1446 йил 20 жумадис сони | 2024 йил 22 декабрь, якшанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Рамазон-1438

Рамазонга кирган кишилар учун дарслар (4-дарс)

14:39 / 05.06.2017 4047 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Исломга бизни ҳидоят қилган Аллоҳ таолога ҳамдлар бўлсин! Аллоҳ бизни тўғри  йўлга бошламаганида биз ҳидоят топмас эдик. Набий ва расулларнинг шарафлиси бўлган набиййимиз Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васалламга, уларнинг аҳли оилаларига ва саҳобаи киромларига салоту саломлар бўлсин.

“Лаа илаҳа иллалоҳ” калимаси тавҳид ва ихлос калимасидир. Бу калима – Ислом арконларининг биринчисидир, иймон шохчаларининг энг юқори шохчасидир. Бу мукаллаф одамнинг сўзида ва амалида аввалги ва охирги вожиб амалдир. Мукаллаф учун бундан улуғроқ сўз ва амал йўқдир.

Бу калиманинг маъноси: “Аллоҳдан ўзга сиғиниладиган ҳақ маъбуд йўқдир”. Шунинг учун Қурайш мушриклари бу калимани маъносини билиб Аллоҳ азза ва жалла улар ҳақида айтганидек дердилар: “У худоларни битта қилдими?! Албатта, бу ажабланарли нарса!” (Сод сураси, 5-оят). Ваҳоланки улар Аллоҳ азза ва жалла яратувчи ва ризқ берувчи эканини билардилар. “Агар улардан: “ Осмонлару ерни ким яратди?” – деб сўрасанг, албатта: “Аллоҳ!” – дерлар (Зумар сураси, 38-оят).

Кимки бу калимани маъносини тушуниб айтса, бу калима тақозо қилган амалларни қилса, ширк амални қилмаса, қиладиган амалларида Уни яккаю ёлғиз деб эътиқодда бўлса, у ҳақиқий мусулмондир. Эътиқодсиз амал қилган киши эса мунофиқдир. Амалида буни хилофини қилса, бу амал ширкдир. Уни қилувчиси мушрикдир,  фақат тилида айтса, у кофирдир.

“Лаа илаҳа иллалоҳ” калимаси буюк калимадир. У – энг мустаҳкам боғич, тақво калимаси, ихлос калимасидир. Осмону ер у билан қоим бўлди. Фарз ва суннат у билан комил бўлди. Уни сабабидан қиличлар яланғочланди. Кимки уни айтиб, унга сидқидилдан, ихлос ва муҳаббат билан амал қилса, Аллоҳ уни амалига кўра жаннатга киритади. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам айтадилар: “Кимки Аллоҳдан ўзга илоҳ йўқ, У шериги йўқ ёлғиздир ва Муҳаммад Унинг бандаси ва элчиси, Исо Аллоҳнинг бандаси ва элчиси, Марямга келган калима ва руҳ Аллоҳдандир, жаннат ҳақдир, дўзах ҳақдир деб гувоҳлик берса, Аллоҳ уни амалига кўра жаннатга киргизади” (Бухорий ва Муслим ривояти).

Уламолар раҳимаҳуллоҳлар “Лаа илаҳа иллаллоҳ” калимасининг еттита шартини айтганлар. Уларсиз бу калима тўғри бўлмайди. Улар қуйидагилар:

  • Илм. Илмдан мурод, қилинган маъно амалда лозим бўладиган нафий ва исботдир. Агар банда: “Албатта Аллоҳ азза ва жалла ягона маъбуд, Уни шериги йўқ, Ундан бошқага бўлган ибодат ботил”, деб билиб бунга амал қилса, у олим (билувчи)дир.
  • Илмнинг зидди – жоҳилликдир. Ибодатда Аллоҳни ёлғизлашлик вожиблигини билмайди. Аллоҳ билан бирга Аллоҳдан бошқасига ҳам ибодатни жоиз деб билади. Аллоҳ таоло айтади: “Бас, билгин: Аллоҳдан ўзга ибодатга сазовор зот йўқ” (Муҳаммад сураси, 19-оят).
  • 2. Яқийн (қаттиқ ишонч). Бу – шаҳодатни бирор шубҳа қилмай, қалби хотиржам бўладиган ҳолатда қаттиқ ишонч билан айтишдир. Аллоҳ таолонинг илоҳий гапларини тўғри деб Ундан бошқа илоҳларни ботил деб, эътиқод қилади. Ибодат турларидан бирортасини Аллоҳдан бошқасига қилишлик жоиз бўлмайди. Шаҳодатида шубҳа бўлса ёки Аллоҳдан бошқага ибодатни ботил қилиш вақтида айтади: Аллоҳнинг ягоналигига ишонаман, аммо Аллоҳдан бошқа илоҳларни ботил қилишда (йўқ деб билишда) иккиланаман. Аллоҳ таоло мўминларга айтади: “Ва улар сенга ва сендан олдин нозил қилинган нарсага иймон келтирарлар ва охиратга аниқ ишонарлар” (Бақара сураси, 5-оят).
  • Аллоҳ таоло бу сўзлари билан мўминларни мақтади: “Албатта, ҳақиқий мўминлар Аллоҳга ва Унинг Расулига иймон келтирган, сўнгра шубҳа қилмаган” (Ҳужурот сураси, 15-оят).
  • “Саҳиҳ Муслим”да Абу Ҳурайрадан ривоят қилинган ҳадисда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам айтадилар: “Аллоҳдан ўзга илоҳ йўқлигига ва мен Аллоҳнинг расули эканлигимга иймон келтираман. Бу иккисига шубҳа қилмай Аллоҳга йўлиққан бандани Аллоҳ жаннатга киргазади” (Имом Муслим ривояти). 
  • Набий алайҳиссалом яна Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳуга айтадилар: "Бу деворни ортига қалбида ишонч билан келган, Аллоҳдан ўзга илоҳ йўқ”, деб гувоҳлик берган кишига жаннат башоратини бер” (Имом Муслим ривояти). 
  • 3. Қабул. Қабул, яъни бу калима тақозо қилган ҳар бир нарсани тилида ва қалбида қабул қилиб тасдиқлайди. Аллоҳ ва Расулидан келган барча нарсаларга иймон келтиради, улардан бирортасини рад этмайди. Матнларга бузуқ таъвил ва Аллоҳ қайтарган таҳриф билан яқинлашмайди. Қабулнинг зидди (рад) қайтаришдир. Бунда шаҳодат маъносини билган киши уни далиллари билан ишонади, аммо кибр, ҳасад қилиб уларни рад этади. Бу Аллоҳ таоло огоҳлантирганидек яҳуд ва насоролардаги олимлардан бўлади:
  • Китоб берилганлар уни худди болаларини танигандек танирлар. Ва, албатта, улардан бир гуруҳлари билиб туриб ҳақни беркитарлар (Бақара сураси, 146-оят).
  • Қабул қилмай рад этишга шариатнинг баъзи аҳкомларини рад этиш ҳам киради. Масалан, ўғрига ёки зинокорга бериладиган ҳад (жазо) ёки кўпхотинлик ва шу каби ҳукмларни рад этиш ҳам қабул қилмасликка киради.
  • 4. Тарк қилмасдан бўйсуниш. Бунда ихлос унга далолат қилган амалларга эргашади. Кошки қабул билан инқиёд (бўйсуниш)нинг орасида фарқ бўлса?!
  • Қабул – бу сўзлардаги тўғри қабул қилишдир.
  • Инқиёд – эса амаллардаги бўйсунишлик, тасдиқлашликдир. Иккисига ҳам эргашишлик лозимдир. Бу Аллоҳнинг ҳукмларини ҳар бирига бўйсуниб ҳеч бирини рад этмасликдир. Аллоҳ таоло айтади: “Сизга азоб келишидан олдин Роббингизга қайтинг ва Унга таслим бўлинг” (Зумар сураси, 54-оят).
  • Инқиёдни Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам ҳам айтганлар: “Унга рози бўлиш, орқага қайтмасдан, қўшмасдан ёки камайтирмасдан амал қилишдир”. Аллоҳ таоло айтади: “Йўқ, Роббингга қасамки, сени ўз ораларида чиққан келишмовчиликларга ҳакам қилмагунларича, кейин чиқарган ҳукмингга дилларида танглик топмасдан, бутунлай таслим бўлмагунларича, зинҳор мўмин бўла олмаслар!” (Нисо сураси, 65-оят).
  • Агар бир киши “Лаа илаҳа иллаллоҳ” калимасининг  маъносини билса ва унга ишониб қабул этса, лекин бошқаларга итоат қилиб таслим бўлса, у манфаат бермас.

5. Содиқлик. Бу Аллоҳ билан биргаликдаги содиқликдир. Бу содиқлик иймонда, ақидада бўлади. Қачон бандада бу содиқлик бўлса, у Аллоҳнинг китоби ва Расулини суннатига содиқ бўлади. Содиқлик (тўғрилик) сўзларнинг асосидир. Расулини сўзини тасдиқлаш, бутун кучини Аллоҳнинг тоатига бағишлаш, Унинг чегараларини сақлаш содиқликдандир.

  • Аллоҳ таоло айтади: “Эй, иймон келтирганлар, Аллоҳга тақво қилинглар ва содиқлар ила бирга бўлинглар” (Тавба сураси, 119-оят).
  • Набий алайҳиссаломдан ворид бўлган ҳадисда содиқликнинг шарти бордир:
  •  “Кимки “Ла илаҳа иллаллоҳ” калимасини сидқидилдан айтса, жаннатга киради” (“Муснад”да Имом Аҳмад ривоят қилган).
  • Сидқнинг  (ростнинг) зидди ёлғондир. Агар банда иймонида ёлғончи бўлса, у мўмин бўлмай мунофиқ саналади. Агар у шаҳодатни тилида айтса, унинг ҳоли куфрини зоҳир қиладиган кофирдан ҳам қаттиқ бўлади. Чунки у шаҳодатни тилида айтиб, қалбида далилларини қабул қилмайди. Бунақа шаҳодатдан натижа чиқмайди, балки мунофиқлар сафига кириб қолади. Аллоҳ таоло айтади: “Ва одамлардан, Аллоҳга ва охират кунига иймон келтирдик, дейдиганлари бор. Ҳолбуки, улар мўмин эмаслар” (Бақара сураси, 8-оят).
  • Шаҳодатни тўғрилигини йўқотадиган нарса Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам олиб келган нарсаларни ёки уларнинг баъзисини ёлғонга чиқаришдир. Чунки Аллоҳ таоло бизни тоат қилишга ва тасдиқ қилишга буюрди. Аллоҳ таоло айтади: “Аллоҳга итоат қилинг ва Расулига итоат қилинг” (Нисо сураси, 59-оят)
  • 6. Ихлос. 
  • Ихлос – банда амалини барча ширк турларидан тўғри ният билан поклашидир. Бунда банда барча сўз ва амалларини  Аллоҳнинг юзи ва Унинг розилиги учун холис қилади. Сўз ва амалида риё, сумъа, фойда кўриш, шахсий ғараз, яширин ёки ошкора шаҳват бўлмайди.
  • Аллоҳ таоло айтади: “Огоҳ бўлингким, холис дин Аллоҳникидир” (Зумар сураси, 3-оят).
  • “Ҳолбуки улар фақат Аллоҳгагина ибодат қилишга, Унинг динигагина ихлос қилишга буюрилган эдилар” (Баййина сураси, 5-оят).
  • Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади. Расулуллоҳ  соллаллоҳу алайҳи васаллам айтадилар: “Қиёмат куни инсонлар ичида шафоатимдан энг бахтлиси “Лаа илаҳа иллалоҳ”ни қалбида ихлос билан айтган кишидир” (“Илм” китобида Имом Бухорий ривоят қилган). 
  • Утбандан айтилган саҳиҳ ҳадисда айтилади:
  • “Албатта Аллоҳ таоло Аллоҳ розилигини истаб “Лаа илаҳа иллалоҳ”ни айтган кишига дўзахни ҳаром қилди” (Имом Бухорий ва Имом Муслим ривояти).
  • Ширк аҳлининг амалини ҳабата қилиб Аллоҳ таоло айтади: “Албатта, Аллоҳ Ўзига ширк келтирилишини кечирмас. Ундан бошқа гуноҳни, кимни ҳоҳласа кечирадир. Ким Аллоҳга ширк келтирса, шубҳасиз, катта гуноҳни тўқибдир” (Нисо сураси, 48-оят).
  • 7. Муҳаббат, яъни бу калимага бўлган муҳаббат. Бу калимага бўлган муҳаббати Аллоҳни ва Расулини яхши кўришига далолат қилади. Аллоҳ ва Расулига бўлган муҳаббатини бошқа барча муҳаббатдан муқаддам қўяди. Яхши кўргани бўлган Зотнинг шартларини бажаради. Банда Аллоҳни улуғлаб, қўрқув ва умид билан яхши кўради. Аллоҳ яхши кўрган маконни: Маккаи Мукаррамани, Мадинаи Мунавварани, масжидларни яхши кўради
  • Аллоҳ таоло яхши кўрган замонни: Рамазонни, зулҳижжанинг ўн кунини яхши кўради.
  • Шахслардан: анбиёларни, расулларни, малоикаларни, сиддиқларни, шаҳидларни, солиҳларни яхши кўради.
  • Амаллардан: намозни, закотни, рўзани, ҳажни яхши кўради.
  • Сўзлардан: зикрни, Қуръон тиловатини яхши кўради. Нафси яхши кўрган, рағбат қилган нарсани Аллоҳнинг маҳбубларига беришлик ҳам муҳаббатдандир. Чунки дўзах нафс яхши кўрган нарсалар билан ўралган, жаҳаннам нафс ёмон кўрган нарсалар билан ўралгандир.
  • Аллоҳ ёмон кўрганларни ёмон кўриш ҳам муҳаббатдандир. Кофирларни, куфрни, фосиқликни ва гуноҳни  ёмон кўриш каби.
  • Аллоҳ таоло айтади: “Эй, иймон келтирганлар! Сизлардан ким динидан қайтса, Аллоҳ албатта Ўзи севадиган ва улар ҳам Аллоҳни севадиган қавмни келтирур. Улар мўминларга хокисор, кофирларга қаттиққўл, Аллоҳнинг йўлида жиҳод қилурлар ва маломатчининг маломатидан қўрқмаслар” (Моида сураси, 54-оят).
  • “Аллоҳга ва охират кунига иймон келтирган қавмнинг Аллоҳ ва Унинг Расулига душманлик қилувчиларга дўстлик қилганларини топмассан. Ҳатто у душманлар ўз оталари, болалари, ака-укалари ёки қариндошлари бўлса ҳам” (Мужодала сураси, 22-оят).
  • Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам айтадилар: “Уч нарса кимда бўлса, иймон ҳаловатини топади: Аллоҳ ва Унинг Расули унга бошқа барчадан суюкли бўлиши...” (Имом Бухорий ва Имом Муслим ривояти).
  • Муҳаббатниниг зидди бу калимани кариҳ кўришдир. Бу кишини Аллоҳ билан бирга бошқани ҳам яхши кўришига далолат қилади.
  • Аллоҳ таоло айтади: “Бу, уларнинг Аллоҳ нозил қилган нарсани хуш кўрмаганлари сабабидандир. Бас, У зот амалларини ботил қилди” (Муҳаммад сураси, 9-оят).
  • “Одамлар ичида Аллоҳдан ўзга тенгдошларни тутадиганлар ва уларни Аллоҳни севгандек севадиганлар бор. Иймон келтирганларнинг Аллоҳга муҳаббатлари қаттиқдир. Зулм қилганлар азобни кўрган чоғларида, албатта, барча қувват Аллоҳга хослиги ва албатта, Аллоҳнинг азоби шиддатли эканини билсалар эди!” (Бақара сураси, 165-оят).
  • Бу оятда Аллоҳ таолони яхши кўрувчилар очиқ баён қилиб берилмоқда. Улар Аллоҳ билан баробар бошқасига ҳам муҳаббат қўйдилар. Аллоҳ уларни зулмидан олийдир. Бу ердаги зулм ширк маъносидадир. Бунга далил Аллоҳнинг қавли: “Ва улар дўзахдан чиқувчи эмаслар” (Бақара сураси, 167-оят).
  • Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга ғазаб ҳам муҳаббатни кетказади. Аллоҳнинг душманлари Расулнинг рисолатига душманлик қилганлари ҳамда Аллоҳнинг валийлари мўминларга душманлик қилиб ғазаб қилганлари каби.
  • Муҳаббатни гуноҳ ва маъсиятлар камол топтирмайди.
  • Аллоҳим, ширк ва нифоқдан қалбларимизни пок қил. Амалларимизни карамли юзинг учун холис қил. Дунёдаги охирги сўзимизни “Лаа илаҳа иллалоҳ” қил.
  • Аллоҳим, бизларни ва иймонда биздан олдин бўлганларни мағфират эт. Иймон келтирганларни қалбларига ғиллу ғашлик солма. Пайғамбаримиз Муҳаммад алайҳиссаломга ва жамики асҳобларига салоту саломлар бўлсин.
  • Ҳумайро 

тайёрлади.

Муаллиф
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Эътикоф деб рўзадорнинг эътикоф нияти билан жамоат масжидида қолишига айтилади.Эътикоф таъкидланган суннат бўлиб, Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам вафот давоми...

4294 17:50 / 19.06.2017
Бошимизга соябон бўлиб кириб келган моҳи Рамазон арафасида ушбу ойга оид билимларимизни янгилаб олишимиз, бу буюк ибодатга яхшилаб тайёргарлик кўришимиз лозим. давоми...

3635 16:05 / 27.05.2017
Ислом динида мусулмонлар бирбирига душманлик, хафагарчилик ва қўполлик қилишлари қораланади. Айниқса бугунги кунимизда биз жуда эътиборли бўлмоғимиз керак. давоми...

3421 19:17 / 08.06.2017
Арабча .эътикоф, сўзи .лозим тутиш, туриб қолиш, маъноларини билдиради. Эътикоф ndash банданинг Аллоҳ таолога қурбат ҳосил қилиш ва ибодат нияти билан масжидда давоми...

4591 17:25 / 16.06.2017