1447 йил 24 жумадис сони | 2025 йил 15 декабрь, душанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Рўза

Рўза тутмасликни ёки тутган бўлса ҳам очишни мубоҳ қилувчи амаллар қайсилар?

09:00 / 15.03.2024 4462 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Улар тўққизтадир:

1. Беморлик (ҳалок бўлиши, бирор аъзосига талофат етиши, янги касаллик пайдо бўлиши, мавжуд беморлиги зиёдалашиши хавфи бўлса. Юқоридагилар ҳолатларни узр бўлишини шарти-мусулмон, ўз касбини моҳир устаси, адолатли шифокор томонидан тавсия бўлишидир. Ғайридин, соҳасини устаси бўлмаган, ибодатларга бепарво шифокорларнинг тавсиялари қабул қилинмайди).

المريض إذا خاف على نفسه التلف، أو ذهاب عضو منه يفطر بالإجماع

Касал ўз жонига ёки бирор аъзосига талофат етишидан хавф қилса бил ижмоъ рўзасини очаверади; Фатавои Ҳиндия

2. Сафар қилиш (мусофир киши рўза тутиш-тутмасликда ихтиёрликдир. Имкони бўлса тутгани афзалдир. Рўза тутмаслиги мумкинлигига шариат томонидан рухсат берилган. Рўза тутганидан сўнг сафарга чиқса, рўзасини очишга рухсат берилмайди. Очиб юборса қазо лозим бўлиб, каффорот вожиб бўлмайди. Рўза тутганидан сўнг сафарни ният қилсаю, ўз шаҳридан чиқиб кетишидан аввал еб-ичиб юборса каффорот лозим бўлади);

3. Мажбурланиш (мажбурлаш икки қисм бўлади:

1) ҳалок қилиш ёки бирор аъзосига талофат етказиш, қаттиқ уриш;

2) бу даражага етиб бормаган мажбурлаш. Агар саломат ва муқим бир кишини ўлимтик, қон, тўнғиз гўштини ейишга мажбур қилинса, мажбурлаш тури биринчи қисмга оид, яъни ўлдириб юбориш, бирор аъзосига талофат етказиш ёки қаттиқ уриш каби бўлса, унга юқоридаги нарсаларни истеъмоли ҳалол бўлади. Сабр қилиб емасдан ўлиб кетса гуноҳкор бўлади. Биринчи қисмга оид мажбурлаш билан куфр сўзини айтишга, ибодатларни бажармасликка зўрланса, қалби иймонга ҳотиржам бўлиб, куфр сўзнини тилга олса, ибодатларни бажармаса кофир, гуноҳкор бўлмайди, лекин тилга олмаса, ибодатларни бажарса ва натижада вафот этса савобга эга бўлади.

Касал, мусофирлар биринчи қисмга оид мажбурлаш билан рўза тутишга мажбурлансалар рўзаларини очадилар, балки вожиб ҳам бўлади. Ҳаттоки, рўзасини очишдан бош тортиб ўлиб кетсалар гуноҳкор бўладилар);

أَنَّهُ لَوْ أُكْرِهَ عَلَى أَكْلِ مَيْتَةٍ أَوْ دَمٍ أَوْ لَحْمِ خِنْزِيرٍ أَوْ شُرْبِ خَمْرٍ بِغَيْرِ مُلْجِئٍ كَحَبْسٍ أَوْ ضَرْبٍ أَوْ قَيْدٍ لَمْ يَحِلَّ ، وَإِنْ بِمُلْجِئٍ كَقَتْلٍ أَوْ قَطْعِ عُضْوٍ أَوْ ضَرْبٍ مُبَرِّحٍ حَلَّ فَإِنْ صَبَرَ فَقُتِلَ أَثِمَ وَإِنْ أُكْرِهَ عَلَى الْكُفْرِ بِمُلْجِئٍ رَخَّصَ لَهُ إظْهَارَهُ وَقَلْبُهُ مُطْمَئِنٌّ بِالْإِيمَانِ وَيُؤْجَرُ لَوْ صَبَرَ وَمِثْلُهُ سَائِرُ حُقُوقِهِ تَعَالَى كَإِفْسَادِ صَوْمٍ وَصَلَاةٍ 

Агар ўлакса, қон, тўнғиз гўштини ейишга ёки хамр ичишга ортиқча қийнамай зўрласа: қамаб, уриб, кишанлаш каби уларни ейиш ва ичиш ҳалол бўлмайди. Агар қаттиқ зўрласа: ўлдириш, бирор аъзосига талофат етказиш, қаттиқ уриш каби ҳалол бўлади. сабр қиламан, емайман, десаю, ўлиб кетса гуноҳкор бўлади. Шунингдек куфрга шу каби қаттиқ зўрланса қалби иймонга ҳотиржам бўлса куфр лафзини айтишлигига рухсат берилади. Айтмаса, сабр қилса, савоб олади. Рўза, намоз каби Аллоҳнинг ҳақларини бузиш ҳам шунингдекдир. (Роддул Муҳтор).

4. Ҳомиладорлик;

5. Сут эмизиш (ҳомиладор ёки эмизикли аёл ўзининг ёки боласининг жонига нуқсон ёки ҳалокат етиш хавфи бўлса, рўза тутмасликка, тутган бўлса очиб юборишга рухсат берилади. Бу нарсаларни тажриба ёки гумони ғолиб бўлиши ёки мусулмон, ўз ишини устаси бўлган шифокор тавсияси билан билинади)

الْحَامِلُ وَالْمُرْضِعُ إذَا خَافَتَا عَلَى أَنْفُسِهِمَا أَوْ ، وَلَدِهِمَا أَفْطَرَتَا وَقَضَتَا ، وَلَا كَفَّارَةَ عَلَيْهِمَا كَذَا فِي الْخُلَاصَةِ

Ҳомиладор ё эмизикли аёл ўз жонларига ёки болаларига хавф сезсалар рўзани қазо қиладилар. Уларга каффорот вожиб бўлмайди. Хулосада ҳам шундай келтирилган; Фатавои Ҳиндия

6. Очлик;

7. Чанқоқлик (бу ҳолатлар ҳалокат ёки беморликка олиб борса, рўзани очишлик узр саналади);

8. Қарилик (эркагу аёл ёши улғайиб, рўза тутишга қудрати етмаса, бу ҳолат умрининг охирига давом этса, рўза тутмасдан бадалига фидя тўлашлари лозим бўлади.

قال في التنوير و للشيخ الفاني العاجز عن الصوم الفطر و يفدي

Танвирда «Рўзадан ожиз қолган ёши улуғ кишига рўза тутмаслиги жоиз бўлади ва фидя тўлайди», дейилган. Фатавои Ҳиндия.

Шунингдек сурункали касалликка дучор бўлганлар ҳам.

الْمَرِيضُ إذَا تَحَقَّقَ الْيَأْسُ مِنْ الصِّحَّةِ فَعَلَيْهِ الْفِدْيَةُ لِكُلِّ يَوْمٍ مِنْ الْمَرَضِ 

Саломат бўлишдан умидини узган сурункали касалликка дучор бўлган беморга касаллиги туфайли ҳар кунлик рўзасини эвазига фидя тўлаши вожиб бўлади. Роддул Муҳтор.

Агар юқоридаги кишилар ёзнинг узун кунларида тутолмай, қишнинг қисқа кунларида тутшга қудратлари етса, рўза тутишлари фарз бўлиб, фидя кифоя қилмайди;

9. Сафарбарлик;

Баъзилар ҳайз, нифос, беҳушлик ва жиннилик, нафл рўзаларда зиёфатни ҳам рўза тутмаслик учун узрлар сафига қўшганлар.

Муаллиф
Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф
Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Муборак Рамазон ойининг бари, кечаларию кундузлари барака ва раҳмат ойидир. Унинг охирги ўн кунлиги бошқаларидан хос бўлган улкан хусусият ва олий фазилатлар давоми...

10246 17:17 / 08.06.2018
Рамазон ойида нотўғри овқатланиш инсон саломатлигига зарар етказиши мумкин. Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилотининг таъкидлашича, рўзадорлар соғлом овқатланиш давоми...

3334 09:31 / 11.03.2024
Машҳур ҳинд олими, ҳанафий тадқиқотчиларидан бири Абдулҳайй алЛакнавий 18471886 қаламига мансуб quotалИнсоф фий ҳукм алэътикофquot quotЭътикоф ҳукмида инсофquot деб давоми...

3849 05:00 / 13.01.2017
....Лайлатул Қадр кечасида бандаларнинг бир йиллик қадарлари тақдирлари белгиланади ва сураи карима бошидан охиригача муборак Лайлатул Қадр кечасига давоми...

37659 05:00 / 11.01.2017