1447 йил 9 шаъбон | 2026 йил 28 январь, чоршанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Савол жавоб

Биз, аёллар уй юмушлари билан банд пайтимизда, яъни кир ювиш, уй супуриш, овқат пишириш жараён

20:10 / 26.04.2016 3849 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

САВОЛ: Аллоҳни қанча кўп зикр қилсак шунча яхши экан. Биз, аёллар уй юмушлари билан банд пайтимизда, яъни кир ювиш, уй супуриш, овқат пишириш жараёнларида ҳамд, тасбеҳ, саловот айтиб иш қилсак бўладими? Ёки ишлардан қутилиб, хотиржам бўлиб ўтириб зикр қилишимиз тўғрими? Жавобингиз учун миннатдорман!

ЖАВОБ: Бисмиллаҳир роҳманир роҳийм.
Аллоҳнинг зикри доимий равишда бўлиши керак, мўмин-мусулмон банданинг тили Аллоҳнинг зикри билан банд бўлиши керак, қалби доимий равишда Аллоҳнинг зикри билан бўлиши керак. Шунинг учун бу саволни йўллаган сингилларимизга ташаккур бўлсинки, улар жуда муҳим бир масалани кўтаришибди. Юмушлар билан банд бўлганда ҳам: кир ювяптими, уй супуряптими, овқат пиширяптими, ҳамд айтиб, тасбеҳ айтиб, саловот айтиб қилсалар ниҳоятда яхши бўлади. «Алҳамдулиллаҳ»ни, «Субҳаналлоҳ»ни, «Аллоҳумма солли аъла Муҳаммадин»ни такрорлаш ва бошқа мана шундай ҳолатларда Аллоҳнинг зикрини унутмаслик қилаётган ишнинг баракасини ҳам кўтаради ва ўзига савобга ҳам сабаб бўлади. Машҳур ватандошимиз, Нақшбандия тариқатининг асосчиси буюк шайх Баҳоуддин Нақшбанднинг «Даст ба кору дил ба ёр» деган шиорлари худди шундан. «Қўл иш билан, дил ёр, яъни Аллоҳни эслаш билан». Қўл ишлайверади, ишни бажараверади, бу саволдаги мисол каби аёлларимиз кирини юваверади, уйини супураверади, таомини пишираверади, лекин доимий равишда Аллоҳни зикр қилаверади. «Ла илаҳа иллаллоҳ», «Ла илаҳа иллаллоҳ» ёки «Алҳамдулиллаҳ» ёки «Субҳанааллоҳ» деб туриб ишлаб кетаверади.
Қўли иш билан, дили Аллоҳнинг зикри билан банд бўлади.
Баъзи бир ҳолатларда бўш бўлиб қолса ёки катта ёшдаги аёлларнинг келинлари, қизлари ишлаб турган бўлса, улар алоҳида тайёргарлик кўриб, ўтириб, қиблага қараб, таҳоратли ҳолда Аллоҳнинг зикрини қилсалар, тиловати Қуръон қилсалар, жуда улуғ иш бўлади. Зикрни фойдалари ва бошқа ҳолатлари тўғрисида албатта маълумотлар бор, буларни ўрганиб ўшанга мувофиқ қилиб борилса, ниҳоятда мақбул бўлади. Валлоҳу аълам. 

Муаллиф
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Ассалому алайкум Устозлар, ёшим 20да оилада 4 кишимиз. Укам ва мен 5 вақт намоз ўқиймиз. Отам кунора ароқ ичиб туради ва ичган пайт отамга худди қарши норозидек давоми...

3006 21:41 / 16.06.2020
СаволАссалому алайкум Устозлар, тоғам ошпазлар. Бир куни шўрва пишириб, одамларга сузиб берибдилар. Кейин қарасалар шўрванинг ичида калпесакалтакесак бор экан. У давоми...

5988 09:05 / 12.09.2017
Ассалому алайкум, ҳурматли Шайх Ҳазратлари Аллоҳ сизга узоқ умр, сиҳатсаломатлик берсин, мартабангиз бундан ҳам улуғ бўлсин. Саволим хотин билан бирга бўлиш давоми...

4081 20:51 / 24.04.2016
Ҳозирги пайтда мунажжим башоратлариrdquoни эълон қилмайдиган газетажурналу радио тедлевидение канали қолмади, ҳисоб. Бу сафсаталарга ишонувчилар ҳам етарли. Мени давоми...

3399 14:25 / 24.04.2016