1446 йил 20 жумадул аввал | 2024 йил 22 ноябрь, жума
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Савол жавоб

«Рисола» фильми...

20:34 / 27.04.2016 3644 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Исломий фильмларда пайғамбарлар ва саҳобаларнинг ролини ижро этган актёрлар ёки қаттиқ касал бўлиб қолганлари ва ёхуд вафот этганлари ҳақида кўп ўқиганмиз. Бунинг сири нимада? Шунингдек «Рисола» фильмида ҳеч бир саҳоба кўрсатилмагани ҳолда, Билол кўрсатилган. У саҳоба бўлмаганми?

Бу саволда фильмларга оид, хусусан диний маънодаги, исломий маънодаги фильмлар тўғрисидаги бир ҳолат муноқаша қилиняпти. Савол эгаси ғалати бир гапни айтаяптики "мана шу исломий фильмларда пайғамбарларни ва саҳобаларнинг ролини ижро этган актёрлар ёки қаттиқ касал бўлган ёхуд ҳалок бўлганлиги тўғрисида кўп ўқиганмиз" муҳтарам савол эгалари тўғрисида аниқ бир мисол келтирганда кўп бўлмаса ҳам биттами, иккитами, учтами, мисол учун, "фалон газетда фалончи Пайғамбарни ролини ўйнаган пистончи актёрни ҳалокатга учрагани ёки оғир касал бўлиб қолганлиги, касали бундай эканлигини ўқидим", деб айтганларида гап ҳужжатли бўлар эди. Ҳозир кўп ўқиганлиги тўғрисида гап бор, лекин ҳужжат, далил йўқ. Мисол учун мен ўқиганим йўқ ва "уни ўқидим, билдим, кўрдим" деб айтган одамдан эшитганим ҳам йўқ. Менимча бу савол эгасининг ўзининг тушунчаси, лекин кўпчиликни ичида бу маъно тарқалгани йўқ. Ҳақиқатда исломий фильмларда Пайғамбар алайҳисаломларнинг ролини ўйнаш йўлга қўйилганлиги тўғрисида ҳам шубҳа бор. "Мана бу фалончи Пайғамбар" деб исломий фильм қилган тарафни мен билмайман. Пайғамбар алайҳисаломларни умуман суратларини кўрсатиш маъносида уламоларимизнинг фатволари йўқ. Энди «Рисола» фильмига келадиган бўлсак, бу ерда ҳам Пайғамбарларни, хусусан Муҳаммад алайҳисаломни суратлари йўқ. Шу фильмни бошланишидаги баённомада ёзма равишда кўрсатилган, муқаддимада уламоларнинг фатволари олинганлиги, Расулуллоҳ с.а.в.нинг суратлари, шакллари, ҳаттоки соялари ҳам кўрсатилмаганлигини таъкидлаб туриб кейин фильм бошланади. "Саҳобаларни" дейдилар бу савол соҳиблари "бирортасини ҳам кўрсатмаган ҳолда «Рисола» фильмида Билолни кўрсатган у одам саҳоба бўлмаганми?" Йўқ, бу ерда ҳазрати Билол (р.а.)дан бошқа саҳобаларни кўрсатилган. Мисол учун, Ҳамза ибн Абдулмутталиб кўрсатилган. Амбар ибн Ёсирни оталари Ясир, оналари Сумайя, шунингдек Амбар (р.а.) ўзлари ва бошқа бир қанча саҳобалар кўрсатилган. Қандай қилиб шунча нарсани кўриб, билиб, бутун дунё эшитиб турган нарсани кўрсатилмаган дейишимиз мумкин. Эҳтимол, бу савол эгалари ана шу шахсларни саҳоба эканлигини билмасалар керак. Ҳазрати Билол (р.а.) кўрсатилганлар ва албатта у киши буюк саҳобалардан бири, буни ҳеч ким инкор қила олмайдиган даражадаги очиқ ойдин ҳақиқат. Айнан шу «Рисола» фильмидаги саҳобаларни кўрсатиш кўпгина ихтилофларга сабаб бўлган ўз вақтида, мусулмонларнинг норозиликлари бўлган. Кўпгина ҳолатларда норози тарафларни ҳужжати, далили, шу саҳобаларнинг ролини ўйнаётган актёрлар бошқа фильмларда номаъқул ролларни исломга ўта хилоф бўлган шахсларни ролларини ҳам ўйнашган. Одамлар ўша суратлардан бу шакл эгаси, бу кўриниш эгасига нисбатан салбий бир тасаввурда пайдо бўлиб қолган, ношаръий ишларни қилаётганлиги кўрсатилган. Энди худди ўша одамни ислом умматининг энг ёрқин авлоди, энг пок авлоди, саҳоблар вакиллари сифатида кўрсатиш одамларда нотўғри тасаввур қолади деган эътирозларни билдиришган. Шунинг учун бу саволнинг жавобига айтамизки, исломий фильмларда Пайғамбарларни ролини ўйнаш йўқ, саҳобаларнинг ролини ўйнаш, мана «Рисола» мисолида кўрдик бор. Лекин ўша ролларни ўйнаган актёрларни ўлгани ва касал бўлиб қолаверганлиги тўғрисидаги маълумот биз ҳозир тасдиқлай олмадик. Агар савол эгаси ўша кўп ўқиган нарсаларни бир такрор қараб, аниқ қайси газет, журнал ёки китобда, қайси бетида ўқиганлиги, ким нима бўлганлигини аниқ билса, унда сўраб суриштиришга ўтамиз. Ундан кейин «Рисола» фильмида ҳазрати Билол (р.а.)дан бошқа саҳоба кўрсатилмаган деган гап ҳам асоссиз. Ва ҳазрати Билол (р.а.) буюк саҳобий эканликларини унутмаслигимиз керак.

Муаллиф
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
САВОЛ Ассалому алайкум, Шайх ҳазратлари Менга аввалроқ бир ҳожи ака .пул савдоси,яъни, биз .қора бозор, деб атайдиган, бозорларда миллий сўмимизни хорижий давоми...

3569 16:33 / 27.04.2016
САВОЛ Ҳурматли шайх ҳазратлариҲозирда эрхотин ўртасидаги кўпгина муаммолар, ажралишларнинг сабаби молиявий муносабатлардаги билимсизлик оқибатида бўляпти, давоми...

4496 20:55 / 25.04.2016
САВОЛ Очиғини айтсам, оиламиз у қадар тақводор, исломий оила эмас. Оилада фақат ўзим имкон қадар динимиз буйруқларига амал қилишга ҳаракат қилиб келаман. давоми...

3046 20:44 / 24.04.2016
СаволАссалому алайкум Хурматли устозлар рўзадор инсон хушбуйланса бўладими ва парфюмерия воситаларидан фойдаланса бўладими.ЖавобquotЗикр аҳлидан сўрангquot ҳайъати Ва алайкум ассаломБўлади. Валлоҳу аълам

4584 15:53 / 09.04.2018
Аудиолар

135124 11:58 / 10.10.2018
«Ҳилол» журнали
Китоблар

55400 14:35 / 11.08.2021