1447 йил 29 шаъбон | 2026 йил 17 февраль, сешанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Савол жавоб

ҲОМИЛАНИ ОЛДИРИШ ҲАҚИДА

18:45 / 26.04.2016 17212 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

САВОЛ: Аборт қилишни гуноҳ санаймиз. Спирал қўйишликни ҳаром деб эшитдим. Шариат нуқтаи-назаридан жавоб берсангиз.

ЖАВОБ: Бисмиллаҳир роҳманир роҳийм.
Саволингизда келган маъно айнан бу масаладаги шариат ҳукмининг хулосасидир.
Ҳомилани олдириб ташлаш, бировнинг жонига суиқасд қилишдир. Агар олиб ташланмаса, у ҳам тўлақонли инсон бўлар эди. Шунинг учун, ҳомилани олдириб ташлашга шариатда рухсат йўқ.
Аёлларнинг ҳомилани ман қилувчи воситаларни ишлатишлари ҳам ўзларидаги бола кўриш қобилиятини йўққа чиқаришдир. Одатда, бола кўпайса боқа олмай қийналаман, болани тарбиялаш оғир, у билан машғул бўлиб ўйин-кулгидан қоламан каби баҳоналар ила фарзанд кўришдан қочилади. Бу ҳам гуноҳ ҳисобланади.
Аллоҳ таоло Қуръони Каримда: «Очликдан қўрқиб, болаларингизни ўлдирманг. Биз сизларни ҳам, уларни ҳам ризқлантирурмиз», деган.
У зот бошқа бир оятда яна:
«Болаларингизни фақирликдан қўрқиб ўлдирманг. Биз уларни ҳам, сизларни ҳам ризқлантирамиз. Албатта, уларни ўлдириш катта хатодир», деган.
Жоҳилият даврида арабларда фақирлик ва очликдан қўрқиб фарзандни тириклай кўмиб юбориш одати бор эди. Ҳозирги замон жоҳилиятида ҳам очлик ёки кўп сарф-харажатдан қочиб фарзандни туғмаслик, битта ёки иккитадан орттирмаслик одати кенг тарқалган. Бу, аввало, эътиқод бузуқлигига бориб тақалади. Аллоҳга иймони йўқ ёки бузуқ ақидадаги, Аллоҳ ҳаммага ризқ беришга қодирлигини инкор этадиган одамгина фақирликдан қўрқиб, ўз болаларини ўлдириши,яъни туғилишни тўхтатиши мумкин.
«Албатта, уларни ўлдириш катта хатодир».
Катта гуноҳдир. Аллоҳнинг розиқ эканлигига иймон келтирмасликдир.
Бугунги куннинг мусулмон уламолари, онанинг ҳаёти хавф остида қолганда ва ҳомилага жон кирмасдан олдин уни олдириш мумкинлигини таъкидлайдилар. Шунингдек, онанинг ҳаёти хавф остида қолганда ҳомилани ман қилувчи воситаларни ишлатишга рухсат бор, дейдилар. Валлоҳу аълам.

Муаллиф
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Эр хотинга ўн дирҳамлидан кўпроқ маҳрни атаган бўлса, хилвати саҳиҳаrdquoдан кейин шу маҳрни бериши вожиб бўлиб қолар экан. Хилвати саҳиҳаrdquo нималигига давоми...

7432 15:44 / 24.04.2016
САВОЛ Масжидда ифторлик қилса бўладимиЖАВОБ Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад ЮсуфМасжид ибодат ва зикр қилинадиган жойдир. Умумий ҳолатда масжидда ебичиш, ухлаш давоми...

5707 17:18 / 24.06.2017
11савол .Нега Аллоҳ таоло мусулмонларни турли фожиалардан халос этмаяпти, Бисмиллаҳир роҳманир роҳиймАлҳамдулиллаҳ ва соллаллоҳу васаллама ва барока ъала давоми...

3059 14:19 / 27.01.2023
Юртчилик экан, қишлоғимиздаги бир кишининг хотини ўлиб, бошқасига уйлатилувди, хотинининг бўй етиб қолган қизи ҳам онасига эргашиб келди. Кўп ўтмай, бояги киши давоми...

5165 15:36 / 24.04.2016
Аудиолар

231225 11:58 / 10.10.2018
«Ҳилол» журнали
Китоблар

149751 14:35 / 11.08.2021