1447 йил 25 шаъбон | 2026 йил 13 февраль, жума
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Уламолар

Шайх Сайф ибн Али ал-Асрий

15:55 / 10.10.2024 1115 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Булғор ислом академияси Илоҳиёт кафедраси ўқитувчиси Сайф ибн Али ибн Муҳаммад Али ал-Асрий 1975 йилда Яманнинг Ҳаж вилоятида таваллуд топган.

1979 йилда оиласи билан Жидда шаҳрига кўчиб келган ва ўн йил ўша ерда истиқомат қилган. Дастлабки диний таълим ва Қуръони Каримдан сабоқларини айнан шу жойда олган.

1989 йили ватани Яманга қайтиб, илм таҳсилини давом эттирган. Шайх Абдулмажид Зиндоний раҳбарлик қиладиган «Имон» университетига ўқишга кирган. Шайх Сайф ибн Али ал-Асрий шайх Содиқ ал-Ироқий, шайх Мустафо Банжавий, шайх Солиҳ Асмирий каби улуғ устозларда таълим олди.

2000 йилда университетнинг бакалавр босқичини тамомлаб, Қатар пойтахти Доҳа шаҳрида магистратурани давом эттирган.

2001-2007 йиллар давомида Қатар фатво қўмитасида фаолият олиб борган.

2007 йилдан ҳозирга қадар Бирлашган Араб Амирликларининг фатво қўмитасида фаолият олиб бормоқда. Ушбу муддат орасида БААдаги Муҳаммад V университетида докторлик даражасини олган.

БАА пойтахти Абу Дабидаги шайх Зойид университетида ҳам тўрт йил мударрислик қилган.

Доктор Сайф ибн Али ибн Муҳаммад Али ал-Асрий ҳазратлари кўплаб асарлар муаллифи саналади. Хусусан, «Яхши онг ва фуқароликнинг шаклланишида фатвонинг ўрни», «Қурсалик олимлар ва уларнинг илм ва даъватдаги ўрни», «Имом Мотуридийнинг сифат оятлари ҳақидаги манҳажи» «Имом Ашъарий ақида илмида уч босқичдан ўтганми?» «Замонавий фатволар билан боғлиқ муаммолар ва уларни бартараф этиш чоралари», «Фиқҳ ва тасаввуф ўртасидаги робита ва унинг оила ва жамиятга таъсири» «Исломдаги мазҳабларнинг пайдо бўлиши ва ривожланиши» шулар жумласидан.

Айниқса, олимнинг аҳли сунна вал жамоа ақидасини турли ботил ақидалардан ҳимоя қилиб ёзган «Алқовлут там би исбатит тафвизи мазҳабаа лис салафил киром», «Ал-Ашаъиро вал-Матрудия ҳум саводул аъзам» асарлари долзарблиги билан алоҳида ажралиб туради.

Бугунги кунда шайх Сайф ибн Али ал-Асрий Булғор ислом академиясида турли исломий фанлардан дарс бериб келмоқда.

 

Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Мулла Иброҳим махдум 1898 йили Наманганнинг сўлим гўшаларидан бири Шўркент қишлоғида дунёга келдилар. Падари бузрукворлари мулла Муҳаммад Солиҳ охунд афанди, яъни давоми...

2712 17:00 / 15.08.2022
Бисмиллаҳир роҳманир роҳим. Алҳамду лиллаҳи роббил аъламийн, вал ақибату лил муттақийн вас солату вас саламу ала расулиҳи Муҳаммад. Ва ала алиҳи ва асҳабиҳи давоми...

2278 14:47 / 07.05.2024
Шайхулолам, муҳаддис, садуқ, муснид Абу Бакр Муҳаммад ибн Аҳмад ибн Ханб Бухорий Бағдодий. Лақаблари ndash .Деҳқон,.Бухорода истиқомат қилиб, у ернинг мусниди давоми...

2207 15:00 / 27.12.2020
Носиржон қори домла роҳимаҳуллоҳ 1906 йил Наманган шаҳри, Сардоба даҳаси, Қўқон кўчасида, Юсуфжон қори хонадонларида таваллуд топди.Отаси Юсуфжон қори ва бобоси давоми...

2763 14:00 / 26.03.2022