1447 йил 9 шаъбон | 2026 йил 28 январь, чоршанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Савол жавоб

Имом Бухорийнинг «Ҳадис» китобларини ўқиб чиқиб ҳайрон бўлдим

16:38 / 27.04.2016 3170 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

САВОЛ: Aссалому алайкум, ҳурматли Шайх ҳазратлари!
Сизга бир савол билан мурожаат қилмоқчи эдим, мен Имом Бухорийнинг «Ҳадис» китобларини ўқиб чиқиб ҳайрон бўлдим, чунки бу китобнинг тартибланиши ҳақида савол пайдо бўлди. Хуллас ушбу китоб қандай тартиб билан ёзилган, ахир унда камдан-кам мавзуга боғлиқликни кўрамиз. Бунга бирор изоҳ борми?

ЖАВОБ: Бисмиллаҳир роҳманир роҳийм.
Сиз айтиб ўтган китобни ўзбекчага таржима қилишда хатога йўл қўйилиб, «ҳадис» деб номланган. Аслида, таржимонлар ўзлари таржима қилаётган китобнинг муқовасига қарашганида «Саҳиҳ Бухорий» деган ёзувни кўрар эдилар. Бу хатони китобни қайта чоп қилишда тузатиш лозим.
Имом Бухорийнинг бош асари бўлмиш бу китоб турли номлар билан аталади. Аммо у кишининг ўзлари қўйган расмий номни жуда оз сонли одамлар билади. Китобнинг асл ва тўлиқ номи қуйидагича: «Ал-Жомеъ ас-Саҳиҳ ал-Муснад мин ҳадиси Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам ва сунаниҳи ва айямиҳи».
Китобнинг номини сўзма-сўз таржима қиладиган бўлсак, «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ҳадислари, суннатлари ва айёмлари ҳақида жамловчи, саҳиҳ ва муснад» деган маъно чиқади.
Китобнинг «Жомеъ» деб номланиши сабаби:
Ҳадис илми уламоларининг истилоҳида «Жомеъ» деганда ҳадиснинг барча қисмларини жамловчи деган маъно тушунилади. У ақийда, ҳукмлар, зоҳидлик, емоқ-ичмоқ одоби, сафар, туриб-ўтириш одоби, тафсир, тарих, сияр, фитналар, фазилатларга оид ҳадисларни ўз ичига олган китоб, деган маънони билдиради.
Бу ҳақда Валиюллоҳ Деҳлавий қуйидагиларни айтади:
«Аҳли ҳадислар ҳадис илмини девонга киритиб тасниф қилганларида уни тўрт фандан иборат қилишган.
1. Суннат Фани. Яъни, фиқҳга оид нарсалар. Моликнинг «Муватто»си ва Суфённинг «Жомеъ»ига ўхшаш китоблар.
2. Тафсир Фани. Ибн Журайжнинг китобига ўхшаш.
3. Сийрат Фани. Муҳаммад ибн Исҳоқнинг китобига ўхшаш.
4. Зуҳд ва Рақоиқ. Ибн Муборакнинг китобига ўхшаш.
Бухорий мазкур тўрт фанни бир китоб-да жамлашни ирода қилди. Шу билан бирга Бухорийдан олдинги ва унинг замони уламолари саҳиҳлиги ҳақида ҳукм қилган ҳадисларнигина олишни йўлга қўйди. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга етиб борадиган маснад ҳадисларнигина олишни раво кўрди. Китобдаги баъзи асарлар ва шунга ўхшаш нарсалар фақатгина ҳадисга тобеъ бўлган ҳолда келган. Асл бўлиб келмаган.
Шунинг учун ҳам унинг китоби «Ал-Жомеъ ас-Саҳиҳ ал-Муснад» деб номланган. Яна Бухорий Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ҳадисларидан ҳукм чиқаришга қаттиқ уринган. Ҳар бир ҳадисдан кўплаб масалаларни чиқарган. Буни ундан олдин ҳеч ким қилмаган».
Фақат саҳиҳ ҳадисларга суянилгани ҳақида:
Имом Бухорий ўзларининг «Жомеъус Саҳиҳ» китобларида фақатгина саҳиҳ ҳадисларга эътиод қилганлари ҳақида гаплар керагидан ҳам кўп. Бу ҳақиқатни у кишининг ўзлари очиқ-ойдин айтганлар ва бошқа уламолар бу гапни қўллаб-қувватлаганлар.
Хатиб Бағдодий ўз санади ила Иброҳим Маъқалдан ривоят қилади:
«Муҳаммад ибн Исмоил Бухорийнинг: «Жомеъ» китобимга саҳиҳдан бошқани киритмадим. Чўзилиб кетмасин деб саҳиҳларни ҳам тарк қилдим» деганини эшитдим». Валлоҳу аълам.

Муаллиф
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Ассалому алайкум Ҳурматли устозлар, аёлим ислом динини қабул қилганига 2 йил бўлди. Саволим шуки, у отаонаси учун ёки қариндошлари учун намозларида дуо қилса давоми...

4144 06:10 / 06.10.2018
Аллоҳнинг Ўзига ҳамдлар бўлсинОртларидан набий йўқ зотга саловотлар бўлсинИслом Фиқҳи Академияси Маккаи Мукаррамада, Робитанинг биносида, ҳижрий 1410 сана Ражаб давоми...

3517 20:00 / 26.04.2016
Исломда .Инсон аъзосини асл ҳолатдан ўзгартириш мумкин эмас, дейилган. Масалан қош териш. Лекин сочни хина билан бўяш мумкинми Бунда ҳам соч асл рангидан бошқа давоми...

4628 21:18 / 27.04.2016
Савол Ассалому алайкум Шайх ҳазратлари. Биз ҳозирги вақтда шимолий ҳудудда ишлаймиз, шу ердаги жомеъ масжиддан олган намоз вақтлари қуйидагича 22.07.2012 й., фажр 0052 давоми...

5042 05:11 / 09.06.2017