1447 йил 28 шаъбон | 2026 йил 16 февраль, душанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Савол жавоб

Нима учун эҳром ва кафан оқ рангда бўлади?

21:10 / 24.04.2016 5458 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Биз шуни кўп кузатамизки, ҳажга борган кишиларнинг эҳроми ва вафот этган кишиларнинг кафани ҳам оқ рангда бўлади. Савол шундай: нега кафан ва эҳром оқ рангда?

ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм

Бу ерда оқ матонинг афзаллиги ҳақида гап кетяпти, холос. Ҳажга боргандаги эҳром ёки бир мўмин-мусулмон инсон вафот этганида уни кафанлашдаги кафанлик оқ бўлиши фарз ҳам эмас, вожиб ҳам эмас. Бошқа рангдаги матолардан эҳром ёки кафан қилиш жоиз. Баъзилар шундай қилади ҳам. Мисол учун, Доғистондаги Шофеъий мазҳабидаги диндош биродарларимиз ўлганларни яшил рангли матода кафанлашади ва «аҳли жаннатнинг кийими яшил рангда бўлади, шунинг умидида биз ўлганларимизни яшил матога кафанлаймиз» деган фикрни олға суришади.

Шунингдек, ҳаж ёки умрага борган одам оқ рангдан бошқа рангдаги матодан эҳром боғлаши жоиз, лекин оқ бўлиши афзал ҳисобланади. Бу маъно Расулуллоъ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ҳадисларида келган. 

«Сунан» эгалари Ибн Аббос розияллоҳу анҳудан ривоят қилган ҳадисда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам:

«Кийимларингизнинг хайрлиси оқдир. Бас, ўликларингизни унга кафанланглар ва тирикларингизга кийгазинглар», – деганлар».

Шунинг учун, афзалини қилиш маъносида, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг мазкур ҳадисларига амал қилиш учун оқ рангли матодан эҳром қилинади ва вафот этган мўмин-мусулмонларни оқ рангли матога кафанланади. Валлоҳу аълам. 


Муаллиф
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
САВОЛ Шомда мизғиб олиш мумкин эмаслиги ҳақийқатми ёки ириммиЖАВОБ Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.Баъзи китобларда айтилишича, айнан шомга яқин пайтлар жин ва давоми...

3539 21:47 / 25.04.2016
СаволАссалому алайкум Жума намозининг иккала 4 ракатлик суннатларига ният қилаётганда 4 ракатлик жума намозининг суннатини ўқишга дейдими ёки 4 ракатлик пeшин давоми...

4524 10:30 / 05.07.2018
САВОЛ Эркаклар уйда бўлмаса аёл киши хўроз, товуқларни сўйса бўладимиЖАВОБ Бисмиллаҳир роҳманир роҳийм..Каъб ибн Молик розияллоҳу анҳунинг Салъ тоғида қўйини давоми...

5862 18:43 / 26.04.2016
13савол .Аллоҳ таоло Одам алайҳиссаломни яратишда фаришталар билан маслаҳатлашишга эҳтиёжи бормиди, Бисмиллаҳир роҳманир роҳиймАлҳамдулиллаҳ ва соллаллоҳу давоми...

2508 19:54 / 31.01.2023