1446 йил 20 жумадул аввал | 2024 йил 22 ноябрь, жума
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Закот

Закотга тегишли масалалар

05:00 / 16.01.2017 11179 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

“Закот” сўзи луғатда “поклик” ва “ўсиш” маъноларини билдиради.

Закот берган кишининг моли покланади. Закот бермаган кишининг моли эса ичида закотга ҳақдорларнинг моли ҳам аралашган мол сифатида нопок бўлиб туради. Қачон закотини берса покланади, бўлмаса, йўқ.

Закоти берилган молга барака киради, у шунингдек, кўпайиб ўсади. Шунда ўсиш маъносини ўзида акс эттирган бўлади.

Шаръий истилоҳда:

تَمْلِيكُ الْمَالِ مِنْ فَقِيرٍ مُسْلِمٍ غَيْرِ هَاشِمِيٍّ ، وَلَا مَوْلَاهُ بِشَرْطِ قَطْعِ الْمَنْفَعَةِ عَنْ الْمُمَلِّكِ مِنْ كُلِّ وَجْهٍ لِلَّهِتَعَالَى.

“Закот – ҳошимий ҳам, унинг озод қилган қули ҳам бўлмаган фақир мусулмонга Аллоҳнинг розилиги учун, мулк қилиб берувчига ҳеч қандай манфаат эвазисиз шариатда тайин қилинганидек мулк қилиб беришдир” (Фатвои ҳиндия).

Савол: Закот қайси оят ва ҳадисга кўра собит бўлган.

Жавоб:

وَأَقِيمُوا الصَّلَاةَ وَآتُوا الزَّكَاةَ وَأَطِيعُوا الرَّسُولَ لَعَلَّكُمْ تُرْحَمُونَ.

Аллоҳ таоло:

“Ва намозни қоим қилинглар ва закотни беринглар ва Расулга итоат қилинглар, шоядки, раҳм қилинсангиз”, деган (Нур, 56).

Савол: Закотнинг рукни нима?

Жавоб: Закотнинг рукни тамлийкдир, яъни Қуръон ва ҳадисда кўрсатилган хос кишиларга закотни мулк қилиб беришдир (Умдатул фиқҳ).

Савол: Закотнинг фарз бўлиш шартлари нечта?

Жавоб: Закотни фарз бўлиши учун ўнта шарт бўлиб, баъзилари закот бергувчига ва баъзилари бериладиган закотга тегишлидир.

Закот берувчига тегишли бўлган шартлар қуйидагилардир:

1. Ҳур бўлиши;

2. Мусулмон бўлиши – мусулмон бўлмаган кишига закот фарз эмас;

3. Оқил бўлиши – мажнунларга закот фарз эмас;

4. Балоғатга етган бўлиши – балоғатга етмаган боланинг молидан закот берилмайди. Гарчи унинг бойлиги нисобга етса ҳам;

5. Нисоб миқдорича молга эга бўлиши – нисобга етмаган моллардан закот берилмайди;

6. Нисоб молига тўлалигича молик бўлиши. Шунинг учун аёл кишига маҳр тайин қилинсаю, ҳали маҳр қўлига етиб бормаган бўлса, унга закот лозим бўлмайди. Шунингдек, қарздор қўлида моли бўлгани билан қарзи туфайли ундаги маблағ ўзгаларнинг мулки ҳисобланади;

Бериладиган закотга тегишли шартлар:

1. Мол нисобга етган бўлиши;

2. Аслий ҳожат ва қарздан ҳоли бўлиши;

3. Ҳақиқатан ёки ҳукманъ ўсиб турувчи мол бўлиши. Ҳақиқатдан ўсиб турувчи молга тижорат моллари, ҳукманъ ўсиб турувчи молга эса, тилло, кумуш ва қоғоз пуллар киради;

4. Нисобга етганлигига бир йил тўлган бўлиши – нисобга етганига бир йил бўлмаган моллардан закот берилмайди;

Баъзилар ўн биринчи шартни зикр қилишиб, закот фарз эканлигини билган бўлиши деганлар. Мусулмонлар орасида истиқомат қилувчи киши закотни фарз эканлигини билмаслиги узур эмас. Агар бундай киши бир неча йил давомида закотга етадиган маблағга эга бўлиб, закотини бермаган бўлса, ўтган йилларга ҳам закот беради. Мусулмонлар орасида истиқомат қилмайдиган киши закотга етадиган маблағи бўлиб, закот фарзлигини билмай бир неча йил орадан ўтиб, закот фарз эканлигини билса, ўтган йиллар учун закот бермайди. Тундра каби жойларда истиқомат қилувчи кишилар шулар жумласидандир (Умдатул фиқҳ).

Савол: Закот аҳкомларини ўрганиш қачон фарз бўлади?

Жавоб: Шарита томонидан белгиланган нисобга маблағ етганда закот илмини амалий жиҳатдан ўрганиш фарз бўлади. Лекин, ақидада закотни фарз эканлигига иқрор бўлиш барчага бирдай фарздир (Имдодул фатаво).

Савол: Мадинага ҳижрат қилишдан аввал закот берилганми?

Жавоб: Мадинага ҳижрат қилингунича садақа, закот берилган, яъни садақа ва закот беришга амр мавжуд бўлган. Лекин, Мадинага ҳижрат қилингандан кейин нисоб миқдори ва закот миқдори тайин қилинган (Маъорифул Қуръон).

Савол: Закот нисоби неча ҳил бўлади?

Жавоб: Закотнинг нисоби икки ҳил бўлади.

1. Закот бериш вожиб бўлиши учун нисоб;

2. Закот олмаслик учун белгиланадиган нисоб.

Биринчи нисобни белгилашда ҳожати аслийдан ташқари номий (ўсиб турувчи) молларни ҳисобланади. Масалан: тилло, кумуш, нақд пуллар, тижорат моллари ва закоти берилиши шариатда белгиланган чорва ҳайвонлари.

Иккинчи нисобни белгилашда эса, ҳам номий ҳам номий бўлмаган молларни ҳисоб қилинади. Ўсиб турувчилари юқоридагилардан маълум. Номий бўлмаганлари эса, тижорат мақсадида бўлмай ўғиллар учун сотиб олинган қуруқ ерлар, (ўзи ўтирган уйининг ёнидаги ҳоналардан ташқари) ижарага берилмай бўш турган уйлар, ўғил-қизга бериш мақсадида олиб қўйилиб, уларга мулк қилиб берилмаган сеп-сидириғлар, (агар уларга мулк қилиб берилган бўлса, олган ўғил қизларнинг нисобига ҳисоб қилинади), ҳеч вақт истеъмол қилинмайдиган сувенир ва идишлар, телевизор ҳам ҳожати аслийдан ташқари мол саналади. Бу нарсалар гарчи закот беришда ҳисобга олинмасада, закот олишда ҳисобга олинади. Кимнинг ҳожати аслийсидан ташқари юқорида зикр қилинган нарсалари бор бўлиб, закот нисобига етса, ундай кишиларга закот олиш жоиз эмас. Лекин, зиммасига қурбонлик қилиш ҳамда фитр садақасини бериш вожиб бўлади. Биринчи нисобни билиш закот берувчилар чун зарур. Иккинчи нисобни билиш эса, ҳам берувчи (ўз ўрнига бериши учун) ҳам олувчи учун зарурдир. Чунки бу нисобга ҳам кўп ҳукмлар тартиб топади. Масалан, Садақаи фитр бериш, қурбонлик қилиш вожиб бўлади. Садақа олмаслик (ҳадя бўлса жоиз), назр қилинган гўштни емаслик, назр қилинган нарсаларни олмаслик керак бўлади (Умдатул фиқҳ).

Савол: Зимор моли деб нимага айтилади?

Жавоб: Зимор – пули бору лекин қўлида бўлмаган молларни зимор мол дейилади. Қарз бундан мустасно. Зиморга қуйидагилар киради:

- бир киши бошқа бировнинг молини зўровонлик билан тортиб олган ва тортиб олганлигига ҳам гувоҳ йўқ;

- Зулм билан олиниб, кейинчалик қайтариб берилган мол[1];

- Йўқолиб кейинчалик топилган мол;

- Дарё ва денгизларга тушиб кетиб кейинчалик чиқариб олинган мол;

- бир жойга кўмилиб, қаерга кўмилганини эсдан чиқариб қўйилган мол. Уламолар ҳовлисига кўмилган мол билан ҳовлисидан ташқарига кўмилган молни ҳукмини ажратганлар. Биринчисида закот вожиб, иккинчисида вожиб эмас деганлар (Умдатул фиқҳ).

Савол: Баъзи болаларда ўн бир, ўн икки ёшга кирсалар ҳам ҳали тушда булғаниш, қизларда эса, ҳайз кўриш каби балоғат аломатлари топилмайди. Бундай болалар нисобга қодир бўлсалар, закот уларга вожиб бўладими?

Жавоб: Закот балоғатга етганларга вожиб бўлиб, балоғатга етишликнинг аломати машҳур ва маълум. Масалан, ўғил болаларда тушда булғаниш, қизларда эса, ҳайз кўришдир. Агар ўғил бола ёки қиз бола ўн беш ёшга етсаю, балоғатга етганлиги аломати бўлмаса, ўн беш ёшга тўлиши билан балоғатга етди деб ҳукм қилинади ва уларга закот вожиб бўлади.

بُلُوغُ الْغُلَامِ بِالِاحْتِلَامِ وَالْإِحْبَالِ وَالْإِنْزَالِ وَالْأَصْلُ هُوَ الْإِنْزَالُ وَالْجَارِيَةِ بِالِاحْتِلَامِ وَالْحَيْضِ وَالْحَبَلِ.

Ўғил бола тушида булғаниш, яқинлик қилиб ҳомиладор қилиш ва манъий тўкилиши билан балоғатга етади. Аслида балоғатга етиш манъийни тўкилишидир. Қиз болаларда эса, тушида булғаниш, ҳайз кўриш ва ҳомиладор бўлиш билан бўлади” (Раддул муҳтор).

فَإِنْ لَمْ يُوجَدْ فِيهِمَا شَيْءٌ فَحَتَّى يَتِمَّ لِكُلٍّ مِنْهُمَا خَمْسَ عَشْرَةَ سَنَةً بِهِ يُفْتَى.

Агар иккисида бу аломатлардан бирортаси топилмаса, ўн беш ёшга тўлишлари билан балоғатга етган ҳисобланадилар. Фатво шунгадир” (Раддул муҳтор).

Савол: Қиз болаларга олиб берилган тилло тақинчоқларнинг закоти кимга вожиб бўлади?

Жавоб: Агар қиз болаларга тақинчоқ олиб берувчи шахс тақинчоқларни вақтинча тақиб турасан демай уларга мулк қилиб берса, балоғатга етиб нисоб соҳиби бўлгунича уларга закот вожиб бўлмайди. Агар мулк қилиб бермаган бўлса, закоти бергуви зиммасига вожиб бўлади агар нисоб эгаси бўлса (Умдатул фиқҳ).

Савол: Етим боланинг молидан закот вожиб бўладими?

Жавоб: Балоғатга етмаган етим бола нисобга эга бўлса, унинг молидан закот вожиб бўлмайди. Лекин, фитр садақаси вожиб бўлади. Ундан ташқари унинг молидан садақа қилиш жоиз эмас (Умдатул фиқҳ).

Савол: Қайси нарсаларда закот вожиб бўлади?

Жавоб: Закот қуйидаги нарсаларда вожиб бўлади:

1. Тилло, кумуш, қоғоз пуллар, тангалар;

2. Тижорат моллари, яъни олди-сотти қилинадиган қандай нарса бўлмасин;

3. Чорва моллари – туя, мол, қўтос, қўй, эчки, от;

4. Деҳқончилик маҳсулотлари, яъни қайси турдаги деҳқончилик маҳсулотлари бўлмасин.

Савол: Тиллонинг нисоби қанча?

Жавоб: Тиллодан йигирма динор, кумушдан икки юз дирҳамдир. Йигирма динор тилло 85 грамга, икки юз дирҳам кумуш беш юз тўқсон беш граммга тўғри келади (Кифоя).

Савол:: Аёлнинг тақинчоқлари нисобга етадиган бўлсаю закотини тўлашга маблағи бўлмаса, нима қилади?

Жавоб: Мулк кимники бўлса, закот ҳам унинг зиммасига бўлади. Аёл киши тақинчоқларидан закот миқдоричасини сотиб, закотини беради. Агар аёл эридан мени закотларимни тўлаб беринг деб илтимос қилса ва эр адо қилса, хотиннинг зиммасидан закот адо бўлади (Опке масаил унка ҳал).

Савол: Оилавий жамғармаси ўртада бўлган ака-укалар қай тарзда закот берадилар?

Жавоб: Агар ўртада тўпланган маблағ ака-укаларга тақсим қилинса, ҳар бирига нисоб миқдорича маблағ тегса, уларнинг ҳар бирига закот вожиб бўлади. Мавжуд маблағнинг икки ярим фоизини закот қилиб берадилар.

الزَّكَاةُ وَاجِبَةٌ عَلَى الْحُرِّ الْعَاقِلِ الْبَالِغِ الْمُسْلِمِ إذَا مَلَكَ نِصَابًا مِلْكًا تَامًّا وَحَالَ عَلَيْهِ الْحَوْل.

Закот ҳур, оқил, болиғ мусулмон зиммасига вожиб бўлади. Агар нисобга тўлиқ эга бўлиб, бир йил айланган бўлса” (Ҳидоя).

Савол Ака-ука биргаликда тижорат қилсалар закотларини қай тарзда адо қиладилар?

Жавоб: Аввало шуни билиб олиш керакки, кимнинг моли қанча эканлиги маълум бўлиши керак. Ака-укаларнинг тижоратдаги ўринлари ҳам маълум бўлиши керак. Масалан, ака-ука тижоратда бир-бирига мулки ва фойдаси тайин бўлган шерикми ёки мулк бирига тегишли бўлиб, бошқаси унга ишчими? Чунки, закот ҳар бир кишининг ўз молидан адо қилиниши шартдир. Шу нарсалар маълум бўлганидан кейин кимнинг моли нисобга етса, ўша кишининг зиммасига закот бериш вожиб бўлади (Опке масаил унка ҳал).

Савол: Эр-хотин биргаликда тижорат қилсалар закотларини қандай адо қиладилар?

Жавоб: Аввало эр-хотиннинг мулки аниқ тайин қилинган бўлиши лозим. Чунки, икковларидан бирлари вафот этса, тақсим қилинадиган мерос тайин бўлишлиги шарт. Агар ажратиб тайин қилиб олмаган бўлсалар, у ўртадаги молни икки томонга тақсимланганда ҳар бирига нисоб миқдорича мол тегса, икковларига ҳам закот лозим бўлади. Агар тақсим қилинса, иккалаларига теккан улуш белгиланган закот нисобига етмаса, у ҳолда закот бермайдилар (Опке масаил унка ҳал).

Савол: Бир аёлнинг нисобга етадиган тилло тақинчоқлари бўла туриб, бир неча йил уларнинг закотини бермаган бўлса, аёл бундай ҳолатда қандай иш тутса тўғри бўлади?

Жавоб: Нисобга етган йилдан бошлаб тақинчоқларининг закотини йилма-йил то тақинчоқлар нисобга етмай қолгунича ҳисоблаб улардан закот чиқаради. Масалан, бир аёл беш йил аввал нисобга етадиган тақинчоқларга эга эди. Беш йил ўтгач уларга закот бериш кераклигини билди. Энди бу аёл биринчи йил учун тақинчоқларнинг икки ярим фоизини закотга чиқаради. Биринчи йил закотини адо қилгандан кейин тақинчоқлар яна нисобга етган ҳолатда қолса, иккинчи йил учун закот чиқаради. Бундан кейин яна нисобга етса, учинчи йил учун чиқаради. Шу тариқа тақинчоқлар нисобга етмай қолгунича ўтган йиллар учун йилма-йил закот бериб боради. Закотга етмай қолган йилдан бошлаб закот бермайди. Агар аёлни тақинчоқларидан ташқари ҳожати аслисидан ортиқча маблағи бўлса, закотни чиқаришда уларни тақинчоқларга қўшиб ҳисоблаш лозим.

وَإِذَا لَمْ يُؤَدِّ إلَى آخِرِ عُمْرِهِ يَتَضَيَّقُ عَلَيْهِ الْوُجُوبُ، حَتَّى لَوْ لَمْ يُؤَدِّ حَتَّى مَاتَ يَأْثَمُ.

Умрининг охиригача (закотни) адо қилмаса, адо қилиш танглашиб бораверади (яъни қийинлашиб бораверади). Ва агар то вафот этгунича (закотни) адо қилмаса, гуноҳкор бўлади” (Раддул муҳтор).

أن الحلي إذا كان في ملك الرجل تجب فيه الزكاة فكذلك إذا كان في ملك المرأة كالدراهم والدنانير وأيضا لا يختلف حكم الرجل والمرأة فيما يلزمهما من الزكاة

Тақинчоқ эркак мулкида бўлса, ундан закот чиқариш лозим. Шунингдек, аёлнинг мулкида бўлса ҳам дирҳам, динор каби ундан закот чиқариш лозим бўлади. Яна эр ва аёлнинг ҳукми закотдан ҳар иккиси зиммасига лозим бўлган нарсанинг ҳукмида фарқланмайди” (Аҳкомул жассос).

Савол: Бир киши закотни фарзлигидан бир неча йилдан кейин хабардор бўлса ва ўтган йилларда қанча маблағи борлигини эслай олмаса қандай қилиб закотини адо қилади?

Жавоб: Тахминан гумони нима тўхтамга келса, ўшандан закот ажратади (Опке масаил унка ҳал).

Савол: Бир кишининг нисобга етадиган маблағи бўлиш билан бир қаторда қарзи ҳам бўлса, нима қилади?

Жавоб:

فَلَا زَكَاةَ عَلَى مُكَاتَبٍ وَمَدْيُونٍ لِلْعَبْدِ بِقَدْرِ دَيْنِهِ فَيُزَكِّي الزَّائِد إنْ بَلَغَ نِصَابًا.

Китобат қилинган қул ва бандадан қарздорга қарзини миқдорича молидан закот вожиб бўлмайди. Қарзидан ортган моли нисобга етса, ундан закот чиқаради” (Раддул муҳтор).

Қарзлар икки қисмга бўлинади: Аллоҳ таоло томонидан талаб қилинган қарзлар, Бандалар томонидан талаб қилинадиган қарзлар.

Бир киши бирор нарсани назр қилиши, каффорот, садақаи фитр, таматтуъ ҳаж қилгувчининг қурбонликлари, қурбон ҳайитининг қурбонлиги каби зиммасида қарз бор инсонларнинг закот нисобига етадиган маблағи бўлса, закотларини адо қиладилар. Чунки, бу қарзлар бандалар томонидан талаб қилинмайди.

Бировдан олинган қарз, мол сотиб олиб эвазига берилиши керак бўлган маблағ, бирор нарсага етказилган нуқсоннинг жаримаси, бирор кишининг бирор аъзосига етказилган жароҳатнинг тавони, адо қилинмаган нақд маҳр, берилмаган келишилган нафақа, бировнинг қарзига кафил бўлиш билан қарздорга айланиш, адо қилинмаган закот кабилар бандалар томонидан талаб қилинадиган қарз бўлганлиги учун нисоб миқдоридан чиқариб юборилади, яъни мавжуд маблағдан аввал ушбулар адо қилинади ва қолган маблағ нисобга етса, ундан закот берилади (Умдатул фиқҳ).

Шу ўринда бир нуқтага эътибор қаратиш лозим. Агар бир инсонга закот бериш вожиб бўлганидан кейин закотини адо қилмай кечиктирган бўлса ва кейин юқоридаги қарзлардан бирортасига дуч келса, аввал закотининг қарзини адо қилади, кейин қолган қарзларини беради. Чунки, закот вожиб бўлгандан кейин бу қарзларга дучор бўлиш закотни соқит қилмайди. Аксинча бўлса, закотни соқит қилади (Умдатул фиқҳ).

Савол: Қарзга берилган маблағларнинг закоти кимга вожиб бўлади?

Жавоб: Усулий қоида шуки, берилган қарзнинг закоти қарз берувчи зиммасига лозим бўлади. Қарз олувчига эмас.

اعْلَمْ أَنَّ الدُّيُونَ عِنْدَ الْإِمَامِ ثَلَاثَةٌ : قَوِيٌّ، وَمُتَوَسِّطٌ، وَضَعِيفٌ ؛ فَتَجِبُ زَكَاتُهَا إذَا تَمَّ نِصَابًا وَحَالَ الْحَوْلُ، لَكِنْ لَا فَوْرًا بَلْ عِنْدَ قَبْضِ أَرْبَعِينَ دِرْهَمًا مِنْ الدَّيْنِ الْقَوِيِّ كَقَرْضٍ وَبَدَلِ مَالِ تِجَارَةٍ فَكُلَّمَا قَبَضَ أَرْبَعِينَ دِرْهَمًا يَلْزَمُهُ دِرْهَمٌ.

Билинки, Имом(Абу Ҳанифа раҳматуллоҳи алайҳ)нинг ҳузурларида қарзлар уч хил бўлади: Кучли, ўрта, заъиф. Қарзлар нисобга етиб, бир йил тўлса, қарзлардан закот бериш вожиб бўлади. Лекин, тезда эмас. Балки қарз, тижорат молининг бадали каби кучли қарзлардан энг камида қирқ дирҳам қўлига текканда (ундан бир дирҳам) закот беради. Қачон қирқ дирҳам олса, ундан бир дирҳам закот чиқариб бораверади (Қўлига тегмаган қарзларидан то қўлига тегмагунича закот бермай турса бўлади. Қўлига теккач ўтган йилларнинг закотини беради)” (Раддул муҳтор).

Савол: Қарзи бор киши закотини қандай адо қилади?

Жавоб:

من كان عليه دين يحيط بماله فلا زكوة عليه...و ان كان ماله اكثر دينه زكى فاضل اذا بلغ النصاب.

Агар қарзи қўлидаги молидан кўп бўлса, қўлидаги моли ўзиники эмас, балки ҳақдорларники саналиб, ундан закот бериш вожиб бўлмайди. Агар қўлидаги моли қарзидан кўп бўлиб, қарзисини чиқаргандан кейин қолган мол нисобга етса, қолган молдан закот беради. (Роддул мухтор).

Савол: Узоқ муддатли қарзларни ҳам закот беришда чиқариб юбориладими? Масалан: Йигирма милёнга беш йилда узиб юборишга уй олса ва қўлида ўн-ўн беш милён пули бўлса, у кишига закот вожиб бўладими?

Жавоб: Қарз икки турга бўлинади. Муъажжал (нақд берилиши керак бўлган) ва муажжал (кейинчалик беришга келишилган) яъни нақд берилиши керак бўлган ва кейинчалик берилиши керак бўлган. Саволдаги қарз муажжал кейинчалик берилиши вожиб бўлган қарзга кириб. У закот беришни манъ қилмайди.

وَعَنْ أَبِي حَنِيفَةَ لَا يُمْنَعُ. وَقَالَ الصَّدْرُ الشَّهِيدُ : لَا رِوَايَةَ فِيهِ، وَلِكُلٍّ مِنْ الْمَنْعِ وَعَدَمِهِ وَجْهٌ.

زَادَ الْقُهُسْتَانِيُّ عَنْ الْجَوَاهِرِ : وَالصَّحِيحُ أَنَّهُ غَيْرُ مَانِعٍ.

Абу Ҳанифадан қилинган ривоятда: (Кейинчалик беришга келишилган қарз закотни) Манъ қилмайди.

Содрушшаҳид айтади: Бу борада ривоят йўқ, манъ қилиш ва манъ қилмаслигининг ҳам далиллари бор. Кўҳистоний Жавҳарадан зиёда қилиб: "Саҳиҳ гап шуки, муажжал (бир- икки йилда беришга келишилган) қарз закот беришни манъ қилмайди"деган (Роддул мухтор. 2 ж. 5. с.). “Шунинг учун қўлидаги боридан закот беради. (Муҳаммад Тақий Усмоний).

Баъзилар ўша йилда беришга келишилган қарзини чиқариб юбориб, қолганидан беради" деганлар. (Холид Сайфуллоҳ Раҳмоний. Ҳинд фиқҳ академияси раиси). Аввалгиси эҳтиётлироқдир.

Савол: Мол нисобга етгандан кейин, унга бир йил айланган бўлиши кераклигида милодий йил эътиборга олинадими ёки ҳижрийми?

Жавоб: Ҳижрий йил эътиборга олинади. (Ҳижрий йил Милодий йилдан 11, 12 кунга камроқ бўлади).

و حولها اي الزكاة قمريّ... لا شمسي.

Закотга бир йил тўлиши қамарий йил билан бўлади. Шамсий билан эмас” (Дуррул мухтор.2.ж. 294. с.).

Савол: Тижорат молларидан закот чиқарилаётганда қайси нарҳга эътибор қилинади. Сотиб олинган ёки сотиладиган ёки ўша кундаги нарҳгами?

Жавоб: Ўша кундаги қиймати қанча бўлса, ўшани эътиборга олинади. Қанчага сотиб олгани ёки келгусида қанчага сотилиши эътибор қилинмайди (Фатаво Усмоний).

Савол: Тилло ва кумушлардан закот вожиб бўлишда вазн эътиборми ёки қийматми?

Жавоб: Вазн эътиборга олинади.

و المعتبر وزنهما اداء و وجوبا.

Закотнинг зиммага вожиб бўлиши ва уни (ўз жинсидан) адо қилишда иккисининг вазни эътиборга олинади” (Роддул муҳтор. 2.ж. 40. с.).

Савол: Тилло тақинчоғимнинг вазни 85 грамдан кам, лекин унинг ясалиш эътиборидан бозордаги нархи 85 грам тилло нархидан қиммат. Айтингчи, менга закот вожиб бўладими?

Жавоб: Тилло, кумушдан закот вожиб бўлишда, уларнинг бозордаги қиймати эмас, балки вазни эътиборга олинади.

لَوْ كَانَ لَهُ إبْرِيقُ ذَهَبٍ أَوْ فِضَّةٍ وَزْنُهُ عَشَرَةُ مَثَاقِيلَ أَوْ مِائَةُ دِرْهَمٍ وَقِيمَتُهُ لِصِيَاغَتِهِ عِشْرُونَ أَوْ مِائَتَانِ لَمْ يَجِبْ فِيهِ شَيْءٌ إجْمَاعًا.

Бир кишининг тилло ёки кумуш кўзаси бўлиб, унинг вазни ўн мисқол (42.5 гм.) тилло ёки юз дирҳам кумуш бўлса ва унинг ясалиш эътибори билан қиймати йигирма мисқол тилло (85 гм.) ёки икки юз дирҳам кумуш (595 гм.) бўлса, ижмоан унда закот вожиб бўлмайди” (Раддул муҳтор). Кўзанинг қиймати нисобга етсада, тилло ёки кумушнинг вазни нисобга етмаганлиги сабабли бундай ҳолатда закот вожиб бўлмайди.

Савол: Тилло ва кумуш тақинчоқлардан закот чиқарилаётган пайтда вазн эътиборга олинадими ёки қийматими?

Жавоб:

Тилло ва кумуш тақинчоқлардан закот чиқаришда жинс эътиборга олинади, яъни агар тилло тақинчоқлардан тилло, кумуш тақинчоқлардан кумуш закот чиқармоқчи бўлса, тақинчоқларнинг вазнига қараб закот чиқаради. Агар тилло ва кумуш тақинчоқларнинг закотини уларнинг жинсига хилоф бўлган нарсалар, яъни қоғоз пуллар билан закот чиқармоқчи бўлса, тақинчоқларнинг бозордаги қиймати эътиборга олинади.

وَأَجْمَعُوا أَنَّهُ لَوْ أَدَّى مِنْ خِلَافِ جِنْسِهِ اُعْتُبِرَتْ الْقِيمَةُ.

Тилло ва кумушнинг закотини уларнинг жинсини хилофи бўлган нарса билан адо қилса, уларнинг қиймати эътиборга олинади деб, ижмо қилганлар” (Раддул муҳтор).

Тилло ва кумуш тақинчоқлар борасидаги асл масала шудир. Лекин, диёримиздаги урфда заргарлар тақинчоқ сотиб олаётган пайтда тақинчоқларнинг ясалишига эътибор бермай, вазнига эътибор берадилар, яъни тақинчоқлардаги тиллонинг вазни қанча бўлса, ўша вазн учун пул тўлайдилар. Ясалган ҳолатдаги қийматини эътиборга олмайдилар. Агар заргарлар одамларга тақинчоқ сотсалар, тиллонинг вазнига қараб эмас, ясалган ҳолатига қараб сотадилар. Шунинг учун заргарлар қўлларидаги бор тақинчоқларнинг тиллосининг вазнидан эмас, балки тақинчоқларнинг қийматидан закот чиқарадилар. Тилло тақинчоқ тижорати билан шуғулланмайдиган истеъмолчилар эса, тақинчоқларнинг вазнидан закот чиқарадилар (Имдодул фатаво). Агар тақинчоқларни истеъмол қилувчилар ҳам тақинчоқларини сотишда уларнинг вазнига қараб эмас, ясалган ҳолатига қараб сотадиган бўлсалар тақинчоқлардан закот бераётган пайтда уларнинг қийматидан закот чиқарадилар.

وَلَوْ كَانَ لَهُ إبْرِيقُ فِضَّةٍ وَزْنُهُ مِائَتَانِ وَقِيمَتُهُ لِصِيَاغَتِهِ ثَلَثَمِائَةٍ إنْ أَدَّى مِنْ الْعَيْنِ يُؤَدِّي رُبُعَ عُشْرِهِ ، وَهُوَ خَمْسَةٌ قِيمَتُهَا سَبْعَةٌ وَنِصْفٌ وَإِنْ أَدَّى خَمْسَةً قِيمَتُهَا خَمْسَةٌ جَازَ ، وَلَوْ أَدَّى مِنْ خِلَافِ جِنْسِهِ يُعْتَبَرُ الْقِيمَةُ بِالْإِجْمَاعِ كَذَا فِي التَّبْيِينِ.

Бир кишининг вазни икки юз кумуш дирҳам(595 гм. кумуш)га тенг кумушдан ясалган кўзаси бўлса ва унинг қиймати уч юз кумуш танга бўлса, агар закотини кумушда бермоқчи бўлса, қирқдан бири, яъни қиймати етти ярим бўлган беш дирҳам (кумуш кўзанинг вазни икки юз дирҳамга тенг қиймати эса, уч юз дирҳамга тенг. Икки юз дирҳамнинг қирқдан бири беш дирҳамдир. Кўзанинг қиймати бўлган уч юз дирҳамнинг қирқдан бири етти яримдир) беради. Агар қиймати беш дирҳам бўлган беш дирҳам берса ҳам жоиз. Агар (кумуш кўзанинг закотини кумушдан) бошқа жинсда бермоқчи бўлса ижмоан (бозордаги кўзанинг уч юз дирҳамлик) қиймат эътиборга олинади (ва уч юзнинг қирқдан бири закот сифатида берилади). “Табйинда” шундай дейилган” (Раддул муҳтор).

Аёллларнинг тақинчоқлари 85 грам тиллога етса, тақинчоқларнинг бозордаги сотилиш нархи қанча бўлса, ўша нархнинг қирқдан бирини закотга ажратилади (Апке масаил унка ҳал).

الْمَالُ الَّذِي تَجِبُ فِيهِ الزَّكَاةُ أَدَّى زَكَاتَهُ مِنْ خِلَافِ جِنْسِهِ أَدَّى قَدْرَ قِيمَةِ الْوَاجِبِ إجْمَاعًا.

Закот вожиб бўлган молнинг жинсининг хилофидан закот берса, вожиб бўлган миқдорнинг қийматини адо қилади” (Фатвои ҳиндия).

Савол: Одамлар сотишда арзон, олишда қимматроқ нарҳга олишади. Закот чиқаришда қайси нарҳ эътиборга олинади?

Жавоб: Сотишдаги нарҳга эътибор қилинади. Валлоҳу Аълам. (Муҳаммад Шафеъ Усмоний)

Савол: Одамлар йигирма, ўттиз йиллаб ташкилотларда ишласалар, ҳукумат тарафидан (пенсия)га деб маълум миқдор ушлаб қолинади. Пенсияга чиққач, унга бўлиб-бўлиб бериб турилади. Ўша фонддаги маблағдан закот бериш вожиб бўладими ёки йўқми?

Жавоб: Пенсия қўлга тегмагунча ундан закот вожиб бўлмайди ва қўлга теккандан кейин ҳам ўтган кунларга закот ажратиш вожиб эмас. Чунки, дайн(қарз)ларни учга: қавий (кучли), мутавассит(ўртача), заифга бўлиниб пенсия фондидаги маблағлар заиф дайн ҳисобланади. Заиф дайнлардан закот бериш вожиб эмасдир. (Муҳаммад Шафеъ Усмоний, Имдодул фатаво).

Савол: Магазин, дўкон, авто улов эгалари ўзлари уларда иш юритаёган бўлсалар ёки ижарага берган бўлсалар, уларнинг қийматидан закот чиқарадиларми?

Жавоб: Йўқ! Улардан тушган маблағнинг ўзи ёки бошқа маблағларига қўшилиб нисобга етса, ана ўшандан закот ажратилади. (Фатаво Усмоний).

وَلَيْسَ فِي دُورِ السُّكْنَى وَثِيَابِ الْبَدَنِ وَأَثَاثِ الْمَنَازِلِ وَدَوَابِّ الرُّكُوبِ وَعَبِيدِ الْخِدْمَةِ وَسِلَاحِ الِاسْتِعْمَالِ زَكَاةٌ لِأَنَّهَا مَشْغُولَةٌ بِحَوَائِجِهِ الْأَصْلِيَّةِ.

“Яшаб турган ховлиси, устидаги кийими, уй жиҳозлари, уловлар, хизматкорлар, иш қуролларида закот йўқ. Чунки, улар аслий ҳожатлари ҳисобланади” (Жавҳаратун наййира).

وَلَوْ آجَرَ عَبْدَهُ أَوْ دَارهِ بِنِصَابٍ إنْ لَمْ يَكُونَا لِلتِّجَارَةِ لَا تَجِبُ مَا لَمْ يَحُلْ الْحَوْلُ بَعْدَ الْقَبْضِ فِي قَوْلِهِ.

Қулни ёки уйни нисоб миқдоридаги қиймат эвазига ижарага берса ва уларни тижорат мақсадида сотиб олмаган бўлса, ижара ҳаққини қўлга олгандан кейин унга бир йил тўлмаса, унга закот вожиб бўлмайди” (Фатҳул қодир).

Савол: мен жўжа сотиб оламанъ. Улар 22 ҳафтада тухумга киришади ва 86 ҳафта тухум қилишади. Кейин уларни сотиб юбораманъ. Ўша жўжалар закот молига қўшиладими?

Жавоб:

وَالْأَصْلُ أَنَّ مَا عَدَا الْحَجَرَيْنِ وَالسَّوَائِمَ إنَّمَا يُزَكَّى بِنِيَّةِ التِّجَارَةِ بِشَرْطِ عَدَمِ الْمَانِعِ الْمُؤَدِّي إلَى الثِّنَى وَشَرْطِ مُقَارَنَتِهَا لِعَقْدِ التِّجَارَةِ وَهُوَ كَسْبُ الْمَالِ بِالْمَالِ بِعَقْدِ شِرَاءٍ أَوْ إجَارَةٍ أَوْ اسْتِقْرَاضٍ . وَلَوْ نَوَى التِّجَارَةَ بَعْدَ الْعَقْدِ أَوْ اشْتَرَى شَيْئًا لِلْقِنْيَةِ نَاوِيًا أَنَّهُ إنْ وَجَدَ رِبْحًا بَاعَهُ لَا زَكَاةَ عَلَيْهِ.

Асл қоида шуки, тилло, кумуш ва чорва молларидан бошқасида тижорат нияти билан бўлса, закот берилади ва шарти шуки, ақд қилаётганида тижоратни ният қилиш керак. Ҳоҳ у сотиб олиш, ижарага бериш ёки қарз олиш бўлсин. Агар ақддан кейин тижоратни ният қилса ёки сотмасдан ўзига олиб қолиш мақсадида сотиб олганидан кейин фойда чиқса, сотиб юбораверишни ният қилса, ундан закот берилмайди (Дуррул мухтор).

Бу суратда олинадиган тухумнинг қийматидан закот берилади. Агар ўзи нисобга етса ёки бошқа молига қўшилиб нисобга етса. Жўжалардан эса закот берилмайди. Гарчи тухумдан қолганидан кейин сотиб юбораманъ деган ниятда сотиб олса ҳам. (Фатаво Усмоний).

Савол: Закотни вожиб бўлишини манъ қилувчи қарзлар қайсилар?

Жавоб: Бир кишини маълум миқдорда маблағи бўлиб, қарзи ҳам бўлса, у маблағ ҳожати аслияга машғул бўлиб қолади ва улардан закот бериш вожиб бўлмайди.

من كان عليه دين يحيط بماله فلا زكوة عليه...و ان كان ماله اكثر دينه زكى فاضل اذا بلغ النصاب.

Агар қарзи қўлидаги молидан кўп бўлса, қўлидаги моли ўзиники эмас, балки ҳақдорларники саналиб, ундан закот бериш вожиб бўлмайди. Агар қўлидаги моли қарзидан кўп бўлиб, қарзисини чиқаргандан кейин қолган мол нисобга етса, қолган молдан закот беради. (Роддул мухтор).

Савол: Қайси нарсаларда закот вожиб бўлади?

Жавоб: 85 грам тиллоси бор ёки 595 грам кумуши бор кишиларга закот вожиб бўлади. Қоғоз пул ёки тижорат молларининг қиймати нисоб тилло билан белгиланадиган юртларда 85 грамм тиллонинг қийматига, кумуш билан белгиланадиган юртларда эса, 595 грам кумушнинг қийматига етса, закот вожиб бўлади. Бизнинг диёрларда нисоб одатда тилло билан белгилангани учун қоғоз пуллар тижорат моллари 85 грамм тиллонинг қийматига етса, улардан закот вожиб бўлади. Шунингдек, бирор кишида озгина тилло, озгина кумуш, озгина қоғоз пул бўлса, уларнинг барчаси қўшилса, нисоб (85 грамм тиллонинг қиймати)га етса, улардан закот бериш вожиб бўлади.

في كُلِّ مئتي درهم خمسةُ دراهم، فما زاد فبحساب ذلك.

Ҳар икки юз дирҳамдан беш дирҳам закот вожиб бўлади. Зиёдаси ўшанинг ҳисоби билан” (Шарҳул виқоя).

وَفِي كُلِّ عِشْرِينَ مِثْقَالِ ذَهَبٍ نِصْفُ مِثْقَالٍ مَضْرُوبًا كَانَ أَوْ لَمْ يَكُنْ

Зарб қилинган бўлсин ёки бўлмасин тиллонинг ҳар йгирма мисқолидан ярим мисқол закот вожиб бўлади” (Фатвои ҳиндия).

الزَّكَاةُ وَاجِبَةٌ فِي عُرُوضِ التِّجَارَةِ كَائِنَةً مَا كَانَتْ

Тижорат моллари қанақа нарса бўлмасин унинг қиймати тилло, кумушдан нисобга етса, ундан закот вожиб бўлади” (Жавҳаратун наййира).

Савол: Касб қилинган ҳар бир молга бир йил тўлиш шартми?

Жавоб: Ким бир марта нисобга эга бўлиб, у бир йил айланган бўлса, зиммасига закот вожиб бўлади. Ушбу нисобга етиб закот вожиб бўлган молга кейинчалик қайси йўл билан қачон ва қанча мол қўшилса, унга бир йил айланиш шарт эмас. Закот бериш вақтида барчасидан закот беради.

وَمَنْ كَانَ لَهُ نِصَابٌ فَاسْتَفَادَ فِي أَثْنَاءِ الْحَوْلِ مَالًا مِنْ جِنْسِهِ ضَمَّهُ إلَى مَالِهِ وَزَكَّاهُ الْمُسْتَفَادُ مِنْ نَمَائِهِ أَولا وَبِأَيِّ وَجْهٍ اسْتَفَادَ ضَمَّهُ سَوَاءٌ كَانَ بِمِيرَاثٍ أَوْ هِبَةٍ أَوْ غَيْرِ ذَلِكَ، وَلَوْ كَانَ مِنْ غَيْرِ جِنْسِهِ مِنْ كُلِّ وَجْهٍ كَالْغَنَمِ مَعَ الْإِبِلِ فَإِنَّهُ لَا يَضُمُّ هَكَذَا فِي الْجَوْهَرَةِ النَّيِّرَةِ.

“Кимда нисоб бўлиб, йилнинг асносида молнинг жинсидан фойда кўрса, молига қўшиб, уни закотини беради. Фойда закоти берилган молдан бўлсин ёки бошқасидан. Қайси йўл билан фойда кўрса, у хоҳ мерос йўли билан бўлсин, хоҳ ҳиба йўли билан ёки бошқа йўллар билан унга қўшади. Агар фойда кўрилган нарса, ҳар томондан нисоб молининг жинсидан бўлмаса, масалан қўй билан туя каби (бир бирига) қўшилмайди. “Жавҳаратун наййира”да шундай дейилган” (Фатвои ҳиндия).

Савол: Закот бериш учун тайин қилинган нисоб йил бўйи бир хилда камаймай туриши шартми?

Жавоб: Қайси бир кунда мол нисобга етса, кейинги йил ўша кунгача молни камаймай туриши шарт эмас. Балки, бир йилнинг бошланиши билан туглланиши эътиборга олиниб, йилнинг асносида молни нисобдан камайиши эътиборга олинмайди.

نُقْصَانُ النِّصَابِ أَثْنَاءَ الْحَوْلِ هَدَرٌ.

“Йилнинг асносидаги нисобни камайиши бекордир” (Дурарул ҳукком шару ғурарул аҳком).

Савол: Бир кишининг ўзи яшаб турган уйидан бошқа уйи бўлса, уйнинг қийматидан закот чиқариладими?

Жавоб:

وَلَيْسَ فِي دُورِ السُّكْنَى وَثِيَابِ الْبَدَنِ وَأَثَاثِ الْمَنَازِلِ وَدَوَابِّ الرُّكُوبِ وَعَبِيدِ الْخِدْمَةِ وَسِلَاحِ الِاسْتِعْمَالِ زَكَاةٌ لِأَنَّهَا مَشْغُولَةٌ بِحَوَائِجِهِ الْأَصْلِيَّةِ.

“Яшаб турган ховлиси, устидаги кийими, уй жиҳозлари, уловлар, хизматкорлар, иш қуролларида закот йўқ. Чунки, улар аслий ҳожатлари ҳисобланади” (Жавҳаратун наййира).

Ўзи яшаб турган ҳовлида бир неча хоналар бўлса, улардан фақат иккитасидан фойдаланиб қолганидан фойдаланмаса, асли ҳожатидан ташқари бўлган тақдирда ҳам икки хонадан ташқари хоналардан закот чиқармайди. Агар иккита ховлиси бўлиб, бирида истиқомат қилиб, иккинчисида истиқомат қилмаса ва уни тижорат мақсадида олмаган бўлса, иккисидан ҳам закот чиқармайди. Агар иккинчи ховлини тижорат мақсадида олган бўлса, тижорат молларига қўшиб, у ховлининг закотини чиқаради.

Савол: Ижарага берилган бино, дўкон ва уловлардан закот бериладими?

Жавоб: Улардан закот берилмайди. Балки, улардан тушган маблағ нисобга етса, закот беради.

وَلَيْسَ فِي دُورِ السُّكْنَى وَثِيَابِ الْبَدَنِ وَأَثَاثِ الْمَنَازِلِ وَدَوَابِّ الرُّكُوبِ وَعَبِيدِ الْخِدْمَةِ وَسِلَاحِ الِاسْتِعْمَالِ زَكَاةٌ لِأَنَّهَا مَشْغُولَةٌ بِحَوَائِجِهِ الْأَصْلِيَّةِ.

“Яшаб турган ховлиси, устидаги кийими, уй жиҳозлари, уловлар, хизматкорлар, иш қуролларида закот йўқ. Чунки, улар аслий ҳожатлари ҳисобланади” (Жавҳаратун наййира).

Савол: Тилло, кумушдан бошқа қимматбаҳо тошлардан ҳам закот чиқариладими?

Жавоб: Бундай тошлар тижорат мақсадида бўлмаса, улардан закот берилмайди. Тилло тақинчоқларга қўйилган бундай тошларнинг вазнини чиқариб ташлаб, соф қолган тилло ёки кумуш вазнидан закот берилади.

لَا زَكَاةَ فِيمَا سِوَى الذَّهَبِ وَالْفِضَّةِ مِنْ الْجَوَاهِرِ كَالْيَاقُوتِ وَالْفَيْرُوزَجِ وَاللُّؤْلُؤِ وَالْمَرْجَانِ وَالزُّمُرُّدِ وَالزَّبَرْجَدِ وَالْحَدِيدِ وَالصُّفْرِ وَسَائِرِ النُّحَاسِ وَالزُّجَاجِ وَإِنْ حَسُنَتْ صُنْعُهَا وَكَثُرَتْ قِيمَتُهَا وَلا زَكَاةَ أَيْضًا فِي الْمِسْكِ وَالْعَنْبَرِ.

“Тилло ва кумушдан бошқа ёқут, фирузаж, гавҳар, маржон, зумрад, забаржад, темир, мис, қўрғошин, шиша каби қимматбаҳо тошлардан закот берилмайди. Гарчи, чиройли тарзда ясалган ва нархи қиммат бўлсада. Мушки анбар кабиларда ҳам закот йўқдир” (Фатавои ислом савол жавоб).

Савол: Пулни банд қилиш мақсадида олинадиган уйлардан закот чиқариладими?

Жавоб: Уй, ер сотиб олинаётган пайтда одатда учта нарсани ният қилинади:

1. Кейинчалик уни сотиб юбораман деб ният қилса, ҳар йили закот бераётган йилдаги қийматидан закот чиқариш вожиб бўлади

وَمَا اشْتَرَاهُ لَهَا أَيْ لِلتِّجَارَةِ كَانَ لَهَا لِمُقَارَنَةِ النِّيَّةِ لِعَقْدِ التِّجَارَة.

“Тижорат учун сотиб олган нарсаси тижорат учун бўлади. Савдо вақтида тижорат нияти топилганлиги учун” (Дуррул муҳтор).

يُعْتَبَرُ يَوْمُ الْأَدَاءِ بِالْإِجْمَاعِ وَهُوَ الْأَصَحُّ.

Бил ижмо закотни адо қилиш куни(даги қиймат) эътиборга олинади. Шу саҳиҳдир” (Раддул муҳтор);

2. Уй қуриб ўзим яшайман деган ниятни қилса, бундай ҳолатда сотиб олинган ховлининг қийматидан закот чиқариш вожиб бўлмайди.

وَلَيْسَ فِي دُورِ السُّكْنَى.

Яшаб турган ховлисидан закот чиқармайди” (Фатавои ҳиндия);

3. Ҳеч қандай ниятсиз сотиб олиш. Бунда ҳам ундан закот чиқариш вожиб бўлмайди.

وَلَيْسَ فِي دُورِ السُّكْنَى وَثِيَابِ الْبَدَنِ وَأَثَاثِ الْمَنَازِلِ وَدَوَابِّ الرُّكُوبِ وَعَبِيدِ الْخِدْمَةِ وَسِلَاحِ الِاسْتِعْمَالِ زَكَاةٌ لِأَنَّهَا مَشْغُولَةٌ بِحَوَائِجِهِ الْأَصْلِيَّةِ.

“Яшаб турган ховлиси, устидаги кийими, уй жиҳозлари, уловлар, хизматкорлар, иш қуролларида закот йўқ. Чунки, улар аслий ҳожатлари ҳисобланади” (Жавҳаратун наййира).

Савол: Иш қуролларидан, яъни ишлаб чиқариш даскоҳларидан закот бериладими?

Жавоб:

وَكَذَلِكَ آلَاتُ الْمُحْتَرِفِينَ أَيْ سَوَاءٌ كَانَتْ مِمَّا لَا تُسْتَهْلَكُ عَيْنُهُ فِي الِانْتِفَاعِ كَالْقَدُّومِ وَالْمِبْرَدِ أَوْ تُسْتَهْلَكُ.

“Шунингдек, касб эгаларининг иш анжомларидан закот берилмайди, яъни ишлатиш жараёнида теша, омбир каби йўқ бўлиб кетмайдиган анжомлар бўлсин ёки (кир ювучининг совун-сўдаси каби ишлатиш жараёнида) йўқ бўлиб кетадиган нарсалар бўлсин” (Раддул мухтор).

Савол: Ишлаб чиқарувчи корхоналардаги қандай моллардан закот берилади?

Жавоб: Корхоналарда икки хил мол бўлади. Биринчиси, хомашёлар. Иккинчиси, тайёр бўлган маҳсулотлар. Закот бериш пайтида иккаласининг қиймати ҳисобга олинади. Лекин, завод, фабрикаларнинг станокларидан закот берилмайди.

فِي الْآلَاتِ الَّتِي يَنْتَفِعُ بِنَفْسِهَا، وَلَا يَبْقَى أَثَرُهَا فِي الْمَعْمُولِ وَأَمَّا إذَا كَانَ يَبْقَى أَثَرُهَا فِي الْمَعْمُولِ كَمَا لَوْ اشْتَرَى الصَّبَّاغُ عُصْفُرًا أَوْ زَعْفَرَانًا لِيَصْنَعَ ثِيَابَ النَّاسِ بِأَجْرٍ وَحَالَ عَلَيْهِ الْحَوْلُ كَانَ عَلَيْهِ الزَّكَاةُ إذَا بَلَغَ نِصَابًا.

“Ўзидан фойдаланиладиган ва маҳсулотда асари қолмайдиган анжомлардан закот берилмайди. Агар маҳсулотда унинг таъсири қоладиган нарса бўлса, ундан закот берилади. Масалан, инсонларнинг кийимларини ҳақ эвазига бўяш учун бир бўёқчи заъфарон, усфур (ранг) каби рангларни сотиб олса ва улар нисобга ета, унга бир йил тўлса, закот берилади” (Фатвои ҳиндия).

Савол: Тижорат мақсадида нарса сотиб олиб, кейинчалик у фикридан қайтса, бундай ҳолатда у нарсадан закот бериладими? Масалан, бир киши тижорат мақсадида улов сотиб олди. Лекин, кейинчалик фикридан қайтиб, уни ўзи минса, унга закот вожиб бўладими?

Жавоб: Бундай ҳолатда то уни сотмагунича уни закот молига қўшмайди. Лекин, уловни сотмоқчи бўлиб олиб, сотилгунича ундан ўз эҳтиёжларида фойдаланиб турса, ундан закот вожиб бўлади.

لَا يَبْقَى لِلتِّجَارَةِ مَا أَيْ عَبْدٌ مَثَلًا اشْتَرَاهُ لَهَا فَنَوَى بَعْدَ ذَلِكَ خِدْمَتَهُ ثُمَّ مَا نَوَاهُ لِلْخِدْمَةِ لَا يَصِيرُ لِلتِّجَارَةِ وَإِنْ نَوَاهُ لَهَا مَا لَمْ يَبِعْهُ بِجِنْسِ مَا فِيهِ الزَّكَاةُ .

“Масалан, бир қулни тижорат мақсадида сотиб олди. Сўнгра (сотиш ниятидан қайтиб) уни хизматидан фойдаланишни ният қилди. Сўнг хизматидан фойдаланишни ният қилар экан, тижоратликдан чиқади. Кейинчалик уни сотмоқчи бўлса, закот вожиб бўладиган молнинг эвазига сотмагунича ундан закот вожиб бўлмайди” (Раддул муҳтор).

Савол: Ҳажга бориш мақсадида ёки уйи йўқ одамлар уй олиш мақсадида ёки улов олиш мақсадида тўплаётган маблағларидан закот берадиларми?

Жавоб: Ҳа, нисобга молик бўлган кишилар шариатда бой саналади. Уйи йўқ одам уй сотиб олиш мақсадида тўплаган қўлидаги моли нисобга етса, закот бериши зиммасига вожиб бўлади.

وَسَبَبُهُ أَيْ سَبَبُ افْتِرَاضِهَا مِلْكُ نِصَابٍ حَوْلِيٍّ.

“Закотнинг фарз бўлиш сабаби йили тўлган нисобга эга бўлишдир” (Раддул муҳтор).

Савол: Уй жиҳозларидан закот вожиб бўладими?

Жавоб: Тилло, кумуш тақинчоқлардан бошқа рўзғор буюмларидан закот вожиб бўлмайди.

وَلَيْسَ فِي دُورِ السُّكْنَى وَثِيَابِ الْبَدَنِ وَأَثَاثِ الْمَنَازِلِ وَدَوَابِّ الرُّكُوبِ وَعَبِيدِ الْخِدْمَةِ وَسِلَاحِ الِاسْتِعْمَالِ زَكَاةٌ لِأَنَّهَا مَشْغُولَةٌ بِحَوَائِجِهِ الْأَصْلِيَّةِ.

“Яшаб турган ховлиси, устидаги кийими, уй жиҳозлари, уловлар, хизматкорлар, иш қуролларида закот йўқ. Чунки, улар аслий ҳожатлари ҳисобланади” (Жавҳаратун наййира).

Савол: Шахсий кутубхонадаги китоблар закот молига қўшиладими?

Жавоб: Ўқиш мақсадида олинган китоблар закот молига қўшилмайди.

وَكَذَا كُتُبُ الْعِلْمِ إنْ كَانَ مِنْ أَهْلِهِ فَإِنْ لَمْ يَكُنْ مِنْ أَهْلِهِ لَا يَجُوزُ صَرْفُ الزَّكَاةِ إلَيْهِ إذَا كَانَتْ تُسَاوِي مِائَتَيْ دِرْهَمٍ وَسَوَاءٌ كَانَتْ الْكُتُبُ فِقْهًا أَوْ حَدِيثًا أَوْ نَحْوًا.

Шунингдек, илм аҳлиданг бўлган кишининг китоблари (закот молига қўшилмайдиган нарсалардандир). Агар илм аҳлидан бўлмаса ва китоблар қайси турдан бўлмасин, масалан, фиқҳ, ҳадис, наҳв қиймати икки юз дирҳамга етса, ундай кишига закот олиш ҳалол бўлмайди” (Жавҳаратун наййира).

Савол: Тақсит (нархини бўлиб тўлаш йўли) билан қилинган савдода қайси томон закот беради?

Жавоб: Қоида шуки, закот ҳамма вақт сотувчининг зиммасига вожиб бўлади.

اعْلَمْ أَنَّ الدُّيُونَ عِنْدَ الْإِمَامِ ثَلَاثَةٌ : قَوِيٌّ، وَمُتَوَسِّطٌ، وَضَعِيفٌ ؛ فَتَجِبُ زَكَاتُهَا إذَا تَمَّ نِصَابًا وَحَالَ الْحَوْلُ، لَكِنْ لَا فَوْرًا بَلْ عِنْدَ قَبْضِ أَرْبَعِينَ دِرْهَمًا مِنْ الدَّيْنِ الْقَوِيِّ كَقَرْضٍ وَبَدَلِ مَالِ تِجَارَةٍ فَكُلَّمَا قَبَضَ أَرْبَعِينَ دِرْهَمًا يَلْزَمُهُ دِرْهَمٌ.

Билинки, Имом(Абу Ҳанифа раҳматуллоҳи алайҳ)нинг ҳузурларида қарзлар уч хил бўлади: Кучли, ўрта, заъиф. Қарзлар нисобга етиб, бир йил тўлса, қарзлардан закот бериш вожиб бўлади. Лекин, тезда эмас. Балки қарз, тижорат молининг бадали каби кучли қарзлардан энг камида қирқ дирҳам қўлига текканда (ундан бир дирҳам) закот беради. Қачон қирқ дирҳам олса, ундан бир дирҳам закот чиқариб бораверади (Қўлига тегмаган қарзларидан то қўлига тегмагунича закот бермай турса бўлади. Қўлига теккач ўтган йилларнинг закотини беради)” (Раддул муҳтор).

Савол: Бир киши уловини ҳар йили уч миллиондан тўлаб туриш шарти билан уч йилга тўққиз миллионга сотса, сотувчи ҳар йили қўлига тегадиган уч миллиондан закот берадими ёки ҳали қўлига тегмаган тўққиз миллионданми?

Жавоб: Сотувчи уловни тўққиз милёнга сотганида харидор тўққиз милён қарздор бўлди. Қарзга берилган молдан закот чиқарилади. Шунинг учун ҳар йили ҳаққининг ҳаммасидан закот чиқаради, яъни бир кишининг олдида беш юз минг пули бўлса, ундан ташқари одамларда тўққиз милён пули бўлса, у киши закотга эга инсон саналади ва унинг зиммасига тўққиз ярим милён пулидан закот чиқариш вожиб бўлади.

اعْلَمْ أَنَّ الدُّيُونَ عِنْدَ الْإِمَامِ ثَلَاثَةٌ : قَوِيٌّ، وَمُتَوَسِّطٌ، وَضَعِيفٌ ؛ فَتَجِبُ زَكَاتُهَا إذَا تَمَّ نِصَابًا وَحَالَ الْحَوْلُ، لَكِنْ لَا فَوْرًا بَلْ عِنْدَ قَبْضِ أَرْبَعِينَ دِرْهَمًا مِنْ الدَّيْنِ الْقَوِيِّ كَقَرْضٍ وَبَدَلِ مَالِ تِجَارَةٍ فَكُلَّمَا قَبَضَ أَرْبَعِينَ دِرْهَمًا يَلْزَمُهُ دِرْهَمٌ.

Билинки, Имом(Абу Ҳанифа раҳматуллоҳи алайҳ)нинг ҳузурларида қарзлар уч хил бўлади: Кучли, ўрта, заъиф. Қарзлар нисобга етиб, бир йил тўлса, қарзлардан закот бериш вожиб бўлади. Лекин, тезда эмас. Балки қарз, тижорат молининг бадали каби кучли қарзлардан энг камида қирқ дирҳам қўлига текканда (ундан бир дирҳам) закот беради. Қачон қирқ дирҳам олса, ундан бир дирҳам закот чиқариб бораверади (Қўлига тегмаган қарзларидан то қўлига тегмагунича закот бермай турса бўлади. Қўлига теккач ўтган йилларнинг закотини беради)” (Раддул муҳтор).

Савол: Бировга қарз берган киши берган қарзидан закот чиқарадими?

Жавоб: Қарз берган одам берган қарзидан буткул умидини узган бўлса, ундан закот чиқармайди. Мабодо, кейинчалик умидини узган қарзи қайтиб келса, қўллига теккан йили учун закот чиқаради. Агар умидини узмаган бўлса, ундан закот чиқаради. Лекин, қўлига теккунича закотни кечиктириши мумкин. Қўлига теккач ўтган йиллари учун ҳам закот чиқаради.

أَوْ عَلَى جَاحِدٍ عَلَيْهِ بَيِّنَةٌ وَعَنْ مُحَمَّدٍ لَا زَكَاةَ، وَهُوَ الصَّحِيحُ.

Қарз олган киши инкор қилса, қарз бергувчида ҳужжат бўлса, Муҳаммад раҳимаҳуллоҳ наздиларида бундай молдан закот вожиб бўлмайди. Шуниси саҳиҳ” (Раддул муҳтор).

ومال الرحمتي الى هذا وقال بل في زماننا يقر المديون بالدين وبملائته ولا يقدر الدائن على تخليصه منه فهوا بمنزلة العدم وبه أفتى حكيم الأمة في امداد الفتوى.

Раҳматий бун(закот бермаслик)га моил бўлиб: “Замонамизда қарздор қарзига иқрор бўлади, маблағига ҳам, маблағи борлигига ҳам. Лекин, ҳақдор ундан қарзини ундириб олишга қодир бўлмайди. Бас, у мол йўқнинг ҳукмидадир. Ҳакиймул умма Ашраф Али Таҳонавий “Имдодул фатаво” асарларида шундай фатво берганлар” (Фатвои Усмоний).

Савол: Бир киши ўн тўрт милёнга яшаш учун уй сотиб олиб, ярим нархини тўлади. Қолган ярмини ҳали тўламагани учун уй уни ихтиёрига ўтмади. Бундай ҳолатда харидор сотувчига берган етти милён пулидан закот берадими?

Жавоб: Сотувчи билан харидор ўртасида олдим-сотдим сўзлари айтилганидан кейин ҳали уй харидор номига ўтмаган бўлса ҳам байъ мукаммал бўлади ва сотувчига берилган маблағдан ҳам зиммасидаги қарздан ҳам закот бермайди (Фатвои Усмоний).

Савол: Ота билан ўғил савдода шерик бўлса ва улардан бирлари закот бериб, иккинчиси бермаса, нима бўлади?

Жавоб: Ота-боланинг ҳар бирининг тижоратдаги моллари алоҳида-алоҳида ажратилгандаги ҳиссаси нисобга етадиган бўлса, ҳар иккаласининг зиммасига закот вожиб бўлади.

قَالَ أَصْحَابُنَا : إنَّهُ يُعْتَبَرُ فِي حَالِ الشَّرِكَةِ مَا يُعْتَبَرُ فِي حَالِ الِانْفِرَادِ وَهُوَ كَمَالُ النِّصَابِ فِي حَقِّ كُلِّ وَاحِدٍ مِنْهُمَا فَإِنْ كَانَ نَصِيبُ كُلِّ وَاحِدٍ مِنْهُمَا يَبْلُغُ نِصَابًا تَجِبُ الزَّكَاةُ وَإِلَّا فَلَا .

“Асҳобларимиз: “Шерикчиликда шерикларнинг ҳар бирининг ҳаққида ёлғизликдаги ҳолат эътиборга олинади. У (ҳолат) тўлиқ нисобга эга бўлишдир. Икковларидан ҳар бирининг насибаси нисобга етса, закот вожиб бўлади. Нисобга етмаса, закот вожиб бўлмайди” (Бадоиъус санойиъ).

Савол: Ҳунармандларнинг қилган ишларини ҳаққи нисобга етган бўлса-ю, лекин уни ҳали олмаган бўлсалар ва унга бир йил айланган бўлса, ундан закот бериладими?

Жавоб: Абу Ҳанифа раҳматуллоҳи алайҳ наздиларида меҳнатга бериладиган ҳақлар қўлига тегмагунича ундан закот бериш вожиб бўлмайди.

لأن الاصح ان الاجرة دين ضعيف لا تجب عليه الزكاة حتى يقبض كالمهر.

Саҳиҳ қавл шуки, ужра (иш ҳақи, кейинчалик беришга келишиб олинган маҳр) заъиф дайн(қарз)дир. Маҳр каби то қўлга тегмагунича ундан закот вожиб бўлмайди” (Дуррул мухтор).

Абу Юсуф ва Муҳаммад раҳматуллоҳи алайҳимлар наздида ҳар қандай дайндан закот берилади. Шунинг учун закот бериш эҳтиётлидир.

Савол: Ҳаж учун тўланган маблағдан закот вожиб бўладими?

Жавоб: Нисобга етадиган маблағға эга бўлиб, унга бир йил тўлган бўлса, закот вожиб бўлади.

وَسَبَبُهُ أَيْ سَبَبُ افْتِرَاضِهَا مِلْكُ نِصَابٍ حَوْلِيٍّ.

“Закотнинг фарз бўлиш сабаби йили тўлган нисобга эга бўлишдир” (Раддул муҳтор).

Савол: Уйидаги одатда жуда кам ишлатиладиган рўзғор буюмлари закот молига қўшиб ҳисобланадими?

Жавоб: Рўзғор буюмлари гарчи йил мобайнида жуда кам ишлатилса ҳам улар закот молига қўшилмайди. Лекин, кўргазма учун қўйиб қўйилган буюмлар закот беришда закот молига қўшиб ҳисобланмасада, лекин, қурбонлик қилиш, закот олмасликда ҳисобланадиган нисобга қўшилади.

وَلَيْسَ فِي دُورِ السُّكْنَى وَثِيَابِ الْبَدَنِ وَأَثَاثِ الْمَنَازِلِ وَدَوَابِّ الرُّكُوبِ وَعَبِيدِ الْخِدْمَةِ وَسِلَاحِ الِاسْتِعْمَالِ زَكَاةٌ لِأَنَّهَا مَشْغُولَةٌ بِحَوَائِجِهِ الْأَصْلِيَّةِ.

“Яшаб турган ховлиси, устидаги кийими, уй жиҳозлари, уловлар, хизматкорлар, иш қуролларида закот йўқ. Чунки, улар аслий ҳожатлари ҳисобланади” (Жавҳаратун наййира).

Савол: Тижорат молларининг айни ўзидан закот берса бўладими?

Жавоб: Тижорат молларининг айни ўзидан закот чиқариш мумкин. Лекин, ўтмай қолган, сифатсиз молларни закотга бериш яхши эмас. Масалан, кийим-кечак савдоси билан шуғулланувчилар қўлидаги кийимларни закот сифатида беришлари мумкин.

لَنْ تَنَالُوا الْبِرَّ حَتَّى تُنْفِقُوا مِمَّا تُحِبُّونَ وَمَا تُنْفِقُوا مِنْ شَيْءٍ فَإِنَّ اللَّهَ بِهِ عَلِيمٌ.

Ўзингиз суйган нарсадан нафақа қилмагунингизча, ҳаргиз яхшиликка эриша олмассиз. Нимани нафақа қилганингизни Аллоҳ билувчидир” (Оли имрон 92 оят).

Савол: Қарзга берилган маблағни закотга ҳисобласа бўладими?

Жавоб: Закотнинг шарти закот олгувчига закотни мулк қилиб бериш ва закотни адо қилаётган ёки ажратаётган пайтда закот эканлигини ният қилишдир. Аввал берилган қарзни кейинчалик закотим деб ният қилиш дуруст эмас.

وَأَمَّا شَرْطُ أَدَائِهَا فَنِيَّةٌ مُقَارِنَةٌ لِلْأَدَاءِ أَوْ لِعَزْلِ مَا وَجَبَ هَكَذَا فِي الْكَنْزِ.

У(закот)ни адо қилиш шарти адо қилаётган ёки ажратаётган вақтда закот эканлигини ният қилишдир. “Канз”да шундай дейилган” (Фатвои ҳиндия).

Савол: Бир киши закотини ажратиб, бирор фақир номидан уни тижоратга қўйиши жоизми?

Жавоб: Закот адо бўлиши учун закотга ҳақли кишига закотни мулк қилиб бериш шартдир. Закот олувчи закотни қўлга олгандан кейин уни рухсати ила закот молини тижоратга қўйиш мумкин.

هِيَ تَمْلِيك جَزْء مَالٍ عَيَّنَهُ الشَّارِعُ وَهُوَ رُبْعُ عُشْرِ نِصَابٍ حَوْلِيٍّ.

Закот шориъ тайин қилган мол(бир йил тўлган нисоб)нинг жузъи(икки ярим фоизи)ни мулк қилиб беришдир” (Дуррул муҳтор).

Савол: Закотни бўлиб-бўлиб адо қилиш мумкинми?

Жавоб: Закотни ажратиб қўйгандан кейин уни бўлиб-бўлиб бериш жоиздир.

وَأَمَّا شَرْطُ أَدَائِهَا فَنِيَّةٌ مُقَارِنَةٌ لِلْأَدَاءِ أَوْ لِعَزْلِ مَا وَجَبَ هَكَذَا فِي الْكَنْزِ.

У(закот)ни адо қилиш шарти адо қилаётган ёки ажратаётган вақтда закот эканлигини ният қилишдир. “Канз”да шундай дейилган” (Фатвои ҳиндия).

وَلَا يَخْرُجُ عَنْ الْعُهْدَةِ بِالْعَزْلِ بَلْ بِالْأَدَاءِ لِلْفُقَرَاءِ.

Закотни ажратиб қўйиш билан закот зиммадан соқит бўлмайди. Балки, фақирларга бериш билан зиммадан соқит бўлади” (Дуррул муҳтор).

Савол: Олдиндан бир неча йиллик закотни адо қилиш мумкинми?

Жавоб: Нисоб эгаси бир неча йиллик закотни олдиндан адо қилиши мумкин.

وَلَوْ عَجَّلَ ذُو نِصَابٍ زَكَاتَهُ لِسِنِينَ أَوْ لِنُصُبٍ صَحَّ لِوُجُودِ السَّبَبِ.

Нисоб эгаси бир неча йил учун ёки бир неча нисоб учун олдиндан закотни бериши сабаб мавжуд бўлгани учун дурустдир” (Дуррул муҳтор).

Савол: Бир киши бировнинг молидан закот чиқарса, мол эгасидан закот адо бўладими?

Жавоб: Мол эгаси буюрган ёки ижозат берган бўлса, закоти адо бўлади. Акс ҳолда закоти адо бўлмайди.

رَجُلٌ أَدَّى زَكَاةَ غَيْرِهِ عَنْ مَالِ ذَلِكَ الْغَيْرِ فَأَجَازَهُ الْمَالِكُ فَإِنْ كَانَ الْمَالُ قَائِمًا فِي يَدِ الْفَقِيرِ جَازَ، وَإِلَّا فَلَا كَذَا فِي السِّرَاجِيَّةِ .

Бир киши бировнинг закотини ўша бировнинг молидан адо қилса ва мол фақирнинг қўлида турганида мол эгаси унга ижозат берса, закоти адо бўлади. Аксинча бўлса, яъни мол эгаси ижозат берганида фақир уни ишлатиб бўлган бўлса, мол эгасининг закоти адо бўлмайди. “Сирожия”да шундай дейилган” (Фатвои ҳиндия).

Савол: Яқин қариндошларим ичида закот олишга ҳақли инсонлар бор. Уларга бу менинг закотим деб берсам уларни ёки ўзимни ҳижолатга қўйяман. Шунинг учун ҳеч қандай сўз айтмай уларга закотимни берсам бўладими?

Жавоб: Закотни унга ҳақли бўлган кишига бериш шарт. Закот деб номлаш шарт эмас.

لَا اعْتِبَارَ لِلتَّسْمِيَةِ ؛ فَلَوْ سَمَّاهَا هِبَةً أَوْ قَرْضًا تُجْزِيهِ فِي الْأَصَحّ.

“(Закотни бераётган вақтда) Закот деб номлашни ҳеч қандай эътибори йўқ (лекин, закот деб ният қилиш шарт). Агар закотни ҳиба ёки қарз деб номласа, саҳиҳ қавлга биноан жоиз бўлади” (Раддул муҳтор).

Савол: Дори-дармон воситалари билан савдо қилувчилар дорилардан закот чиқарадиларми ва дориларнинг ўзини закот сифатида бериши мумкинми?

Жавоб: Бу иш билан шуғулланувчи савдогарнинг маблағи нисобга етса, закот чиқаради. Бундай одам закот сифатида дори-дармон бериши мумкин. Лекин, муддати ўтиб кетган ёки ўтмай қолган дориларни эмас.

وَسَبَبُهُ أَيْ سَبَبُ افْتِرَاضِهَا مِلْكُ نِصَابٍ حَوْلِيٍّ.

“Закотнинг фарз бўлиш сабаби йили тўлган нисобга эга бўлишдир” (Раддул муҳтор).

Савол: Тилло, кумуш тақинчоқларнинг ишлатилаётганидан закот бериладими ёки ҳожати аслиясидан ташқарисидан бериладими?

Жавоб: Тақинчоқлар хоҳ ҳожати асли бўлсин, хоҳ ҳожати аслиядан ташқари бўлсин улардан закот берилади.

وَاللَّازِمُ فِي مَضْرُوبِ كُلٍّ مِنْهُمَا وَمَعْمُولِهِ وَلَوْ تِبْرًا أَوْ حُلِيًّا مُطْلَقًا مُبَاحَ الِاسْتِعْمَالِ أَوْ لَا وَلَوْ لِلتَّجَمُّلِ وَالنَّفَقَةِ ؛ لِأَنَّهُمَا خُلِقَا أَثْمَانًا فَيُزَكِّيهِمَا كَيْفَ كَانَا

Иккаласидан ҳар бирининг зарб қилинганида, истеъмолдагисида хоҳ у ишлов берилмаган бўлсин, хоҳ истеъмоли мубоҳ ёки мубоҳ бўлмаган тақинчоқ бўлсин, хоҳ зийнат учун бўлсин, хоҳ нафақа учун бўлсин закот чиқариш лозим. Чунки, иккиси нарсаларнинг баҳоси қилиб яратилган. Бас, у иккиси қандай бўлмасин улардан закот берилади” (Дуррул муҳтор).

ЗАКОТ ОЛИШГА ҲАҚЛИЛАР

Савол: Закот олишга лойиқ бўлган кишилар кимлар?

Жавоб:

إِنَّمَا الصَّدَقَاتُ لِلْفُقَرَاءِ وَالْمَسَاكِينِ وَالْعَامِلِينَ عَلَيْهَا وَالْمُؤَلَّفَةِ قُلُوبُهُمْ وَفِي الرِّقَابِ وَالْغَارِمِينَ وَفِي سَبِيلِ اللَّهِ وَابْنِ السَّبِيلِ فَرِيضَةً مِنَ اللَّهِ وَاللَّهُ عَلِيمٌ حَكِيمٌ

Албатта, садақалар фақирларга, мискинларга, садақа ишида ишловчиларга, кўнгилларини улфат қилинадиганларга, қул озод қилишга, қарздорларга, Аллоҳнинг йўлига ва йўл ўғлиларига берилиши Аллоҳ томонидан фарз қилингандир. Аллоҳ билгувчи ва ҳикматли зотдир” (Тавба 60 оят).

Савол: Кимларга закот бериш жоиз ва кимларга жоиз эмас?

Жавоб: Закот берувчи ўзининг ота-онаси, бобо-момоси ва улардан юқоридагиларга, ўзининг авлодларига ва улардан пастдагиларга, эр-хотин бир-бирига, закотга қурби етадиган ва ўлик нисоб эгаларига, ҳошимийларга закот бериш мумкин эмас.

وَلَا إلَى مَنْ بَيْنَهُمَا وِلَادٌ وَلَوْ مَمْلُوكًا لِفَقِيرٍ أَوْ بَيْنَهُمَا زَوْجِيَّةٌ.

Ораларида ота-болалик, қуллик ёки эр-хотинлик риштаси борларга закот берилмайди” (Дуррул муҳтор).

لَا يَجُوزُ دَفْعُ الزَّكَاةِ إلَى مَنْ يَمْلِكُ نِصَابًا.

Закотни нисобга молик бўлганларга бериш жоиз эмас” (Баҳрур роиқ шарҳу канзуд дақоиқ).

ولا إِلى بَنِي هَاشِمٍ وهم: بَنُو الحارث، والعباس ابنا عبد المطلب جَدّ النبي صلى الله عليه وسلم وبَنُو عليّ، وجعفر، وعَقِيل أَولاد أَبي طالب عمّ النبيِّ صلى الله عليه وسلم، لا بَنُو أَبي لهب.

Бани ҳошимга ҳам закот берилмайди. Улар: Набий соллаллоҳу алайҳи васалламнинг боболари Абдулмутоллибнинг икки ўғли Ҳорис билан Аббоснинг авлодларидир. Набий соллаллоҳу алайҳи васалламнинг амакилари Абу Толибнинг авлодлари бўлган Али, Жаъфар, Ақийлларнинг авлодларидир. Абу Лаҳабнинг авлодлари закот олмаслик ҳукмидан мустаснодир” (Шарҳул виқоя).

Савол: Кимга закот бериш афзал?

Жавоб:

وَالْأَفْضَلُ فِي الزَّكَاةِ وَالْفِطْرِ وَالنَّذْرِ الصَّرْفُ أَوَّلًا إلَى الْإِخْوَةِ وَالْأَخَوَاتِ ثُمَّ إلَى أَوْلَادِهِمْ ثُمَّ إلَى الْأَعْمَامِ وَالْعَمَّاتِ ثُمَّ إلَى أَوْلَادِهِمْ ثُمَّ إلَى الْأَخْوَالِ وَالْخَالَاتِ ثُمَّ إلَى أَوْلَادِهِمْ ثُمَّ إلَى ذَوِي الْأَرْحَامِ ثُمَّ إلَى الْجِيرَانِ ثُمَّ إلَى أَهْلِ حِرْفَتِهِ ثُمَّ إلَى أَهْلِ مِصْرِهِ أَوْ قَرْيَتِهِ كَذَا فِي السِّرَاجِ الْوَهَّاجِ.

Закот, фитр ва назрга ҳақлилар қуйидаги тартибда бўлади:

1. Ака-ука, опа-сингил;

2. Уларнинг фарзандлари;

3. Амаки ва аммалар;

4. Уларнинг фарзандлари;

5. Тоға ва холалар;

6. Уларнинг фарзандлари;

7. Юқоридагилардан ташқари қариндошлар;

8. Қўшнилар;

9. Касбдошлар;

10. Ҳамшаҳарлар ёки қишлоқдошлар. “Сирожул ваҳҳааж”да шундай дейилган (Фатвои ҳиндия).

Савол: Аёл ҳошимий бўлиб, эр ҳошимий бўлмаса, улардан туғилган фарзандларга закот берса бўладми?

Жавоб: Бўлади.

أَنَّهُ يَجُوزُ الدَّفْعُ إلَى مَنْ عَدَاهُمْ مِنْ بَنِي هَاشِمٍ.

Ҳошим авлодидан бошқаларга закот бериш жоиздир” (Жавҳаратун наййира). Насаб эр томонидан бўлади аёл томонидан эмас.

Савол: Зоҳирий кўринишидан закот олишга лойиқ кишига закот берса бўладими?

Жавоб: Ҳар бир нарсада зоҳир эътиборга олинади. Агар дилингизда у кишига закот беришни лойиқ деб топсангиз, унга закот беришингиз мумкин.

إذَا شَكَّ وَتَحَرَّى فَوَقَعَ فِي أَكْبَرِ رَأْيِهِ أَنَّهُ مَحَلُّ الصَّدَقَةِ فَدَفَعَ إلَيْهِ أَوْ سَأَلَ مِنْهُ فَدَفَعَ أَوْ رَآهُ فِي صَفِّ الْفُقَرَاءِ فَدَفَعَ فَإِنْ ظَهَرَ أَنَّهُ مَحَلُّ الصَّدَقَةِ جَازَ بِالْإِجْمَاعِ ، وَكَذَا إنْ لَمْ يَظْهَرْ حَالُهُ عِنْدَهُ وَأَمَّا إذَا ظَهَرَ أَنَّهُ غَنِيٌّ أَوْ هَاشِمِيٌّ أَوْ كَافِرٌ أَوْ مَوْلَى الْهَاشِمِيِّ أَوْ الْوَالِدَانِ أَوْ الْمَوْلُودُونَ أَوْ الزَّوْجُ أَوْ الزَّوْجَةُ فَإِنَّهُ يَجُوزُ وَتَسْقُطُ عَنْهُ الزَّكَاةُ فِي قَوْلِ أَبِي حَنِيفَةَ وَمُحَمَّدٍ رَحِمَهُمَا اللَّهُ تَعَالَى .

Агар шак қилса ва фақир бўлса керак деб қасд қилса, унинг ғолиб фикри закот олишга лойиқ деган тўхтамга келиб, унга закотини берса ёки ўша шахс ундан закот сўраса ва у закотини берса ёки фақирлар сафида турганини кўриб унга закотини берса, кейинчалик закот сарфланадиган маҳал экани маълум бўлса, бил ижмо закоти адо бўлади. Шунингдек, ҳолати маълум бўлмаса ҳам. Аммо, бой ёки ҳошимий ёки кофир ёки ҳошимийнинг мавлоси ёки ота-онаси ёки фарзандлари ёки эри ёки хотини эканлиги маълум бўлиб қолса, Абу Ҳанифа, Имом Муҳаммад раҳимаҳуллоҳлар қавлига кўра закот адо бўлади” (Фатвои ҳиндия).

Савол: Бир киши закотини олувчи закот олишга лойиқми ёки лойиқ эмасми ўйлаб ўтирмай унга закотини бериб юборса, кейин закот олувчи нисоб эгаси эканлиги маълум бўлиб қолса, нима қилади?

Жавоб:

وَإِذَا دَفَعَهَا ، وَلَمْ يَخْطِرْ بِبَالِهِ أَنَّهُ مَصْرِفٌ أَمْ لَا فَهُوَ عَلَى الْجَوَازِ إلَّا إذَا تَبَيَّنَ أَنَّهُ غَيْرُ مَصْرِفٍ.

Бир киши закот олувчини закот олишга лойиқ ёки лойиқ эмаслигини ўйлаб ўтирмай закотини берса, закоти адо бўлади. Лекин, кейинчалик закот олувчи закот олишга лойиқ эмаслиги маълум бўлиб қолса, қайта закот беради” (Фатвои ҳиндия).

Савол: Закот пули билан бирор кишини уйини таъмирлаб берса бўладими ёки уй эгасига мулк қилиб бериб, ўзинг таъмирлаб ол дейиладими?

Жавоб: Закотда закот олувчи фақир бўлиши ва унга закотни мулк қилиб берилиши закотни адо бўлиш шартларидандир. Шунинг учун закот олувчига закотни мулк қилиб бериш лозим. Закотни олгандан кейин таъмирлаш ҳаққини закотдан адо қилса бўлади.

وَيَجُوزُ دَفْعُهَا إلَى مَنْ يَمْلِكُ أَقَلَّ مِنْ النِّصَابِ ، وَإِنْ كَانَ صَحِيحًا مُكْتَسَبًا كَذَا فِي الزَّاهِدِيِّ .

Закотни нисобга етмаган маблағга эга бўлган кишига бериш жоиздир. Гарчи у соломат ва касб қилиб топишга қодир бўлса ҳам. “Зоҳидий”да шундай келтирилган” (Фатавои ҳиндия).

Савол: Закот молидан қариндошларининг тўйини қилиб берса бўладими?

Жавоб: Бундай суратда тўй эгаси қарзга пул олиб, тўй қилгач, қарзини тўлаш учун унга закот бериш мумкин.

وَالدَّفْعُ إلَى مَنْ عَلَيْهِ الدَّيْنُ أَوْلَى مِنْ الدَّفْعِ إلَى الْفَقِيرِ.

Қарзи бор кишига закот бериш фақирга закот беришдан кўра афзалдир” (Баҳрур роиқ).

وَلَوْ قَضَى دَيْنَ الْفَقِيرِ بِزَكَاةِ مَالِهِ إنْ كَانَ بِأَمْرِهِ يَجُوزُ ، وَإِنْ كَانَ بِغَيْرِ أَمْرِهِ لَا يَجُوزُ وَسَقَطَ الدَّيْنُ.

Бир киши молининг закотидан фақирнинг қарзини адо қилса, агар унинг (фақир қарзимни тўлаб қўйинг деган) буйруғи билан бўлса закоти адо бўлади. Агар буйруғисиз бўлса, закоти адо бўлмайди. Лекин, фақирнинг қарзи соқит бўлади” (Фатвои ҳиндия).

Савол: Закот беришга қодир бўлмаган кишилар закот олса бўладими?

Жавоб: Ҳозирда кўплаб инсонларнинг ҳузурида ҳожати аслийдан ташқари фарзандлари учун олиб қўйилиб, уларга мулк қилиб берилмаган буюмлар (агар фарзандларга мулк қилиб берилган бўлса, ота-онанинг мулки ҳисобланмайди), кўчмас мулклар, йилни кўп қисмида ташқарида боқилмайдиган ҳайвонлар, кўтариб қўйилган уловлар тижорат мақсадида бўлмасада, ҳожати аслийдан ташқари бўлиб, уларнинг қиймати нисобга етса, бундай кишиларга закот олиш ҳалол бўлмайди.

لَا يَجُوزُ دَفْعُ الزَّكَاةِ إلَى مَنْ يَمْلِكُ نِصَابًا أَيَّ مَالٍ كَانَ دَنَانِيرَ أَوْ دَرَاهِمَ أَوْ سَوَائِمَ أَوْ عُرُوضًا لِلتِّجَارَةِ أَوْ لِغَيْرِ التِّجَارَةِ فَاضِلًا عَنْ حَاجَتِهِ فِي جَمِيعِ السَّنَةِ هَكَذَا فِي الزَّاهِدِيّ.

Қанақа молдан бўлмасин динор, дирҳам, чорва моллари ёки тижорат учун ёки тижорат учун бўлмаган моллар йилнинг ҳамасида аслий ҳожатидан ортиқча бўлиб, нисобга етган бўлса, бундай кишига закотни бериш жоиз бўлмайди” (Фатвои ҳиндия).

Савол: Бир киши келини ва куёвига закотини берса бўладими?

Жавоб: Закот олишда эътиборга олинган етарли маблағга эга бўлмасалар закот олишлари жоиздир.

وَيَجُوزُ دَفْعُهَا لِزَوْجَةِ أَبِيهِ وَابْنِهِ وَزَوْجِ ابْنَتِهِ تَتَارْخَانِيَّةٌ .

Закотни ўгай онасига, келинига ва куёвига бериш жоиздир. Татархонияда шундай дейилган” (Раддул муҳтор). Булар закотни олганларидан кейин хоҳлаган кишисига сарфласа бўлади.

Савол: Закот олишга лойиқ бўлган ака-укалари туриб, ўзгаларга закот берса бўладими?

Жавоб: Закотни биринчи закот олишга лойиқ ўз яқинларига берилади. Яқинлари қанча яқин бўлса, закот олишга шунчалик ҳақли бўладилар. Булар турганда ўзгаларга закот бериш афзал эмас.

وَالْأَفْضَلُ فِي الزَّكَاةِ وَالْفِطْرِ وَالنَّذْرِ الصَّرْفُ أَوَّلًا إلَى الْإِخْوَةِ وَالْأَخَوَاتِ ثُمَّ إلَى أَوْلَادِهِمْ ثُمَّ إلَى الْأَعْمَامِ وَالْعَمَّاتِ ثُمَّ إلَى أَوْلَادِهِمْ ثُمَّ إلَى الْأَخْوَالِ وَالْخَالَاتِ ثُمَّ إلَى أَوْلَادِهِمْ ثُمَّ إلَى ذَوِي الْأَرْحَامِ ثُمَّ إلَى الْجِيرَانِ ثُمَّ إلَى أَهْلِ حِرْفَتِهِ ثُمَّ إلَى أَهْلِ مِصْرِهِ أَوْ قَرْيَتِهِ كَذَا فِي السِّرَاجِ الْوَهَّاجِ.

Закот, фитр ва назрга ҳақлилар қуйидаги тартибда бўлади:

1. Ака-ука, опа-сингил;

2. Уларнинг фарзандлари;

3. Амаки ва аммалар;

4. Уларнинг фарзандлари;

5. Тоға ва холалар;

6. Уларнинг фарзандлари;

7. Юқоридагилардан ташқари қариндошлар;

8. Қўшнилар;

9. Касбдошлар;

10. Ҳамшаҳарлар ёки қишлоқдошлар. “Сирожул ваҳҳааж”да шундай дейилган (Фатвои ҳиндия).

Савол: Пулдор аёл закотидан эрининг қарзини тўласа бўладими?

Жавоб: Йўқ.

وَلَا يَدْفَعُ إلَى امْرَأَتِهِ لِلِاشْتِرَاكِ فِي الْمَنَافِعِ عَادَةً ، وَلَا تَدْفَعُ الْمَرْأَةُ إلَى زَوْجِهَا عِنْدَ أَبِي حَنِيفَةَ - رَحِمَهُ اللَّهُ تَعَالَى - كَذَا فِي الْهِدَايَةِ .

Одатда манъфаатлар муштарак бўлгани боис Абу Ҳанифа раҳматуллоҳи алайҳ наздиларида эр аёлига, аёл эрига закотини бермайди. “Ҳидоя”да шундай дейилган” (Фатвои ҳиндия).

Савол: Фарзандларининг бойлиги нисобга етган камбағал аёлга закот бериш мумкинми?

Жавоб: Бундай аёлнинг нафақаси фарзандлар зиммасига вожиб бўлади. Агар фарзандалар зиммаларидаги вожиб амални, яъни оналарини нафақасини адо қилмасалар, бундай аёлга закот бериш жоиз бўлади.

وَعَلَى الرَّجُلِ أَنْ يُنْفِقَ عَلَى أَبَوَيْهِ وَأَجْدَادِهِ وَجَدَّاتِهِ إذَا كَانُوا فُقَرَاءَ وَإِنْ خَالَفُوهُ فِي دِينِه.

Кишининг зиммасига фақир бўлган ота-она, бобо-момоларнинг нафақаси вожиб бўлади. Гарчи уларнинг дини бошқа бўлса ҳам” (Ҳидоя).

مِنْهَا الْفَقِيرُ وَهُوَ مَنْ لَهُ أَدْنَى شَيْءٍ وَهُوَ مَا دُونَ النِّصَابِ.

Фақир ҳам закот олувчилардандир. Фақир – нисобга етмаган бироз нарсаси бор кишидир” (Фатвои ҳиндия).

Савол: Бой кишининг аёлига закот берса бўладими?

Жавоб: Бўлади. Чунки, аёл эрнинг бойлиги билан бой бўлиб қолмайди.

أَنَّ الطِّفْلَ يُعَدُّ غَنِيًّا بِغِنَى أَبِيهِ بِخِلَافِ الْكَبِيرِ فَإِنَّهُ لَا يُعَدُّ غَنِيًّا بِغِنَى أَبِيهِ وَلَا الْأَبُ بِغِنَى ابْنِهِ وَلَا الزَّوْجَةُ بِغِنَى زَوْجِهَا وَلَا الطِّفْلُ بِغِنَى أُمِّهِ ح فِي الْبَحْرِ .

Балоғатга етмаган бола отасининг бойлиги билан бой саналади. Балоғатга етганнинг хилофи ўлароқ. Чунки, у отасининг бойлиги билан бой саналмайди. Шунингдек, ота ҳам фарзандининг, аёл эрининг, балоғатга етмаган бола онасининг бойлиги билан бой саналмайди” (Раддул муҳтор).

Савол: Соҳиби нисоб одам вафот этиб, бойлиги ҳали балоғатга етмаган болаларига мерос бўлиб қолса, улар зиммасига закот вожиб бўладими?

Жавоб: Балоғатга етмаган болаларнинг молидан закот берилмайди.

وَمِنْهَا الْعَقْلُ وَالْبُلُوغُ فَلَيْسَ الزَّكَاةُ عَلَى صَبِيّ.

Закот бергувчи оқил ва балоғатга етган бўлиши закот бериш шартларидандир. Шунинг учун балоғатга етмаган болага закот бериш вожиб бўлмайди” (Фатвои ҳиндия).

Савол: Ўзини мискин қилиб кўрсатган кишига закотини берган киши савобга эга бўладими?

Жавоб:

أَمَّا لَوْ تَحَرَّى فَدَفَعَ لِمَنْ ظَنَّهُ غَيْرَ مَصْرِفٍ أَوْ شَكَّ وَلَمْ يَتَحَرَّ لَمْ يَجُزْ حَتَّى يَظْهَرَ أَنَّهُ مَصْرِفٌ فَيُجْزِيهِ فِي الصَّحِيحِ خِلَافًا لِمَنْ ظَنَّ عَدَمَهُ ، وَتَمَامُهُ فِي النَّهْرِ .

Закот олишга лойиқ бўлмаса керак деб гумон қилган кишисига ёки закот олишга лойиқмикин ёки лойиқ эмасмикин деб шак қилиб, закот олишга лойиқ деб қасд қилмасдан закотини берса, олган киши закот олишга ҳақли бўлса, закоти адо бўлади. Аксинча бўлса, йўқ” (Раддул муҳтор).

Савол: Тиламчига закотини берса бўладими?

Жавоб: Аввало, бир кунлик егулиги бор кишига тиламчилик қилиш ва уларга садақа ва закотни бериш ҳам ҳаромдир. Кўча-кўйда ёки хонадонларга тиланиб келган кишиларга берадиган нарсасини ҳадя деб ният қилса, ҳаром амалдан қутилиб қолади.

أَنَّهُ لَا يَحِلُّ أَنْ يَسْأَلَ شَيْئًا مَنْ لَهُ قُوتُ يَوْمِهِ بِالْفِعْلِ أَوْ بِالْقُوَّةِ كَالصَّحِيحِ الْمُكْتَسِبِ وَيَأْثَمُ مُعْطِيهِ إنْ عَلِمَ بِحَالَتِهِ لِإِعَانَتِهِ عَلَى الْمُحَرَّمِ .

Ҳақиқатда уйида бир кунлик егувлиги бор ёки егулигини топишга қодир бўла туриб тиланиш ҳалол бўлмайди ва тиланган кишининг ҳолатини билиб туриб унга садақа қилгувчи киши ҳам гуноҳкор бўлади. Ҳаром ишга ёрдам қилганлиги учун” (Раддул муҳтор).

Савол: Қарзга берилган маблағни закот ўрнига ҳисоблаш мумкинми?

Жавоб: Мумкин эмас. Чунки, закотнинг адо бўлиш шарти закотни бераётган вақтида закот эканлигини ният қилишдир. Лекин, фақир қарздорга қарз бергувчи закотини мулк қилиб бериб, сўнгра ундан қарзини қайтариб олса бўлади. Аммо, қарздор бой бўлса, бундай қилиш дуруст эмас.

وَحِيلَةُ الْجَوَازِ أَنْ يُعْطِيَ مَدْيُونَهُ الْفَقِيرَ زَكَاتَهُ ثُمَّ يَأْخُذَهَا عَنْ دَيْنِهِ.

Закотни қарздан адо бўлиш йўли, ҳақдор фақир қарздорга закотини бериб, сўнг уни қарзи эвазига қайтариб олишидир” (Раддул муҳтор).

Савол: Бир кишига нисоб миқдоридан ортиқроқ закот бериш мумкинми?

Жавоб: Закот олувчи қарздор бўлса ва олган закотини қарзига тўласа, закотдан ҳеч нарса ортиб қолмаса ёки икки юз дирҳамдан озроқ маблағ ошиб қолса, зарари йўқ. Агар бир кишига нисобга етадиган миқдордаги закот берса-ю, у фақир аёли ва болаларига тарқатиб чиқса, бирортаси ҳам нисоб эга бўлмаса жоиз бўлади. Лекин, аёли ва боласига закот пулини мулк қилиб бериши шартдир.

فَإِنْ كَانَ مَدْيُونًا فَدَفَعَ إلَيْهِ مِقْدَارَ مَا لَوْ قَضَى بِهِ دَيْنَهُ لَا يَبْقَى لَهُ شَيْءٌ أَوْ يَبْقَى دُونَ الْمِائَتَيْنِ لَا بَأْسَ بِهِ

Агар қарздор бўлса ва унга қарзини тўлаганда ҳеч нарса ортиб қолмайдиган ёки икки юз дирҳамдан камроқ ортиб қоладиган миқдорича бир кишига закот берса, зарари йўқ” (Фатвои ҳиндия).

وَكُرِهَ إعْطَاءُ فَقِيرٍ نِصَابًا أَوْ أَكْثَرَ إلَّا إذَا كَانَ الْمَدْفُوعُ إلَيْهِ مَدْيُونًا أَوْ كَانَ صَاحِبَ عِيَالٍ بِحَيْثُ لَوْ فَرَّقَهُ عَلَيْهِمْ لَا يَخُصُّ كُلًّا أَوْ لَا يَفْضُلُ بَعْدَ دَيْنِهِ نِصَابٌ فَلَا يُكْرَهُ فَتْحٌ.

Фақирга нисобга етадиган ёки ундан ортиқ закот бериш макруҳдир. Закот олувчи қарздор бўлса ёки фарзанди кўп бўлиб, уларга тарқатиб чиқса, бирортаси ҳам нисобга эга бўлмаса ёки қарздан қолгани нисобга етмаса, нисобга етадиган ёки ундан ортиқ закот бериш макруҳ эмас. “Фатҳ”да шундай дейилган” (Раддул муҳтор).

Савол: Уйсиз кўчада қолган кишига уй олишга етадиган миқдорда закот берса бўладими?

Жавоб: Бир кишига нисобга қодир бўладиган миқдорча закот бериш жоиз эмас. Лекин, закот бергувчи закотига уй сотиб олиб, закотга ҳақдор кишига бу менинг закотим деб берса жоиздир. Чунки, олгувчи ҳожати аслияга эга бўлиб, ёнида нисоб миқдорича маблағ ошиб қолмайди.

الْفَقِيرُ وَهُوَ مَنْ لَهُ أَدْنَى شَيْءٍ وَهُوَ مَا دُونَ النِّصَابِ أَوْ قَدْرُ نِصَابٍ غَيْرُ نَامٍ وَهُوَ مُسْتَغْرَقٌ فِي الْحَاجَةِ فَلَا يُخْرِجُهُ عَنْ الْفَقِيرِ مِلْكُ نُصُبٍ كَثِيرَةٍ غَيْرِ نَامِيَةٍ إذَا كَانَتْ مُسْتَغْرَقَةً بِالْحَاجَةِ كَذَا فِي فَتْحِ الْقَدِيرِ .

Фақир – нисобга етмаган ёки ҳожати аслияга ишлатиладиган ўсмайдиган нисобга эга бўлган кишидир. Ҳожати аслия билан банд ўсмайдиган нисоблар фақирни фақирлигидан чиқармайди. “Фатҳул қодирда” шундай дейилган” (Фатвои ҳиндия). Уйлар ҳам ҳожати аслия билан банд бўлган ўсмайдиган молдир.

Савол: Ойлик маош, усталар ишлатиб уларга бериладиган ҳақнинг ўрнига закот берса бўладими?

Жавоб: Жоиз эмас. Лекин, маошга қўшимча тарзда бу менинг закотим деб ният қилиб, берса бўлади.

وَلَوْ نَوَى الزَّكَاةَ بِمَا يَدْفَعُ الْمُعَلِّمُ إلَى الْخَلِيفَةِ ، وَلَمْ يَسْتَأْجِرْهُ إنْ كَانَ الْخَلِيفَةُ بِحَالٍ لَوْ لَمْ يَدْفَعْهُ يُعَلِّمُ الصِّبْيَانَ أَيْضًا أَجْزَأَهُ ، وَإِلَّا فَلَا.

Муаллим ўринбосарини ижарага олмай туриб, унга бераётган нарсасини закот деб ният қилса, агар ўринбосар муаллим унга ҳеч нарса бермаса ҳам болаларга таълим бераверса, закотни олиши жоиз. Агар муаллим бирор нарса бермаса, болларга таълим бермайдиган бўлса, муаллим берган закоти ойлик маош бўлиб қолади закот адо бўлмайди” (Фатвои ҳиндия).

Савол: Бошқа дин вакилларига закот берса бўладими?

Жавоб: Жоиз эмас.

وَأَمَّا أَهْلُ الذِّمَّةِ فَلَا يَجُوزُ صَرْفُ الزَّكَاةِ إلَيْهِمْ بِالِاتِّفَاقِ وَيَجُوزُ صَرْفُ صَدَقَةِ التَّطَوُّعِ إلَيْهِمْ بِالِاتِّفَاقِ.

Зиммий(бошқа диндаги ватандош)ларга закот бериш бил иттифоқ жоиз эмас. Лекин, нафл садақаларни уларга бериш бил иттифоқ жоиздир” (Фатвои ҳиндия).

Савол: Даволангувчи фақирнинг муолажа ҳаражатларини тўлаш билан закот адо бўладими?

Жавоб: Закотнинг адо бўлиши учун фақирга закот мулк қилиб берилиши шартдир. Шунинг учун закотни аввало унга мулк қилиб берилади, сўнгра у ҳаражатларини тўлайди.

إذَا دَفَعَ الزَّكَاةَ إلَى الْفَقِيرِ لَا يَتِمُّ الدَّفْعُ مَا لَمْ يَقْبِضْهَا.

Фақирга закотини сарфласа-ю, фақир уни қўлига олмагунича закот адо бўлмайди” (Фатвои ҳиндия).

Савол: Мадрасага закот бериш мумкинми?

Жавоб: Мадрасадаги закот олишга лойиқ талабалар номидан вакил бўлиб, бир киши закотни қабул қилиб олса, сўнгра уларга тарқатиб берса, закот бергувчидан закот адо бўлади.

إذَا دَفَعَ الزَّكَاةَ إلَى الْفَقِيرِ لَا يَتِمُّ الدَّفْعُ مَا لَمْ يَقْبِضْهَا.

Фақирга закотини сарфласа-ю, фақир уни қўлига олмагунича закот адо бўлмайди” (Фатвои ҳиндия).

Савол: Етимхоналарга закот бериш мумкинми?

Жавоб: Етимхонадаги фақир болаларга закотни мулк қилиб берса, закот адо бўлади. Агар бир шахсга мулк қилиб бермай, етимхонанинг ташкилий ишларига закотни сарфласа, жоиз эмас. Масжид қурилиши ва унинг камунал тўловларига сарфланганда закот адо бўлмагани каби закотга ҳақдор бўлган кишиларга закот берилмаса, закот адо бўлмайди.

وَلَا يَجُوزُ أَنْ يَبْنِيَ بِالزَّكَاةِ الْمَسْجِدَ، وَكَذَا الْقَنَاطِرُ وَالسِّقَايَاتُ، وَإِصْلَاحُ الطَّرَقَاتِ، وَكَرْيُ الْأَنْهَارِ وَالْحَجُّ وَالْجِهَادُ وَكُلُّ مَا لَا تَمْلِيكَ فِيهِ.

Закотни масжид, кўприк, сув омбор, йўл тузатиш, канал қазиш, закот эгаси ҳаж қилиши, сафарбарликка сарфлаш ва закот олишга лойиқ кишиларга мулк қилиб бериш топилмайдиган барча суратларга сарфлаш жоиз эмас” (Фатвои ҳиндия).

Савол: Ўликни кафанлашга закотни сарфлаш мумкинми?

Жавоб: Закотни адо бўлиши учун мулк шартдир. Вафот этган киши кафанни мулк қилиб ололмайди. Шунинг учун закотидан кафанлик олиб, кафанлаш билан закот адо бўлмайди. Лекин, вафот этган кишининг фақир яқинларига ёки бегона бир фақир кишига закотини мулк қилиб берса, у эса, уни кафанликка ишлатса, закоти адо бўлади.

وَلَا يُبْنَى بِهَا مَسْجِدٌ وَلَا يُكَفَّنُ بِهَا مَيِّتٌ لِانْعِدَامِ التَّمْلِيكِ مِنْهُ وَهُوَ الرُّكْنُ.

Закот маблағи билан масжид қурилмайди, ўлик кафанланмайди. Закот бергувчидан закотнинг фарзи бўлган мулк қилиб беришлик деган нарса топилмагани учун” (Жавҳаратун наййира).

وَحِيلَةُ التَّكْفِينِ بِهَا التَّصَدُّقُ عَلَى فَقِيرٍ ثُمَّ هُوَ يُكَفَّنُ فَيَكُونُ الثَّوَابُ لَهُمَا.

Закот билан маййитни кафанлаш йўли, аввало закотни бир фақирга берилади, сўнгра фақир у билан маййитни кафанлайди. Шунда иккисига ҳам савоб бўлади” (Раддул муҳтор).

Савол: Закотига дон-дун олиб ҳайвонларга едириш билан закот адо бўладими?

Жавоб: Закот адо бўлмайди. Чунки, бу ерда закотни фарзи бўлган муҳтож мусулмонга мулк қилиб бериш топилмаяпти.

فَلَا يَكْفِي فِيهَا الْإِطْعَامُ إلَّا بِطَرِيقِ التَّمْلِيكِ وَلَوْ أَطْعَمَهُ عِنْدَهُ نَاوِيًا الزَّكَاةَ لَا تَكْفِي.

Закотни адо бўлиши учун (мусулмонларни) таомлантириш кифоя қилмайди. Лекин, таомни мулк қилиб берса, закоти адо бўлади. Закот бергувчи ўзининг ҳузурида закотнинг нияти билан одамларга таом берса, закотни адо бўлишига кифоя қилмайди” (Раддул муҳтор).

Савол: Закот пулидан бир қишлоққа сув ёки газ олиб келиб бериш мумкинми?

Жавоб:

وَلَا يَجُوزُ أَنْ يَبْنِيَ بِالزَّكَاةِ الْمَسْجِدَ، وَكَذَا الْقَنَاطِرُ وَالسِّقَايَاتُ، وَإِصْلَاحُ الطَّرَقَاتِ، وَكَرْيُ الْأَنْهَارِ وَالْحَجُّ وَالْجِهَادُ وَكُلُّ مَا لَا تَمْلِيكَ فِيهِ.

Закотни масжид, кўприк, сув омбор, йўл тузатиш, канал қазиш, закот эгаси ҳаж қилиши, сафарбарликка сарфлаш ва закот олишга лойиқ кишиларга мулк қилиб бериш топилмайдиган барча суратларга сарфлаш жоиз эмас” (Фатвои ҳиндия).

Савол: Бир киши закотини тижоратга қўйиб, тушган пулидан ғариб бечораларга сарфлаб турса, бўладими?

Жавоб: Закот ўз эгаларига мулк қилиб бериш билан адо бўлади. Мулк қилиб бергандан кейин улар закот маблағини нима қилсалар ўзлари биладилар.

إذَا دَفَعَ الزَّكَاةَ إلَى الْفَقِيرِ لَا يَتِمُّ الدَّفْعُ مَا لَمْ يَقْبِضْهَا.

Фақирга закотини сарфласа-ю, фақир уни қўлига олмагунича закот адо бўлмайди” (Фатвои ҳиндия).

Савол: Ўлиб кетган кишининг қарзини бир киши ўз закотидан адо қилиши жоизми?

Жавоб: Жоиз эмас. Чунки, маййитга мулк қилиб бериш деган нарса топилмаяпти.

وَلَا يُقْضَى بِهَا دَيْنُ الْمَيِّتِ لِانْعِدَامِ رُكْنِهَا وَهُوَ التَّمْلِيكُ.

Закот билан маййитнинг қарзи тўланмайди. Чунки, унда закотни рукни бўлган мулк қилиб бериш йўқдир” (Табйийнул ҳақоиқ шарҳу канзул дақоиқ).

وَلَا يُبْنَى بِهَا مَسْجِدٌ وَلَا يُكَفَّنُ بِهَا مَيِّتٌ لِانْعِدَامِ التَّمْلِيكِ مِنْهُ وَهُوَ الرُّكْنُ.

Закот маблағи билан масжид қурилмайди, ўлик кафанланмайди. Закот бергувчидан закотнинг фарзи бўлган мулк қилиб беришлик деган нарса топилмагани учун” (Жавҳаратун наййира).

Савол: Закотни масжидга сарфласа бўладими?

Жавоб: Закотнинг рукни закот олишга лойиқ кишига мулк қилиб беришдир. Масжид ва бу каби жойларга закотни сарфлашда мулк қилиб бериш тпилмайди.

وَلَا يَجُوزُ أَنْ يَبْنِيَ بِالزَّكَاةِ الْمَسْجِدَ، وَكَذَا الْقَنَاطِرُ وَالسِّقَايَاتُ، وَإِصْلَاحُ الطَّرَقَاتِ، وَكَرْيُ الْأَنْهَارِ وَالْحَجُّ وَالْجِهَادُ وَكُلُّ مَا لَا تَمْلِيكَ فِيهِ.

Закотни масжид, кўприк, сув омбор, йўл тузатиш, канал қазиш, закот эгаси ҳаж қилиши, сафарбарликка сарфлаш ва закот олишга лойиқ кишиларга мулк қилиб бериш топилмайдиган барча суратларга сарфлаш жоиз эмас” (Фатвои ҳиндия).

Савол: Закотини ажратиб қўйса ёки бирор вакилга топширса, закот олгувчиларга закот етиб боришидан илгари закот эгаси вафот этса, закотга ажратилган молнинг ҳукми нима бўлади?

Жавоб: Агар закот ажратган киши вафот этса ва вафотидан илгари васият қилган бўлса, ортидан қолган молдан учдан биридан закоти адо қилинади. Агар васият қилмаган бўлса, меросхўрлар ўртасида тақсим қилиб юборилади. Меросхўрлар балоғатга етган бўлиб, ўз ихтиёрлари билан закотни адо этишга рухсат берсалар, маййит томонидан закот адо бўлади.

وَلَا يَخْرُجُ عَنْ الْعُهْدَةِ بِالْعَزْلِ فَلَوْ ضَاعَتْ لَا تَسْقُطُ عَنْهُ الزَّكَاةُ وَلَوْ مَاتَ كَانَتْ مِيرَاثًا عَنْهُ.

Закотни ажратиш билан закот зиммадан соқит бўлмайди, то фақирга топширмагунича. Ажратилган закот фақирга етиб боришидан аввал йўқолиб қолса, закот зиммадан соқит бўлмайди. Шунингдек, ҳали закот фақирларга етиб боришидан аввал закот берувчи вафот этса, закот меросхўрларга мерос бўлиб қолади” (Раддул муҳтор).

Савол: Нисоб миқдорича маҳр тайин қилинган аёл ҳали маҳр қўлига тегмасдан илгари закот олиши мумкинми?

Жавоб: Никоҳдан кейин маҳрни беришга келишилган бўлса-ю, никоҳдан кейин ҳали аёлга бермаган бўлса ва эр бой бўлса аёл бой саналиб, закот олиши жоиз бўлмайди. Агар эр маҳрни беришга қодир бўлмайдиган даражада камбағал бўлса ёки маҳрни кейинчалик беришга келишилган бўлса, бундай аёл закот олиши мумкин.

وَالْمَرْأَةُ مُوسِرَةٌ بِالْمُعَجَّلِ لَوْ الزَّوْجُ مَلِيًّا وَبِالْمُؤَجَّلِ لَا.

Эр бой бўлса, аёл киши нақд беришга келишилган маҳр билан бой саналади. Кейинчалик беришга келишилган маҳр билан эса, аёл бой саналмайди” (Раддул муҳтор).

Савол: Қанча маблағга эга бўлган киши закот олиши ҳалол бўлмайди?

Жавоб: Олтин, кумуш, тижорат моллари ҳамда уй рўзғор анжомларидан кундалик рўзғор ишларида ва меҳмон кутиб олишда ишлатиладиганларидан ташқари буюмларнинг қиймати 85 грам тилло ёки 595 грам кумушга тўғри келса, бундай кишиларга закот олиш ҳалол бўлмайди. Уч сидра кийимдан ортиқ либослар, телевизорлар, инсоннинг аслий ҳожатлари остига кирмайди. Шунинг учун бу турдаги нарсалар закот олишда ҳисобланади. Лекин, закот беришда ҳисобланмайди.

وَصَاحِبُ الثِّيَابِ الْأَرْبَعَةِ لَوْ سَاوَى الرَّابِعُ نِصَابًا غِنًى وَثَلَاثَةً فَلَا ، لِأَنَّ أَحَدَهَا لِلْبِذْلَةِ وَالْآخَرُ لِلْمِهْنَةِ وَالثَّالِثُ لِلْجَمْعِ وَالْوَفْدِ وَالْأَعْيَادِ.

Тўрт сидра кийми бор кишининг тўртинчи сидра кийими нисобга етса, бой ҳисобланади. Уч сидра кийим соҳиби гарчи уларнинг қиймати нисобга етсада, (ҳожати аслий бўлгани учун) бой саналмайди. Чунки, улардан бири уй учун, бошқаси меҳнат учун, учинчиси жумъа, меҳмон ва байрам учун бўлади” (Раддул муҳтор).

Савол: Ҳамқишлоқлари орасида фақир, мискинлар бўла туриб, бошқа қишлоғдаги кишига закотини берса бўладими?

Жавоб: Бошқа қишлоғдаги кишига закот бериш макруҳи танзиҳийдир. Лекин, бошқа қишлоқдаги киши қариндоши ёки ҳамқишлоқларидан кўра муҳтожроқ ёки дин илмини ўрганувчи ёки уларга беришда омматан мусулмонларга кўпроқ манъфаат бўлса, макруҳ бўлмайди.

وَ كُرِهَ نَقْلُهَا إلَّا إلَى قَرَابَةٍ بَلْ فِي الظَّهِيرِيَّةِ لَا تُقْبَلُ صَدَقَةُ الرَّجُلِ وَقَرَابَتُهُ مَحَاوِيجُ حَتَّى يَبْدَأَ بِهِمْ فَيَسُدَّ حَاجَتَهُمْ أَوْ أَحْوَجَ أَوْ أَصْلَحَ أَوْ أَوْرَعَ أَوْ أَنْفَعَ لِلْمُسْلِمِينَ أَوْ مِنْ دَارِ الْحَرْبِ إلَى دَارِ الْإِسْلَامِ أَوْ إلَى طَالِبِ عِلْمٍ وَفِي الْمِعْرَاجِ التَّصَدُّقُ عَلَى الْعَالِمِ الْفَقِيرِ أَفْضَلُ أَوْ إلَى الزُّهَّادِ أَوْ كَانَتْ مُعَجَّلَةً قَبْلَ تَمَامِ الْحَوْلِ فَلَا يُكْرَهُ خُلَاصَةٌ .

Закотни бир жойдан иккинчи жойга юбориш макруҳ. Бундан қариндош-уруғлар ёки муҳтожроқ ёки солиҳроқ ёки тақводорроқ ёки омматан мусулмонларга манъфаатлироқ ёки ғайри динлар юртидан мусулмонлар юртига кўчирилса ёки илм толибига жўнатилганлари мустаснодир. “Заҳирия”да шундай дейилган. Қариндош-уруғлари муҳтож бўла туриб, кишининг бегоналарга қилган садақаси қабул бўлмайди. То, уларни ҳожатларини ёпмагунича. “Меърож” китобида: “Закотни фақир олим ёки зоҳидга берилгани афзалроқдир” дейилган. Шунингдек, йил тўлмасидан аввал закотни бериш макруҳ эмас” (Раддул муҳтор).

Савол: Сутини ичиш, сутини сотиш мақсадида олинган моллар ва улардан туғилган бузоқлардан закот бериладими?

Жавоб: Йилнинг аксарият қисмида яйловларда ўтлайдиган моллардан ўттизта, қўйлардан қирқта, туялардан бешта нисобга етган чорвалардан белгиланган закот берилади. Тижорат мақсадида олинган молларнинг ўзининг қиймати ёки қиймати бошқа тижорат молларига, тилло, кумуш ёки ҳузуридаги маблағига қўшилиб, закот нисобига етса, закот берилади. Бундан бошқа ҳолатларда чорва молларидан закот берилмайди (Аҳсану фатаво).

Савол: Уй қуриб сотувчилар қандай закот чиқарадилар?

Жавоб: Уй олди-соттиси билан шуғулланувчилар, уйнинг қийматидан закот чиқарадилар. Закот чиқараётган вақтда уй қандай ҳолатда бўлса, ўша ҳолати баҳоланади ва ундан закот чиқарилади.

Савол: Товуқ ёки балиқ олиб, семиртириб сотувчилар закот берадиларми?

Жавоб: Товуқ боқиш ёки балиқ боқиш учун ажратилган жойлар ва уларга тегишли нарсалардан закот берилмайди. Товуқ, жўжа ёки балиқларни семиртириб сотиш мақсадида сотиб олинса, закот берилаётган вақтдаги қийматидан закот берилади. Агар жўжа ёки товуқ олаётган пайтда, улардан тухум олишни мақсад қилган бўлса, жўжа ва товуқларнинг қийматидан закот бермайди. Лекин, сотилаётган тухумлардан закот беради (Аҳсанул фатаво). Ушбу ҳайвонларга бериладиган ем, дори-дармонларнинг қиймати закотга ҳисобланади.

Савол: Идиш-товоқ шу каби нарсаларга тилло суви юритилган бўлса, ўша тиллолардан ҳам закот бериладими?

Жавоб: Зеб-зийнат сифатида буюмларда фойдаланилган тиллолар улардан ажрайдиган бўлса, тиллоларни вазни аниқланиб, улардан закот берилади. Агар тиллолар ажрамайдиган даражада бўлса, уларни йўқ деб ҳисоб қилинади ва улардан закот чиқарилмайди (Фатвои маҳмудия).

Савол: Закотини бермаган кишилар нафл садақа берсалар бўладими?

Жавоб: Қазоси бўлиб нафл рўза, зиммасида закоти вожиб бўла туриб, нафл садақа берса, савоб бўлади. Лекин, фарз, вожиб бўлган нарса туриб, нафлга машғул бўлиш нодонликдир (Фатвои маҳмудия).

Савол: Тилло ва кумушдан ясалган бурун, тиш ва суяакларни бир-бирига улаш учун қўйилган тиллолардан закот бериладими?

Жавоб: “Раддул муҳтор”да закот вожиб бўлмайдиган нарсаларни саналиб, улардан закот берилмаслигига сабаб ўсувчи эмаслиги деб айтилган. Шунинг учун тиш ёки бурунни бемолол чиқариб, сотиб юборадиган имкониятда бўлса, унда закот вожиб бўлади. Агар маҳкамлаб қўйилган бўлса, закот вожиб бўлмайди.

لِأَنَّهُ غَيْرُ مُتَمَكِّنٍ مِنْ الزِّيَادَةِ.

Чунки зиёда бўлиш имкони йўқдир” (Раддул муҳтор, Имдодул фатаво).

Савол: Закот фақат рамазон ойида бериладими?

Жавоб: Нисобга етарли маблағга эга бўлган кишига закот вожиб бўлади. Бир йил ўтгандан кейин закотни адо қилиш вожиб бўлади. Агар йил тўлмай закотини берса ёки келажакдаги бир неча йиллик закотни олдиндан берса жоиз бўлади (Опке масаил унка ҳал).

وَلَوْ عَجَّلَ ذُو نِصَابٍ زَكَاتَهُ لِسِنِينَ أَوْ لِنُصُبٍ صَحَّ لِوُجُودِ السَّبَبِ.

Нисоб эгаси бир неча йиллик закотини аввалдан ёки бир неча нисобни бирдан бериб қўйиши жоиздир” (Раддул муҳтор).

Савол: Бир неча йиллик закотини бера олмаган киши қандай қилиб закот беради?

Жавоб: Зиммасига закот вожиб бўлганига бир йил тўлганида қанча маблағга эга бўлган бўлса, ўша маблағдан биринчи йилнинг закотини, иккинчи йил ўша вақтда қанча маблағга эга бўлган бўлса, иккинчи йилнинг закотини чиқаради, яъни биринчи йилнинг закотини беришда иккинчи йилда топилган фойда қўшилмайди. Шу тарзда ўтган йилларнинг закотини беради.

الزكاة واجبة على الحر المسلم البالغ العاقل إذا ملك نصاباً فارغاً عن دين له مطالب وعن حاجته الأصلية نامياً ولو تقديراً ملكاً تاماً وحال عليه الحول.

Талаб қилувчиси бор бўлган қарздан ёки аслий ҳожатидан ортиқча тақдиран бўлса ҳам ўсувчи бўлган, тўлиқ эга бўлинган ва унга бир йил айланган нисобга эга бўлган ҳур, болиғ, оқил мусулмон зиммасига закот вожиб бўлади” (Ал-Лубоб фи шарҳил китоб).

فَإِنْ اسْتَفَادَ بَعْدَ حَوَلَانِ الْحَوْلِ فَإِنَّهُ لَا يَضُمُّ وَيَسْتَأْنِفُ لَهُ حَوْلٌ آخَرُ بِالِاتِّفَاقِ هَكَذَا فِي شَرْحِ الطَّحَاوِيِّ .

“(Нисобга эга бўлганига) Бир йил тўлганидан кейин топилган фойда ўтган йилнинг закотини чиқаришда қўшилмайди. Балки, (бу фойда) кейинги йил закотини чиқаришда бил иттифоқ қўшилади. “Таҳовий”нинг шарҳида шундай дейилган” (Фатвои оламгрия).

Савол: Ўтган йиллар учун ажратилган закот нисоб миқдорича бўлиб, ўз ҳақдорларига берилмаган бўлса, кейинги йилнинг закотини бераётганда ажратиб қўйиб берилмай қолиб кетган нисоб миқдоридаги закотдан ҳам закот берадими?

Жавоб: Йўқ, закотдан закот берилмайди. Балки, биринчи ўтган йилнинг закотини беради ва закот чиқарилгандан кейин қанча маблағ қолса, ўша маблағдан кейинги йилнинг закотини чиқаради.

وَلَا يَخْرُجُ عَنْ الْعُهْدَةِ بِالْعَزْلِ بَلْ بِالْأَدَاءِ لِلْفُقَرَاءِ.

Закотни ажратиб қўйиш билан закот зиммадан соқит бўлмайди. Балки, фақирларга бериш билан зиммадан соқит бўлади” (Дуррул муҳтор).

Савол: Ушри берилган деҳқончиликлардан закот бериладими?

Жавоб: Деҳқон деҳқончиликларидан ушр берганидан кейин уларни сотса, сотилган қийматдан закот чиқаради. Лекин, ҳосилни сотмаса, улардан закот чиқармайди, яъни закот молига қўшилмайди (Опке масаил унка ҳал).

Савол: Яшаб турган уйини сотса, ундан закот бериладими?

Жавоб: Яшаб турган уйини сотган бўлса ҳам, агар унинг қиймати нисобга етиб, бир йил айланган бўлса, ундан закот бериш вожиб бўлади.

الزَّكَاةُ وَاجِبَةٌ عَلَى الْحُرِّ الْعَاقِلِ الْبَالِغِ الْمُسْلِمِ إذَا مَلَكَ نِصَابًا مِلْكًا تَامًّا وَحَالَ عَلَيْهِ الْحَوْل.

Закот ҳур, оқил, болиғ мусулмон зиммасига вожиб бўлади. Агар нисобга тўлиқ эга бўлиб, бир йил айланган бўлса” (Ҳидоя).

Савол: Тижорат қилиш мақсадида сотиб олинган дўконларнинг қийматидан закот бериладими?

Жавоб: Йўқ. Балки, ундан тушган фойда нисобга етиб, бир йил айланса, ўша фойдадан закот берилади.

وَلَيْسَ فِي دُورِ السُّكْنَى وَثِيَابِ الْبَدَنِ وَأَثَاثِ الْمَنَازِلِ وَدَوَابِّ الرُّكُوبِ وَعَبِيدِ الْخِدْمَةِ وَسِلَاحِ الِاسْتِعْمَالِ زَكَاةٌ لِأَنَّهَا مَشْغُولَةٌ بِحَوَائِجِهِ الْأَصْلِيَّةِ.

“Яшаб турган ховлиси, устидаги кийими, уй жиҳозлари, уловлар, хизматкорлар, иш қуролларида закот йўқ. Чунки, улар аслий ҳожатлари ҳисобланади” (Жавҳаратун наййира).

Савол: Бир киши бир неча уй сотиб олиб, уларни ижарага берса, улардан закот чиқарадими?

Жавоб: Йўқ.

وَلَوْ آجَرَ عَبْدَهُ أَوْ دَارهِ بِنِصَابٍ إنْ لَمْ يَكُونَا لِلتِّجَارَةِ لَا تَجِبُ مَا لَمْ يَحُلْ الْحَوْلُ بَعْدَ الْقَبْضِ فِي قَوْلِهِ.

Қулни ёки уйни нисоб миқдоридаги қиймат эвазига ижарага берса ва уларни тижорат мақсадида сотиб олмаган бўлса, ижара ҳаққини қўлга олгандан кейин унга бир йил тўлмаса, унга закот вожиб бўлмайди (Агар бу киши ҳузурида нисоб миқдоридаги мол бўлмаса, агар бўлса, нисобга қўшиб, закот беради)” (Фатҳул қодир).

Пулни банд қилиб, кейинчалик сотиш мақсадида уй ёки шу каби нарсаларни сотиб олса, сўнг уни ижарага берса, уларнинг қийматидан ҳам ва улардан тушган ижара ҳақларидан ҳам закот берилади.

وَإِنْ كَانَ لِلتِّجَارَةِ كَانَ حُكْمُهُ كَالْقَوِيِّ ؛ لِأَنَّ أُجْرَةَ مَالِ التِّجَارَةِ كَثَمَنِ مَالِ التِّجَارَةِ فِي صَحِيحِ الرِّوَايَةِ.

Агар тижорат мақсадида бўлса, уларнинг ижара ҳаққи дайни қавийнинг ҳукмидадир. Чунки, тижорат молининг ижара ҳаққиси саҳиҳ ривоятда тижорат молининг пули кабидир” (Фатҳул қодир).

Савол: Бир киши насияга, яъни олти ойдан кейин пулини беришга уй сотиб олса ва олти ойдан аввал закот берадиган вақт келса, уйга бериладиган маблағдан ҳам закот чиқариладими?

Жавоб: Агар закот бериш вақти келишидан аввал уй пулини тўласа, ундан закот чиқармайди. Келишилган вақтдан аввал закот бериш вақти келган бўлса, уйга бериладиган маблағдан ҳам закот чиқаради.

وَسَبَبُهُ أَيْ سَبَبُ افْتِرَاضِهَا مِلْكُ نِصَابٍ حَوْلِيٍّ.

“Закотнинг фарз бўлиш сабаби йили тўлган нисобга эга бўлишдир” (Раддул муҳтор).

Савол: Омонатга қўйилган маблағдан закот бериладими?

Жавоб: Омонатга қўювчи нисоб эгаси бўлса, омонатга қўйилган маблағдан закот чиқарилади. Омонатга олган кишига закотни ажратишга изн берилган бўлса, омонатдор омонатга қўйилган маблағдан закот ажратса, закот адо бўлади.

إذَا وَكَّلَ رَجُلًا بِدَفْعِ زَكَاةِ مَالِهِ وَنَوَى الْمَالِكُ عِنْدَ الدَّفْعِ إلَى الْوَكِيلِ فَدَفَعَ الْوَكِيلُ بِلَا نِيَّةٍ فَإِنَّهُ يُجْزِئُهُ ؛ لِأَنَّ الْمُعْتَبَرَ نِيَّةُ الْآمِرِ.

Бир киши бошқа бировни молининг закотини адо қилишга вакил қилса ва вакилга топшираётган пайтда закотни ният қилса, вакил ният қилмаса ҳам закоти адо бўлади. Чунки, буюргувчининг нияти эътиборлидир” (Баҳрур роиқ).

Савол: Банкка қўйилган пуллардан закот бериладими?

Жавоб: Банкка қўйилган пул нисобга етиб, бир йил тўлса ёки ёнидаги пуллари билан нисобга етиб, бир йил тўлган бўлса, закот беради.

الزَّكَاةُ وَاجِبَةٌ عَلَى الْحُرِّ الْعَاقِلِ الْبَالِغِ الْمُسْلِمِ إذَا مَلَكَ نِصَابًا مِلْكًا تَامًّا وَحَالَ عَلَيْهِ الْحَوْل.

Закот ҳур, оқил, болиғ мусулмон зиммасига вожиб бўлади. Агар нисобга тўлиқ эга бўлиб, бир йил айланган бўлса” (Ҳидоя).

Савол: Қодир бўла туриб закотни беришни кечиктириш мумкинми?

Жавоб: Закот фақир, мискинларнинг ҳаққи бўлиб, уларни кечиктириш билан гуноҳкор бўлади.

وَيَأْثَمُ بِتَأْخِيرِ الزَّكَاةِ لِأَنَّ فِي الزَّكَاةِ حَقَّ الْفُقَرَاءِ فَيَأْثَمُ بِتَأْخِيرِ حَقِّهِمْ.

Закотни кечиктириш билан гуноҳкор бўлади. Чунки, закот фақирларнинг ҳаққи бўлиб, уларнинг ҳақларини кечиктириш билан гуноҳкор бўлади” (Иноя шарҳул ҳидоя).

وَرُوِيَ عَنْ مُحَمَّدٍ : مَنْ أَخَّرَ الزَّكَاةَ مِنْ غَيْرِ عُذْرٍ لَا تُقْبَلُ شَهَادَتُهُ.

Муҳаммад раҳматуллоҳи алайҳдан ривоят қилинади: “Узрсиз закотни беришни кечиктирган кишининг гувоҳлиги қабул қилинмайди” (Иноя шарҳул ҳидоя).

Савол: Бир кишига берган пули эсдан чиқиб, орадан бир неча йил ўтиб, эсига тушди. Ундан ўтган йиллар учун закот чиқарадими?

Жавоб: Ўтган йилларига закот беради.

ولو اودع رجلا يعرفه ثم نسي سنين ثم تذكر بعد ذلك كان عليه زكاة ما مضى.

Ўзи танийдиган кишига омонат қўйса, сўнг уни бир неча йил эсдан чиқариб юборса, эсига тушиб қўлига олганда ўтган йилларга ҳам закот беради” (Татархония).

Савол: Закотга қодир бўлган кишининг бошқа бировда ҳаққи бўлиб, бир йил ўтгандан кейин уни кечиб юборса, ўтган бир йилга закот берадими?

Жавоб: Бермайди.

رجل له على رجل الف درهم فحال الحول عليه ثم أبرأ المديون من الدين سقطت عنه الزكاة.

Бир кишининг бировда минг дирҳам пули бўлса ва унга бир йил тўлса, сўнг ҳақдор ҳаққидан кечса, закот ундан соқит бўлади” (Татархония).

Савол: Мусодара қилинган мол эгасига бир неча йилдан кейин қайтиб келса, унга закот бериладими?

Жавоб: Закот берилмайди. Чунки, бу зимор мол ҳукмидадир.

السَّائِمَةُ إذَا غَصَبَهَا وَمَنَعَهَا عَنْ الْمَالِكِ وَهُوَ مُقِرٌّ ثُمَّ رَدَّهَا عَلَيْهِ لَا زَكَاةَ عَلَى الْمَالِكِ فِيمَا مَضَى.

Бир киши бировнинг чорва молларини тортиб олса ва тортиб олганлигига иқрор бўла туриб, уни эгасига қайтиб бермаса, кейинчалик эгасига қайтариб берса, ўтган йиллар учун молик закот бермайди” (Раддул муҳтор).

Савол: Ҳаром моллардан закот вожиб бўладими?

Жавоб: Ҳаром мол кимдан олинган бўлса, ўшаларнинг ҳаққи бўлиб, эгалари маълум бўлса, уларга қайтариб беришлари вожиб бўлади. Агар эгалари маълум бўлмаса, фақирларга садақа қилиниб, савобини умид қилинмайди. Шунинг учун бундай моллардан закот вожиб бўлмайди. Маст қилгувчи ичимлик савдоси билан шуғилланувчиларга ҳаридорлардан тушган маблағ мулк бўлмайди. Чунки, шариатда ҳаром бўлган нарсалар мол деб белгиланмайди. Мол бўлмаган нарсани эвазига олинган нарса мулк бўлмайди. Агар ҳалол мол билан ҳаром мол аралашиб кетса, ҳалол молни ҳаром молдан ажратилади ва у нисобга етса, ундан закот берилади. Агар ҳалол молни ҳаромидан ажратишни сира иложи бўлмаса, барча молдан закот чиқаради (Аҳсанул фатаво).

لَوْ كَانَ الْخَبِيثُ نِصَابًا لَا يَلْزَمُهُ الزَّكَاةُ ؛ لِأَنَّ الْكُلَّ وَاجِبُ التَّصَدُّقِ عَلَيْهِ فَلَا يُفِيدُ إيجَابَ التَّصَدُّقِ بِبَعْضِهِ.

Нопок мол нисобга етса ҳам ундан закот бериш вожиб бўлмайди. Чунки, бу молнинг барчаси садақа қилиниши керак бўлган молдир. Нисобга етганлиги баъзисини садақа қилиш вожиб эканлигини ифода қилмайди” (Раддул муҳтор).

مَنْ مَلَكَ أَمْوَالًا غَيْرَ طَيِّبَةٍ أَوْ غَصَبَ أَمْوَالًا وَخَلَطَهَا مَلَكَهَا بِالْخَلْطِ وَيَصِيرُ ضَامِنًا ، وَإِنْ لَمْ يَكُنْ لَهُ سِوَاهَا نِصَابٌ فَلَا زَكَاةَ عَلَيْهِ فِيهَا وَإِنْ بَلَغَتْ نِصَابًا ؛ لِأَنَّهُ مَدْيُونٌ وَمَالُ الْمَدْيُونِ لَا يَنْعَقِدُ سَبَبًا لِوُجُوبِ الزَّكَاةِ عِنْدَنَا.

Ким нопок молга эга бўлса ёки ўзгаларни молини тортиб олиб, ўз мулкига қўшиб олса, унга эга бўлади ва молнинг эгаларига тўлаши вожиб бўлади. Агар тортиб олган нопок молдан бошқа моли бўлмаса, гарчи нисобга етса ҳам. Улардан закот бериш вожиб бўлмайди. Чунки, бундай кишилар бизнинг наздимизда қарздор ҳисобланиб, қарздорнинг моли закотни вожиб бўлишига сабаб бўлмайди” (Раддул муҳтор).

وَلَوْ خَلَطَ السُّلْطَانُ الْمَالَ الْمَغْصُوبَ بِمَالِهِ مَلَكَهُ فَتَجِبُ الزَّكَاةُ فِيهِ وَيُورَثُ عَنْهُ.

Бир киши ғасб қилинган молни ўз моли билан аралаштирса, молик бўлади ва ундан закот чиқариши вожиб бўлади ҳамдан ундан мерос олинади” (Раддул муҳтор).

Савол: Закот пулига китоб чоп қилдириб, ҳақдорларга текинга китоб тарқатилса, закот адо бўладими?

Жавоб: Шубҳасиз закот адо бўлиб, илм тарқатишнинг савобига ҳам эга бўлинади (Аҳсанул фатаво).

Савол: Бир киши ўз закотидан бировни ҳажга юборса бўладими?

Жавоб: Бизнинг диёрларимизда одатда ҳажга борувчилар нисобга эга бўладилар. Бир кишига ҳажга борадиган даражада закот бериш уни нисобга қодир қилиб қўяди. Бундай қилиш макруҳи таҳримийдир.

وَكُرِهَ إعْطَاءُ فَقِيرٍ نِصَابًا أَوْ أَكْثَرَ.

Фақирга нисобга етадиган ёки ундан ортиқ закот бериш макруҳдир” (Раддул муҳтор).

Савол: Бир киши закотини вакилга берса, у эса уни ўзига сарфласа бўладими?

Жавоб: Закот эгаси вакилга: “Закотни хоҳлаган еринга сарфлайвер” деса, вакил закотни ўзига сарф қилса бўлади. Фақир аёли ёки балоғатга етган фақир боласига ёки вакил фақир бўлса, унинг балоғатга етмаган фарзандига ҳам сарфласа бўлади.

وَلِلْوَكِيلِ أَنْ يَدْفَعَ لِوَلَدِهِ الْفَقِيرِ وَزَوْجَتِهِ لَا لِنَفْسِهِ إلَّا إذَا قَالَ : رَبُّهَا ضَعْهَا حَيْثُ شِئْت.

Вакил фақир боласи ёки аёлига закот пулини бериши жоиз. Лекин, ўзига сарфлай олмайди. Агар мол эгаси вакилга закотини бераётиб: “Қаерга хоҳласанг сарфлайвер” деса, фақир вакил ўзи учун закотни олиб қолиши мумкин” (Раддул муҳтор).

Савол: Вакил фақир бўлса, мол эгаси вакилга: “Хоҳлаган кишингизга беринг” деса-ю, вакил зактни ўзига олиб қолса, закот адо бўладими?

Жавоб: Адо бўлмайди. Чунки, “Хоҳлаган кишингизга беринг” деган ибора вакил қилишликни англатади. Агар вакил закотни ўзига ишлатиб юборган бўлса, уни тўлаб беради. Гарчи вакил закот олишга ҳақдор бўлсада (Аҳсанул фатаво).

Савол: Масжид, мадраса, турли жамғарма фондларда жамғарилган маблағлардан закот бериш вожиб бўладими?

Жавоб: Булар бир кишининг шахсий мулки бўлмагани учун булардан закот бериш вожиб бўлмайди.

وَلَيْسَ فِي سَوَائِمِ الْوَقْفِ وَالْخَيْلِ الْمُسْبَلَةِ زَكَاةٌ لِعَدَمِ الْمِلْكِ.

Вақф чорвалари ва сафарбарликка тайёрланган отларда мулк бўлмагани учун закот йўқдир” (Жавҳаратун наййира).

Савол: Ижарачи ижарага олинган уйнинг бир йиллик ижара ҳаққини аввалдан тўлаб қўйса, олдиндан тўланган маблағдан ким закот чиқаради?

Жавоб: Бу маблағ уй эгаси қўлида ижарачи томонидан берилган гаров пули ҳисобланади. Гаровга берилган молдан гаровга берувчига ҳам, гаровга олувчига ҳам закот вожиб бўлмайди.

وَلَا فِي مَرْهُونٍ أَيْ لَا عَلَى الْمُرْتَهِنِ لِعَدَمِ مِلْكِ الرَّقَبَةِ وَلَا عَلَى الرَّاهِنِ لِعَدَمِ الْيَدِ ، وَإِذَا اسْتَرَدَّهُ الرَّاهِنُ لَا يُزَكِّي عَنْ السِّنِينَ الْمَاضِيَة.

Гаровга қўйилган нарсада ҳам закот йўқ, яъни гаровга олгувчида мулк йўқ бўлганлиги учун, гаровга берувчини қўлида бўлмаганлиги учун. Гаровга олувчи гаровни қайтаргандан кейин гаровга қўювчи ўтган йилларга закот чиқармайди” (Раддул муҳтор).

Савол: Бир киши закотини балоғатга етмаган болага берса, закоти адо бўладими?

Жавоб: Ёш боланинг закот олишга ҳақли бўлиб, бола ҳам олган нарсасини биладиган даражада бўлса жоиз.

وَلَوْ قَبَضَ الصَّغِيرُ ، وَهُوَ مُرَاهِقٌ جَازَ ، وَكَذَا لَوْ كَانَ يَعْقِلُ الْقَبْضَ بِأَنْ كَانَ لَا يَرْمِي ، وَلَا يُخْدَعُ عَنْهُ.

Балоғатга яқинлашиб қолган болага закот бериш дуруст. Шунингдек, балоғатга етмасада, отиб юбормай ва биров алдаса алданиб қолмай қўлга олиш деган нарсани ақллайдиган бўлса ҳам жоиздир” (Раддул муҳтор).

Савол: Эр-хотиндан бир бошқасига закотини берса бўладими?

Жавоб:

وَلَا يَدْفَعُ إلَى امْرَأَتِهِ لِلِاشْتِرَاكِ فِي الْمَنَافِعِ عَادَةً ، وَلَا تَدْفَعُ الْمَرْأَةُ إلَى زَوْجِهَا عِنْدَ أَبِي حَنِيفَةَ - رَحِمَهُ اللَّهُ تَعَالَى - كَذَا فِي الْهِدَايَةِ .

Одатда манфаатлар шерик бўлгани учун эр аёлига закотини бера олмайди. Абу Ҳанифа раҳматуллоҳи алайҳ наздида аёл ҳам эрига закотини бера олмайди. “Ҳидоя”да шундай дейилган” (Фатвои ҳиндия).

Савол: Бир киши закотини адо қилишдан олдин буткул молидан ажралиб қолса, зиммасида закоти вожиб бўлиб қоладими?

Жавоб: Закот вожиб бўлганидан кейин закотини адо қилмай туриб, моли талофатга учраса, зиммасидан закоти соқит бўлади. Лекин, закотни беришни кечкитирганлик гуноҳи зиммасида қолади. Била туриб молини моли талофатга учрайдиган жойга сарфласа, закоти зиммасидан соқит бўлмайди (Татархония, Холид Сайфуллоҳ Раҳмоний. Китобул фатаво).

Савол: Қайси молдан закот чиқариш вожиб бўлса, ўша молнинг айни ўзидан закот чиқариш шартми?

Жавоб: Закот вожиб бўлган молнинг айни ўзидан закот чиқариш шарт эмас. Балки, ўзидан берса ҳам, унинг ўрнига қийматини берса ҳам, унинг қийматича бошқа бирор нарса берс ҳам закоти адо бўлаверади (Китобул фатаво).

Савол: Баъзи китобларда толиби илм бой бўлсада унга закот берса бўлади дейилган. Шу тўғрими?

Жавоб: Баъзи китобларда шундай гап бор. Лекин, “Бойга закот бериб бўлмайди” деган умумий қоидага биноан гарчи толиби илм умрини илм олиш ва илм беришга сарфлаган бўлсада, бой бўлса закот олмаслиги афзалдир.

والاوجه تقييده بالفقير ويكون طلب العلم مرخصا لجواز سؤاله من الزكاة وغيرها.

Афзали толиби илмни закот олишга фақирлик билан қайдлашлик. Илм талаб қилиш закотни ва ундан бошқасини сўрашга рухсат бергувчидир” (Ҳошияту раддул муҳтор).

Савол: Бир кишига қизи томонидан бўган набираларига закотини берса бўладими?

Жавоб: Набирасига бериш жоиз эмас. Лекин, куёви фақир бўлса, унга бериши жоиз. У фарзандларига олган закотидан ишлатиши мумкин.

وَلَا إلَى مَنْ بَيْنَهُمَا وِلَادٌ وَلَوْ مَمْلُوكًا لِفَقِيرٍ أَوْ بَيْنَهُمَا زَوْجِيَّةٌ.

Ораларида ота-болалик, қуллик ёки эр-хотинлик риштаси борларга закот берилмайди” (Дуррул муҳтор).

Савол: Вакил закотни ўзи ишлатиб қўйиб, ўзини ёнидан закотга ҳақдор кишиларга закот берса, вакил қилгувчидан закот адо бўладими?

Жавоб: Вакил қилгувчига билдириб, улардан ижозат бўлгандан кейин берса, закот адо бўлади.

رَجُلٌ جَمَعَ مَالًا مِنْ النَّاسِ لِيُنْفِقَهُ فِي بِنَاءِ الْمَسْجِدِ فَأَنْفَقَ مِنْ تِلْكَ الدَّرَاهِمِ فِي حَاجَتِهِ ثُمَّ رَدَّ بَدَلَهَا فِي نَفَقَةِ الْمَسْجِدِ لَا يَسَعُهُ أَنْ يَفْعَلَ ذَلِكَ فَإِنْ فَعَلَ فَإِنْ عَرَفَ صَاحِبَ ذَلِكَ الْمَالِ رَدَّ عَلَيْهِ أَوْ سَأَلَهُ تَجْدِيدَ الْإِذْنِ فِيهِ وَإِنْ لَمْ يَعْرِفْ صَاحِبَ الْمَالِ اسْتَأْذَنَ الْحَاكِمَ.

Бир киши масжид қуриш мақсадида одамлардан мол тўплаб, уларни ўзининг ҳожатига сарфлаб юборса, кейинчалик ўзини малағидан масжидга сарфласа, бундай қилиши жоиз эмас. Агар шундай қилиб қўйган бўлса, мол берган кишиларни таниса, уларга берган молларини қайтариб беради ёки масжидга ишлатишга қайтадан изн сўрайди. Агар ким берганлигини танимаса, ҳокимдан изн сўрайди” (Фатвои ҳиндия).

Савол: Закотни ажратгандан кейин бир кишига уни қарз сифатида бериб юборса бўладими?

Жавоб: Закот ажратиш билан адо бўлмайди. Балки, фақирга топшириш билан адо бўлади. Закот деб ажратиб, уни бировга қарз қилиб, кейин қайтариб олиш умидида бериши жоиз эмас. Лекин, закотини закот олишга ҳақли бўлган кишига қарз қилиб эмас, қарз деб берса, закоти адо бўлаверади.

وَلَا يَخْرُجُ عَنْ الْعُهْدَةِ بِالْعَزْلِ بَلْ بِالْأَدَاءِ لِلْفُقَرَاءِ.

Закотни ажратиб қўйиш билан закот зиммадан соқит бўлмайди. Балки, фақирларга бериш билан зиммадан соқит бўлади” (Дуррул муҳтор).

Савол: Закотини масжид имомига берса бўладими?

Жавоб: Масжиднинг имоми тилло ёки кумушдан бирининг нисобига эга бўлса ёки нисобга эга бўлмаган имомга имомгарчилигига ҳақ сифатида закот берса, берган закоти закотга ўтмайди. Лекин, закот олишга ҳақли бўлганлиги учун закотидан берса, жоиз бўлади.

تَمْلِيكُ الْمَالِ مِنْ فَقِيرٍ مُسْلِمٍ غَيْرِ هَاشِمِيٍّ ، وَلَا مَوْلَاهُ بِشَرْطِ قَطْعِ الْمَنْفَعَةِ عَنْ الْمُمَلِّكِ مِنْ كُلِّ وَجْهٍ لِلَّهِتَعَالَى.

“Закот – ҳошимий ҳам, унинг мавлоси ҳам бўлмаган фақир мусулмонга мулк қилиб берувчига ҳеч қандай манфаат эвазисиз Аллоҳнинг розилиги учун шариатда тайин қилинганидек мулк қилиб беришдир” (Фатвои ҳиндия).

Савол: Бир киши адашиб, икки йиллигига закот берса, кейинги йилга закот бермаса бўладими?

Жавоб: Берган закотидан ортиқчасини кейинги йилнинг закоти деб, ният қилса бўлаверади.

وَفِي الْوَلْوَالِجيَّةِ وَغَيْرِهَا رَجُلٌ عِنْدَهُ أَرْبَعُمِائَةِ دِرْهَمٍ فَظَنَّ أَنَّ عِنْدَهُ خَمْسَمِائَةِ دِرْهَمٍ فَأَدَّى زَكَاةَ خَمْسِمِائَةٍ فَلَهُ أَنْ يَحْتَسِبَ الزِّيَادَةَ لِلسَّنَةِ الثَّانِيَةِ ؛ لِأَنَّهُ أَمْكَنَ أَنْ تُجْعَلَ الزِّيَادَةُ تَعْجِيلًا.

Валволижий” ва ундан бошқаларда шундай дейилган: “Бир киши ҳузурида аслида тўрт юз дирҳам пул бўлиб, у беш юз дир ҳам пулим бор деб ўйлаб, закотини беш юз дирҳамдан чиқарса, зиёдасини иккинчи йил учун ҳисоблаши мумкин. Чунки, унда зиёдасини олдиндан бериш имкони бор” (Раддул муҳтор).

Савол: Бир киши нисобга етадиган бор пулига буғдой сотиб олса, буғдойдан закот чиқариш вожиб бўладими?

Жавоб: Закот чиқараётган кунидаги буғдой нархини ҳисоблаб, буғдойнинг қийматидан закот чиқариши лозим бўлади. Бу жавоб фақат буғдой билан боғлиқ эмас. Балки, тижорат мақсадида нима сотиб олинса, закот бераётган пайтда уларни ўша кунги қийматидан закот чиқариш вожибдир.

الزَّكَاةُ وَاجِبَةٌ فِي عُرُوضِ التِّجَارَةِ كَائِنَةً مَا كَانَتْ.

Тижорат моллари қанақа нарса бўлмасин унинг қиймати тилло, кумушдан нисобга етса, ундан закот вожиб бўлади” (Жавҳаратун наййира).

Савол: Аёл киши ота-онаси томонидан берилган сеп-сидирғилар билан бой ҳисобланадими?

Жавоб: Ҳозирги кунда келинга бериладиган сеп-сидирғиларни ҳожати аслиядан деб ҳукм қилиш мушкул ишдир. Сепларни ичида кундалик истеъмол қилинадиган жиҳозлар ҳожати аслияга киради. Аммо, кўз-кўз қилиш, одамлар: “Фалончи шунча нарса қилибди” дейишлари учун қилинган сеп-сидирғилар ҳожати аслийдан ортиқча ҳисобланади. Агар буларни қиймати нисобга етса, закот олиш ҳаром бўлади ва уларнинг зиммаларига қурбонлик ва садақаи фитр вожиб бўлади.

هَلْ تَصِيرُ غَنِيَّةً بِالْجِهَازِ الَّذِي تُزَفُّ بِهِ إلَى بَيْتِ زَوْجِهَا؟ وَاَلَّذِي يَظْهَرُ مِمَّا مَرَّ أَنَّ مَا كَانَ مِنْ أَثَاثِ الْمَنْزِلِ وَثِيَابِ الْبَدَنِ وَأَوَانِي الِاسْتِعْمَالِ مِمَّا لَا بُدَّ لِأَمْثَالِهَا مِنْهُ فَهُوَ مِنْ الْحَاجَةِ الْأَصْلِيَّةِ وَمَا زَادَ عَلَى ذَلِكَ مِنْ الْحُلِيِّ وَالْأَوَانِي وَالْأَمْتِعَةِ الَّتِي يُقْصَدُ بِهَا الزِّينَةُ إذَا بَلَغَ نِصَابًا تَصِيرُ بِهِ غَنِيَّةً.

Аёл эриникига келин қилиб тушириб олинган жиҳозлар билан бойга олинадими? Ўтган нарсалардан зоҳир бўлган нарса шуки, зарур бўлган уй жиҳозлари, кийимлар, ишлатиладиган идиш-товоқлар ҳожати аслийга киради. Унга қўшимча бўлган тақинчоқлар, зийнат мақсадида териб қўйиладиган идишлар, буюмлар нисобга етса, аёл у билан бойга айланади” (Раддул муҳтор).

Савол: Закотига ифтор қилиб берса бўладими?

Жавоб: Закотда мулк қилиб бериш топилиши лозим. Олинглар енглар дейиш билан мулк қилиб бериш топилмайди.

وَلَا يُبْنَى بِهَا مَسْجِدٌ وَلَا يُكَفَّنُ بِهَا مَيِّتٌ لِانْعِدَامِ التَّمْلِيكِ مِنْهُ وَهُوَ الرُّكْنُ.

Закот маблағи билан масжид қурилмайди, ўлик кафанланмайди. Закот бергувчидан закотнинг фарзи бўлган мулк қилиб беришлик деган нарса топилмагани учун” (Жавҳаратун наййира).

Савол: Тилло, кумушни бир-бирига ёки иккисига бошқа нарсани аралаштириб ясалса, улардан закотни қай тарзда чиқарилади?

Жавоб: Тилло, кумушдан иккисига бирор нарса аралаштирилса, уни икки сурати бўлади. Агар тилло ёки кумуш аралаштирилган нарсадан ажрайдиган бўлса, тилло, кумушнинг ҳукми алоҳида, қўшилган нарсани ҳукми алоҳида бўлади. Агар ажрамайдиган бўлса, фақиҳлар ғолибга эътибор қаратганлар, яъни тилло кўп бўлса тилло, кумуш кўп бўлса кумушга ҳукм қилиниб, улардан закот чиқарилади. Агар уларга аралашган нарса кўп бўлса, аралашган нарсага ҳукм берилиб, улардан закот адо қилинмайди.

وَغَالِبُ الْفِضَّةِ وَالذَّهَبِ فِضَّةٌ وَذَهَبٌ وَمَا غَلَبَ غِشُّهُ يُقَوَّمُ كَالْعُرُوضِ.

Кумушга аралашган нарсани кўпи кумуш бўлса кумушга ҳукм қилинади. Тиллога аралашган нарсани кўпи тилло бўлса, тиллога ҳукм қилинади” (Раддул муҳтор).

Савол: Бир неча йиллик закотини бермаган киши бирдан касот бўлса, ўтган йилларга закот берадими?

Жавоб:

وَإِنْ هَلَكَ الْمَالُ بَعْدَ وُجُوبِ الزَّكَاةِ سَقَطَتْ الزَّكَاةُ.

Закот вожиб бўлгандан кейин касодга учраса, закот соқит бўлади” (Ҳидоя).

Савол: Ўзи яшаш мақсадида уй қуриб, кейинчалик фикридан қайтиб, уйни сотувга қўйса, у уйнинг қийматидан закот берадими?

Жавоб: Уй сотилмагунча закот бермайди.

وَإِنْ نَوَاهَا لِلتِّجَارَةِ بَعْدَ ذَلِكَ لَمْ تَكُنْ لِلتِّجَارَةِ حَتَّى يَبِيعَهَا فَيَكُونَ فِي ثَمَنِهَا زَكَاةٌ.

Ўшандан кейин тижоратни ният қилса, сотмагунича тижорат учун бўлмайди. Сотганидан кейин унинг пулидан закот чиқаради” (Ҳидоя).

Савол: Қурбонлик кунларидан сотиш мақсадида ўн-ўн бешта қўй боқувчилар қўйларидан закот берадиларми?

Жавоб: Қўйларнинг қиймати нисобга етса ёки бошқа молларига қўшилиб нисобга етса ва нисоб эгаси бўлганлигига бир йил тўлса, улардан закот чиқаради.

الزَّكَاةُ وَاجِبَةٌ فِي عُرُوضِ التِّجَارَةِ كَائِنَةً مَا كَانَتْ.

Тижорат моллари қанақа нарса бўлмасин унинг қиймати тилло, кумушдан нисобга етса, ундан закот вожиб бўлади” (Жавҳаратун наййира).

Савол: Турли каллексия тўплагувчиларнинг каллексияси нисоб миқдорига етса, закот берадиларми?

Жавоб: Китобларда бу тўғрисида гап келмаган. Сотиш мақсадида йиғилмаган бўлса, улардан закот берилмайди. Лекин, орасида тилло, кумушдан бўлган буюмлар бўлса ва улар нисобга етса, закот бериш вожиб бўлади (Хайрул фатаво).

Савол: Оятда келган фи сабилиллаҳдан мурод нима?

Жавоб: Оятга келган фи сабилиллаҳдан мурод, имом Муҳаммаднинг наздида ҳажга бориб ёки мусофир бўлиб, ҳеч нарсасиз қолган кишиларга айтилади. Гарчи, бундай кишиларнинг ўз юртида моли бўлса ҳам. “Бадоиъ”нинг соҳиблари фи сабилиллаҳни умумий қилиб, ҳар бир Худони йўлида ҳаракат қилгувчига айтилади деганлар. Масалан, диний илм ўргангувчилар, диний таълим бергувчилар каби.

Савол: Закотни Қуръонда зикри келган кишиларнинг ҳар бирига бўлиб-бўлиб бериладими ёки улардан бирига берса кифоя қиладими?

Жавоб:

وَلَوْ صُرِفَ إلَى وَاحِدٍ مِنْ هَؤُلَاءِ الْأَصْنَافِ يَجُوزُ عِنْدَ أَصْحَابِنَا.

Анави синфлардан бирига закотини бериш билан бизнинг асҳоблар наздида закоти адо бўлади” (Бадоиъус саноиъ).

Абдуманнон Қосимий тайёрлади

[1] Эслатма: Ғасб – ошкора зўровонлик билан тортиб олишдир. Зулм - фирб ва ношаръий йўллар билан молни ўзлаштириб олиш.

Муаллиф
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Ийд намозларини ўқиш дуруст ва вожиб бўлиши учун жума намозининг шартлари унда ҳам топилиши лозимдир. Фақат иккита амалда жума намозидаги шартларга хилоф давоми...

4331 05:00 / 14.01.2017
Савол Ҳаж ибодатида .ҳажжи бадал,, яъни бошқанинг ўрнига ҳаж қилиш мавжуд. Шу каби рўзада ҳам бировнинг ўрнига рўза тутиш мумкин бўладимиЖавоб намоз ва рўза давоми...

3630 14:00 / 29 март
Анас розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади .Абу Бакр унга Аллоҳ Ўз Расулига амр қилган Закотни ёзганда .Закотга қари, ғилай ва қўчқор чиқарилмайди. Магар садақа давоми...

3430 05:00 / 14.01.2017
Савол Бир кишининг ўзи яшаб турган уйидан бошқа уйи бўлса, унинг қийматидан закот чиқариладимиЖавоб Яшаб турган ҳовлиси, устидаги кийими, уй жиҳозлари, уловлар, давоми...

7062 13:54 / 13.06.2018
Аудиолар

135058 11:58 / 10.10.2018
«Ҳилол» журнали
Китоблар

55335 14:35 / 11.08.2021