1446 йил 20 жумадис сони | 2024 йил 22 декабрь, якшанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Рамазон-1438

Рўзанинг ҳикмати

15:56 / 27.05.2017 4328 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм

 

«Эй иймон келтирганлар! Сизлардан аввалгиларга фарз қилинганидек, сизларга ҳам рўза фарз қилинди. Шоядки, тақводор бўлсаларингиз.

Саноқли кунлар. Сизлардан ким бемор ёки мусофир бўлса, бас, саноғи бошқа кунлардан. Уни қийналиб тутадиганлар зиммасида бир мискин таоми фидя бордир. Ким яхшиликни ўз ихтиёри ила қилса, ўзи учун яхшидир. Агар билсангиз, рўза тутмоғингиз сиз учун яхшидир» (Бақара сураси, 183-184-оятлар).

   “Совм” арабча сўзнинг масдари бўлиб, “рўза” деган маънони билдиради.

“Фалон-фалон нарсадан рўза тутдим”, деймиз, яъни ундан тийилдим. Рўзанинг маъноси Аллоҳ таоло тийилишни буюрган нарсадан тийилиш ва ўзини ушлашдир. Агар “От тийилди” дейилса, юришдан тўхтагани тушунилади. Аллоҳ таоло: “Мен Раҳмонга рўза назр қилдим” (Марям сураси, 185-оят) деб марҳамат қилган. Яъни каломдан сукут сақлаш.

    Аммо исломий шаръий рўза ҳақида гап бошларкан, бунда биз Қуръони Карим оятларига қайтамиз.

«Рамазон ойики, унда одамларга ҳидоят ҳамда ҳидояту Фурқондан иборат очиқ баёнотлар бўлиб, Қуръон нозил қилингандир. Сиздан ким у ойда ҳозир бўлса, рўзасини тутсин. Ким бемор ёки сафарда бўлса, бас, саноғи бошқа кунлардан. Аллоҳ сизларга енгилликни хоҳлайди ва сизларга қийинликни хоҳламас. Саноғини мукаммал қилишингиз ва сизни ҳидоятга бошлаган Аллоҳни улуғлашингиз учун. Шоядки, шукр қилсаларингиз» (Бақара сураси, 185-оят).

       Аллоҳ таоло рўзани фарз қилганидан бошлаб ҳозиргача одамлар унинг фойдаси ва шаръий ҳикмати ҳақида гапирадилар. Рўзанинг ҳикмати ҳақида зикр қилинган фикрлар қуйидагича:

1. Инсонни одатлари бошқаради. Натижада одатлар йиғилиб, киши то улар билан бирга бўлиб қолиш даражасига етгунча унинг устида ҳукмронлик қилади. Худди техник машиналар(иш қуроли, асбоблар)га ўхшаб, муайян услубда харакат қилиб, соҳибини чегараланган ишларга йўллайди.

    Инсоннинг одатлари уни бошқарса, банда уларга қул бўлиб қолади. Яъни эркин ва ихтиёрий ҳаракат қиладиган ҳур кишиларнинг сифатини тарк этади.

     Аллоҳ инсонни бу қулликдан озод қилиш учун рўзани фарз қилди. Рўза одатларни остин-устун қилиб, тўзғитади. Инсонга нафсоний одатларига қарши чиқишни таълим беради, токи роботга ёхуд машинага ўхшаб қолмасин.

2. Ёзувчилар рўзанинг тиббий жиҳатдан фойдалари ҳақида кўп ёздилар. Марҳум устоз Фарид Маждий таъбирларнинг яхшисини келтирган: “Одамлар яқингача рўзани динларга хос ишлардан деб ҳисоблашар эди. Рўза кўп касалликларда эътиборга олинишини ва жисмоний соғлиқни кучайтирувчи омил эканини билганларидан сўнг инсонлар орасида тиббиёт тарихи ёйилди.

Рўза ички ва ташқи аъзоларда вақти-вақти билан қайталанадиган симптом(аломат)ларни енгиллаштиришга ва бемор ҳолатида етадиган оғриқлар ва ўзгаришлардан халос бўлишга олиб борадиган мақтовга арзигулик кучли таъсирга эгадир. Бу ўзгаришда руҳнинг улуши жисмнинг улушидан кам бўлмайди. Тиббиёт дори-дармон билан даволашда натижага эришмагач, рўза билан эришди.

3. Аллоҳ таоло рўзани бой одам очлик аламини ҳис қилиб камбағалга яхшилик қилиши учун фарз қилди. Бу билан хайрихоҳлик ва меҳр мукаммал бўлади ва у иккисидан жамиятнинг бирлашиши ва бахтиёрлиги пайдо бўлади.

4. Аллоҳ таоло рўзани иродани тарбиялаш, қатъиятлиликни кучайтириш ва сабрга ўргатиш учун фарз қилди.

5.  Шунингдек, Аллоҳ рўзани нафсни тарбиялаш ва руҳни поклаш учун фарз қилди.

      Бу ва шунга ўхшаш фикрлар “Рўзанинг ҳикмати”да айтиб ўтилди. Лекин ақл эгаларининг кўпчилиги шу нарсани тан олишдики, Ислом умматининг ғарбликлардан соғлиқ даражаси пастдир. Хусусан шимолий Америкага ўхшаш ўлкаларда. Бизнинг марказий ерларимизда ва замонавий жойлашишимизда икки ҳолатдан азобланамиз:

Биринчиси, бойларнинг хасислигидан, иккинчиси камбағалларнинг болалари таълим олишлари учун илмий маъҳадга ёки хайрия жамғармасига ўз хоҳиши билан инъом қиладиган кимсани кўрмаслигимиздан. Уйлари берклигидан фақир киши унга ҳавас билан қарашга журъат этолмайди. Шу билан бирга бошпаналарида исрофгарчиликка йўл қўядилар. Миллионларини европада ёки бошқа ерда қиморга, мусобақа тантаналарига, қўшиқчилар ва раққосаларга сарфлайдилар. Сариқ чақани ҳам яхшилик йўлида инфоқ қилмайдилар.

    Имом Шофиъий ўзининг нозик услубида “Рўза саховатни ва очиққўлликни ўргатади”, демади. Фақатгина рўзадор мана шундай сифатларга эга бўлишини умид қилди. “Рамазон ойида Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга эргашган ҳолда саховатнинг зиёда бўлиши ва кўпчилик касб-коридан кўра ибодат билан машғул бўлишини ёқтираман”, деди.

      Буларнинг барчаси баъзи муфаккирларнинг фикри. Рўзанинг ҳикматини билмаймиз. У – ибодатдир. Ибодатнинг тафсилотлари кўплигидан унинг ҳикматини билмаймиз. Масалан, намоз тонгда икки ракаат ва тетиклик вақти –пешинда тўрт ракаат бўлишини, одатда ўша вақтда инсон фаол бўлиши ҳикматини биламизми? Уларнинг фикрича рўза шу жумладан. Аллоҳ таоло уни ҳикмат билан фарз қилди. Бунга шак-шубҳа йўқ, лекин биз буни билмаймиз.

      Рўза ҳақида сўз юритадиган Қуръон оятларига юзланамиз. Ундан ҳикмат оламиз. Агарда чуқур мулоҳаза юритсак, ҳикмат очиқ-ойдиндир. Ғоятда нозик таъбир ила Аллоҳ таоло: “Эй, иймон келтирганлар! Сизлардан аввалгиларга фарз қилинганидек, сизларга ҳам рўза фарз қилинди. Шоядки, тақводор бўлсаларингиз” (Бақара сураси, 183-оят), деб буюрди.

    Бу оятда бизга Аллоҳ субҳанаҳу таоло рўзани муайян мақсад учун фарз қилганини “Шоядки, тақводор бўлсаларингиз”, сўзида баён қилди.

       Қуръон “лаъалла” яъни “шоядки” калимаси билан таъбир қилди. Тақвони тасдиқлашига шак-шубҳа бўлмаган рўзанинг самарасини кесиб қўймади. Чунки рўза рўзадор учун тақвонинг самараси ҳисобланади.

      У тайёрланиш ва ҳозирлик кўришдир. Рўзанинг мисоли – рўзадорга нисбатан – экувчининг мисолига ўхшайди. Унинг учун ер ҳозирланади ва чопиқ қилинган, ўт-ўланлар йўқ батамом тайёр ҳолда берилади. У хоҳлаганидек тасарруф қилади. Агар хоҳласа, унга уруғ сепади сўнг тарк қилади, натижада қуриб-қовжираб ўлади. Хоҳласа, ташлаб қўяди – ёввойи ўтлар янгидан ўсиб чиқади, яна яроқсиз ер ҳолига қайтади. Агар хоҳласа, уруғ ташлайди ва гуллаб-яшнагунча парваришлайди. Бозорга олиб чиқади ва самарасини кўради.

     Буларнинг барчаси “Шоядки, тақводор бўлсаларингиз” калимасида мужассам бўлган. Инсон  рўзага тайёрланган нафсининг мажбуриятини олса, тақвода тугайди. Мукофоти Аллоҳнинг ҳузурида буюк бўлади.

     Бу ерда рўза ҳақида ривоят қилинган ҳадисларни тушуниш ва рўзадор рўзага ҳозирланган нафсининг мажбуриятини олиши кераклигини эътиборга олмагунимизча ҳақиқати тушунилмайдиган ҳадисларнинг калити бор.

    Абу Умома бир куни Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламдан унга Аллоҳ манфаат берадиган ишни амр қилишини сўради: “Рўзани лозим тут, унинг ўхшаши йўқдир”, дедилар. Абу Умома сўраган нарсасини такрорлади. У зот алайҳиссолату вассалам: “Рўзани лозим тут, унинг ўхшаши йўқдир”, дедилар. Учинчи марта худди ўша сўраганини сўради. У зот иккинчи марта айтганларини яна қайтардилар.

     Шубҳасиз, тақво учун нафсларни тайёрлашда рўзага ўхшаши йўқдир. Кимки бу ҳозирликни ниҳоясига етказиб, рўзани иймон ва савоб умидида тутса, ўтган гуноҳлари кечирилади.

    Бу ерда машҳур ҳадиснинг чуқур маъноси бор: “Одам боласининг ҳамма амали (савоби) кўпайтириб берилур. Бир яхшиликка унинг ўн мислидан то етти юз баробаригача. Аллоҳ азза ва жалла: “Фақат рўза Мен учундир. Унинг мукофотини Мен берурман. У (одам боласи) шаҳвати ва таомини Мен учун тарк қилур”, деди”. 

     Бу ҳадисни Имом Бухорий, Имом Муслим ва олти китобнинг қолган соҳиблари ривоят қилишди. У бошқа қудсий ҳадисларга мос келади. Имом Бухорий ва бошқаларнинг ривоят қилишларича: “Одам боласининг ҳамма амали ўзи учун, фақат рўза мен учундир ва унинг мукофотини ўзим берурман...”

     Одамлар Аллоҳ таолонинг рўза учун етти юз баробаргача зиёдалашадиган давомий мукофот билан мукофотлашини тушунишди. Нафсининг мажбуриятини олиб, тақво қилган кимса билан боғлиқ бўлганида, бу тўғри бўлади. Бироқ, кимки нафсининг мажбуриятини олмасдан тақво қилмаса, у ҳолда юқорида келтирганларимиз билангина тўғри тушуниладиган бошқа ҳадислар тасдиқланади. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Қанчадан-қанча рўзадорлар борки, уларнинг рўзаси очлик ва чанқоқдан бошқа нарса эмас”, дедилар (Имом Насаий ва Ибн Можа ривоят қилишган).

Ва яна айтдиларки: “Ким ёлғон гапиришни ва унга амал қилишни қўймаса, Аллоҳ унинг ичимлигини тарк этишига муҳтож эмас” (Имом Бухорий ривоят қилган).

    Ният тўғри бўлиб, азму қарор кучли бўлса, Аллоҳ таолонинг рўзадан ирода қилган натижаси билан ниҳоясига етади. “Инсон иймон ва савоб умидида рўза тутса”, яъни ишонч ва рағбат билан ўз истагига қарши бўлмасдан, чин дилдан ва кунларидан малолланмасдан рўза тутса; Аллоҳнинг дийдорини талаб қилган ҳолда, нажот топишда нияти тўғри бўлиб, Аллоҳнинг розилигига интилиб рўза тутса!

     Қачонки буларнинг барчаси етарли бўлса, ўтган уламолар ва замондошларимизнинг рўзанинг фойдалари борасида айтганлари амалга ошади. Лекин бундан бошқасида рўзанинг фойдаси бўлмайди, фақат очлик ва чанқоқдан ташқари!..

Аллоҳ таоло бундай фойдасиз, ажрсиз рўза тутишдан бизни сақласин. Тақво билан рўза тутувчи бандаларидан айласин!

Араб тилидан Ҳамидахон Муҳаммад Юсуф таржимаси.

Муаллиф
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Рўзадор одам тили ва бошқа аъзоларини ҳаром ишлардан, гуноҳлардан тийиши лозим. Ана шунда рўзанинг асл маъноси бўлмиш тийилишни амалга оширган бўлади.Икки давоми...

4027 16:10 / 31.05.2017
Имом Муслим Каъб ибн Моликдан ривоят қилади.Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам ташриқ кунлари мени Авс ибн Ҳадасон билан бирга жўнатганлар, мен .Жаннатга давоми...

4743 17:30 / 12.06.2017
Шайх Асъад Муҳаммад Саъийд СоғуржийРўзаБисмиллаҳир Роҳманир РоҳиймМуқаддимаАллоҳим, Сенга Ўзинг яхши кўрганингдек кўп, пок ва муборак ҳамдлар бўлсин. давоми...

7096 16:41 / 26.05.2017