1447 йил 3 шаъбон | 2026 йил 22 январь, пайшанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Савол жавоб

Зилзилада намозни бузиш

06:09 / 12.10.2018 3239 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Ассалому алайкум! Мен бир видео кўрган эдим. Унда қайсидур мамлакатда зилзила бўлган экан. Масжидда намоз ўқиётган имом намозни тугатмай ташлаб чиқиб кетди. Саволим шуки бу нарсага қандай қараш керак?

"Зикр аҳлидан сўранг" ҳайъати:

- Ва алайкум ассалом! Бундай ҳолатда намозни бузишга рухсат бор. Вожиб бўлган ибодатларга киришилгандан кейин уни бузиш жоиз эмас. Бунга фуқаҳолар иттифоқ қилганлар. Аллоҳ таоло Қуръон каримда “Амалларингизни ботил қилманглар” деган. Зарурат туғилганда эса бузишга рухсат бор. Зарарни даф қилиш учун, масалан ўғри молини ўғирлаб кетаётган бўлса ёки ғарқ бўлаётган бўлса, автобус ёки поезд кетиб қолаётган бўлса, кимдир ҳалокатга дучор бўлаётган бўлса, ёш бола пичоқ каби тиғли нарсаларни ушлаб олаётган бўлса бузиш мумкин. Валлоҳу аълам!

Манба
Зикр аҳлидан сўранг
Мавзуга оид мақолалар
Айтишларича ўлган кишининг барча кийимларини ювгучига бериш керак экан. Яқин бир танишимиз вафот этдилар. Лекин фарзандлари кийимларини беришмади. Кейин эса давоми...

4848 21:21 / 27.04.2016
СаволАссалому алайкум Ҳурматли устозлар, дуо қилаётган пайтимизда Худодан сўрашда ҳаддан ошиш дeган ҳолат йўқми Масалан уйда намоз ўқигандан сўнг Эй Худо ўқиган давоми...

5436 16:46 / 06.03.2018
САВОЛ Мен ўзимни мусулмон деб ҳисоблайман. Иймон заифлигиданми, балки шайтон фитнасими, турли сабаблар билан, намоз ўқийдиган пайт бўлганида, ибодатни адо эта давоми...

7720 21:19 / 22.04.2016
Аллоҳнинг Ўзига ҳамдлар бўлсинОртларидан набий йўқ зотга саловотлар бўлсинИслом Фиқҳи Академияси Маккаи Мукаррамада, Робитанинг биносида, ҳижрий 1410 сана Ражаб давоми...

3513 20:00 / 26.04.2016