1447 йил 24 ражаб | 2026 йил 13 январь, сешанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Жамият

Мусулмоннинг мусулмон биродари олдидаги мажбуриятлари

14:03 / 26.05.2017 5748 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Али розияллаҳу анҳудан ривоят қилинади: « Хар бир мусулмоннинг мусулмон биродарлари олдида 30та мажбуриятлари бордир. Ушбу мажбуриятларни адо этмаганларга мағфират йўқдир:

1. Мусулмон биродарларининг ҳатоларини кечириш.

2. Ғам-қайғуга ботганларга шавқатли бўлиш ва қариндошларга ғамхўрлик қилиш.

3. Мусулмон биродарларнинг айбларини оммага ошкора қилмаслик.

4. Ўзгаларни куфрини сезмаслик уларга эътибор бермаслик.

5. Кечиримли бўлиш.

6. Бирон бир нарса топиб олганда уни эгасига қайтариб бериш. Бошқа бир мусулмон ҳақидаги куфрли сўзларни тингламаслик.

7. Биродарларга доимо насиҳат қилиш ва тўғри йўл кўрсатиш.

8. Дўстлик ва биродарликни қадрлаш ва дўстона муносабатларни қўллаб қўвватлаш.

9. Мусулмонлар ҳақларига ҳиёнат қилмаслик.

10. Биродарларга меҳр кўрсатиш ва уларга илиқ муносабатда бўлиш.

11.  Беморларни зиёрат қилиш ва жаноза намозларида иштирок этиш.

12. Мусулмонлар таклифини рад этмаслик.

13. Мусулмонларга хадя бериш ва уларнинг хадяларини қабул қилиш.

14. Мусулмон биродарларни меҳмонга ва тўй маросимларига таклиф этиш.

15. Яхшилик эвазига яхшилик билан жавоб бериш ва шукрли бўлиш.

16. Муҳтожларга ёрдам кўрсатиш.

17. Ўзгаларга баҳллик қилмаслик.

18. Биродарларнинг хожатларини чиқариш.

19. Уларга ён босиш ва қўллаб-қувватлаш.

20. Ширин сўз бўлиш.

21. Қарзларни ўз вақтида қайтариш.

22. Бирон нарса ўзаро тақсимланса ўз улушига рози бўлиш.

23. Адоват ва ҳақсизликни қабул қилмаслик.

24. Ҳақсизликка ва камситувга учраганларни ҳимоя қилиш.

25. Мусулмон киши ҳеч қачон ўзгалар ҳаққига ҳиёнат қилмайди ва куфрли сўзлар билан хақорат қилмайди.

26. Ниманики ўзига раво кўрса биродарига ҳам шуни раво кўриш.

27. Биродарларга ёмонлик тиламаслик.

28. Мусулмон киши аксирганда « Ярхамукаллаҳ» дейиш.

29. Мусулмон биродарлар бирон бир нарсаларини йўқотсалар уни топишга ёрдам бериш. 30. Саломга алик олиш.

Муаллиф
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
350. Абу Ҳурайрадан ривоят қилинади.Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам .Бир одам қишлоқдаги биродарини зиёрат қилди. Аллоҳ унинг йўлига бир фариштани юборди. У.Қаерга давоми...

5755 14:00 / 15.05.2021
Одамларга ҳар қанча ишонсангиз ҳам, сирларингизни ўзингизда қолдиринг. Йиқилганингизда ўрнингиздан турғизиш учун узатилган қўл учрашиб қолганда сўрашиш учун давоми...

2596 11:10 / 27.02.2024
Генри Форд ширкатидаги катта бир лавозимга номзод бўлган икки киши билан бирга овқатланди. Номзодларнинг иккаласи ҳам битта унивеситетни битирган эди. давоми...

2167 11:00 / 19.01.2023
Бу маънодаги тарафкашлик ўз қавми ёки тарафи фойдасига ноҳақдан тарафкашлик қилишдир.Восила ибн алАсқаъ розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади.Эй Аллоҳнинг Расули давоми...

5335 15:01 / 21.11.2020