1447 йил 2 Рамазон | 2026 йил 20 февраль, жума
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Савол жавоб

Qur’on qiroat qilganda xar bir oyatda vaqf qilish «sunnat» deyiladi

21:36 / 27.04.2016 7642 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Қуръон қироат қилганда хар бир оятда вақф қилиш «суннат» дейилади. Шунга мувофиқ Мадина босма Қуръонида оятнинг охирида Лом-Алиф белгиси йўқ. Шунга кўра барча оятлардан кейин вақф қилинади. Лекин Абдурахмоний ва Абдумоликий қори Қуръонларида кўп жойларда оятлар қўшиб қироат қилинади. Чунки уларда Лом Алиф белгиси бўлади. Аслида қай бири суннатга мувофиқ?

Ҳадиси шарифларда "Пайғамбаримиз (С.А.В.) ҳар бир оятнинг оҳирида тўхтаб ўқир эдилар. Саҳобалар ўшандан оятларни бошланиши оҳирини билиб олганлар" деган маънодаги ривоятлар бор. Кейинчалик Қуръони Каримни жамлаб китоб шаклига келтиргандан сўнг, яна бир муддатлар ўтиб одамларни Қуръон қироатидаги билимларини, оммани арабмасларни ўргатиш мақсадида қироат илмининг устозлари, алломалари ўша Расми Усмонийнинг ҳеч ўзгармасдан тутиб қолган ҳолда унинг атрофига баъзи-бир белгиларни қўйишни лозим топганлар ва бу ишни амалга оширганлар. Ана шу пайтда вақф белгилари ҳам қўйилган, қироат илмининг билимдонлари айтишларича бу саволда келтирилган номлари "Абдураҳмоний", "Абдулмоликий" Қуръон деганлари асосан бизнинг ўлкаларда, Осиё ўлкаларида, араб бўлмаган мусулмон қориларнинг томонидан ёзилган, йўлга қўйилган китоблар яъни Қуръонлар бўлиб уларда маънони асосида тўхташ учун алоҳида белги қўйилган, оятларнинг орасидагиси алоҳида белги қолган. Демак асосий тўхтамаса бўлмайдиган жойларда ана шу тўхташни лозимлигини билдирадиган белгини қўйилган. Бу оятнинг маъноси улаб ўқиб кетса, маънога ҳалал етиш эҳтимоли борилигидан қилинган аломатлар бўлади. Мадинаи Мунавварадаги мусхафи шариф бу нисбатан энг янги мусхофлардан бири бўлади. Буни мана шу яқин йиллар давомида амалга оширилган, қорилардан бир гуруҳ тузиб ана шуни қараш, тўғрилаш, баъзи-белгиларини қўйиш маънолари ҳам йўлга қўйилган. Ўша мусхофи шарифнинг оҳирида шу белгилар тўғрисида уни демак ташкиллаштирган илмий гуруҳни тушунтириш демак матни ҳам бор. Бу ерда мулоҳаза қилинадики албатта уни араблар қилганлари учун, араблар маъноларини аниқ билганларидан ҳаммасини бир ҳил қилиб қўйиб кетаверганида қори ўзи ўқиб кетаётган пайтида тўхташ лозим бўлган ерни ўзи билади деган маънода. Бу ерда Мадинабосма Қуръонда барча оятлардан кейин вақф қилинади деяпти, йўқ мана Мадинани, Маккани қориларини қироатларига қулоқ солинадиган бўлса, албатта ҳар бир оятни оҳирида тўхтаб ўқиётганлари йўқ, улаб ўқиб кетаётган ҳолатлари ҳам бор. Бу ҳалиги маънода оятнинг маъносига қараб тўхташ албатта лозим бўлган жойда тўхташади, улаб кетиш жоиз бўлган жойда улаб кетаверишади. Асосан бу ердаги белгиларни демак эътиборга олиниши ана шу Қуръонларни босмага тайёрлаш пайтидаги ҳолат. Ўша замоннинг демак талаблари, шартлари ва ким ўқиши кўзланаётганлигини эътибори ва бошқа кўпгина омиллар эътиборга олинган бўлади.

Муаллиф
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
САВОЛ Мусулмон аёл ўз эри ва маҳрамлари уйда қолиб, мусофирчилик сафарига чиқса, қандай йўл тутиши керак Хусусан ҳаж ва умра сафарига.ЖАВОБ Бисмиллаҳир роҳманир давоми...

3860 18:42 / 26.04.2016
СаволҒарбда суратга олинган ва ҳозирда намойиш этилаётган .Нуҳ, бадиий фильмини томоша қилсак бўладими Пайғамбарларнинг қиёфасини тасвирлаш мумкин эмаслиги давоми...

4916 09:05 / 27.08.2017
Таҳорат олишда оғиз чайилаётганда 3 марта ғарғара қилинадими, яъни томоқ чайиладими Мен 15 йилдан бери 1сув билан огзимни чайқаб, 2сув билан ғарғара килиб, 3сув билан давоми...

4519 21:18 / 27.04.2016
Ассалому алайкум Баъзи инсонларда гап орасида quotХудо ҳаққиquot деб гапириб юбориш одати бор. Гапида ёлғон аралашган бўлиши ҳам мумкинку. Бу гапнинг ҳукми қандай давоми...

3027 07:29 / 27.10.2018
Аудиолар

231952 11:58 / 10.10.2018
«Ҳилол» журнали
Китоблар

150439 14:35 / 11.08.2021