1446 йил 21 жумадис сони | 2024 йил 23 декабрь, душанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Рамазон-1438

Рамазонга кирган кишилар учун дарслар (8-дарс)

12:28 / 08.06.2017 3576 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Вақт қиймати

Ишларнинг калити қўлида бўлган улуғ Зотга ҳамд бўлсин!

Хушхабар бериб огоҳликка чақирувчи набиййимиз Муҳаммад алайҳиссаломга, уларнинг аҳли оилаларига ва барча асҳобларига салавоту саломлар бўлсин.

Бу дунёда мусулмоннинг ҳаёт моддаси бўлган нарса бу вақтдир. Вақт мол-давлатдан ҳам қимматбаҳодир. Ўлим талвасасида ётган кишини умрини бир кунга чўзиш учун барча молини бериб бўлса-да умрини узайганини кўрганмисиз?

Вақтнинг аҳамияти буюк эканлигига Аллоҳ таоло Китобида вақт билан қасам ичганидан биламиз. Аллоҳ таоло айтади:

«Аср билан қасам. Албатта, инсон хусрондадир. Илло, иймон келтирган ва солиҳ амаллар қилганлар, бир-бирларини ҳақ йўлга чақирганлар ва бир-бирларига сабрга чақирганлар (ундоқ эмаслар)» (Аср сураси, 1−3- оятлар). 

Аллоҳ таоло аср билан қасам ичди. Аср мўминлар учун солиҳ амаллардан фойдани ҳосил қиладиган, касодга учраганлар, бахтсизлар ва кузатувчилар учун унда ажойиб ибратлар бўладиган пайтдир. Бу улуғ неъматни баён қилиб Аллоҳ азза ва жалла айтади:

«У сизга кечанию кундузни, қуёшнию ойни хизматкор қилди. Юлдузлар Унинг амри ила хизматкордир. Албатта, бунда ақл юритгувчи қавмлвр учун оят-белгилар бордир» (Наҳл сураси, 12-оят).

«У ибрат олмоқни ирода қилган ва шукр қилмоқни ирода қилган киши учун кеча-кундузни бирин-кетин қилган Зотдир» (Фурқон сураси, 62-оят).

Набий алайҳиссалом айтадилар: «Банда қиёмат куни қадам қўйиши билан тўртта хислатдан сўралади: умрини нимага ўтказганидан, ёшлигини нимага ишлатганидан, молини қаердан топгани ва нимага сарфлаганидан ва нима амал қилганидан» (Имом Термизий ривояти).

Ибн Аббос розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади. Расулуллоҳ соллалоҳу алайҳи васаллам дедилар:

«Инсонларни кўпига вақти-вақти билан келиб турадиган иккита неъмат бор: соғлик ва бўш вақт» (Ҳоким ривояти).

Бугунги кунда одамлардаги вақтни ҳолатига қарасак, биз албатта ейиш, ичиш, роҳатланиш, ўйнаш, дилхушлик қилиш, уйлар, қасрлар қуриш учун яратилдик дейдиган таажжубли ҳолатни кўрамиз. Воқеълик кўпинча шундай бўлади. Улар бу мақсадлари билан дунёдаги ғами ейиш, ичиш ва ўйин-кулгу бўлган ҳайвонларга ва мушрикларга шерик бўлиб қоладилар. Аллоҳ таоло айтади:

«Наҳотки, Бизнинг сизни яратишимиз беҳуда бўлган ва сиз бизга қайтарилмассиз, деб ҳисобласангиз?!» (Мўъминун сураси, 115-оят).

«Жин ва инсонни фақат Менга ибодат қилишлари учунгина яратдим» (Зориёт сураси, 56-оят).

Имом Нававий айтадилар: «Улар нима учун яратилгани бунда очиқ равшандир. Уларни устидаги ҳақ нима учун яратилганига эътиборли бўлишдир ва зоҳидлик билан дунё ҳою ҳавасларидан юз ўгиришдир. Чунки дунё абадий бўлмай, тугаб тамом бўладигандир. Шодлик манзили бўлмай, ўтиб кетадиган маркабдир, давомли ватан бўлмай ажраладиган макондир».

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам айтадилар: «Беш нарсани беш нарсадан олдин ғанимат бил: кексаликдан олдин ёшлигингни, беморликдан олдин соғлигингни, фақирликдан олдин бойлигингни, машғулликдан олдин бўш вақтингни, ўлимингдан олдин ҳаётингни» (Ҳоким ривояти).

Инсон умри бу дунёдаги экин мавсумидир. Ҳосили эса охиратда бўлади. Мусулмон учун молининг бошини фойдасиз нарсаларга сарфлаб, вақтларини зое қилиши яхши эмас.

Ҳозир вақтни қадрини билмайдиган кишига тезда вақтни қадри ва унда амал қилиш қадрини биладиган кун келади. Икки ўринда инсон вақтини зое қилганида надомат қилади, пушаймони унга фойда бермайди.

  • Ўлим пайти. Инсон бу дунёдан ўгирилиб охират дунёсига ўтаётган бир пайт. Унга бирозгина муҳлат берилишини, фасод ишларини тўғрилаш ва ўтказиб юборган ишларини қилиш учун яқин турган ажалини кечиктирилишини орзу қилади.
  • Охиратда ҳар бир инсон вафот этганидаги амалига яраша тақдирланадиган, жаннат аҳли жаннатга, дўзах аҳли дўзахга кирадиган пайт. Ўша ерда дўзах аҳли дунё ҳаётига бир бора қайтишни ва ҳаётини қайтадан солиҳ амаллар билан бошлашни орзу қилади. Улар буни орзу қилганларида амал вақти тугаб, жазо пайти келади.

Вақт мол кабидир. Иккаласига ҳам ҳирс, инфоқ қилишда тежаш, ишларда тадбир қилиш вожиб бўлади. Орзу қилинган молни тўплаб жамғариш мумкиндур, аммо вақтда буни акси бўлади. Ўтказиб юборган ҳар сониямиз, ҳар дақиқамиз ҳаргиз қайтмайди. Дунё молини инфоқ қилсанг, у тўпланади. Замон – муайян ажал ва олдинга ҳам кейинга ҳам сурилмайдиган чегараланган умр билан тақдир қилинган экан, уни қиймати чиройли сарф қилишдир. Ҳар бир мусулмон вақтини муҳофаза қилиши уни чиройли сарф этиши ва озини ҳам, кўпини ҳам, исроф қилмаслиги лозим. Лекин инсон вақтини  муҳофаза қилаётганда уни қаерга сарфлаётганини ва қандай сарфлаётганин билиши керак. Энг аъло сарф қилиш бу Аллоҳ таолонинг тоатига сарф қилинган вақтдир. Тоат учун вақтини сарф қилганлар надомат чекмайдилар.

Ҳасан айтади: «Бандадан Аллоҳ таолони юз ўгирганининг аломати, Аллоҳ азза ва жалла уни ёрдамсиз ташлаб, ўзига тегишли бўлмаган нарсалар билан машғул қилиб қўйишидир».

Абу Ҳазим айтади: «Охират моли инфоқ қилишда касодга учраш арафасида бўлади. Унга ози етиб келади, кўп фойда олмайди. Инсонни амалига қачон кириб келса, унда ҳасрат надомат ва афсусдан бошқа нарса қолмайди. Олдинги ҳолига қайтишни ва солиҳ амал қилишни орзу қилади. Аммо бу фойда бермайди».

Мўмин куну тун ўзига ибрат бўладиган ишларни қилиши лозим. Чунки куну тун янгини эскиртиради, узоқни (узоқдаги ўлимни) яқин қилади, умрни ўтказади, кичикни катта қилиб, катталарни йўқ қилади.

Шоир айтганидек,

Кўрмайсанми кунлар шошар кетишга?

Эртанги кун туради сенга яқин келишга.

Фузайл ибн Иёз бир кишидан сўради:

- Нечи ёшсан?

- Олтмиш ёш.

- Олтмиш йилдан бери Роббингга қараб юрар экансан, етишишингга оз қолибди.

- Албатта, Аллоҳникимиз ва, албатта, қайтиш Унгадир.

- «Албатта Аллоҳникимиз ва, албатта, унга қайтувчилармиз», деган гапингни тафсирини биласанми? Кимки у Аллоҳ таолонинг бандаси эканини, қайтиш Унгалигини билса, Ўзини бировнинг ихтиёрида эканини билсин. Бировни ихтиёрида эканини билган киши масъуллигини билсин, албатта у масъуллигини билган киши саволга жавобини тайёрлаб қўйсин.

- Буни чораси борми?

- Осон чораси бор.

- Нима экан?

- Қолган умрингда яхшилик қиласан, шунда ўтган умрингдаги ёмон амаллар кечирилади. Қолган умрингда ҳам ёмонлик қилсанг, ўтган умрингдан ёмонликлари ҳам олинади, − деди Фузайл ибн Иёз.

Ҳасан раҳимаҳуллоҳ ёш дўстларидан: «Эй кексалар жамоаси! Улғайгандаги  экинингиздан нимани кутяпсизлар?» деб сўрадилар. Улар: «Ҳосилни», дейишди. Яна дедилар: «Эй ёшлар жамоаси! Гоҳида экин ҳосилга етмасидан унга касаллик тушади».

 Инсондаги вақт унинг умридир. Абадий ҳаётда вақт неъматни ёки гуноҳли ҳаётда аламли азобни беради. Вақтидан унумли фойдаланиб, Аллоҳ таоло учун савобли ишлар қилган бандалар умри охирати учун озуқадир. Агар банда вақтини ғафлатда, бекорчиликда, ботил ишларда ўтказса, у учун ундан неъматни кесилиши ва яшашидан ўлими яхшироқдир.

 Бало ибн Саъд айтади: «Бизлардан биримизга айтилди:

- Ўлишни хоҳлайсанми?

- Йўқ.

- Нима учун?

- Тавба қилиб солиҳ амал қилиб олай.

- Амал қилиб ол.

- Қиламан.

Банда ўлимни ҳам хоҳламайди, амал қилишни ҳам хоҳламайди. Аллоҳ таоло учун бўладиган амални кечиктирадию, дунё амалини кечиктирмайди.

Вақтларингни сониясини ҳам зое қилмасанг, мева беради. Лаззатларни кесувчи келганида ажралиб қолувчилар каби бўлма.

Аллоҳ таоло айтади: «Мени қайтаргин» (Мўъминун сураси, 99-оят).

Нима учун қайтади, маскан ҳовлисини қуриш учунми?!

«Шоядки, тарк қилган нарсамда солиҳ амал қилсам» (Мўъминун сураси, 100-оят).

Қайтиш узоқ ва имконсиздир. Эй дўстим, бугун амал қилиб фойдаланиб ол. Билгинки, сен учун ҳаргиз рўза тутмайдилар. Сен учун бирор киши намоз ўқимайди, ўзинг учун амал қил.

Аллоҳим, амалларимизни охирида, умримизни хотимасида ва Сенга йўлиқадиган кунимизда яхшилик қилгин.


 Ҳумайро тайёрлади.  

Муаллиф
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Шак куни ndash шаъбоннинг ўттизинчи кунидир. Бу кунни Рамазоннинг рўзасидан деб мутлақо тутиб бўлмайди. Ким уни Рамазон рўзасидан деб тутса, аҳли китобларга ўхшаб давоми...

5774 17:57 / 31.05.2017
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм .Эй иймон келтирганлар Сизлардан аввалгиларга фарз қилинганидек, сизларга ҳам рўза фарз қилинди. Шоядки, тақводор давоми...

4329 15:56 / 27.05.2017
Рамазон ойи ойларнинг энг фазилатлисидир. Рамазоннинг охириги ўн кечаси Зулҳижжа ойининг илк ўн кечасидан кўра фазилатлироқдир. Чунки ушбу кечаларда Қадр кечаси давоми...

4915 18:40 / 10.06.2017
Аллоҳ таолодан қўрқишАллоҳ таоло Ўз фазли ва улуғлигидан Ўзидан қўрқувчилар учун.Роббининг ҳузурида туришдан қўрққанлар учун икки жаннат бор,АрРоҳман сураси, давоми...

3775 10:13 / 16.06.2017