1447 йил 14 жумадис сони | 2025 йил 05 декабрь, жума
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Савол жавоб

ЖАМОАТ ИЛА ДУО ҚИЛИШ

16:37 / 27.04.2016 3680 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Кувайт Вақф ва Исломий ишлар вазирлиги ҳузуридаги ҳайъатга жаноб Фаҳддан қуйидаги савол тақдим этилди:

Баъзи одамлар Аллоҳга жамоат бўлиб дуо қиладилар. Мажлислардан бирида буни кўриб ҳайратландим ва ўша кишидан бу шариатда борми, деб сўрадим. У менга бунинг шариатда борлигини ифода қиладиган ҳадисни айтди. 

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам «Бир қавм жамланса ва баъзиси дуо қилса, қолганлари омийн деса, албатта, Аллоҳ уларни ижобат қилади» деган эканлар.

Бу жамоъий дуо масжиддаги ҳар бир дарс ёки мавъизадан кейин бўлар экан. Доимо шундай қилишар экан. Мен бошқа жойларда бундай дуони бидъат деб эшитган эдим. Набий соллаллоҳу алайҳи васалламдан ривоят қилинмаган экан. 

Мен ҳалиги одамга бу иш, яъни у одам дуо қилиб қолганлари унинг дуосига «омийн» деб туриши бидъат эканини айтган эдим, у ўз фикрига таассуб қилди ва менга қараб ҳам қўймади. 

Ушбу саволга жавоб беришингизни умид қиламан. Ташаккурлар бўлсин!

Ҳайъат қуйидаги жавобни берди:

Истисқо ва қунутда жамоъий дуо қилиш шариатда борлигига ҳамма иттифоқ қилган. 

Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам:

«Бир киши қавмга имомлик қилиб, уларни қўйиб хос ўзига дуо қилмасин. Агар буни қилса уларга хиёнат қилган бўлади», деганлар.

Термизий ва бошқалар ривоят қилган.

Ибн Асир: Бу бир киши дуо қилиб турганида бошқалар «омийн» деб туришидир. Қунутдагига ўхшаб деган. 

Ибн Таймия ҳам шунга ўхшаш гапни айтган. (Шарҳул мунтаҳа. 11995)

Жамоъий дуо зикр қилинган ҳолатлардан умумийроқ жойларда ҳам шаръийдир. 

Ҳофиз «Фатҳ»да Набий соллаллоҳу алайҳи васалламнинг «Қачон қори «омийн» деса, сиз ҳам «омийн» денг. Чунки фаришталар «омийн» дейдилар» ҳадисининг шар-ҳида: «Қоридан мурод намоздаги имомдир. Қоридан мурод ундан ҳам умумийроқ бўлиши эҳтимоли бор» деган.

Бу ишга (жамоат бўлиб дуо қилишга) Ал-Ҳоким (саҳиҳ иснод билан) ва Тобароний Ҳабиб ибн Маслама ал-Феҳрий розияллоҳу анҳудан қилган ривоят ҳам далилдир. 

У киши дуоси қабул бўладиган одамлардан эди. Бир гуруҳ аскарга амир бўлиб борди. Душманга йўлиққанларида Набий соллаллоҳу алайҳи васалламнинг «Бир қавм жамланса баъзиси дуо қилса ва қолганлари омийн деса, албатта, Аллоҳ уларни ижобат қилади» деганларини эшитган эдим», деди. 

Кейин Аллоҳга ҳамду сано айтиб туриб: 

«Аллоҳим! Қонларимизни сақлагин. Ажр-ларимизни шаҳидларнинг ажрларидек қилгин» дея дуо қилиб турган эди душманнинг амири (таслим бўлиб) Ҳабибнинг чодирига кириб келди.

Ал-Баҳутий «Кашфул қиноъ» (1367)да қуйидагиларни айтади:

«Имом бомдод ва асрдан кейин ўша пайт-да фаришталар ҳозир бўлиши эътиборидан дуо қилади. Қавм «омийн» деб туради. Шунда ижобатга яқин бўлади. 

Шунингдек, мазкур иккисидан бошқа намозларда ҳам дуо қилади. Чунки фарз намоздан кейинги пайт дуо қабул бўладиган вақтлардандир».

Бас, жамоат бўлиб дуо қилиш муста-ҳабдир. Бидъат эмас. Аммо уни суннат деб билинмайди.

Мажмуъатул фатавои шаръийя. 7-жуз. 45-46-бет.

Муаллиф
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
СаволАссалому алайкум Устозлар азон дуоси қандай амал Суннатми ёки мустаҳаб Масалан масжиддаман азон айтилди азон дуосини қилиш Мeн суннат дeб ўйлардим, лeкин давоми...

210585 20:48 / 05.05.2017
Ассалому алайкум Мен дўстим билан йўлда кеч қолиб аср намозини ўтказиб юбориб масжидга кириб келдик. Масжидда жамоат шом намозини фарзини ўқиётган экан. Мен давоми...

3082 09:10 / 05.01.2019
Ассалому алайкум Мен чет элдаман. Бу ердаги телефон компаниялар тизимида оймаойма тўлаб бериш орқали телефон сотувлари йўлга қўйилган. Тўловлар шахснинг Банк давоми...

2668 10:11 / 03.12.2018
Ёшларимиз орасида баданларига турли нақш ва ёзувлар тушириш татуировка тобора урфга кириб боряпти. Йигитлар у ёқда қолиб, қизларимиз ҳам юз ва баданларига турли давоми...

3764 15:29 / 24.04.2016
Аудиолар

210869 11:58 / 10.10.2018
«Ҳилол» журнали
Китоблар

130134 14:35 / 11.08.2021