1447 йил 28 шаъбон | 2026 йил 16 февраль, душанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Рўза

Хайр, рамазон!

05:00 / 14.01.2017 4670 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Ўн бир ой кутганди ташрифингни жон,
Ўн бир ой безанмиш сен учун Жинон,
Соғинчинг қонмасдан, тушди‑ку ҳижрон!
Ал-фироқ, кечалар! Ал-фироқ, айём!
Алвидо, Рамазон! Алвидо, Сиём!

Вужудинг дилларга имтиҳон эрмиш,
Висолу фироқинг иймон синармиш,
Қадрингни билганлар қадринг топармиш,
Сени севганларга дўзахдир ҳаром!
Алвидо, Рамазон! Алвидо, Сиём!

Сенда инмиш кўкдан Тавроту Инжил,
Иброҳим суҳуфи, Забури жамил,
Сенда нозил бўлмиш Қуръони Жалил,
Сен Калом ойисан, суннатинг қиём,
Алвидо, Рамазон! Алвидо, Сиём!

Сен мурувват ойи, саховат ойи,
Илму амал, тақво, тиловат ойи,
Намозу дуо-ю ибодат ойи,
Қанийди этсайдинг йил бўйи давом!
Алвидо, Рамазон! Алвидо, Сиём!

Шайтонлар кишанда, руҳлардир озод,
Нафс иши касоду, қалб уйи обод,
Малаклар ҳавасда, ёмонлар барбод,
Инсон ўзлигини топмишдир тамом,
Алвидо, Рамазон! Алвидо, Сиём!

«Аллоҳу акбар!», бас, оғиз ёпилар,
«Аллоҳу акбар!», бас, рўза очилар,
Демакки, ҳар ишда «Аллоҳу акбар!»,
Аллоҳ улуғ, бас, сен улуғсан мудом,
Алвидо, Рамазон! Алвидо, Сиём!

Бир кечанг бор сенинг, минг ойдан афзал,
Бир тунлик ибодат ‒ минг ойлик амал,
Умр қисқалиги етказмас халал,
Бу кеча тонггача саломдир, салом!
Алвидо, Рамазон! Алвидо, Сиём!

Ёғар ташрифингдан ҳар ён баракот,
Амал дафтарига тўлар ҳасанот,
Кетарсан, дилларга чўкар ҳасарот,
Келдинг-у, кетмоққа ростладинг хиром!
Алвидо, Рамазон! Алвидо, Сиём!

Ким сенда эзгудир, йил бўйи эзгу,
Сендан бебаҳрага йўқ абад ёғду,
Мағфират топмаган кечгуси қайғу,
«Хор бўлсин!» демишлар Соҳиби икром,
Алвидо, Рамазон! Алвидо, Сиём!

Биз сендан тонмадик, тонма биздан ҳам,
Райён эшигида кут бизни бир дам,
Шафоатчимиз бўл, рад этмас Эгам,
Саломун алайкум, ва алайкум салом!
Алвидо, Рамазон! Алвидо, Сиём!

Биз армон ютармиз. Майли, яхши бор,
Кутармиз ўн бир ой яна интизор,
Яна дийдорингга етказсин Ғаффор!
Борган‑келганингга минг бор эҳтиром!
Алвидо, Рамазон! Алвидо, Сиём!


Ҳусайнхон Яҳё Абдулмажид
1434. 23-Рамазон/01.08.2013.

Муаллиф
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Аллоҳ таолонинг ҳар бир амри ҳикматларга бойдир. .Аллоҳнинг раҳмати баҳона қидирур, деган машҳур мақол бор. Аллоҳ бу умматга раҳматини ёғдиришни ирода қилиб, Ўз давоми...

23305 10:37 / 19.03.2024
Аллоҳ таоло ўз бандаларини саноқсиз неъматлар билан сийлаган. Унинг буйруқshyамалларини адо қиладиган, хусусан рамазон рўзасини хулуси ният билан тутадиган мўмин давоми...

4254 05:00 / 11.01.2017
Улар тўққизтадир 1. Беморлик ҳалок бўлиши, бирор аъзосига талофат етиши, янги касаллик пайдо бўлиши, мавжуд беморлиги зиёдалашиши хавфи бўлса. Юқоридагилар давоми...

4628 09:00 / 15.03.2024
Мусофир ва рўзаСАВОЛ Рамазони шарифда мусофирга рўза тутмаслик рухсати қай ҳолатда сафарга чиққанига боғлиқми У пиёда ёки оту туяда сафарга чиқиши керакми давоми...

7099 05:00 / 13.01.2017