиф
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Эътикоф деб рўзадорнинг эътикоф нияти билан жамоат масжидида қолишига айтилади.Эътикоф таъкидланган суннат бўлиб, Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам вафот давоми...

4295 17:50 / 19.06.2017
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам ўта саховатли, инфоқ қилувчи, олийжаноб, очиққўл ҳамда кўп садақа берувчи, хушфеъл, ёрдам сўраб келганларга ёрдамларию давоми...

5836 15:59 / 27.05.2017
Дуонинг шарт ва одоблари қуйидагилардир холис ният қалб уйғоқлиги Аллоҳ таолога ҳамду сано ва Пайғамбаримиз алайҳиссаломга салавоту салом билан бошлаш дуодан давоми...

6724 10:49 / 04.06.2017
Йил мобайнида биз Рамазон ойи кириб келишини интизорлик билан кутамиз, лекин у яқинлашгани сари, безовталигимиз шунчалик ортиб бораверади. Бир тарафдан ушбу давоми...

4380 20:49 / 05.06.2017