1447 йил 17 шаъбон | 2026 йил 05 февраль, пайшанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Савол жавоб

«золим куёв»

14:37 / 26.04.2016 4248 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

САВОЛ – Мен Аллоҳни таниганимга 14-15 йиллар бўлди. Шу қаторда аёлим ва фарзандларим ҳам ибодатда. Лекин минг афсуски хотин тарафидан бўлган қариндошларимнинг дунёқарашлари умуман ўзгача. Улар намоз ҳам ўқишмайди, ибодат ҳам қилишмайди, ароқ ичишади ва турли гуноҳларни қилишади. Шу сабабли уларнинг хонадонида камроқ боришга, хотиним ва фарзандларимни ҳам юбормасликка ҳаракат қиламан. Менга «золим куёв» деган ном қўйиб олишган. Аёлим «қариндошчиликни узиш керак эмас, бориб туриш керак» дейди. Вазиятга қандай ечим топиш керак?

ЖАВОБ –Бу ҳолат ҳақиқатан бор, бизда ҳам бор, биздан бошқаларда ҳам бор, аввал ҳам бўлган. Буни ҳали шуки албатта гуноҳ қилиб, ароқ ичиб, бошқа бир ҳолатларда ношаръий харом, нодуруст ҳолатларда юрган одамлар билан муомала ўзига яраша бўлиши лозим. Уларни ўша гуоҳига шерик бўлмаслик, гуноҳдан давом этиб турганда олдида турмаслик албатта шарт, лозим лобуд. Мисол учун ароқ ичиб олганида ёки ароқ ичаётганида бирга ўтиришига руҳсат йўқ. Лекин ўша гуноҳдан фориғ бўлиб, ҳушёр турганида, яхши бир ҳолада бўлганида муомала қилинади. Айниқса қариндош бўлса, ким бўлишидан қатъий назар тақводорми ёки фисқи фасотчими, мўминми ёки кофирми барибир қариндошни ҳаққи бўлади. Ана шу ҳаққи юзасидан мўмин-мусулмон киши, эркак аёллар уларга қариндошлик алоқасини қилиш мажбуриятидадурлар. Оналаримиздан Пайғамбаримиз с.а.в. нинг аёлларидан бирларининг демак мана шундай қариндошлари келганида, яхшилик қилиш тўғрисида тавсиялар бўлганлиги, баъзи-бир ҳолатларда муслима аёлларнинг олдиларига мушрика оналари келиб, кофир оналари келиб кирганда бориб Пайғамбаримиз с.а.в. дан сўрашганлари. Сўрашганки шу онам ўзи ҳали мусулмон бўлган йўқ, мушрика мени кўргани келибди нима қилай деб сўраганида, яхшилик қил деб жавоб берганлари бор. Демак қавм-қариндошлар кофир бўлсалар ҳам, мўмин-мусулмонларда қариндошчилик ҳаққилари бўлади, буни эътиборини қилиш керак. Агар мана ҳозирги айтганидек, қариндошлар баъзи-бир гуноҳ ишларни қилиб юрса, улар билан бутунлай алоқани узуб қўйгандан кўра яхши ҳолатларида алоқа қилиб бир лутф кўрсатиб ўша гуноҳлардан четланишга уларни ундаш, уларни шу тўғри йўлга бошлаш учун ҳаракатда бўлиш бу жуда яхши нарса. Қариндошчилик алоқасини узуб қўйиб бормай қўйиб қутулиш бу осон. Лекин уларни ҳам бир тўғри йўлга солиш, ҳалол пок бўлишларини сабабчиси бўлиб қолиш умиди ниҳоятда яхши нарса. Шунинг учун мўмин-мусулмонларга кўплаб ҳадисларда келган "фосиқ бўлса ҳам қариндош, кофир бўлса ҳам қариндош, қариндоҳчилик ҳаққи бор уни мўминлар адо қилиши керак". Лекин яна қайтариб айтамиз гуноҳларига шерик бўлиш, уларга рози бўлиш, гуноҳларини қўллаб-қувватлаш маъноларидан ниҳоятда йироқда бўлинган ҳолда аксинча уларни гуноҳдан қайтариш тўғри йўлга юришлари учун Аллоҳ бизни сабабчи қилиб қўйсин деган умидда ҳаракатда бўлиш керак бўлади. Аллоҳ таоло барчаларимизни қариндош-уруғларимиз билан алоқаларимизни яхши Ўзини рози қиладиган тарзда олиб боришимизни насиб этган бўлсин.

Муаллиф
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Ассалому алайкум, ҳурматли Шайх Ҳазратлари Мен анчадан бери чет юртларда оила боқиш мақсадида юраман. Лекин илм масаласида ортда қолиб кетяпман, уйда кам муддат давоми...

3184 21:00 / 24.04.2016
СаволШайх ҳазратлари Менинг саволим ҳажи бадал ҳақида эди. Агар ўғли онаси учун ўтган йили ният қилиб ҳажи бадал қиламан деб ҳожилик кампаниясига пулини тўлаб давоми...

4699 08:00 / 11.08.2018
4савол .Аллоҳ таоло маишатпарстларга фосиқлик қилишни буюрганми,Бисмиллаҳир роҳманир роҳим. Алҳамдулиллаҳ васоллаллоҳу васаллама ва барока аъла Расулиллаҳ ва давоми...

2175 10:43 / 28.12.2022
СаволҲазрат Мен сизни Аллоҳ учун яҳши кўраман. Ҳазрат сизга намоз вақтлари ҳақида саволлар бир неча марта тур ҳил кўринишда берилганини ва намоз вақтлари ҳақида давоми...

7662 08:00 / 11.01.2018
Аудиолар

227986 11:58 / 10.10.2018
«Ҳилол» журнали
Китоблар

146704 14:35 / 11.08.2021