1446 йил 20 жумадис сони | 2024 йил 22 декабрь, якшанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Рамазон-1438

Ташриқ кунлари рўза тутишнинг ҳукми

17:30 / 12.06.2017 4742 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Имом Муслим Каъб ибн Моликдан ривоят қилади:

«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам ташриқ кунлари мени Авс ибн Ҳадасон билан бирга жўнатганлар, мен «Жаннатга фақат мўмин киради! Мино кунлари – еб-ичиш кунларидир!» деб жар солганман».

Мино кунлари қурбонлик ва ташриқ кунларидир. У тўрт кундир. Қурбонлик куни зулҳижжа ойининг ўнинчи, ўн биринчи ва ўн иккинчи кунларидир. Ташриқ кунлари эса ўн биринчи, ўн иккинчи ва ўн учинчи кунларидир. Ўнинчи кун қурбонлик куни, ўн учинчи кун ташриқ куни, ўн биринчи ва ўн иккинчи кунлари ҳам қурбонлик, ҳам ташриқ кунларидир.

Ташриқ кунлари рўза тутиш мандубдир*.

* Бир иш жазм билан талаб қилинмаган бўлса, «мандуб» дейилади. («Усулул фиқҳ»).

Фитр куни ва қурбонлик куни рўзасининг ҳукми

Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам икки куннинг – қурбонлик куни ва фитр кунининг рўзасидан қайтардилар».

Бухорий ва Муслим ривоят қилишган. Лафз Муслимники.

Фитр ва Қурбонлик кунлари рўза тутиш таҳримий макруҳдир*.

* Шариат тарк қилишни жазм билан, аммо қатъий бўлмаган далил билан (оҳод хабарларда) талаб қилган нарса таҳримий макруҳ (ҳаром ҳисобланадиган макруҳ) бўлади. («Усулул фиқҳ»).

«Оқ кунлар» рўзасининг ҳукми

«Оқ кунлар» деб ойнинг ўн учинчи, ўн тўртинчи ва ўн бешинчи ойдин кечаларга айтилади.

Имом Бухорий Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилади:

«Халилим* соллаллоҳу алайҳи васаллам менга уч нарсани: ҳар ойда уч кун рўза тутишни; чошгоҳдаги икки ракъатни; ухлашдан олдин витр ўқишни васият қилганлар».

* Халил деб холис, синалган, насиҳатгўй, вафодор, чин дўст кишига айтилади. Халил аслида қалбан бирлашиб кетган, дилдан боғланган чин дўстдир. Бу сўзнинг мазмунини Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг «Агар Аллоҳдан бошқани халил тутиш мумкин бўлганида, Абу Бакрни халил тутар эдим», деган сўзларидан ҳам англаб олиш мумкин.(«Олтин силсила»).

Оқ кунларда рўза тутиш мандубдир.

Рамазондан кейин шаввол ойида олти кун рўза тутишнинг ҳукми

Имом Муслим Абу Айюб Ансорий розияллоҳу анҳудан ривоят қилади:

«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Ким Рамазон рўзасини тутиб бўлиб, кейин кетидан шавволда олти кун рўза тутса, йил бўйи рўза тутгандек бўлади», дедилар».

Ҳадисдаги «кейин» сўзида (араб тилида «сумма») рўза тутиш қайтарилган фитр куни рўза тутмай, Рамазон рўзаси билан шаввол рўзасининг орасини ажратиш лозимлигига ишора бор. Фитр куни рўза тутилмайди, шу билан орада уланиш бўлмайди. 

Шаввол ойида олти кун рўза тутиш мaндубдир.

Муҳаррам ойи рўзасининг ҳукми

Имом Муслим Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилади:

«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Рамазондан кейинги энг афзал рўза Аллоҳнинг ойи муҳаррамдаги рўзадир. Фарз намоздан кейинги энг афзал намоз тунги намоздир», дедилар».

Бу ойда рўза тутиш мандубдир.

Душанба рўзасининг ҳукми

Имом Муслим Абу Қатода Ансорий розияллоҳу анҳудан ривоят қилади:

«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламдан душанбанинг рўзаси ҳақида сўрашди. У зот: «Мен шу куни туғилганман, менга (илк ваҳий) шу куни нозил бўлган», дедилар».

Бу кунда рўза тутишнинг ҳукми мандубдир.

Душанба ва пайшанба кунлари рўза тутишнинг ҳукми

Абу Довуд Усома ибн Зайднинг мавлосидан ривоят қилади:

«У Усома билан унинг молини талаб қилиш учун Водил-Қуро томон жўнади. У душанба ва пайшанба кунлари рўза тутар эди. Мавлоси унга: «Нима учун қари чол бўла туриб, душанба ва пайшанба кунлари рўза тутасиз?» деди. У шундай деди: «Аллоҳнинг Набийси соллаллоҳу алайҳи васаллам душанба ва пайшанба кунлари рўза тутар эдилар. Бу ҳақда сўрашганда у зот: «Бандаларнинг амаллари душанба ва пайшанба кунлари тақдим қилинади. Амалим тақдим қилинганда рўзадор бўлишни яхши кўраман», деганлар».

Душанба ва пайшанба кунлари рўза тутиш мандубдир.

Зулҳижжанинг ўн кунида рўза тутишнинг ҳукми

Зулҳижжанинг ўн кунида рўза тутиш ҳақида ҳам, оғиз очиқ юриш ҳақида ҳам ҳадислар келган. Ушбу кунларда рўза тутиш мандубдир.

Имом Муслим Оиша розияллоҳу анҳодан ривоят қилади:

«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг (зулҳижжадаги) ўн кунликда рўза тутганларини ҳеч кўрмадим».

Абу Довуд Набий соллаллоҳу алайҳи васалламнинг завжаларидан биридан ривоят қилади:

«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам зулҳижжанинг тўққиз кунида, Ашуро кунида ва ҳар ойдан уч кун – ойнинг биринчи душанбаси ва пайшанба куни рўза тутар эдилар».

Ибн Аббос розияллоҳу анҳумодан ривоят қилинади:

«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Ҳеч бир кундаги солиҳ амал Аллоҳ учун ушбу ўн кунчалик маҳбуб эмас», дедилар. «Эй Аллоҳнинг Расули, Аллоҳ йўлидаги жиҳод ҳам-а?!» дейишди. «Аллоҳ йўлидаги жиҳод ҳам. Бироқ, бир одам жони ва моли билан чиқса-ю, булардан ҳеч бири қайтмаса, бундан мустасно», дедилар».

Термизий ривоят қилган ва бу ҳасан ғариб, саҳиҳ ҳадисдир, деган.

Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Аллоҳ учун зулҳижжанинг ўн куничалик Унга ибодат қилинадиган маҳбуброқ кун йўқ. Буларнинг бир кунлик рўзаси бир йиллик рўзага тенгдир. Буларнинг бир кечасини бедор ўтказиш эса Қадр кечасини бедор ўтказишга тенгдир», дедилар».

Термизий ривоят қилган ва бу ҳасан, ғариб ҳадисдир, деган.

 

Таржимон Муҳаммад Али Муҳаммад Юсуф

Муаллиф
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Биринчи дарсКуну тунларни бошқариб, ойу йилларни алмаштириб турувчи Зот Аллоҳ таолога ҳамду санолар бўлсин. Набийларнинг шарафлиси бўлган Муҳаммад соллалоҳу давоми...

4005 17:25 / 31.05.2017
Рўза дуруст бўлиши учун уч хил шарт топилиши лозим.Биринчи шарт ndash зиммага лозим бўлиш шартлари.Бу шартлар тўрттадир1. Ислом. Мусулмон бўлмаган одамга рўза фарз давоми...

10202 17:44 / 23.05.2017
Бисмиллааҳир роҳмаанир роҳийм ИЙДУЛ ФИТР ТАБРИГИ Рамазон ойининг рўзасини бандаларига фарз қилган Аллоҳ таолога У Зотнинг мукаммал сифатларига муносиб ҳамду давоми...

9926 00:46 / 26.06.2017
Муборак Рамазон ойи ҳам тугамоқда. Аллоҳ таолонинг нурлари билан қамраб олинган ойлар ичида энг улуғи билан видолашамиз. Рамазонда қилган амалларимизни таҳлил давоми...

3444 16:44 / 01.07.2017