1446 йил 21 жумадис сони | 2024 йил 23 декабрь, душанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Холислик сари

КАНИ ЭНДИ БОРМАСАЙДИ...

15:38 / 28.04.2017 3325 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Шайҳ Холид Рошиднинг "Маъсиятлар уммонига чўкканларнинг аҳволи" деб номланмиш китобларида "Қани энди, бормасайди" деган ҳикоя эътиборимизни ўзига тортди. Ушбу ҳикоянинг бўлган воқеалигини ҳисобга олсак, даҳшатга тушмасдан бошқа чора топа олмаймиз. Шайх шундай ҳикоя қиладилар: "Залолат, гуноҳу маъсият тўлқинлари ичра оғиб юрган бир йигит истиқомат-ҳидоят йўлига тушди. Маъсиятлардан тўхтаб, Нажот кемасига минди... Намоз ўқишни бошлади. Масжидга қатнаб, кечалари Қуръони карим тиловати ила машғул бўла бошлади... Ҳидоят соясидаги ҳаёт лаззатини тотган йигит бир куни ўзининг собиқ дўстларини эслади... Улар ҳали ҳам маъсият ва гуноҳ бухронлари ичра ғарқ бўлиб юришибди. Мусулмон дўстимиз уларни ҳам ўзи каби тавба ва нажот кемасига чиқиб олишлари ва бу билан нажот топганлар карвонига етиб олишларини жуда истади... Улар билан кўришмоқ учун йўл олди... Ушбу насиҳат Ҳақ йўлга эндигина қайтган, тавба эшикларини эндигина қоққан ҳар бир инсонга қаратилгандир. Сиз, эй тавба қилган дўстим, эски жоҳил дўстларингизнинг олдига ёлғиз борманг. Уларни хидоятга чақиришда, албатта, сизга ёрдам берадиган бирор тақводор биродарингиз билан боринг. Гоҳида кўпчиликнинг хамласи шижоатни ҳам сўндириб қўяди...

Йигит дўстларига хидоятни, иймонни илиниб борди... Лекин фосиқ дўстлар унга ҳар тарафдан таънаю маломат ўқларини ёғдира бошладилар... "Ҳа қори ака, эсларидан чиқиб қолдими, ўзлари ҳам кечагина биз билан нималар қилиб юрганлари!!" 

"Эсингиздами, хув фалон кундаги юришларимиз, ёдингиздами фалон тунги ўтиришларимиз!!"... Истехзолар, масхаралар, пичинг-кесатиқлар, кулишлар... Бу ишлар билан йигитнинг эски дардларини янгилай, энди битай деган яраларини яна кўчира бошлашди... Ундаги изтироблар янада ортди... Йигит уйига махзун холда кайтиб келди... Кунлардан бирида мусулмон йигитнинг олдида "дўст"лари пайдо бўлиб колишди. "Шу десанг, янги машина сотиб олиш учун фалон шахарга кетаётган эдик. Биз билан борсанг яхши бўлармиди!" дейишди. Йигит эса таажжубда... Улар яна давом этиб: "Биз билан борсанг, бизни Исломга даъват қилардинг, сафар намозлари қандай ўқилишини ўргатардинг. Биласан-ку, биз хали буларни яхши билмаймиз. Кейин, сафарда бизга имомлик қилардинг" дейишди. Бу сафар режаси йигитга ҳам ёкиб тушди. Нафси унга бу сафарни зийнатли қилиб кўрсатди. У дўстлари билан бирга кетди. Кани энди, бормасайди... Йўл юриб, кечга томон бир мехмонхонага қўнишди. Йигитни хонада қолдириб, ул-бул харид қилиб келамиз деб кўчага чиқишди. Фосиқ дўстлар шаҳарни айланиб юришаркан, ўзларича турли режалар тузишар, маслахатлар қилишарди. Уларни бу машъум режалари нима қилиб бўлса-да, йигитни аввалги жаҳолат ва исён қиргоқларига қайтариш эди. Наузибиллахи мин залик!!! 

Ўша куни улар тунни бошқа ерда айшу-ишрат, мусиқаю кайфу-сафода ўтказишди. Йигит эса уларни хонада кутиб ётарди... Эртаси куни бу фосиклар бир ярамас, фохиша аёлни топдилар. Унга агар йигит билан зино қилишга, ароқ ичиришга муваффақ бўлса, хоҳлаган пулини беришларини айтиб, кўндиришди.

"Албатта кофир бўлган кимсалар мол-дунёларини Аллоҳнинг Йўлидан тўсиш учун ишлатурлар..." (Анфол:36) 

Улар фохиша билан бирга мехмонхонага қайтишгач, бир қўлига ичимликлар ва бир қўлига мусиқа кассетлари билан магнитафонни бериб, йигит ётган хонага киритиб юборишди. Ароқ ақлни олувчи нарса, мусиқа эса зинога элтувчи восита сифатида баҳоланди йигитлар томонидан. Фохиша аёл мусулмон йигит билан ёлғиз қолди... Расулуллоҳ (саллоллоҳу алайҳи ва саллам) ўз ҳадисларида бир эркак билан номахрам аёл хилватда ёлғиз колса, учинчиси шайтон бўлишини айтганлар. Маккора фохиша унга тилёғламалик қилиб, суйкала бошлади. Йигит ўзини четга олди. Секин-секин гапга солиб, бир амаллаб унга ароқ ичирди.. Сўнг яна....Сўнг яна...Сўнг эса энг дахшатлиси содир бўлди!!!... Аянчли лахзалар ўтди... Бу шармандаликка гувох бўлаётган хона деворлари бу манзарадан уялиб ёрилиб, бузилай деди...Йигит фохишанинг қўйнида, тўшакда уйқуга кетди... Яланғоч... ғирт маст...Чарчаган.... Толиққан... Аллоҳ сақласин!!!! Тонг отди... Инсон қиёфали "шайтон"лар пайдо бўлишди. Ниятига етган фожирлар эшикни тақиллата бошлашди. Бутун мехмонхонани бошларига кўтариб шовқин солишар, баланд овозда бақириб, масхаралаб кулишарди. Эшикни фохиша очди...

У: "Ана ўртоғинглар, мархамат кўришинглар мумкин" деди. Улар: "Нима гап! Нима янгилик?!.." деб сўрашди. У: "Хушхабар, хурсандчилик!!! Ана, хамма нарсани қилди, ароқ ҳам ичди, маст ҳам бўлди, бирга ҳам бўлдик, кўнгилхушлик ҳам қилдик. Мана тўшакда, қип-яланғоч ҳолда ухлаб ётибди" дея тиржайди.

Холларингга вой бўлсин, эй фосиқлар! Аллоҳга осий бўлгани учун хурсанд бўляпсизларми, бир-бирларингизга хушхабар айтяпсизларми! Кеча намоз ўқиб, Қуръон тиловат қилиб юрган дўстларинг бугун шайтонга алданиб, ароқ ичиб, зино қилиб, гуноҳга бурканиб ётганидан шодланяпсизларми, эй жоҳиллар!!! Хонага бақир-чақир, қийқириқлар билан кириб келишди... Йигит кўрпага ўралиб ётарди... Дўстлари уни туртиб, суртиб уйгота бошлашди. "Хой қори ака, туринг энди, бўлар энди маза қилганингиз!!! Турақолсинлар энди, хазрат!!!" дея масхаралаб, уйғота бошлашди. Негадир йигит жавоб бермас, уйқудан турай демасди. "Туринг энди, кутиб қолдик!!". Йигит яна жим... Шунда улардан бири яқинроқ келди-да йигитни қимирлатиб, устидан кўрпани олиб ташлади... Йигит эса қимир этмасди... Улар хайратланиб, уни ёнбошига агдардилар....Не кўз билан кўришсинки... Йигит ўлиб ётарди. Фожеага қулоқ тутинглар!! 

Намозхон дўстимиз ароқ ичиб, зино қилиб, фохиша билан бир тўшакда уйқуга кетган!!

Шу кетганча боқий уйқуга кетган!! Тунда, маъсият ичида, тўшакда, энг ёмон хотима билан вафот топган!!..."Инна лиллахи ва инна илайхи рожиуун!!!..." Эй Аллоҳ! Ахир дўстлари намоз ўқишни, Қуръон тиловат қилишни истамаганмидилар ахир! Йигит уларнинг олдига улар учун хидоятни, иймонни истаб келмаганмиди ахир! Шуниси аникки, у "дўстлар" уни Аллоҳнинг йўлидан оздириш учун вақтларини ва молларини сарф этдилар. Энди ўша дўстлар уни Аллоҳдан, Унинг азобидан сақлаб қолармикинлар! Қанақа дўстлар бўлди улар!!!! 

Аллоҳ таоло қандай ҳам тўғри айтганки: "(Эй Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи ва саллам) Сиз (маълум) вақтгача уларни ўз ғафлатларида қолдиринг! Улар Биз уларга бераётган мол-давлат ва болаларни ўзлари учун яхшиликларни тезлатишимиз деб ўйлайдиларми? Йўқ, улар (буни ғафлатлари янада зиёда бўлиши учун қилинаётганини) сезмайдилар." (Муъминун:54-56)

Бошқа оятда: "(Эй Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи ва саллам) хабар берингчи, агар Биз уларни (узоқ) йиллар (сихат-саломатлик, мол-давлат билан) фойдалантирсак-да, сўнгра уларга ваъда қилинган нарсалари (яъни, азоб) келса, (ўша пайт) уларга (ҳаёти дунёда) фойдаланган нарсалари асқотурми!!" (Шуаро: 205-207). ... Ҳикоя шу ерда тугайди. Биз бу даҳшатли воқеани айни пайтда нима учун келтириб ўтдик. Бугун ҳам орамизда мана шундай дўстлар изғиб юришибди. Албатта биз пайғамбар соллоллоҳу алайҳи ва саллам айтганларидек, уларнинг ҳақига дуо қиламиз, ҳидоятга етишишларини истаймиз. Лекин шу нарсани эсдан чиқармаслик керакки, фосиқ дўстларни ўйлашимиз билан биргаликда, ўзимизни ҳам унутмаслигимиз керак. Кўпчилик даврага бораётганимизда эхтиёт бўлишимиз лозим. Юқорида келтирилган ҳикоя қаҳрамонлари сингари Аллоҳнинг йўлидан қайтарувчиларга учрасак, яккаланиб қолмаслигимиз даркор. Чунки Аллоҳ қачон жонимизни олишини билмаймиз, гуноҳу маъсият ботқоғига ботиб қолинганида омонатни топширишдан кўра катта мусибат йўқ. Машойиҳлар: Аввалинг хор бўлса бўлсин, охиринг хор бўлмасин" деб бежиз айтишмаган. Ҳаммага Аллоҳдан тавфиқ, ҳидоят сўраб қоламиз.

Муаллиф
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Бишрул Ҳофийнинг р.а.нинг синглиси Зубда ҳикоя қилади .Бир куни кечаси Бишр кириб келди ва оёғининг бирини уйга киритиб иккинчисини эса уйнинг ташқарисида давоми...

2668 14:58 / 28.04.2017
Ким бир мўминни қасддан ўлдирса, унинг жазоси жаҳаннамдир. Унда абадий қолур. Унга Аллоҳнинг ғазаби ва лаънати ёғилур. Ва Аллоҳ унга улкан азобни тайёрлагандир. давоми...

2641 14:54 / 28.04.2017
Машҳур қўшиқчилардан бири томонидан ҳикоя қилиб берилган бир воқеани эътиборингизга ҳавола қиламиз. Тошкент шаҳрининг кўзга кўринган масканларидан бири давоми...

2606 15:40 / 28.04.2017
Қуйидаги ҳикояни биродаримиз Муҳаммад Бобур Шайх Оиз алҚарнийнинг quotАллоҳга қайтган йигитларquot китобидан таржима қилганлар. Бугунги кунимизга тўлалигича жавоб давоми...

6137 15:43 / 28.04.2017