1447 йил 8 Рамазон | 2026 йил 26 февраль, пайшанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Савол жавоб

Уйланишдан олдин тиббий кўрикдан ўтиш ҳақида

15:03 / 26.04.2016 3518 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Уйланишдан олдин тиббий кўрикдан ўтиш ҳақида

Мажлис уйланишдан олдин икки никоҳланишни истовчилардан бирида юқумли ёки уйланиш мақсадларига таъсир ўтказадиган хасталикни аниқлаш учун тиббий кўрикдан ўтиш масаласини кўриб чиқди. Бу борада тайёрланган илмий тадқиқиқотни атрофлича ўрганиб чиққандан кейин мажлис қуйидагиларга қарор қилди:
1. Уйланишдан олдин ўтказиладиган тиббий кўрикнинг юқумли ёки уйланиш мақсадларига таъсир ўтказадиган хасталикни аниқлашда фойдалари бор. Бу сабабли уйланишдан сақланиш мумкин. Шу билан бирга бу ишнинг айб ва салбий тарафлари ҳам бор. Хусусан, бировнинг айбини очиш, унга маънавий зарар етказиш ва келажагини хавф остида қолдириш кабилар.
2. Тиббий кўрикни ман қилувчи нарса шариатда йўқ. Жумладан, ирсий кўрикнинг ҳам. Фақат айбни ошкор қилмаслик керак ва даволанишга йўл топиш лозим.
3. Агар никоҳни истовчи тарафлардан бири уйланишдан олдин тиббий кўрикни шарт қилса, монеълик йўқ.
4. Агар икки тараф уйланишдан олдин келишган ҳолда тиббий кўрикдан (ирсийдан бошқа) ўтишни истасалар монеълик йўқ. Фақат сатр бўйича Ислом одобларига амал қилиш ва бошқа тарафга зарар еказмаслик шарт.
5. Икки тарафга ҳам уйланишдан олдин ўзидаги юқумли ёки уйланиш мақсадларига таъсир ўтказадиган хасталикни яшириш жоиз эмас. Агар яширса ва бу иш иккинчи тарафнинг хаста бўлиши ёки ўлимига сабаб бўлса, сабабчи тараф шариат ҳукми бўйича барча жазо ва тўловларни ўташи мажбурий бўлади.
6. Агар никоҳдан кейин икки тарафдан бири иккинчисининг юқумли ёки уйланиш мақсадларига таъсир ўтказадиган хасталиги борлигини билиб қолса никоҳни бузишга ҳақи бор.

ФАТВО ВА ИЛМИЙ БАҲСЛАР БЎЙИЧА ЕВРОПА МАЖЛИСИ
ЎН ТЎРТИНЧИ СЕССИЯ (23-27 ФЕВРАЛ. 2005 ЙИЛ)
Қарор 214.

Муаллиф
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
САВОЛ ndash Мен Аллоҳни таниганимга 1415 йиллар бўлди. Шу қаторда аёлим ва фарзандларим ҳам ибодатда. Лекин минг афсуски хотин тарафидан бўлган қариндошларимнинг давоми...

4262 09:37 / 26.04.2016
Талоқдан сақланиш воситалариМажлис .Талоқдан сақланиш воситалари, борасида тақдим қилинган тадқиқотларни кўриб, таҳлил қилгандан кейин қуйидагиларга қарор давоми...

3605 15:04 / 26.04.2016
СаволТаҳорат ва ғусл қилишда контакт линзалар олиб қўйиладими Умуман линза ишлатиш қоидаларини билмоқчи эдим.ЖавобШайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф Олинмайди.

4541 04:05 / 30.10.2017
САВОЛ Аёл киши бошқа болани эмизиш учун эридан рухсат олиши шартми Бунда ҳам бирор шартқоидалар бормиЖАВОБ Бисмиллаҳир роҳманир роҳийм.Ҳа, албатта рухсат сўраш давоми...

6029 15:22 / 27.04.2016
Аудиолар

231977 06:58 / 10.10.2018
«Ҳилол» журнали
Китоблар

150491 09:35 / 11.08.2021